XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайхул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Қўқон шахар, Янги хаёт 49

Open in Google Maps
  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
      • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўжизалари
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2021
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • МАДРАСАИ МИР ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Мақола
  • Ваҳий ила никоҳланган қиз

Ваҳий ила никоҳланган қиз

XUTBA.UZ / 12 11 2021 - 7:42 / - Мақола

Умму Кулсум бинти Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб. Қурайшия, Ҳошимия. Набий алайҳиссаломнинг Хадича бинти Хувайлид онамиз розийаллоҳу анҳодан кўрган яна бир зурриётлари.

Муборак қизалоқ Маккада дунёга келди. Ўшанда Пайғамбаримиз алайҳиссалом 34 ёшда эдилар.

Умму Кулсум ҳам опа-сингиллари қатори вояга етди. Меҳрибон, жонкуяр, хусусан, онасига қаттиқ боғлангани билан эл оғзига тушди. Олийҳимматлик унинг алоҳида сифатига айланганди. Ҳатто Набий алайҳиссалом унга «хоййира», яъни «ҳимматли», дея ном бердилар.

Бу орада Умму Кулсум ва опаси Руқайяга кетма — кет совчилар кела бошлади. Тақдир тақозоси билан унинг турмуш ҳаёти утайба ибн Абу Лаҳаб билан боғланди. Умму Кулсумнинг ҳаёти ўз маромида кетаётгандек эди, гўё. Бироқ Аллоҳ таоло ўзга бир нарсани хохлади.

Аллоҳ таоло оламларга раҳмат Пайғамбар алайҳиссаломни Ўз рисолати билан юборди. Умму Кулсум опа-сингиллари каби Аллоҳнинг чақириғига лаббай дея жавоб берди. Саҳоба аёллар каби Набий алайҳиссаломга байъат қилди. Ислом йўлида Қурайшнинг озорларига бардош берди. Суюкли отасига қилинаётган жабр-ситамлардан азоб чекди.

Устига-устак, утайба ибн Абу Лаҳаб Исломни қабул қилмади. Мушрикларнинг набий алайҳиссалом ва мусулмонларга нисбатан адоватлари, тазйиқлари кучайди. Абу Лаҳаб Пайғамбаримиз алайхиссаломга яқинлари орасида энг биринчи ва энг ашаддий душманга айланди. Набий алайҳиссалом илк бор одамларни Сафо этагига тўплаб, рисолатни баён этганларида: «Қуриб кетгур, шунинг учун бизни тўпладингми?» дея эътироз билдирди. Парвардигор: «Абу Лаҳабнинг қўллари қурисин (ҳалок бўлсин)! Ҳалок бўлди ҳам», дея Масад сурасини нозил эди. Шундан сўнг Утайба умму Кулсум билан никоҳини бузди.

Никоҳ ақдининг бекор қилиниши, кишиларнинг ҳар томондан гап-сўзлари Умму Кулсумнинг дилини янада вайрон қилди.

Сийрат китобларида келтиришича, Утайба умму Кулсумдан ажрашибоқ Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларига келади ва: «Динингга кофир бўлдим, қизинг билан ажрашдим, мени яхши кўрмайсан, мен ҳам сени яхши кўрмайман», деб у зот алайҳиссаломга ташланади ва кўйлакларини йиртиб юборади. Сўнгра Шомга тижоратга кетади. Набий алайҳиссалом унинг бу қилмиши учун: «Мен сенга Аллоҳ таолонинг ити ҳужум қилишини сўрайман», дейдилар. Утайба йўлда шернинг хужумига учраб, ҳалок бўлади.

Умму Кулсум аввал Утайбанинг, сўнг онаси Умму Жамил ва отаси Абу Лаҳабнинг тазйиқ ҳамда озорларига бардош берди. Уч йиллик қамалда бошқа мусулмонлар қатори дарахт япроқларини еб, жон сақлади. Отаси ва опа сингилларининг суянчиғи — волидаси Хадича розийаллоҳу анҳони йўқотганда кучли иродасини намоён этди. Кетма-кет келган мусибатлар Умму Кулсумнинг иродасини синдирмади. Балки Аллоҳ таолога имони мустаҳкамлаша, ибодати гўзаллаша борди. Кун келиб Саида бинти Замъа, сингли сифотима розийАллоҳу анхумо билан Мадинаи мунавварага ҳижрат килди. Набий алайҳиссалом уларни кутиб олиб, оила аъзолари учун қурилган уйларига бошлаб бордилар.

Умму Кулсум розийаллоҳу анҳо Аллоҳ таолонинг наздида ҳам қадри баланд эди. Унинг гўзал сабри эвазига Аллоҳ таоло кўркам, гўзал ахлоқли ва пок насабли Усмон ибн Аффонга турмушга чиқишини ваҳий этди. Умму Кулсумнинг турмуши ўзига хос бир совчилик орқали боғланди.

Вокеа бундай бўлган эди: Рукайя розийаллоҳу анҳонинг вафоти барчани махзун этди. Хусусан, Усмон розийаллоҳу анхуни фироқ азоби кўпроқ қийнарди. Нафақат суюкли рафиқасидан айрилгани, балки Набий алайҳиссалом билан қудалик ришталари ҳамда у зот алайҳиссаломга боғланган куёвлик рутбаси тўхтаганидан ғам чекарди. Усмон розийаллоҳу анҳу кўп йиғлайдиган бўлди. Ҳатто ғам-алами ҳақида Пайғамбаримиз алайҳиссалом хабар топдилар. Кейин Жаброил алайҳиссалом Набий алайҳиссаломга Усмон ибн Аффонга умму Кулсумни никоҳлаш ҳақидаги хабарни олиб тушди. Усмон ибн Аффон розийаллоҳу анҳу йўқотганларининг ўрни тўлди.

Бундан олдин Умар розийаллоҳу анху Усмон ибн Аффонга қизи Ҳафсани никоҳига олишини таклиф этганди. Усмон бу таклифга жавоб бермади. Сабаби, Набий алайҳиссалом Ҳафсани зикр килганларини эшитган эди. Умарнинг совчилигидан хабар топган Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Усмонга Ҳафсадан афзалроқ келин, Ҳафсага Усмондан афзалроқ куёвга далолат этайинми?» дедилар. Сунг Набий алайҳиссалом Ҳафсани, Усмон эса Умму Кулсумни ўз никоҳига олдилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Умму Кулсумни осмондан келган ваҳий билан никоҳладим», деб марҳамат қилганлар. Шу ондан бошлаб Усмон ибн Аффон розийаллоҳу анҳу «Зиннурайн», яъни «Икки нур соҳиби» (Набий алайҳиссаломнинг икки қизларига уйланган) деб атала бошланди.

Усмон ибн Аффон мехрибон, раҳмли, юмшоқ феъл-атворли, яхши умр йўлдош бўлди. Умму кулсумни жуда қадрларди. Бу турмушдан фарзандли бўлишмади. Лекин уларнинг аҳиллигига путур етмади. Усмон Умму Кулсумни Раббисидан буюк ҳадя ўлароқ ардоқларди.

Бундан ташқари, Умму Кулсум ибодатли ва тақводор аёл эди. Ушбу сифатлар нафақат Умму Кулсумда, балки умр йўлдоши Усмон Зиннурайн розийаллоҳу анҳуда ҳам бирдек мужассам эди.

Сийрат китобларида Умму Кулсум розийаллоҳу анҳо ҳақида маълумотлар кўп бўлмаса-да, ҳадисларда, саҳиҳ ривоятларда унинг отаси ва Яратувчиси наздида қадри баланд экани таъкидланади. Аллоҳ таолонинг унга фазли ва муҳаббати хулофои рошидинларнинг учинчиси ҳамда фаришталар ҳам ҳаё қиладиган буюк саҳобалардан бири билан турмуш қурганида кўринади.

Умму Кулсум розийаллоҳу анҳо Набий алайҳиссалом ҳаётлик чоғларида, ҳижратнинг тўққизинчи йили оламдан ўтди. Асмо бинти Абу Бакр уни ювди. Кейин жанозасини отаси Муҳаммад алайҳиссалом ўқидилар. Ҳаққига ҳар бир мусулмон орзу қилиши мумкин бўлган дуолар қилдилар. Набий алайҳиссалом қабри ёнида кўзлари ëшланиб, узоқ ўтирдилар. Сўнг: “Агар яна бир қизим бўлганида (Фотима қизлари бу вақтда турмушга чиққанди), албатта Усмонга берган бўлардим», деб марҳамат қилдилар.

Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин!

Манбалар асосида Денов тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси

Гулчеҳра РАҲИМОВА тайёрлади.

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Миср подшоҳини қўрқитган қора танли мусулмон
Бидъат нима?
Соқол юзни бактериядан сақлашнинг табиий ва энг яхши усули

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Табаррук

  • ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

  • Муборак Қурбон ҳайити — 2026

  • Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги 

  • Домла Ҳиндистоний раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Facebook
  • Messenger
  • X (Twitter)
XUTBA.UZ

© 2017-2026 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори