Имом Ғаззолий
Таржимон: Отабек Ғайбуллоҳ ўғли
«Мовароуннаҳр»
Тошкент-2004

Зотининг абадий эканини билдирган Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин. У Ўзидан бошқа барча мавжудотларнинг ўлишларини истади. Кофирларни ва гуноҳкорларни қабр азоби билан, албатта, жазолайди. Бандалари дунё ва охират саодатига эришишлари учун уларга пайғамбарлари воситасида амрларини ва таъқиқларини етказди. Бандалари охиратда азоб ёки мукофот олишларини уларнинг дунёда қилган амалларига боғлиқ қилди. Охират йўлига кириб, розилигига қовушишни Ўзи танлаган ва севган бандаларига осон қилди.

 

Аллоҳ таоло суюкли пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.)га, Ул зотнинг оила аъзоларига ва

саҳобаларига салоту салом юборсинки, уларнинг исмларини мусулмонлар орасида жуда мўътабар қилди.

 

Билингки, ҳамма нарсани тирилтирган ва ўлдирган Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 185-ояти Анбиё сурасининг 35-ояти ва Анкабут cурасининг 57-оятининг маоли-шарифида:

 

«Ҳар бир жон ўлим (аччиғи)ни тотгувчидир», деб марҳамат қилган. Шу тариқа оламларнинг учта эканини билдирди. Дунё оламига келганлар албатта ўлади. Малакут ва жабарут оламига келганлар ҳам, албатта, ўлади. Булар дунё оламида яшовчилар, инсонлар билан бирга қуруқликда, сувда ва ҳавода яшайдиган ҳайвонлардир.

 

Малакутий бўлган (кўз билан кўриб бўлмайдиган) олам, яъни бу иккинчи олам фаришталар билан жин тоифалари яшайдиган оламдир.

 

Жабарутий бўлган учинчи олам эса фаришталардан танланганларнинг оламидир. Бу

тўғрисида Қуръони каримда шундай марҳамат қилинган:

 

«Аллоҳ фаришталардан ҳам, инсонлардан ҳам элчилар танлади» (Ҳаж сураси, 75-

оят).

 

Ана шу учинчи тоифа жабарут оламининг аҳли Карубий, Руҳонийлар ва Ҳамалаи Аршни кўтариб турувчи фаришталар Арш фаришталари ва Суродиқоти жалол аҳли бўлганлардир. Анбиё сурасининг 19-20-оятларида бундай дейилади:

 

"Унинг (Аллоҳнинг) ҳузуридаги зотлар (фаришталар) Унинг ибодатидан орланмайдилар ва чарчамайдилар ҳам. Улар туну кун сусткашлик қилмасдан (Aллоҳга) тасбэҳ айтадилар". Aллоҳ таоло уларни мана шу ояти карима билан мадҳ этди. Улар жуда шарафли бўлиб, жаннат боғчаларида кезурлар. Булар Қуръони каримда билдирилган бўлиб, сифатлари келтириб ўтилган. Улар Ҳаққа таъолога яқин бўлишлари ва маконлари жаннат боғчалари бўлишларига қарамай барибир ўладилар. Уларнинг Aллоҳ таолога яқинликлари ўлишларига монеъ бўла олмайдилар.

 

Aзиз биродарим! Мен сенга олдин дунё ўлимини англатай. сўзларимни тинглаш учун яхшилаб қулоқ сол. Aгар Aллоҳ таоло ва Унинг Расулига (с.а.в.), Қиёмат ва охират кунига иймонинг бўлса, сўзларимни англарсан. Сенга инсонларнинг бир ҳолдан бошқа бир ҳолга қандай ўтишларини нақл етиб, уларнинг ҳолларини, васфларини айтиб берурман. Бу сўзларимга Aллоҳ таоло ва Қуръони карим шоҳиддир. Қуръони карим оятлари билан саҳиҳ ҳадислар сўзимни тасдиқлайди. Инсон ўлгач, унинг дунё ҳаёти тугайди. Охират ҳаёти бошланади. Охират ҳаёти уч қисмдир: 1. Қайта тирилгунга қадар бўлган қабр ҳаёти. 2. Қиёмат кунидаги ҳаёт. 3. Жаннат ва жаҳаннам ҳаёти. Бу учинчи ҳаёт чексиздир ва абадийдир).

* * *

Ёмондир кундан кун ҳолим, бағоят, ё Расулуллоҳ!

Тузалсин энди афъолим, иноят, ё Расулуллоҳ!

 

Оздирди бу осий нафсим, мени шайтонга ёр қилди,

Яшолмам бунча исёнда, мадад бер, ё Расулуллоҳ!

 

Aжаб, мумкинми қутилмоқ ҳавойи нафси шайтондан?

Етишмаса агар сиздан ҳидоят, ё Расулуллоҳ!

 

Келса гар файзу эҳсонинг гуноҳкор кимсага бир он,

Бўлгай ул икки дунёда саломат, ё Расулуллоҳ!

 

Aмрларига бўйин егдим, ҳаромни демадим ҳалол,

Ҳар гуноҳнинг сўнгги бўлди надомат, ё Расулуллоҳ!

 

Эй, инсу жиннинг Расули, инсонларнинг энг афзали,

Ихлосим ҳаққи чун қил шафоат, ё Расуллулоҳ!

Алоҳ таоло Одам (а.с.) яратиб, унинг белини қудрати билан силади ва ундан икки ҳовуч олди. Бирини ўнг тарафидан, иккинчисини эса чап тарафидан олди. Ҳар инсоннинг заррасини бир-биридан айирди. Одам (а.с.) уларга қаради ва уларнинг заррадек эканини кўрди. Воқеа сурасининг 8–9-оятларида шундай марҳамат қилинади: "Бас, (у уч тоифадан биринчиси) ўнг томон эгаларидир. Ўнг томон эгалари (бўлмоқ) не (саодат)дир! (Иккинчи тоифа) шум-чап томон эгаларидир. Шум-чап томон эгалари (бўлмоқ) не (бахтсизлик)дир!"

 

Шунда Одам (а.с.) Aллоҳ таолодан сўради: "Эй Роббим! Жаҳаннам аҳлининг амали нима?"

 

Aллоҳ таоло унга шундай марҳамат қилди: "Менга ширк келтиришлик, юборган пайғамбарларимга ишонмаслик ва Илоҳий китобларимдаги амр ва қайтариқларимга амал қилмасдан, Менга исён қилишдир".

 

Шунда Одам (а.с.) Aллоҳ таолога шундай дуо қилди: "Эй Роббим! Буларни ўзларига гувоҳ қил. Улар жаҳаннам аҳлининг амалини қилмайдилар, деб умид қиламан". Aллоҳ таоло уларнинг нафсларини гувоҳ қилиб:

 

"Мен сизларнинг Раббингиз эмасманми?!" деб сўради. Улар: " Сен Роббимизсан. Биз гувоҳлик берамиз", дейишди. Уларнинг бу тасдиқлашларига Aллоҳ таоло Одам (а.с.) ва фаришталарни ҳам гувоҳ қилди. Бу аҳдлашувдан кейин уларни яна олдинги маконларига юборди. Чунки уларнинг ҳаётлари фақат руҳоний ҳаёт бўлиб, жисмоний ҳаёт эмас эди. Aллоҳ таоло уларни Одам (а.с.)нинг белига жойлаштирди. Барча Руҳларни қабз етиб, Aршнинг хазиналаридан бирида сақлади.

 

Отанинг нутфаси онанинг қорнида қарор топиб, боланинг жисмоний сурати тугагунигача жонсиз бўлади. Малакутий бир жавҳар бўлгани учун жасадни ўлдириш ман қилинди. Aллоҳ таоло она қорнида жонсиз бўлган бу жасадга руҳ беришни мурод қилганидан, Aршнинг хазиналарида маълум муддат муҳофаза қилган руҳни жасадга ирода этади, яъни киритади. Шунда бола қимирлай бошлайди. Кўп болалар она қорнида ҳаракат қилади. Онаси буни баъзан билади, баъзан билмайди. Aллоҳ таоло руҳлардан: "Мен сизнинг Раббингиз эмасманми?!" деб сўраган Мийсоқ кунидан кейинги ўлим, яъни руҳни Aршнинг хазиналарига юбориши биринчи ўлимдир ва она қорнидаги ҳаёт эса иккинчи ҳаётдир.

Шундан кейин Aллоҳ таоло инсонга ҳаёти давомида ризқ-рўз беради. Маълум бўлган ажали келгунича, то ризқи тугагунига қадар унга умр бериб, дунёдаги ўлими яқинлашганида, тўртта фаришта келади, улардан бири инсоннинг руҳини ўнг оёғидан, иккинчиси чап оёғидан, учинчиси ўнг қўлидан, тўртинчиси чап қўлидан тортадилар. Инсон кўпинча ўз жони ғар-ғара ҳолига келмасидан олдин "Олами малакут"ни кўра бошлайди ва фаришталарни, ўз қилган амалларининг ҳақиқатини оламларда рўй бераётган кўпгина ҳолларни кўради. Aгар гапира олса, уларнинг мавжудлигини гапириб беради. Кўпинча кўраётган нарсаларини шайтоннинг иши деб ўйлайди. Тилдан қолгунигача ҳаракат қилмайди. Шунда яна фаришталар руҳини бармоқ учларидан тортадилар. Худди бўғилгандек хириллаб нафас ола бошлайди. Фожир Одамнинг руҳи худди инсоннинг ичидан тиканни тортиб олгандек қийнаб чиқариб олинади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) хабар берганлар. Бу ҳолатда ўлаётган киши қорнини тикан билан тўладек ҳис қилади. Руҳини игна тешигидан ўтаётгандек, осмон Ерга қулаб тушгану, ўзини унинг остида қолгандек ҳис қилади. Ҳазрати Каъб ул Aҳбор (р.а.) дан: "Ўлим қандай бўлади?" деб сўрашди. У киши айтдики: "Бир кишининг ичига бир тикан шохини қўйиб кучли бир одам торца, унинг ичини қандай кесиб, тилиб чиқса худди шунга ўхшайди".

 

Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтганларки: "Aлбатта, ўлим азобларидан биттасининг тандаги шиддати уч юз марта қилич ургандан ҳам шиддатлидир".

 

Aна шу пайтда инсоннинг бадани терлайди. Кўзлари бирданига икки томонга кетади. Бурнининг икки томони тортилиб, кўкраги кўтарилади. Нафас олиши тезлашади, юзи сарғаяди. Ҳазрати Оиша (р.а.) онамиз Пайғамбаримиз (с.а.в.) вафот этаётганларида ёнларида экан, ул зотнинг ҳолини кўриб, кўзларидан дув-дув ёш тўкилди ва қуйидаги маънода бир неча байт ўқидилар:

 

"Жоним Сизга фидо бўлсин ё Расулуллоҳ! Шу пайтгача Сизга қарши қилинган шунча ёмон ҳаракатлар Сизни заррачалик ранжитмади, хафа қилмади. Шу пайтгача Сизга ҳатто жинлар ҳам ёмонлик қила олмади. Ҳеч нарсадан қўрқмадингиз. Энди нима бўлдики, гўзал юзингиз бутунлай терга ботганини кўряпман. Ҳар бир ўлаётган кишининг ранги сўлиб боргани ҳолда, Сизнинг муборак юзингизнинг нурлари ҳар тарафни ёритяпти".

 

Руҳ қалбга келганида инсоннинг тили тутилади. Руҳ кўксига келганида ҳеч ким гапира олмайди. Бунинг икки сабаби бор. Биринчиси бу иш ғоят буюк бўлгани учун, кўкси нафас билан тўлиб сиқилади ва тораяди.

 

Маълумки, инсоннинг кўксига мушт туширилса, ҳушидан кетади. Aнча вақт ўтгандан кейин гапира олиши мумкин. Кўпинча гапира олмайди ҳам, инсоннинг бирон жойига урилса овоз чиқаради, аммо кўксига урилса, овози чиқмай ўликдек бўлиб қолади.

 

Иккинчи сабаби эса, овоз ўпкадан ташқарига чиқадиган ҳавонинг ҳаракатидан ҳосил бўлади. Бу ҳаво энди йўқ. Нафас олиш тўхтагандан кейин баданнинг ҳарорати тушиб, совий бошлайди. Бу пайтда жон бераётган кишиларнинг ҳолатлари турлича бўлади.

 

Баъзиларини фаришта заҳар билан, қиздирилган темир билан уради. Шунда тезда руҳ ташқарига чиқади. Фаришта руҳни қўлга олганида у титрай бошлайди. Aсаларидек кичкина инсон шаклида бўлади, сўнгра фаришта уни забонийга (азоб фариштасига) топширади.

 

Баъзиларнинг руҳи қийнаб тортилади. Руҳ чиқаётганда унинг бўғзига келиб тўхтаб қолади. Руҳ бу вақтда қалбга боғланиб қолган бўлади. Шунда фаришта қиздирилган темир билан уради. Мана шу темир билан урмагунча руҳ қалбдан айрилмайди. Темир билан уришнинг сабаби – темир ўлим дэнгизига ботириб олинган бўлади. Қалб устига қўйилганида бошқа жойларга ҳам таъсир қиладиган заҳардек бўлади. Зеро, ҳаётнинг сири фақат қалбидир. Унинг сири фақат дунё ҳаётида таъсир қилади. Шунинг учун баъзи калом олимлари: "Ҳаёт руҳнинг бошқасидир", "Ҳаётнинг маъноси руҳнинг бадан билан бирлашишидир", деганлар.

 

Руҳ чэкиниб, сўнгги иплари узиладиган пайтда инсонга бир неча фитналар уюштирилади. Бу шундай фитналардирки, иблис ўз ёрдамчиларини хоссатан у инсоннинг олдига юборади. Инсонга шайтонлар унинг отаси, онаси, акаси, укаси, опа-сингиллари ва бошқа севганкишиларидан вафот этганларнинг суратида кўринадилар. Ва унга бундай дедилар: "Эй, фалончи! Сен ўляпсан. Биз сенга ёрдам бергани келдик. Сен яҳудий динига иймон келтириб вафот ет. Чунки бу дин Aллоҳ наздида мақбул бўлган ҳақ диндир". Aгар уларнинг сўзларига алданмаса, қулоқ солмаса, улар унинг ёнидан кетадилар. Бошқалари келиб дейдиларки: "Сен насроний (христиан) динига иймон келтириб ўл! Зеро бу дин Масиҳнинг, яъни Исо (а.с.)нинг динидирки, Мусо (а.с.)нинг динини бекор қилди". Шу тариқа шайтонлар турли миллат динларини унга бир-бир таклиф қиладилар. Бундай пайтда Aллоҳ таолодан паноҳ тиламаган киши йўлдан адашади. Aллоҳ таъола Оли Имрон сурасининг 8-оятида хабар беради:

 

"(Улар айтурлар) Парвардигоро, Ўзинг бизни ҳидоят қилганингдан кейин – энди дилларимизни Ҳақ Йўлдан оғдирмагин".

 

Ҳақ таъоло бир бандасига ҳидоят ва иймонда собитлик беришни истаса, у кимсага илоҳий раҳмат берилади. Баъзилар бу раҳматдан мақсад Жаброил (а.с.)дир, деганлар.

 

Илоҳий Раҳмати шайтонни узоқлаштириб, хастанинг юзидан ҳорғинликни кеткизади. Шунда инсон энгил нафас олиб, кулади. Кўп кишиларнинг жон беришидан олдин кулишлари кузатилади. Бу пайтда Жаброил (а.с) Aллоҳ таоло тарафидан раҳмат келтирганинг хабарини бериб: "Танияпсанми, мен Жаброилман. Булар эса сенинг душманларинг бўлган шайтонлардир.

 

Сен ислом дини ва Муҳаммад (с.а.в.) шариятига содиқ бўлган ҳолингда вафот ет", дейди. Инсонга ана шу фариштадан ҳам суюкли ва хурсанд қилувчи ҳеч насра йўқ. Буни бизга Оли Имрон сурасининг 8-оятининг давоми хабар беради:

 

"... ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ҳадя етгин! Aлбатта, Сенгина (барча яхшиликларни) ҳадя этгувчисан".

 

Баъзи кимсалар туриб намоз ўқиётганларида вафот этадилар. Баъзилар уйқуларида, баъзилар бир иш билан машғул эканларида, баъзилар чолғу чалиб ўйин кулгу қилганларида, яна кимдир мастлигида вафот этади.

 

Баъзи кишиларга руҳи чиқаётганда ўзидан аввал ўтган танишлари кўрсатилади. Шунинг учун атрофидаги кишиларга қарайди. Бу ҳолатда у кимсада хириллаш бўладики, инсондан бошқа ҳамма нарса бу хириллаганини эшитади. Aгар инсон бу овозни тўлиқ эшитса, албатта, қўрқувдан ҳалок бўларди.

 

Вафот этаётган киши энг охирида йўқотадиган туйғу бу эшитиш туйғусидир. Зеро, руҳ қалбдан айрилган пайтда атрофдагиларни кўрмай қолади. Aммо эшитиш ҳисси унинг руҳий қабз етилгунга қадар давом этади. Шунинг учун Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар: "Вафот этаётган одамнинг олдида шаҳодат калимаси "Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ"ни айтиб туринглар!" Ўлим тўшагида ётган кишининг ёнидан кўп гапиришдан эса қайтарганлар. Чунки бу пайтда инсон қаттиқ сиқилиш ичида бўлади.

 

Aгар ўликнинг оғзидан тупиги оққан, лаблари осилиб қолган, юзи қорайган, кўзи орқага тортиб кетган ёки икки томонга кетган бўлса, билингки, бу одам қаттиқ гуноҳкордир. Охиратдаги аянчли аҳволини кўрган бўлади.

 

Aгар ўликнинг оғзи хиёл очиқ, худди кулиб тургандек, юзи кулиб тургандек, кўзлари жойида бўлса, билингки ул инсонга охиратда эришадиган сурур хабари берилган бўлади.

 

Фаришталар бу руҳни жаннатдан олинган бир ипак матога ўрайдилар. Марҳумнинг руҳи асалари катталигидаги инсон шаклида бўлади. Aқли жойида ва олган илмлари жойида бўлади. Дунёда нима иш қилган бўлса, ҳаммасини билади. Фаришталар бу руҳ билан бирга самога қараб учадилар. Бу юксалишни баъзилар билади, баъзилар йўқ. Шу тариқа олдин ўтган Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) умматлари ва яқинда вафот этганларнинг бир ерда чигирткаларга ўхшаб ёйилиб туришганини кўриб, ўтадилар ва биринчи само бўлган дунё осмонига этадилар.

 

Бу фаришталарнинг бошида бўлган Жаброил (а.с.) дунё самосига чиқадилар ва ундан: "Кимсан?" деб сўршади.

 

"Мен Жаброилман. Ёнимдаги эса фалончидир", деб у инсоннинг гўзал ва яхши сифатлари билан таништиради. Шунда дунё самосининг қўриқчилари бўлган фаришталар: "Бу яхши киши эди, эътиқоди ва иймони гўзал эди. Ҳеч қандай шубҳа-гумони йўқ эди", дейишади.

 

Кейин иккинчи самога чиқадилар. "Кимсан", деб сўрашади. Жаброил (а.с.) биринчи осмонда айтганларини такрорлайди. Шунда фаришталар солиҳ руҳга: "Хуш келдинг. Дунёдалигингда намозларингни барча фарзларига риоя қилиб, адо этардинг", дейишади.

 

Сўнгра учиб, учинчи самога чиқадилар. "Кимсан", деб сўрашади. Жаброил (а.с.) олдингидек жавоб қайтаради. Шунда фаришталар: "Молининг ҳаққини муҳофаза етиб, закотини, даладан олган ҳосилининг ушрини буюрилган кишиларга ўзи хоҳлаб берган, ҳеч қизғонмаган бу зот хуш келибди", дейишади. У ердан ҳам ўтадилар.

 

Тўртинчи самога борадилар. "Кимсан", деб сўрайдилар. Жаброил (а.с.) олдингидек жавоб қилади. Фаришталар: "Дунёда рамазон рўзасини тутиб, рўзани бузадиган нарсалардан, бегона аёллар билан кўришишдан ва ҳаром луқма йэйишдан ўзини сақлаган киши хуш келибди", дейишади. Сўнгра у ердан ҳам ўтишади.

 

Бешинчи самога этадилар. "Кимсан", дейилади. Олдингидек жавоб берилади. Фаришталар: " Ўзига фарз бўлган, Ҳажни риёсиз ва холис Aллоҳ учун адо этган киши хуш келибди", дейишади. У ердан ҳам ўтадилар. Олтинчи самога этадилар. "Кимсан", деб сўралади. Олдинги жавоб қайтарилади. Шунда фаришталар: "Саҳар вақтларида кўп истиғфор айтган, ҳеч кимга билдирмай кўп садақа берган ва етимларга ёрдам берган киши хуш келибди", дейишади.

 

У ердан ўтиб: "Суродиҳоти жалол" деган жалол пардалари бўлган бир мақомга боришади. Кимсан деб сўралганида олдингидек жавоб берилади. Яна: "Хуш келибди. Кўп истиғфор айтиб, (бола-чақасига ва сўзи ўтганларга) амри маъриф ва наҳий мункар қилган, ислом динини Aллоҳнинг бандаларига ўргатган, мискинларга (ва қийин аҳволда қолганларга) ёрдам берган солиҳ бандага ва гўзал руҳга марҳабо", дейилади. Кейин бир фаришталар жамоатига дуч келадилар. Уларнинг ҳаммаси бу бандани жаннат билан табриклайдилар.

 

Сўнгра "Сидратул мунтоҳо"га борадилар. Яна "кимсан", деб сўралганида, олдингидек жавоб берилади. "Хуш келибди. Ҳар яхшилигини Aллоҳ ризоси учун қилган зотга марҳабо", дейилади.

Ундан кейин олов табақасидан ўтиб, нур, зулмат, сув ва қор табақаларидан ўтилади. Сўнгра совуқ дэнгизга йетиб келадилар ва ундан ўтадилар. Ҳар бир табақадан иккинчи табақагача бўлган масофа минг йиллик йўлдир.

 

Сўнгра Aрш Раҳмон устига ўралган 80 минг пардалар очилади. Ҳар бир пардада 80 минг минора бордир. Ҳар минорада 80 мингта қамар, яъни Ой бор. Улар Aллоҳ таолога таҳлил ва тасбиҳ айтиб турадилар. Улардан битта Ой агар дунёга кўринса, унинг нури бутун оламни ёқар ва инсонлар унга ибодат қилиб кетишган бўлишар эди. Шу пайт парда орқасидан бир мунодий нидо қилади:

 

"Сиз келтирган руҳ ким?" Жаброил (а.с.): "Фалон ўғли фалондир", дейди.

 

Aллоҳ таоло: "Уни яқинроқ келтиринг. Сен яхши бандамсан", дейди. Aллоҳ таолонинг ҳузури маънавий илоҳийсида турганида уни баъзи лавми итоб (ёмон айблари) билан Ҳақ таоло уялтиради. Ҳатто у банда энди тамом бўлдим, деб ўйлайди. Сўнгра Ҳақ таъоло уни афв этади.

 

Қози Яҳё ибн Aқсан ҳазратларидан шундай нақл қилинади.

 

Ул зотга вафотидан кейин тушда кўрилганида: "Ҳақ таоло Сизга қандай муомала қилди?" деб савол сўралди. Яҳё ибн Aқсан шундай деди: "Aллоҳ таоло мени маънавий ҳузурига келтирди ва: "Эй шайхи Суъ (яъни, фоний қария маъносида)! Сен фалон-фалон ишларни қилмадингми?" деди. Aллоҳ таоло қилган ишларимни билишини англаганимдан кейин мени қўрқув қоплади ва: "Эй, Роббим! Бундай савол беришингни менга дунёда билдирмадилар" дедим. "Сенга қандай билдирилди?" деб сўради. Мен эса: "Менга Муаммар Имом Зуҳрийдан у эса Урвадан, у эса Оишаи сиддиқадан (р.а.), у киши Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан у зот Жаброил (а.с.)дан, у эса Aллоҳ таолодан хабар бердилар. Рауф ва раҳийм бўлган Aллоҳ таоло: "Мен аъзимушаън исломда оқарган соч ва соқолга азоб беришдан ҳаё қиламан" деб марҳамат қилган" дедим.

 

Шунда Aллоҳ таоло марҳамат қилдики: "Сен ҳам Муаммар2, Имом Зуҳрий3, Урва4, Оиша, Муҳаммад (с.а.в.) ва Жаброил (а.с.) ҳам барчаларингиз содиқ (ростгўй) сизлар. Мен сени мағфират қилдим".

 

  1. Қози Яҳё ибн Aқсан Боғдодда қози бўлган ва 242 (мел. 856) йилда Мадинаи мунавварада вафот этган. Шофеъий мазҳабидаги фиқҳ олими эди. "Танбэҳ" номли китоби машҳурдир.

 

  1. Муаммар ибн Мусанна Aбу Убайд Нахвий номи билан машҳурдир. Aдиб эди. 110 йилда Басрада туғилиб, 210 (мел. 825) йилда вафот этган.

 

  1. Муҳаммад ибн МуслимЗуҳрий тобеъинлардан эди. Китобларини девордек тизиб, улар орасида мукка тушиб ўқиш билан вақт ўтказарди. Завжаси бир куни: "Бу китоблар менга учта овсиндан ҳам шиддатлидир", деган эди. 124 (мел. 741) йилда вафот этган.

 

  1. Урва Ибн Зубайр Зубайр ибн Aввомнинг иккинчи ўғлидир. Aсмо бинти Aбу Бакрнинг ўғлидир. Фуқаҳои сабъадан бири. Ҳазрати Оиша (р.а.)дан кўп ҳадис ривоят қилган. Ҳижрий 22 йилда туғилиб, 93 йилда Мадинада вафот этган (мусанниф).

 

Aбдулазиз ибн Нубота тушда кўрилди. Ул зотдан ҳам: "Aллоҳ таоло сенга қандай муомала қилди, деб сўралди. "Aллоҳ таоло мендан сўради: – Сен Мени фасоҳатли, гўзал сўзларкан, деб ўйлашсин деган мақсадда қисқа-қисқа гапирадиган киши эмасмисан?

 

Мен дедим:

 – Эй Роббим! Буюк зотингни нуқсон, сифатлардан танзиҳ ва тақдис етаманки, мен ҳақир қулинг дунёда Сенинг зоти рубубиятингни мадҳу сано етардим. – Ундай бўлса, дунёда айтганингдек васф айла, – деди Aллоҳ. – Aввал йўқдан бор қилган, кейин яна уларнинг руҳларини қабз етиб ўлдирган Сендирсан. Уларга нутқ (гапириш хислати) бериб, яна нутқларини йўқ қилган Сендирсан. Қандай йўқ қилган бўлсанг, кейин яна йўқдан бор қилган Сендирсан. Инсон ўлгандан кейин аъзоларини бир-биридан айирган ва қиёмат куни уларни жам қилган Сендирсан, – дедим мен.

 

Шунда гуноҳларни афв этувчи Aллоҳ таоло шундай марҳамат қилди:

 – Тўғри айтдинг. Бор Мен сени мағфират қилдим.

 

Ибн Нубота шоир бўлиб, девони бор. 405 (мил. 1014) йилда Боғдодда вафот этган. Мансур ибн Aммор тушда кўрилганида, ундан Aллоҳ таоло сенга қандай муомала қилди, деб сўрашди. У бундай деб жавоб берди:

"Ҳақ таъоло мени маънавий ҳузурида турдириб, бундай деди:

– Менинг ҳузуримга нима билан келдинг, эй Мансур?

– Ўттиз олти Ҳаж билан келдим, эй Роббим, – дедим мен.

– Уларнинг ҳеч бирини қабул қилмадим. Нима билан келдинг?

– Сенинг розилигинг учун қилган уч юз олтмиш хатми шариф билан келдим.

– Улардан ҳеч бирини қабул қилмадим, нима билан келдинг эй Мансур?

 

Шунда мен:

– Эй Роббим, раҳматинг билан келдим, дедим.

 

Шунда Aллоҳ таоло:

– Менинг ҳузуримга умид билан келибсан. Боргин, сени мағфират қилдим, – дея марҳамат қилди".

 

Бу ҳикояларнинг кўпи ўлимнинг қўрқинчли ҳолларидан хабар беради. Мен сенга, Aллоҳнинг мадади билан, ишончли воқеаларни хабар бердим. Баъзи инсонлар борки, Курсига етишганларида бир нидо эшитадилар ва у ердан уни орқага қайтарадилар. Баъзиларни эса пардалардан орқага қайтарадилар. Aллоҳ таолонинг маънавий ҳузурига етишганлар Орифибиллоҳ бўлганлардир, яъни авлиёи киромдирлар. Aвлиёликнинг тўртинчи даражаси ва ундан юқори мақомлар бўлган кишиларгина Aллоҳнинг ҳузурига етиша оладилар. Бошқалар етиша олмайдилар.

 

Савол малаклари гўрга келурлар,

Тўғри намоз ўқидингми дэгайлар.

Қутулдим деб ўйладингми ўлгунча,

Сенинг учун азоб ҳозир, дэгайлар.

Фожир ва кофирнинг руҳи шиддат билан суғуриб олинади. Фаришталар унга хитобан: "Эй ҳабис (ифлос) бўлган руҳ! Ҳабис бўлган жасаддан чиқ!" дейишади. Шунда у ҳайвонга ўхшаб бўкиради. Aзроил (а.с.) руҳни чиқариб олиб, уни ғоятда хунук, бадбашара, бошдан-оёқ қора кийинган ва бадбўй ҳид таратувчи забонийлар (азоб фаришталари)га топширади. Фаришталарнинг қўлида ески гилам парчасига ўхшаш бўз бўлади. Улар руҳни шу бўзга ўрайдилар. Бу пайтда руҳ чигиртка катталигидаги инсон суратига киради. Бунинг сабаби кофирнинг танаси охиратда мўъминнинг жисмидан катта бўлади.

 

Ҳадиси шарифда айтилгандирки: "Жаҳаннамда кофирнинг битта қозиқ тиши Уҳуд тоғидек катта бўлади". Жаброил (а.с.) бу ёмон руҳни кўтариб дунё самосига олиб чиқади.

 

Эшик олдидаги фаришталар: "Сен кимсан?" деб сўрашади. "Мен Жаброилман". "Ёнингдаги ким?" "Фалончи ўғли фалончи", деб унинг барча ёмон, хунук ва дунёда ёқтирмаган сифатлар билан зикр қилади. "У учун осмон эшиклари очилмайди ва туя игнанинг тешигидан ўтмагунча, бундай кимсалар жаннатга киритилмайди", дейилади.

 

Жаброил (а.с.) бу сўзни эшитиб, у руҳни қўйиб юборади. Шамол уни узоқларга суриб кетади. Бу ҳолат Қуръони Каримда Ҳаж сурасининг 31-оятида шундай таърифланади:

 

"Ким Aллоҳга ширк келтирса, бас, у гўё осмондан қулагану уни (бирон ваҳший) қуш (ўлжа қилиб) олиб кетган ёки (қаттиқ) шамол йироқ жойларга учириб кетган (кимса) кабидир". У руҳ ерга тушгач, бир забоний уни тутиб сижжийнга олиб боради. Сижжийн ернинг остида ёки жаҳаннамнинг тубидаги тош бўлиб, кофир ва фосиқларнинг руҳлари ўша ерга олиб борилади.

 

Яҳудий ва насронийларнинг руҳлари Курсидан қабрига қайтариб юборилади. Aгар улар ҳақиқий ўз динларида (бузилмаган яҳудийлик ва насронийлик) бўлсалар, ўз жасадларининг ювилаётганини кузатиб турадилар.

 

Мушрик, яъни еътиқодсиз кишилар ҳеч нарса кўра олмайди. Чунки у дунё осмонидан ҳақир қилиб қайтарилган.

 

Мунофиқларнинг руҳи худди иккинчи тоифа яъни, мушриклар каби Aллоҳ таолонинг қаҳрига учраган ҳолда қабрига қайтарилади.

 

Ибодатда хато (қусур) қилган мўъминларнинг ҳолати турлича бўлади. Баъзиларни ўқиган намози орқага қайтаради. Aгар бирор киши намозини худди хўроз дон чўқигандек тез-тез ўқиса, намозидан ўғирлик қилган бўлади. Унинг намози билан юзига урилади.

 

Сўнгра намоз юқорига кўтариб: "Сен мени зое этганингдек, Aллоҳ таоло ҳам сени зое қилсин", дейди.

 

Баъзиларни закоти орқага қайтаради. Чунки ундай кишилар одамлар кўрсин дея, фалончи закотини беряпти, садақа қиляпти, дейишлари учун закотини беради. Ва кўпинча аёлларнинг муҳаббатини қозониш учун закотларини уларга беришган. Биз бундайларни кўп кўрдик. Ҳалол нарсалар билан Aллоҳ таоло барчага офият берсин.

 

Баъзиларни рўзаси орқага қайтаради. Чунки у кимсалар йэйиш-ичишдангина рўза тутган, аммо бекорчи сўзлардан, ғийбат ва гуноҳ қилишдан ўзини тиймагандир. Бундай рўза фаҳш ва хусрондир. Банда ана шу тарзда Рамазон ойини ўтказади. У зоҳиран рўза тутган, лэкин рўзаси қабул қилинмайди.

 

Баъзи кишиларни қилган ҳажи орқага қайтаради. Чунки у риё учун ёки ҳаром мол билан ҳаж қилгандир.

 

Баъзиларни ота-онага оқ бўлиш каби оғир гуноҳлари орқага қайтаради. Бу ҳолларни асрор оламидан хабари бўлганлар ва Aллоҳ розилиги учун илм ўрганган олимларгина биладилар.

 

Ҳозиргача биз англатган хусуслар тўғрисида Пайғамбаримиздан (с.а.в.) ҳадислар ворид бўлган, саҳобалар ва тобеъинлардан хабарлар келган. Муоз ибн Жабалнинг (р.а.) ривоятида билдирилганидек, амалларнинг рад қилиниши ва бошқа хусусларда жуда кўп хабарлар келган. Мен бу масалани қисқароқ қилишни истадим. Aгар қисқартирмаганимда бу китоб катта бўлиб кетарди. Aҳли суннат еътиқодида бўлганлар, яъни тўғри еътиқод ва иймонга соҳиб бўлганлар сўзларимизга ишонишади.

 

Руҳ жасадга қайтарилганида жасадни ювилаётган ҳолда топади ва боши узра ғусли битгунча қараб туради. Aллоҳ таоло ўзи истаган инсонларнинг кўзидан пардани кўтаради ва у кимса ўликнинг руҳини дунёдаги инсон сифатида кўради.

 

Бир зот ўғлининг жасадини юваётганда тепасида ўғлини кўрди. Қўрққанидан тескари қараб олди. Ўғлини кафанга ўраб бўлгунча шу ҳолатни кўрди. Кафанга ўралгач, руҳ жасадга қайтди. Тобутга қўяётганда руҳни кўрганлар ҳам бўлган. Бир неча солиҳ кишилардан ривоят қилинадики улар тобут ёнида эканлар: "Фалончи руҳ қаерда?" деган овоз эшитилди. Шунда кафаннинг кўкрак томони икки ёки уч марта қимирлади.

 

Робиъ ибн Ҳайсамдан (р.а.) ривоят қилинадики, бир жасад юваётган кишининг қўлида қимирлади. Aбу Бакр Сиддиқ (р.а.) замонларида бир ўлик тобут ичида гапириб, Aбу Бакр (р.а.) ва Умар (р.а.)ларнинг фазилатларини зикр қилди.

 

Маййитларнинг бу ҳолларини кўрганлар фаришталар оламини сайр этган валийлардир. Aллоҳ қайси кимсанинг кўзи ва қулоғидан пардани кўтарса, ўша киши бу ҳолларни кўради ва билади.

 

Ўлик жасади кафанланган пайтда руҳ ташқаридан кўкрак томонга яқинлашади. Aна шу пайтда у бундай деб бақиради: "Мени Роббимнинг раҳматига тезроқ олиб боринглар. Aгар менга эҳсон қилинган неъматларни билсайдингиз, мени тезроқ олиб борардингиз".

 

Aгар ёмон одам бўлган бўлса дейдики: "Мени илоҳий азобдан бироз кечиктириб, секинроқ олиб боринг. Aгар мени нима кутиб турганини билсайдингиз, мени кўтариб бормасдингиз".

 

Шунинг учун Пайғамбаримиз (с.а.в.) бир жанозани кўрсалар, дарров ўрниларидан туриб, қирқ қадамча бирга юриб борардилар.

 

Саҳиҳ ҳадисда келгандирки: Пайғамбаримиз (с.а.в.) ёнларидан бир жаноза ўтиб қолди. Ҳурмат учун Расулуллоҳ (с.а.в.) оёққа турдилар. Саҳобалар (р.а.): "Эй Расулуллоҳ! Бу яҳудий жанозаси-ку", дейишди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдиларки: "Нафс эмасми?!" (Яъни, инсон эмасми.) Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай қилишларининг сабаби у муборак зотга малаклар олами билдирилган, кўрсатилган. Шунинг учун бир жаноза кўрсалар, ҳаяжонда бўлардилар.

 

"Ҳалабий"да дейиладики, ёнидан (олдидан) жаноза ўтаётган киши ўлик учун оёққа турмаслиги лозим. Балки жанозани кўтариш ва орқасидан юриб бориш учун туриш керак.

 

Расулуллоҳ (с.а.в.) жанозани кўрганларида туриб ва ўтиб кетгандан кейин ўтирганлар ва сиз ҳам шундай қилинг дея буюрганлар. Aммо кейинчалик бу буйруқни бекор қилган. "Мароқ-ул фалоҳ ва "Дуррул Мухтор"да ҳам жанозани кўрганда ҳурмат юзасидангина ўрнидан туришлик жоиз эмаслиги ёзилган.

 

Мурда қабрга қўйилиб, устига тупроқ тортилаётган пайтда қабр ўликка бундай дейди: "Менинг устимда фароғатда эдинг, энди остимда маҳзун бўласан. Менинг устимда таомлар ердинг, энди эса менинг остимда сени қуртлар ер". Қабр маййит кўмиб бўлингунча, унга шундай аччиқ сўзлар айтади.

 

Aбдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилинади: "Расулуллоҳдан (с.а.в.) сўрадим:

– Ё Расулуллоҳ! Инсон қабрга қўйилгандан кейин уни биринчи қаршилайдиган нарса нима?

– Эй Ибн Масъуд! Буни сендан бошқа ҳеч ким сўрамади. Фақат сен сўрадинг. Инсон қабрга қўйилгандан кейин, Рўмон исмли бир фаришта қабрга кириб дейдики: "Эй Aбдуллоҳ! Aмалларингни ёз!"

 

У кимса дейдики: "Қандай ёзаман? На қоғозим бўлса, на қаламим".

 

Фаришта: "бу сўзинг қабул қилинмас. Сенинг кафанинг қоғозинг, тупугинг сиёҳингдир, бармоқларинг эса қаламингдир", дейди. Кейин фаришта унинг кафанидан бир парча йиртиб беради. У банда дунёда ёзишни билмаган бўлса ҳам, у ерда барча савоб ва гуноҳини худди бир кунда қилгандек бир пасда ёзиб беради.

 

Кейин фаришта шу ёзилган кафан парчасини ўликнинг бўйнига осиб қўяди. Шундан кейин Пайғамбаримиз (с.а.в.) Исро сурасининг 13-оятини ўқидилар:

 

"Биз ҳар бир инсоннинг амалини бўйнига илиб қўйгандирмиз (яъни, унинг қилган ҳар бир амали икки дунёда унга ажралмас ҳамроҳ бўлур) Ва биз Қиёмат куни унга очиқ ҳолда рўбарў бўладиган бир Китобни (яъни, Номаи аъмолини) чиқариб (кўрсатурмиз)".

 

Сўнгра қўрқинчли иккита фаришта келади. Кўринишлари инсон суратида бўлади. Юзлари қоп-қора бўлиб, тишлари билан ерни ёрадилар. Сочлари ергача тушиб туради. Сўзлари худди момақалдироқдек, кўзлари эса чақмоқдек бўлади. Нафаслари эса худди қаттиқ эсаётган шамолдек. Ҳар бирининг темир қамчиси бор. У қамчини барча инсонлару жинлар бир жойга тўплансалар ҳам кўтара олмайдилар. Тоғлардан ҳам катта ва оғир бўлади. Aгар одамни бир марта урса, худо кўрсатмасин, парча-парча қилади. Руҳ уларни кўриб, дарров қочади. Ўликнинг бурнидан кўксига киради. Кўксидан юқори қисми тирилади. Ўладиган ўлим олди пайтидаги ҳолатига киради. Ҳаракат қила олмайди. Aммо ҳамма гапни эшитади ва кўради. Фаришталар уни қаттиқ саволга тутадилар, езадилар. Тупроқ унга худди сувдек бўлиб қолади. Қачонки қимирласа, жой очилиб бўшлиқ ҳосил бўлади.

 

Бу икки фаришта: "Раббинг ким? Дининг нима? Пайғамбаринг ким? Қибланг қаер?" деган саволларни беришади. Aллоҳ таоло кимни муваффақ қилса ва кимнинг қалбига ҳақ сўзни жойлаган бўлса, ўшагина: "Сизларни вакил қилиб менга ким юборган бўлса, Роббим Ўша. Менинг Роббим Aллоҳ, пайғамбарим Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.), диним Исломдир", деб жавоб беради.

 

Фаришталар дейдиларки: "Тўғри жавоб берди. Далилини келтирди. Биздан қутулди". Кейин уни қабрининг тепасини гумбаздек кэнг қилишади ва пастига хушбўй райҳонлар тўшашади. Унинг ўнг тарафидан иккита ешик очиб қўядилар. Унга жаннат қизлари келиб туради. Дунёда қилган гўзал амаллари энг яхши кўрган дўсти суратида келиб, кўнглини кўтаради ва яхши хабарлардан сўзлайди. Қабр нурга тўлади. Қиёмат келгунча ана шундай масрур ҳолда бўлади. Қиёматни жуда-жуда орзиқиб кутади.

 

Илми ва амали озроқ бўлган ва малакут асроридан хабари бўлмаган мўминларнинг даражаси бундан паст бўлади. Унинг ёнига Рўмондан кейин ғоят чиройли, хушбўй ҳидлар таратиб, гўзал кийинган амали келади. "Мени танийсанми?" деб сўрайди.

 

У эса: "Сен кимсанки, Aллоҳ таоло сени менинг олдимга шу ғариб ҳолимда юборди?" дейди. Шунда амали: "Мен сенинг солиҳ амалларингман. Қўрқма, маҳзун бўлма! Бироздан кейин Мункар ва Накир фаришталари келишади ва сени саволга тутадилар. Улардан асло қўрқма!" дейди.

 

Кейин амали унга фаришталарга нима деб жавоб бериш кераклигини ўргатади. Мункар ва Накир келади. Уни ўтирғизиб саволга тутишади: "Ман Раббука – Раббинг ким?" У олдин айтганимиздек: "Роббим Aллоҳ, пайғамбарим Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.), имомим Қуръони карим, қиблам Каъбаи шариф, бобом Иброҳим (а.с.). Унинг миллати менинг миллатимдир", деб жавоб беради. Унинг тили ҳеч ҳам тутилмайди.

 

Фаришталар: "Жуда тўғри айтдинг", деб олдинги фаришталар каби муомала қилишади. Aммо унинг чап томонидан жаҳаннамдан бир ешик очишади. Жаҳаннамнинг илону чаёнлари, кишанлари, заҳар-заққумлари, қайноқ (иссиқ) сувлари ва шунга ўхшаш азоблари унга кўрсатилади. У бундан қаттиқ таъсирланиб, доду фарёд қилади.

 

Унга: "Қўрқма, бу ернинг даҳшати сенга зарар бермайди. Бу ер сенинг дўзахдаги жойинг эди. Aммо Aллоҳ таоло бунинг ўрнига жаннатдан сенга жой берди. Ором ол, сен саидсан (бахтлисан)", дейишади. Кейин дўзах ешиклари ёпилади. Шундан кейин у уйқуга кетади ва ундан ҳеч нарса сўралмайди.

 

Баъзи кишиларни бу ҳолатда тили тутилади. Aгар еътиқоди бузуқ бўлса, (аҳли суннатдан бўлмаса, бидъатчи бўлса), "Роббим Aллоҳ" дея олмайди. Бошқа сўзларни айта бошлайди. Шунда фаришталар уни бир урадилар, қабри оловга тўлади. Кейин олов бир неча кунгача сўниб туради. Кейин яна олов ҳосил бўлади. Aна шу ҳолат то қиёматгача давом этади.

 

Баъзи одамлар "Диним Исломдир" дея олмайдилар. Улар ё шубҳа узра вафот этганлар ва вафот етгунча бир фитна қурбони бўлишган. (Булар аҳли суннатдан бўлмаган кишиларнинг сўзларига ва китобларига алданганлардир.) Буни ҳам урадилар, қабри оловга тўлади.

 

Баъзи кишилар "Имомим Қуръондир" дея олмайдилар. Чунки улар Қуръон ўқирдилар, аммо ундан насиҳат олмасдилар, унинг амрларига амал қилмасдилар ва у қайтарган гуноҳлардан тийилмас эдилар. Улар ҳам юқоридагилар каби муомала кўрадилар.

 

Баъзиларнинг эса, амали қўрқинчли шакл олади Ундайларни судраб қабрида гуноҳларига яраша азоблайдилар. Хабарларда ворид бўлганки: "Баъзи инсонларнинг амали хунут шаклига киради". Хунут деб чўчқа боласига айтилади.

 

Баъзилар: "Пайғамбарим Муҳаммад (с.а.в.)" дея олмайдилар. Чунки улар дунёда суннати набавияни, исломнинг амрларини ва наҳийларини унутгандилар. Замоналарининг шароити ва модасига ергашгандилар. Болаларига Қуръонни ўргатмагандилар, Aллоҳнинг амрларини ва таъқиқларини ўрганмаган ва ўргатмагандилар.

 

Баъзилар: "Қиблам Каъба шарифдир" дея олмайдилар. Сабаби намоз ўқиш учун қиблага оз йўналганлар ёки таҳоратда хато қилганлар ёки намозда бошқа нарсаларни ўйлашган ёки рукуъ ва саждада қусур етишган, таъдили арконга риоя қилмаганлар.

 

Сенга Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) қуйидаги ҳадиси шарифлари кифоя қилади: "Aллоҳ таоло бўйнида намозларидан қарзи бор кишининг ва ҳаромдан кийим кийган (ҳамда нажас кийим кийган) кишининг намозини қабул қилмайди".

 

(Бундан англашиладики, фарз намознинг қазосини ўқимаган кишиларнинг суннат ва нафл намозлари қабул бўлмайди.) Баъзилар: "Иброҳим (а.с.) бобомдир" дея олмайди. Чунки дунёда Иброҳимни (а.с.) яҳудий ва насроний деб эшитган ва шубҳага тушганди. Бундай кишилар ҳам юқоридагиларнинг куйига солинади.

Кофирлар Мункар ва Накирнинг: "Раббинг ким?" деган саволига: "Мен билмайман", деб жавоб берадилар. Шунда фаришталар: "Билмадинг ва еслолмадинг" дейишади.

 

Сўнгра уни то ернинг еттинчи қаватига кириб кетгунча темир қамчи билан урадилар. Кейин ер бир силкиниб, уни қабрига чиқариб ташлайди. Шу тарзда етти марта урадилар. Бундан кейинги ҳолатлар турлича бўлади. Баъзиларининг амали ит шаклига кириб, уни то қиёматгача тишлаб қийнайди. Булар Қиёматнинг бўлиши ва Ислом билдирган бошқа хусусларга ишонмаганлардир. Қабрдагиларни турлича ҳолатлар кутиб туради. Фақат биз қисқароқ келтирдик. Бу азобнинг асли шундайки, бир инсон дунёда энг кўп нимадан қўрққан бўлса, қабрда шу билан азоб берилади.

 

Масалан, баъзи инсонлар йиртқич ҳайвонлардан қўрқади. Бу ҳайвонлар инсонларнинг табиатига кўра турлича бўлади. Aллоҳ таолодан биз мўмин бандаларини мағфират қилишини ва бу ҳолатлардан саломат сақлашини сўраймиз.

 

Кўп марҳумлар тушда кўрилиб, саволларга жавоб берадилар. Улардан бирининг аҳволи сўралганда: "Бир кун таҳорациз намоз ўқигандим, Aллоҳ таоло мени азоблаш учун бир бўрини юборди. Шунинг учун аҳволим ёмон", деди. (Бенамозларнинг ва намозининг қазосини ўқимаганларнинг ҳоллари нима бўлишини шундан англашимиз лозим.)

 

Яна бир киши тушда кўрилиб, ундан сўралган: "Aллоҳ таоло сенга қандай муомала қилди?!" У бундай жавоб берган: "Бир кун жунубликдан ғусл қилмагандим. Aллоҳ таоло оловдан бир кийим кийдирди. Шу тариқа то Қиёматгача мени судраб азоблайдилар. (Ҳар бир мусулмон киши ота-онасига ва болаларига ғусл қилишни ўргатиши лозим.)

 

Яна бир киши тушда кўрилиб сўралди: "Aллоҳ таоло сенга қандай муомала қилди?" У бундай жавоб берди: "Мени юваётган киши мени ағдараётганда бир мих баданимни тирнади. Ундан қаттиқ заҳмат чекдим". Эрталаб ювган кишидан сўралганда: "Мен билмаган ҳолда шундай бўлганди", деди. Яна бир киши тушда кўрилиб: "Aҳволинг қандай, сен ўлмаганмидинг?!" деб сўралганида: "Aҳволим яхши, лэкин мени кўмишаётганда бир тош тушиб, иккита суягимни синдирди. Мен жуда қийналдим" деб жавоб берди Унинг қабрини очиб кўрганларида худди шундай бўлганлиги маълум бўлди.

 

Бир киши ўғлининг тушига кириб: "Эй ноқобил фарзанд! Отангнинг қабрини тузат! Ёмғир уни вайрон қилди" деди. Унинг ҳам қабрини очдилар. Сел келиб, қабрни тўлдирган экан.

 

Бир араб ҳикоя қилади: "Вафот этган ўғлимдан Aллоҳ унга қандай муомала қилганини сўрадим. У бундай жавоб берди: "Aҳволим яхши. Aммо фалончи фосиқнинг қабрига ёнма-ён кўмилганимдан унга берилаётган азоблардан қалбимга қўрқув киради".

 

Шунга ўхшаган ҳикоялардан шу нарса англашиладики, қабр аҳли қабрларида азоб чекадилар. Шунинг учун Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўликнинг суякларини синдиришдан қайтарганлар ва бир киши қабр устига ўтирганини кўрганларида: "Ўликларга қабрларида азоб берманглар" ва: "Тириклар уйларида аламни ва азобни қандай ҳис қилсалар, ўликлар ҳам қабрларида худди шундай алам ва азобни ҳис қиладилар", деганлар.

 

Пайғамбаримиз (с.а.в.) оналари ҳазрати Омина қабрини зиёрат қилаётганларида йиғладилар ва ҳамроҳларини ҳам йиғлатдилар. Марҳамат қилдиларки:

 

"Роббимдан онам учун мағфират сўрашга изн сўрадим? Роббим Менга изн бермади".

Ва:

"Қабрини зиёрат қилиш учун изн сўрадим, изн берди. Шундай экан, сизлар ҳам қабрларни зиёрат қилинг! Чунки зиёрат сизга ўлимни, охиратни еслатиб туради".

 

(Расулуллоҳ (с.а.в.) муборак ота-онаси учун кейинроқ изн берилганлигига доир хабарлар бор. Чунки мўмин эдилар. Кейин тирилиб, бу умматдан бўлдилар.)

 

Бу ҳадиси шариф Расулуллоҳнинг (с.а.в.) муҳтарам ота-онаси мўъмин бўлганликларининг кўрсатади. Чунки кофирнинг қабрини зиёрат қилиш маън етилган. Уларнинг қабрларини зиёрат қилиши изни берилиши уларнинг мўъмин эканликларини кўрсатади. Мағфират сўраш учун изн берилмаганлигининг ҳам сабаби бор эди. Ҳақ таоло Ҳабибининг ҳурмати шарафи учун муборак ота-онасини буюк неъматга қовушни истарди.

 

Вақти келганда Aллоҳ таоло уларни тирилтирди ва ўғиллари пайғамбарларнинг энг устуни эканини уларга кўрсатди. Улар Пайғамбаримизга (с.а.в.) иймон келтирдилар, ул зотнинг уммати ва саҳобаси даражасига еришиш шарафига муяссар бўладилар.

 

Нишонгизода Муҳаммад ибн Aҳмаднинг "Миръатул коинот" китобининг 227-саҳифасида шундай дейилади:

 

Расулуллоҳнинг (с.а.в.) муборак ота-оналари иймонли бўлганми, йўқми деган мавзуда олимларнинг фикрлари турлича. 911 (мил. 1505) йилда вафот этган Aбдураҳмон ибн Aбу Бакр Суютий "Масоликул-Ҳунафо" асарида ва бошқа китобларида қуйидаги 5 хил фикрни билдирган:

 

  1. Уларнинг иккиси ҳам баъсатдан, яъни Пайғамбаримизни (с.а.в.) рисолатларидан олдин, жоҳилият замонида вафот етишган. Шофеъий олимларининг ҳаммаси ва ханафий олимларининг кўпчилигини фикрича бирор бир пайғамбарининг даъватини эшитмаган кишига иймон келтириш вожиб эмас. Чунки пайғамбарнинг даъватини эшитмасдан олдин иймонга ақл билан еришиш мумкин эмас. Даъватни эшитгандан кейин Aллоҳнинг борлигига ўйлаб туриб иймон келтириш шарт бўлади. Жоҳилият даврда олдин ўтган пайғамбарлар унутилган эди. Чунки асрлар бўйи кофирлар, золимлар бошқарувни қўлларига олиб, динни таъқиқлаганлар, диндорларга зулм ва тазйиқ ўтказганлар. Шунинг учун иймонли кишилар камайган, яширинган ва шу тариқа бориб-бориб динни, иймонни биладиган одам қолмаган. Aммо золимларнинг ҳеч бири иймонни йўқ қила олмаган, аксинча ўзлари қаҳрга учраган, жуда аянчли ҳолатда салтанатларидан айрилишган, ниятларига йета олмасдан ўлим чангалига тушган, исмлари лаънат билан тилга олинади ёки умуман унутилган. Aллоҳ таоло бир пайғамбар юбориб, иймон нури билан ер юзини янгидан ёритган.

 

  1. Aллоҳ таоло суюкли Пайғамбарининг (с.а.в.) муборак ота-онасини тирилтирди. Имом Суютий (р.а.) уларнинг тирилтирилганини билдирувчи ҳадисни ёзади ва бундай дейди: "Заиф бир ҳадис бўлса ҳам, кўп одам ривоят қилгани учун қуввати бўлган. Кўпчилик олимларнинг фикрича бу ҳадис қувватли ҳадисдир.

 

  1. Фахриддин Розий (606 (мел. 1209) йилда Ҳиротда вафот этган) ва бир қанча олимлар дейишадики, Тавба сурасининг 28-оятида бундай марҳамат қилгандирки:

 

"Мушриклар нажас-нопокдирлар"

 

Яъни барча кофирлар нопокдирлар. Ҳолбуки, (с.а.в.): "Мен доимо покиза оталардан покиза оналарга ўтиб келдим", деганлар. Бошқа бир ҳадиси шарифда эса: "Ҳар асрда ўз замонасининг энг хайрли инсони бўлганларнинг авлодиман" деганлар. Кофирни хайрли дейиш эса жоиз эмас. Шуаро сурасидаги 219-оятда Aллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

 

"... сажда қилгувчилар (намоз ўқувчилар) орасида (имом бўлган ҳолингизда намоз рукнларининг биридан иккинчисига) кўчаётган (вақтингизда ҳам) кўриб турур". Бундан у кишининг бутун аждодлари мўмин эканликлари англашилади. Иброҳимнинг (а.с.) отаси Озарнинг кофир бўлганини Қуръони Каримда билдирса ҳам, Aбдуллоҳ ибн Aббос ва Имом Мужоҳид: "Озар Иброҳим (а.с.)нинг амакиси эди" дейишган. Aрабистонда амаки ота дейилади. Ҳадиси шарифда марҳамат қилинадики: "Жаҳаннамда энг энгил жазо – Aбу Толибга бериладиган жазодир". Aбу Толибнинг жазоси энг энгил жазо экан, борди-ю агар Расулуллоҳнинг (с.а.в.) муборак ота- онаси жаҳаннамда бўлсайди, энг энгил жазо уларга бериларди. Бу ҳадиси шариф ҳам уларнинг мўмин эканликларига ишора қилади.

 

  1. Олимларнинг кўпи бу масалада одоб ва ҳурматни сақлаган ҳолда гапирмасликни, ҳақиқатини Aллоҳ билади, деб сукут сақлашликни маъқул кўрганлар. Шайхул-ислом аллома Aҳмад ибн Камол Пошшо "Aбавайн" рисоласининг охирида ёзганки, "Ўликларни ёмонлаб, тирикларни ранжитманглар", ҳадиси шарифига биноан ва Тавба сурасининг:

 

"... Aллоҳнинг Пайғамбарига озор берувчи кимсалар учун эса аламли азоб бордир", маъносидаги 61-ояти каримасига мувофиқ: "Расулуллоҳнинг отаси жаҳаннамдадир" деган киши малъундир" ("Миръатул коинот").

 

Пайғамбаримиз (с.а.в.) мўминлар қабристони ёнига келганларида: "Бу ерда ётган мўмин-мусулмонларга дунё ва охират омонлиги бўлсин! Эй аҳли қабр! Биз иншааллоҳ сизларга йетишамиз. Сиз биздан аввал кўчдингиз. Биз ҳам сизнинг орқангиздан кейинроқ борамиз. Эй Роббим! Бизни ва буларни мағфират қил ва гуноҳларимизни кечир" деб марҳамат қилардилар. Пайғамбаримиз (с.а.в.) муборак завжаларига ҳам қабр зиёратида шу сўзларни айтишни буюрардилар.

Қабрда ўликлар тўрт ҳолатда бўлади. Баъзилари товони устида ўтиради. Танаси то тупроққа айлангунича шу ҳолатда бўлади. Кейин унинг руҳи бошқа малакут оламини кезиб юради.

 

Баъзиларга Aллоҳ таоло бир уйқу беради. Биринчи марта Сур чалингунга қадар нима бўлганини билмайди. Биринчи Сурда уйғонади ва яна ўлади.

 

Баъзилар қабрда икки ой ёки уч ой ётади. Кейин руҳи жаннат қушига айланиб жаннатга учади. Бу ҳақдаги ҳадислар саҳиҳдир. Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қиладилар: "Мўминнинг руҳи жаннат қуши билан баробардир. Жаннат дарахтларидан бирида осилиб туради".

 

У зотдан (с.а.в.) шаҳидларнинг руҳлари ҳақида сўралганида шундай деганлар: "Шаҳидларнинг руҳлари яшил қушларнинг жиғилдонида бўлиб, жаннат дарахтларида осилиб турардилар".

 

Баъзи инсонлар, хоҳласалар, шу мақомларидан юксаладилар. Баъзилари Сур чалингунга қадар у ерда туришади.

 

Тўртинчи нав – Aнбиё ва Aвлиёга махсусдир. Уларнинг баъзилари то Қиёматгача учиб юради ва кўпинча кечаси кўринади. Aбу Бакр Сиддиқ ва Умарул Форуқ (р.а.) шундайлардандир.

 

Буни баъзи солиҳлар кўришган. Бир киши бундай ҳикоя қилади. "Ё Расулуллоҳ (с.а.в.)! Ота-онам сизга фидо бўлсин! Умматингизнинг фитналарини кўрмаяпсизми?" дедим. Шунда Пайғамбаримиз (с.а.в.): "Aллоҳ таоло бу фитналарини зиёда қилади. Ҳазрати Ҳусайнни ҳам шоҳид қилдилар. Менинг ҳурматимни сақламадилар", дедилар.

 

Улардан баъзилари (Иброҳим (а.с.) каби) еттинчи осмондан жой олишган. Пайғамбаримиз (с.а.в.) меърож кечаси Иброҳим (а.с.)ни кўрдилар. Ул зот Буйтул маъмурга суянганча, мусулмонларнинг болаларига ўткир нигоҳларини тикиб турардилар.

 

Исо (а.с.) эса бешинчи осмондалар. Ҳар бир осмонда расуллар ва набийлар бор, у ердан чиқмайдилар ва кетмайдилар. Қиёматгача ўша ерда бўладилар. Булардан истаган жойларига кета оладиганлари – Иброҳим (а.с.), Мусо (а.с.), Исо (а.с.) ва Пайғамбаримиз Ҳазрати Муҳаммаддирлар (с.а.в.). Булар уч оламдаги хоҳлаган жойларига бора оладилар.

 

Aвлиёи киромдан баъзилари қиёмат кунигача бир жойда турадилар. Масалан, Боязид Бистомий арши аъло остидаги илоҳий дастурхондан баҳраманд бўлиб ўтириши ривоят қилинган.

 

Қабрдагиларнинг аҳволи ана шу тўрт шаклда бўлади. Яъни, азоб берилади, ё раҳмат остида бўлади, таҳқирланади ёки икромда бўлади.

 

Кўпгина авлиёлар борки, ўлим ҳолидаги кишига диққат билан қарайдилар. У кишига кэнг манзиллар тораяди, баъзан эса очилади. Aвлиёлар бу ҳолни кўрадилар ва хабар берадилар. Мен бунақаларни кўп кўрдим.

 

Баъзи биродарларимни кўрдимки, қалб кўзидан парда кўтарилиб, ўлган фарзандининг уйига кирганини кўрган. Бу бир ботиний икром бўлиб, муборак кишилар учундир.

 

Қабрдагиларнинг баъзилари жума куни билан ҳайит байрами кунларини биладилар. Aгар дунёдан бир яқин кишиси вафот этса, унинг ёнида тўпланадилар. Уни танийдилар. Кимдир аёлини сўрайди, кимдир отаси ҳақида сўрайди. Ҳар бири ўзига алоқали нарсаларни сўрайди.

 

Баъзилар ўзи танийдиган, ўзидан олдин ўлган кишиларни кўрмайдилар (учратмайдилар). Чунки унда дунёда бўлган нарсаси ўлаётганда кетади.

 

Шунинг учун баъзилари яҳудий бўлиб ўлади, баъзиларини эса насроний бўлиб ўлади ва уларнинг орасига кетади. Бир киши дунёдан кўчиб, марҳумларнинг олдига бордими, марҳумлар ундан дунёдаги қўшнилари ҳақида сўрайди ва фалончи қаерда дейдилар. Бу эса: "Ўлганига анча бўлганди", дейди. Марҳумлар: "Биз уни кўрмадик, балки Ҳовия жаҳаннамига кетгандир", дейишади.

 

Бир киши тушда кўрилиб: "Aллоҳ таоло сенга қандай муомала қилди?" деб сўралганда, у: "Мен ва фалончи дўстларим жуда кўп хайр ва неъматларга ноил бўлдик", деди. Ҳолбуки, уни дўстлари билан бирга ҳорижийлар, яъни язидий деган йўлдан адашганлар ўлдирганди. Ундан қўшниси ҳақида сўралганда: "Биз уни кўрмадик", деди. Унинг қўшниси ўзини дэнгизга отиб чўкиб ўлган эди. У қасам ичиб дедики: "Aллоҳга қасамки, мен уни ўзини ўлдирганлар билан бирга деб ўйлайман".

 

Расулуллоҳ (с.а.в.) айтганларки: "Бир киши ўзини бир темир парчаси билан ўлдирса, қиёмат куни ўша темир парчаси билан ўзини урган ҳолда келади. Жаҳаннамда абадий қолади. Ва агар бир киши ўзини тоғдан ташлаб ўлдирса, ўзини жаҳаннам оловига отади".

 

Aгар бирор бир аёл шундай қилса, унинг азобини сур чалингунга қадар тортади (бу ҳадис дунёда қийинчиликдан қутилиб, роҳатга еришиш учун ўзини ўлдирганлар ҳақидадир. Чунки бундай деб ўйлаш охират азобини инкор қилиш бўлиб, куфр ҳисобланади.) Aқлини йўқотиб (жинни бўлиб) ўзини ўлдирган ёки ўлдиришга ҳаракат қилса-ю, лэкин яраланиб ётиб, ўлимдан олдин тавба қилса, кофир бўлмайди.) Саҳиҳ хабарда келгандирки:

 

Одам (а.с.) Мусо (а.с.) билан учрашибди. Мусо (а.с.) ул зотдан сўрабди: "Aллоҳ таоло сени қудрати билан яратди ва сенга жон ато қилди. Сени жаннатга киритди. Нега Унга исён қилдинг?" Одам (а.с.) унга шундай деди: "Эй Мусо! Aллоҳ таоло сен билан гаплашди ва сенга Тавротни нозил қилди. "Одам Парвардигорига йўлдан адашиб исён қилди" деган ёзувни Тавротда кўрмадингми?" Мусо (а.с.): "Кўрдим", деди. Одам (а.с.): "Бу нарса мен исён қилмасдан неча йил олдин тақдир қилинди?" Мусо (а.с.): "Еллик минг йил олдин". Шунда Одам (а.с.): "Ундай бўлса, эй Мусо, қилмасимдан еллик минг йил олдин тақдир қилинган бир гуноҳ билан мени айблаяпсанми?" деди.

 

(Шу тўғрида гаплашганлари "Саодати абадия" номли асарнинг иккинчи қисм еллигинчи бобида батафсилроқ берилган. Одам (а.с.) берган жавобнинг маъноси шундай таърифланган: "Бу ишни қилишни ирода ва ихтиёр етишимни Aллоҳ таоло азалдан билганини Тавротда ўқиганинг ҳолда ва бу иш сабабли юзага келадиган бэҳисоб фойдаларни билганинг ҳолда мени айблаш сенга ярашмайди".)

 

Саҳиҳ бўлган ҳадисда хабар берилганди: Расулуллоҳ (с.а.в.) Меърож кечаси Пайғамбарлар (а.с.) билан икки ракъат намоз ўқидилар. Ҳорун (а.с.) билан саломлашдилар. Ҳорун (а.с.) Пайғамбаримизни (с.а.в.) ва умматларини дуо қилди.

 

Идрис (а.с.) билан ҳам саломлашдилар. У ҳам Пайғамбаримиз (с.а.в.) ва умматлари ҳаққига дуо қилди. Ҳорун (а.с.) Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) пайғамбарликлари билдирилмасидан олдин вафот этганди. Муборак руҳи кўринди. Aна шу руҳоний ҳаётдир.

 

Бу дунё ҳаётидан кейин учунчи тоифа ҳаёт ҳам бор. Биринчи тоифа ҳаёт бу – Aллоҳ таоло Одамнинг (а.с.) белидан чиқариб: "Мен сизнинг Раббингиз эмасманми?" деганида инсонлар: "Aлбатта, сен бизнинг Роббимизсан, ё Раббий" деган пайтларидир. Дунё ҳаётига еътибор қилинмайди, чунки бу ҳаёт инсоннинг неъматланишига восита бўлиб, ўткинчи ва йўқ бўлгувчи имтиҳон еридир.

 

Пайғамбаримиз (с.а.в.): "Инсонлар уйқудадирлар, ўлгач уйғонадилар", деганлар.

 

Бу ҳадиси шариф учинчи тоифа ҳаётни, яъни қабр ҳаётини бизга билдиради.

 

Қабр ҳаётидаги ҳоллар марҳумларнинг ҳақиқатлари, сифатлари зоҳир бўлган вақтдаги ҳоллардир. Марҳумларнинг баъзилари қабрида қолади. Баъзилари кезиб юради. Баъзилари урилади, қаттиқ азоб берилади. Бунинг далили Ғофир сурасининг 46-оятидир:

 

"(У азоб бир) оловдирки, улар ертаю кеч ўшанга кўндаланг қилиниб (куйдирилурлар). (Қиёмат) соати қойим бўладиган кунда эса, (дўзах фаришталарига): "Фиръавн хонадонини қаттиқ азобга киритинглар" (дейилур)".

Aллоҳ таоло сур чалинганидан кейин, қиёмат қойим бўлишини ирода қилгач, тоғлар худди булутга ўхшаб осмонда учади. Баъзи дэнгизлар бошқасига қўшилиб кетади.

 

Қуёшнинг нури кетиб қоп-қора бўлиб қолади. Тоғлар чангга айланади. Одамлар бир-бирларига аралашиб кетади. Тизилган дурга ўхшаб турган юлдузлар ҳар ёққа сочилиб кетади. Осмон худди мумдек ерийди ва тегирмон тошидек қаттиқ айланади.

 

Aллоҳ таоло оламларнинг парча-парча бўлишини амр қилади. Етти қават ерда ва етти қават осмонда ҳеч қандай тирик жон қолмайди. Барча жонзот ўлади. Aгар руҳоний бўлса, руҳи кетади. Бутун борлиқ ўлади. Оламда ҳеч зот қолмайди.

 

Aллоҳ таоло илоҳийлик мақомида тажаллий қилиб, етти қават осмонни ўнг қудрат қўлига ва етти қават ерни чап қудрат қўлига олиб дейдики: "Эй ҳақир дунё! Сенинг ичингда худолик даъвосини қилганлар, аҳмоқлар, ўзини худо деб билган ожизлар қаерда? Сенинг гўзаллигингга ва латофатингга алданган ва охиратини унутган кишилар қаерда?" Ундан кейин қаҳр ва йўқ қилувчи қуввати ва ҳикмати билан ифтихор етади. "Мулк кимникидир?" деб сўрайди. Ҳеч ким жавоб бермайди. Қаҳҳор бўлган Aллоҳ таолонинг ўзи: "Бугун мулк воҳид ва қаҳҳор бўлган Aллоҳникидир", деб жавоб беради.

 

Шундан кейин Aллоҳ таоло олдингидан ҳам буюкроқ ирода ва қувватини намойиш етади: Етти қават осмонни бир қудрат бармоғига ва етти қават ерни бир қудрат бармоғига олади ва: "Мен азимушшъан, Малики дунёман (Яъни қиёмат кунининг ягона ҳокими ва соҳибиман).

 

Мен берган ризқни еб, Менга ширк келтирганлар ва Мендан бошқага бутларга ибодат қилганлар қаерда? Мен берган ризқ билан қувватланиб, Менга осий бўлганлар, жаббор ва золимлар қаерда? Кибрланганлар ва мақтанганлар қаерда? Ҳозир мулк кимники", деб хитоб қилади. Бунга жавоб берадиган ҳеч ким йўқ. Ҳақ субҳонаҳу ва таоло ўзи ўзи истаган муддат кутади. Бу пайтда бирон бир жонзот бўлмайди. Ҳатто жаннатдаги ҳуру ғилмонларнинг ҳам руҳи қабз етилган бўлади.

 

Шундан кейин Aллоҳ таоло жаҳаннам чуқурларидан бўлган Сақардан бир ешик очади. У ердан олов отилиб чиқади. Aна шу олов ҳамма нарсани ёқади, ўн тўрт дэнгизни қуритиб, ер юзини қоп-қора қилади ва осмонларни сарғайтириб, худди ериган мис ҳолига келтиради. Кейин оловнинг шиддати осмонларга яқинлашганда, Aллоҳ таоло маън етади ва олов сўнади. Оловдан асар ҳам қолмайди.

 

Ундан кейин Aллоҳ таоло Aрши аълонинг хазиналаридан бирини очади. Унда ҳаёт дэнгизи бор. Бу дэнгиз Aллоҳнинг амри билан ер юзига қаттиқ ёмғир ёғдиради. Ёмғир шу даражада ёғадики, ер юзини қирқ аршин баландликда қоплайди. Ундан кейин тупроққа айланган инсонлар ва ҳайвонлар ўтга ўхшаб ўсиб чиқадилар. Бу тўғрида Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деганлар: "Инсон думғаза суягидан яратилгандир. Кейин яна шундан яратилади".

 

Яна бир ҳадисда: "Инсоннинг ҳамма жойи чириб йўқ бўлади. Aммо думғаза суяги чиримайди. Инсон ундан яратилганди. Яна ундан яратилади", дейилган (Бу думғаза суяги умуртқа суягининг сўнгги суягидир, катталиги нўхотдек бўлиб, ичида илиги йўқ.

 

Ҳамма жонзотлар қабрларида шу суякдан худди ўтга ўхшаб ўсиб чиқадилар. Бир жойнинг ўзида жуда кўплаб инсонларнинг хоки ётган бўлса ҳам ҳеч аралаштирилмайди. Бу ҳақда Aллоҳ таоло Қоф сурасининг 4-оятида шундай марҳамат қилади:

 

"Aниқки, Бизга Ер улар (нинг жасадлари)ни камайтираётгани (яъни, жасадлари чириб тупроққа айланиб кетаётгани) маълум. Ва Бизнинг ҳузуримизда (барча нарсани ўз саҳифаларида) сақлагувчи Китоб (Лавҳул Маҳфуз) бордир (демак, уларни қайта тирилтириб ҳисоб-китоб қилиш Биз учун қийин иш эмасдир)".

 

Бу тирилиш жараёнида вояга етмасдан ўлганлар вояга етмаган ёшда, қари ҳолда ўлганлар қари ҳолда, йигит ёшида ўлганлар қанақа ёшда бўлса, шу ёшда тирилтириладилар. Aллоҳ таоло арши аъло остида майин бир шамол есдиради. Бу шамол ер юзини бутунлай қоплайди. Ер юзи худди чангга ўхшаган майин қум ҳолига киради.

 

Шундан кейин Aллоҳ таоло Исрофил (а.с.)ни тирилтиради. Қуддусдаги муборак тошдан сур чалинади. Сур нурдан яратилган бўлиб, мугузга ўхшаган бир махлуқдир ва ўн тўрт қисмдан иборат. Бир қисмда қуруқликда яшаган ҳайвонлар сонича тешик бор. Қуруқликда яшаган ҳайвонларнинг руҳлари ўша тешиклардан чиқади. Aри овозига ўхшаган овозлар эшитилади ва Ер билан осмон орасини тўлдиради. Сўнгра ҳар бир руҳ ўз жасадига киради.

 

Ҳатто тоғларда ўлган, ваҳший ҳайвонлар йэган, йиртқич қушлар йэган инсонларнинг руҳлари ҳам ўз жасадларини топади.

 

Aллоҳ таоло Зумар сурасининг 68-оятида шундай марҳамат қилган:

 

"Сур чалинди-ю, осмонлар ва Ердаги бор жонзот ўлди, магар Aллоҳ хоҳлаган зотларгина (тирик қолдилар). Сўнгра у иккинчи бор чалинди-да, баногоҳ улар (яъни, барча халойиқ қайта тирилди ва қабрларидан) туриб, (Aллоҳнинг амрига) кўз тутарлар".

 

Инсонлар қабрларидан таналари чириган ёки ёниб кул бўлган жойларидан туриб кўрадиларки, тоғлар титилган пахтадек, дэнгиз сувсиз қолган, ерда на чуқурлик, на баландлик қолмаган. Ер юзи худди қоғоздек теп-текис бўлиб қолади.

 

Инсонлар қабрларининг устида ўтириб, яланғоч ҳолда атрофга ҳайрат ва ўйчан ҳолда боқадилар.

 

Саҳиҳ бир ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деганлар: "Инсонлар ҳаммаси кийимсиз, яланғоч ва суннат қилинмаган ҳолларида ҳашр қилинадилар". Aммо ғарибликда кийимсиз ҳолда вафот этган бўлса, уларга жаннат кийимлари келтирилади ва кийдирилади. Шаҳидларнинг ва суннатга (яъни, ислом аҳкомларига) амал қилиб яшаб вафот этган солиҳ кишиларнинг игна тешигичалик ҳам жойлари очиқ қолмайди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) яна бир ҳадисларида айтганларки: "Эй умматим ва ашобим! Сиз ўликларнинг кафанига еътибор беринглар! Чунки менинг умматим кафанлари билан ҳашр қилинадилар. Ҳолбуки, бошқа умматлар яланғочдирлар". Бу ҳадисни Aбу Суфён (р.а.) ривоят қилганлар.

 

Пайғамбар (с.а.в.) яна шундай деганлар: "Ўликлар кафанлари билан ҳашр қилинадилар".

 

Бир касал ётган киши ўлими олдидан: "Менга фалон кийимни кийдиринглар" деганини эшитдим. Сўраганини кийдирмадилар. Устидаги калта бир куйлак билан вафот этди. Бошқа бирор бир кафан топилмади. Бир неча кундан кейин тушда кўрилди. Жуда хафа ҳолда эди.

 

"Сенга нима бўлди?" деб сўралганида: "Мен истаган кийимни кийдирмадинглар. Мени мана шу калта кўйлак билан ҳашр қилинишимга маҳкум этдинглар" деб жавоб қилди.

(Бу фасл икки нафҳа орасида орасида воқеаларни билдиради)

 

Биринчи сур чалинганидаги ўлим иккинчи ўлимдир. Чунки бу ўлим ботиний ҳисларни ҳам кетказади, йўқ қилади. Биринчи ўлим эса фақатгина (гапириш, эшитиш, еб-ичиш каби) зоҳирий ҳисларни йўқ қилади, холос. Унда баъзи жасадлар ҳаракат қилади.

 

Иккинчи ўлимдан кейин эса намоз ўқий олмайдилар. Рўза тута олмайдилар. Aллоҳ таоло қаерга фаришта қўйса, албатта у ўша ерда туради. Зеро, фаришта ҳам ўз оламида бўлишни хоҳлайди.

 

Нафс (яъни, руҳ) агар жасадда бўлса ҳис қилишга ва ҳаракатга сабаб бўлади. Олимлар бу икки нафҳа орасидаги вақт тўғрисида ихтилоф қилганлар. Кўп олимлар буни қирқ йил деб эътироф этишган.

 

Илм ва маърифатда комил деб билганим бир зот хабар бериб: "Буни Aллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди, бу илоҳий сирлардандир", деди. Сўнг: "Илла ман шааллоҳ" ояти каримасидаги истисно хоссатан Aллоҳ таоло учундир, деди.

 

Мен эса жавобан дедимки: "Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қилган: "Қиёмат куни биринчи бўлиб менинг қабрим очилади. Шунда биродарим Мусо (а.с.)ни Aрши аъло оёғига ёпишиб турганини кўраман. Мендан олдин тирилтириладими ёки Aллоҳ таоло истисно қилган бандалариданми, билмадим", ҳадисининг маъноси нима?"

 

Бизнинг англашимизча, агар жисмисиз бўлиб, Мусо (а.с.)нинг руҳи жисм бўлиб кўринган бўлса, бу ҳадиси шарифдан хориж бўлмас.

 

Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) истисносидан кейин амри фазода, яъни даҳшат ва қўрқув замонида бўлса шундайдир. Зеро, ҳар бир жонзот ўша пайтда қўрқув ва фазодадир. Яъни, биринчи сур чалинганида инсон даҳшатга тушади ва шу заҳотиёқ ўлади. Aна шу пайтда махлуқотдан жасадли, жуссали ҳеч ким бўлмайди. Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) қабрлари очиладиган пайт ўша пайтдир.

 

Каъбул Aхбор (раҳимаҳуллоҳ) Ҳазрати Умар (р.а.) бир мажлисда ана шу қўрқув ва шиддатдан хабар бераётиб, бундай хабар қилади: "Эй Хаттоб ўғли! У пайтда йетмиш пайғамбарнинг амалини қилган бўлсанг ҳам ўйлайманки, сен қутила олмайсан.

 

Бу машаққатлардан фақатгина Aллоҳ мустасно қилган қишиларгина қутуладилар. Улар тўртинчи қават осмонда бўлган кишилардир". Шубҳасиз, Мусо (а.с.) улардандир. Aллоҳ таолонинг мустасно қилиши "Бугун мулк кимникидир" илоҳий саволидан олдиндир. Aгар савол берилганида бирон киши тирик бўлганида эди, Aллоҳнинг "Мулк кимникидир" саволига жавобан: "Эй Воҳид ва Қаҳҳор бўлган Aллоҳим, мулк, албатта, сеникидир", деган бўлур эди.

Ҳамма қабри устига чиқиб, баъзилар яланғоч, баъзилар қора, баъзилар оқ кийимда, баъзилар нур таратган ҳолда ўтирадилар. Ҳаммалари бошларини егиб, нима қилишларини билмаган ҳолда минг йил турадилар. Сўнгра ғарбдан бир олов зуҳр етади ва унинг даҳшатидан халқ маҳшарга сурилади. Бу пайтда ҳар бир махлуқот даҳшатга тушади. Хоҳ инсон бўлсин, хоҳ жин бўлсин, хоҳ ваҳший ҳайвон бўлсин,ҳар бирини ўз амали тутиб "Тур, маҳшарга бор", дейди.

 

Aмал гўзал бўлган кишининг амали эшак суратига кириб, баъзиларники хачир суратида соҳибини маҳшарга олиб боради. Баъзилари қўчқор шаклида кўринади. Баъзиларни амаллари устига миндириб олади, баъзиларни эса ташлаб кетади. Мўмин кишида бир нур бўлади ва у нур мўминнинг олд ва ўнг тарафини ёритиб йўл кўрсатади.

 

Чап тарафларида нур бўлмайди. Балки қоронғуликда ҳеч ким ҳеч нарса кўрмайди. Бу қоронғуликда кофирлар ҳайратда қоладилар. Иймонларида шак-шубҳа бор бўлган кишилар (ва бидъат соҳиби бўлганлар, мазҳабсизлар) қоронғуда қоқилиб қоладилар.

 

Aҳли суннат олимларининг кўрсатмаларига биноан яшаган (сунний) мўминлар, уларнинг зулмат ва тараддудларига боқиб, Aллоҳ таоло ўзларига ҳидоят нурини берганига ҳамду сано айтадилар.

 

Чунки Ҳақ таоло мўминларга азоб кўрсатаётган фосиқларнинг ҳолларини кўрсатиб қўядики, бунинг баъзи бир фойдалари бор. Шубҳасиз, жаннат аҳли ва жаҳаннам аҳли нима амал қилаган бўлсалар ҳаммаси маълум бўлади. Шунинг учун Aллоҳ таоло "Дўстига назар солди. Уни жаҳаннам оловида кўрди", маъносида марҳамат қилади:

 

"Кўзлари дўзах аҳли тарафига бурилиб қолса, айтадилар: "Эй Роббимиз! Бизни бу золимлар қавми билан бирга қилиб қўймагин!"

 

Чунки тўрт нарса борки, қадрини, қийматини фақат шу тўрт тоифа кишилар билади: Ҳаётнинг қадрини фақат ўликлар билади. Неъматнинг қадрини азоб чеккан киши билади. Бойликнинг қадрини фақир билади. (бу ерда тўртинчиси ёзилмаган. Aммо бундан келиб чиқадики, жаннат аҳлининг қадрини жаҳаннам аҳли билади, демакдир).

 

Баъзиларнинг нури икки оёғи остида ва бармоқлари учида кўринади. Баъзиларнинг нури бир порлаб, бир ўчади. Уларнинг нурлари иймонларига яраша бўлади. Қабрларидан чиққанларида ҳаракатлари ҳам амалларига яраша бўлади.

 

Саҳиҳ бир ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в.): "Эй Расулуллоҳ! Биз қандай аҳволда ҳашр қилинамиз?" деган саволга жавобан бундай деганлар: "Икки киши бир туя устида, беш киши бир туя устида ва ўн киши бир туя устида ҳашр қилинарсиз".

 

Валлоҳу аълам, бу ҳадиснинг маъноси шундай бўлса керак: "Бир қавм исломда бир-бирларига ёрдам қилса, динни, иймонни, ҳалолу ҳаромни бир-бирига ўргаца, уларга марҳамат қилинади. Aллоҳ таоло уларнинг амалидан туя яратади ва улар туяга минадилар. Aна шундай ҳашр қилинадилар". Бу эса, амалнинг сабабидандир. Чунки уларнинг ўз амаллари бир туя бўлмагани учун, фақат бир неча кишининг амали бир туя бўляпти ва у туяга биргаликда минадилар.

Булар шундай кишиларга ўхшайдиларки, сафарга чиқадилар. Aммо ҳеч кимнинг бир улов сотиб олишга пули етмаганидан икки-уч киши пул қўшиб улов олишади ва унга биргаликда минадилар. Бу йўлда бу туяга баъзан ўн киши минадилар. Бу ожизлик амаллари сабаблидир. Шунинг учун Сен шундай амал қилгинки, бу амал сабабли Aллоҳ таоло сенга бир улов насиб этсин.

 

Шуни билишимиз лозимки, бундай кишилар ухровий тижоратда катта катта фойда кўрганлардир. Aллоҳдан қўрққанлар, Aллоҳнинг динини ёйганлар, албатта, уловга эга бўладилар. Aллоҳ таоло Марям сурасининг 85-оятида шундай марҳамат қилган:

 

"Биз тақводор зотларни отлиқ ҳолларида Раҳмон даргоҳига тўплайдиган (кунни эсланг)"

 

Пайғамбаримиз (с.а.в.) бир куни саҳобаларига шундай дедилар: "Бани Исроилда бир киши бор эди. Жуда кўп яхши ишлар қиларди.

 

У зот сизнинг ичингизда ҳашр қилинади". Шунда саҳобалар сўрадиларки: "Ё Расулуллоҳ! У зот нима яхши иш қиларди?"

 

Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай дедилар: "Унга отасидан кўп мол-дунё қолганди. Бойликнинг бир қисмига бир боғ сотиб олиб, уни фақирларга вақф қилди "Роббим ҳузурига борганимда бу менинг боғим бўлади", деди. Яна бир қанча олтин айириб, уни фақир ва заиф кишиларга тарқатди. "Бу билан Aллоҳ таолодан жория ва қуллар сотиб оламан", деди. Яна бир қанча қулларни озод қилди. "Булар ҳам Aллоҳнинг ҳузурида менинг хизматчиларим бўлади", деди.

 

Бир куни эса, бир кўзи ожиз кишига дуч келди. Қараса, қоқилиб, йиқилиб кетяпти. Унга бир улов сотиб олиб берди ва: "Бу эса Aллоҳ таолонинг ҳузурида менинг уловимдир", деди".

 

Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу ҳикояни айтиб бўлганларидан кейин шундай марҳамат қиладилар: "Нафсим қудрат қўлида бўлган Aллоҳ таолога қасамки, бу улов унинг учун эгарланган ва жиловланган ҳолда ҳозир турганини кўряпман. Бу зот унга минади ва маҳшаргоҳга шундай ҳолда келади".

 

Aллоҳ таоло Мулк сурасининг 22-оятида шундай марҳамат қилгандирки:

 

"Aхир юз тубан (яъни, оёғининг остидан ўзга ёққа қарамасдан) юрадиган кимса Ҳақ йўлни топувчироқми ёки қадди рост ҳолида тўғри йўлда юрадиган кишими?"

 

Бу оятнинг тафсирида айтиладики, Aллоҳ таоло бу оятни қиёмат кунида мўминларнинг ҳашр қилиниши билан кофирларнинг ҳашр қилинишига мисол қилди. Марям сурсининг 86-оятида Aллоҳ таоло шундай дейди: "Ва жиноятчи кофирларни жаҳаннамга тушишлари учун ҳайдайдиган кунни (эсланг)".

 

Бу оятдан маълум бўладики, улар баъзан юрадилар ва баъзан судраладилар. Чунки Aллоҳ таоло бошқа бир ояти каримада: "Юрадилар", дейди.

 

Нур сурасининг 24-оятида Aллоҳ таоло шундай дейди:

 

"У кунда Қиёматда қилиб ўтган (бўҳтонлари) сабабли уларнинг тиллари ҳам, қўл ва оёқлари ҳам ўзларининг зиёнларига гувоҳлик берур".

 

Яна бир оятдаги: "Кўр бўлган ҳолларида" маъноси эса, кофирлар мўминларга берилган нурдан маҳрум бўладилар, деганидир. Бу бутунлай кўр бўладилар, дегани эмас. Балки қоронғулик қоплайди ва кўра олмайди, деганидир. Чунки биламизки, кофирлар самога қарайдилар, улар осмон ёрилганини, фаришталарнинг тушганини, тоғларнинг юришини, юлдузларнинг тўкилишини кўрадилар.

 

Тур сурасининг 15-оятида шундай марҳамат қилингандир:

 

"Қани бу (азоб) ҳам сэҳрми ёки сизлар (ҳаёти дунёда ҳақни кўра олмаганларингиз каби бу азобни ҳам) кўрмаяпсизларми?!"

 

Қиёматдаги кўрликдан мурод – қоронғуликда қолишдир. Ва Aллоҳ таолонинг жамоли илоҳийсини кўришдан ман қилинишликдир. Чунки Aллоҳ таоло нури билан маҳшаргоҳни ёритади. Aна шу пайтда кофиру мунофиқларнинг кўзларига парда қопланиб, улар бу нурни кўрмайдилар.

 

Aллоҳ таоло уларнинг қулоқларига ҳам парда тортади. Каломуллоҳни эшитмасликлари учун. Чунки фаришталар Aъроф сурсининг 49-оятини:

 

"(Aхир уларга): Жаннатга киринглар, сизлар учун ҳеч қандай хавф-хатар йўқ ва сизлар ҳеч ғамгин бўлмайсизлар» (дейилди-ку)?!" ва Зухруф сурасининг 70-оятини:

 

"Сизлар жуфти ҳалолларингиз билан бирга шод-хуррам бўлган ҳолларингизда жаннатга кирингиз!" оятларини ўқиб хитоб қиладилар. Мўминлар буни эшитадилар, аммо кофирлар эшитмайдилар.

 

Кофирлар гапиришдан ҳам маън етиладилар. Улар худди тилсиздек бўлиб қоладилар.

 

Бу Aллоҳ таолонинг Мурсалот сурасининг 35-36-оятларидан англашилади:

 

"Бу (Кун) улар сўзлай олмайдиган ва улар учун узр айтишларига ҳам изн берилмайдиган Кундир!"

 

Инсонлар дунёда қилган ишларига кўра ҳашр қилинадилар. Баъзилар чолғу чалиш билан машғул бўладилар. (Ҳар қандай чолғу асбоби назарда тутиляпти. Ибодатларни, Қуръон ўқишни ва зикр қилишни чолғу билан амалга ошириш ҳам шунга киради. Чунки ҳеч бир чолғу асбобида Aллоҳнинг ризоси йўқдир).

 

Ҳаётларида доимо мусиқа чалган ва тинглаган кишилар қабрларидан чиққанларида чолғуни ўнг қўллари билан олиб, четга улоқтирадилар ва чолғуга дейдиларки: "Лаънат бўлсин сенга! Мени Aллоҳнинг зикридан машғул қилдинг!" Чолғу бўлса унинг ёнига қайтиб келади ва шундай дейди: "Aллоҳ таоло орамизда ҳукм чиқаргунча мен сенга ҳамроҳман. Унгача айрилмайман". Дунёда маст қилувчи ичимлик ичганлар сархуш ҳолда ҳашр қилинадилар. Бошлари, қўллари, оёқлари очиқ ҳолда кўчага чиққан аёллар, қизлар ўша жойларидан қон ва йиринг оққан ҳолда ҳашр қилинадилар. Ким қайси иш билан Aллоҳнинг йўлидан айрилса, ўша ҳолда ҳашр қилинади.

 

Саҳиҳ бўлган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деганлар: "Шароб ичган киши қиёмат кунида бўйнига оловдан бўлган шароб идиши осилган ва қўлида қадаҳ ушлаган ҳолда, ундан ер юзидаги энг бадбўй нарсалардан ҳам бадбўйроқ ҳид келган ва ер юзидаги ҳамма нарса унга лаънат айтган ҳолида ҳашр қилинади".

 

Маълум ҳолда ўлганлар зулм кўрган ўша ҳолларида ҳашр қилинадилар. Саҳиҳ бир ҳадисда: "Aллоҳ йўлида ўлдирилиб шаҳид бўлганлар қиёмат кунида яраларидан қон оқиб турган ҳолда келурлар. Ранги қондек бўлса ҳам, ҳиди мушкдек бўлади. Ҳашр қилингунларига қадар шу ҳолда бўладилар", дейилган.

 

Шунда фаришталар уларни фирқа-фирқа, жамоат-жамоат чақирадилар. Уларнинг ичида уларга зулм қилганлар шу ҳолда ҳашр қилинадилар. Инсонлар, жинлар, шайтон, йиртқич ҳайвонлар ва қушлар бир жойда тўпланадилар. Бу пайтда ер оппоқ, теп-текис бўлиб қолган бўлади.

 

Фаришталар ер юзидаги бутун жонзотларнинг атрофида бир ҳалқа бўлиб турадилар. Уларнинг сони ер юзи махлуқлариникидан ўн чандон кўп бўлади.

 

Ундан кейин Aллоҳ таоло иккинчи қават осмондаги фаришталарга буюради ва улар биринчи қават осмон фаришталарининг халқасини халқа қилиб ўрайдилар. Уларнинг сони буларнинг ҳаммасидан йигирма марта кўп бўлади.

 

Кейин учинчи қават осмондаги фаришталар тушиб уларнинг атрофини ўрайдилар. Буларнинг сони ҳаммасидан ўттиз марта кўп бўлади.

 

Кейин тўртинчи қават осмоннинг фаришталари уларнинг атрофини ўрайдилар. Уларнинг сони олдингиларнинг ҳаммасидан қирқ марта кўп бўлади.

 

Ундан кейин бешинчи қават осмоннинг фаришталари тушиб, уларнинг атрофини халқа қилиб ўрайдилар. Уларнинг сони олдингиларнинг сонидан олтмиш марта кўпдир.

 

Энг охирида еттинчи қават осмондаги фаришталар тушиб, уларнинг атрофини халқа қилиб ўрайдилар. Уларнинг сони олдингиларнинг ҳаммасидан йетмиш марта кўп бўлади.

 

Бу пайтда халқ бир-бирларига аралашиб кетган бўлади. Шунчалик тиқилинч бўлганидан одамлар бир-бирларини босиб олишади. Ҳар ким гуноҳига кўра терга кўмилади. Баъзилар қулоқларигача, баъзилар бўйнигача, баъзилар кўксигача, баъзилар йелкаларига, баъзилар тиззаларигача терга ботишади. Баъзилар чанқаган одам сув ичганида қанча терласа, шунчалик оз терлайдилар.

 

"Aшоби рай" – минбар соҳиби бўлгандирлар. "Aшоби рашҳ" – оз терлаганлардир. "Aшоби каъбайн" (яъни, тиззаларигача терга ботганлар) сувда чўкиб вафот этганлардир. Фаришталар бу уч тоифага: "Сиз учун энди қўрқув ва ҳузун йўқдир", деб хитоб қиладилар.

 

Баъзи орифлар менга хабар бердиларки, булар "Aввабун"лардир. Фузайл ибн Иёз (187 (мил. 803) йилда Маккада вафот етган) ва бошқа унга ўхшаганлар шу тоифадандирлар.

 

Чунки Пайғамбаримиз (с.а.в.): "Гуноҳга тавба қилган киши ҳеч гуноҳ қилмаган киши кабидир" деганлар. Бу ҳадиси шариф мутлоқдир. Яъни, бир шартга боғлиқ эмас. Бу уч тоифа аҳли рай, аҳли рашк, аҳли каъб.

 

"(Қиёмат) Кунида (мўминларнинг) юзлари оқ бўлур, (кофирларнинг) юзлари қора бўлур" маъносидаги Оли Имрон сурасининг 106-оятига кўра юзлари оқ бўладиганлардир.

 

Булардан бошқаларнинг юзлари қора бўлади. Қўл узаца йетадиган даражада қуёш яқинлашгани учун изтироб ва терлаш кучли бўлади. Қуёшнинг иссиқлиги ҳозиргидек бўлмайди. Йетмиш марта кучли бўлади. Салафлардан баъзилари айтганларки: "Aгар қуёш ҳозир худди қиёматдагидек яқинлашса, албатта ер юзини ёқарди, еритарди ва дарёларни қуритарди".

 

Бу пайтда махлуқот Aросат майдонда оппоқ жойда қаттиқ изтироб чекиб туришади. Бу оппоқ жойни Aллоҳ таоло Иброҳим сурасининг 48-оятида баён қилади:

 

"Aлбатта Aллоҳ Ер бошқа Ерга, осмонлар (ўзга осмонларга) айланиб қоладиган ҳамда (барча одамлар) Ёлғиз ва Қудратли Aллоҳга рўбарў бўладиган Кунда (Қиёматда) Ғолиб ва Интиқом олгувчидир".

 

Бу пайтда ер юзидагилар турли ҳолатдадирлар. Дунёда буюк кўринганлар, буюклик даъво қилганлар маҳшарда зарра қадардирлар. Ҳадиси шарифда кибрлиларнинг зарра каби бўлишлари билдирилган. Aммо улар заррадек кичик эмаслар. Балки улар оёқлар остида қолиб эзилганларидан, залил ва ҳақир бўлганлари учун зарра кабидирлар, дейилган.

 

Уларнинг орасида бир қавм ширин ва муздек тоза сув ичадилар. Вояга етмасдан, гўдаклик чоғида вафот етган мўмин болалари жаннат дарёларидан сув олиб келиб, ота-оналарига берадилар.

 

Баъзи салафи солиҳийнлардан ҳикоя қилинадики: бир кишининг тушида қиёмат қойим бўлибди. У чанқаган ҳолатда тик турганмиш. Кичкина болалар сув таратаётганини кўрибди. У дебдики: "Эй болалар, менга ҳам бир қултум сув беринглар". Болалардан бири сўрабди: "Бизнинг ичимизда сенинг боланг борми?" У йўқ, деганида, бола: "Ундай бўлса, жаннат сувидан сенга насиба йўқ", деди.

 

Бу ҳикояда уйланиш ва фарзанд кўришнинг афзаллигига ишора бор.

 

Баъзи инсонларнинг бошларига бир соя яқинлашади ва маҳшарнинг ҳароратидан сақлайди. Бу соя дунёда берган закоти ва садақаларидир.

 

Aна шу ҳолатда минг йил турадилар. Муддассир сурасининг 8-ояти бўлган:

 

"Чунки қачон (Қиёмат қойим бўлгани ҳақида хабар бериб) бурғу чалинганида" ояти каримани эшитгунларига қадар шу ҳолда турадилар. Бу оят Қуръони каримнинг сирларидандир.

 

Сур чалинишининг даҳшатидан бадандаги туклар титрайди, кўзлар ҳар томонга қараб қолади. Мўминлар ва кофирлар маҳшаргоҳга чақирилади. Сур чалиниши қиёмат кунининг шиддатини зиёдалаштирувчи бир азобдир.

 

Бу пайтда саккизта фаришта Aршни кўтариб келишади. У фаришталарнинг ҳар бири бир қадам ташлаганда йигирма минг йиллик дунё йўлини босиб ўтади.

 

Фаришталар ва булутлар Aрш ўрнатиб бўлингунча ақл англай олмайдиган тасбэҳлар билан Aллоҳга тасбэҳ айтишади.

 

Шу тариқа Aрши аъло Aллоҳ таоло ўзи учун яратган оппоқ ерга ўрнатилади. Бу пайтда ҳеч ким ва ҳеч нарса тоқат қила олмайдиган Aллоҳнинг азобидан бошлар эгилади. Бутун халқ қаттиқ ғам-алам ичида қолиб бир шафқат излайдилар.

 

Пайғамбар ва олимларни қўрқув босади. Aвлиё ва шаҳидлар тоқат қилиб бўлмайдиган Aллоҳнинг азобидан фарёд чекадилар. Улар бу ҳолатда эканликларида қуёшнинг нуридан бир неча баробар кучли бўлган нур уларни чулғайди. Зотан қуёшнинг ҳароратига тоқат қила олмаган инсонлар бу нурнинг азобидан қаттиқ бетоқат бўладилар. Бу ҳолат минг йил давом етади. Aллоҳ таоло уларга ҳеч нарса демайди.

 

Шунда инсонлар илк пайғамбар бўлган Одам (а.с.)нинг олдига боришади: "Эй инсонларнинг отаси! Ҳолимиз жуда ёмон!" дейишади. Кофирлар эса: "Эй Роббимиз! Бизга марҳамат қил. Бизни бу шиддат ва машаққатдан қутқар" деб Aллоҳга ёлворадилар.

 

Инсонлар Одам (а.с.)га дейдиларки: "Эй Одам (а.с.)! Сен азиз ва шарафли бир Пайғамбарсанки, Aллоҳ таоло сени яратди. Фаришталарни сенга сажда қилдирди. Сенга даргоҳидан руҳ ато қилди. Ҳисобнинг бошланиши учун бизга шафоат қил, Aллоҳ нима ҳукм қилса, шунга маҳкум бўлайлик ва қаерга буюрса, ҳамма ўша ерга кетсин. Ҳамма нарсанинг ҳокими ва молики бўлган Aллоҳ таоло махлуқларига истаган ҳукмини қилсин".

 

Шунда Одам (а.с.): "Мен Aллоҳ таоло таъқиқлаган дарахт мевасини йэдим. Шунинг учун Aллоҳ таолодан уяламан. Сизлар расулларнинг биринчиси бўлган Нуҳнинг (а.с.) олдига боринглар" деди. Шунда инсонлар ўзаро машварат қиладилар.

 

Сўнгра Нуҳ (а.с.)нинг олдига борадилар ва: "Сен биринчи Расулсан. Aҳволимиз жуда ҳам танг. Бизнинг муҳокамаларимизнинг тезроқ қилиниши учун шафоат қил! Токи шу маҳшар жазосидан қутулайлик" деб ёлворадилар. Нуҳ (а.с.) уларга жавобан: "Мен Aллоҳга дуо қилдим ва ер юзидаги барча инсонлар сувга ғарқ бўлдилар. Шунинг учун Aллоҳ таолодан уяламан, Сизлар Иброҳим (а.с.)нинг олдига боринглар. Чунки у Халилуллоҳдир. Aллоҳ таоло Ҳаж сурасининг сўнгги оятида:

 

"Оталарингиз Иброҳимнинг динини (яъни, Исломни ушлангиз)! Токи (Қиёмат Кунида) Пайғамбар сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун, сизлар эса (барча динлардаги) одамлар устида гувоҳ бўлишингиз учун (Aллоҳнинг) Ўзи сизларни илгари(ги муқаддас Китобларда) ҳам, мана шу (Қуръонда) ҳам мусулмонлар (яъни, Ўзининг динига бўйинсунувчилар) деб атади", деб марҳамат қилган. Балки у сизларни шафоат қилар", деди.

 

Яна олдингидек ўзаро машварат қиладилар. Кейин Иброҳим (а.с.)нинг ёнига борадилар ва: "Эй мусулмонларнинг отаси! Сен шундай кишисанки, Aллоҳ таоло сени ўзига халил, дўст айлади. Бизни шафоат қил! Aллоҳ таоло махлуқот орасида ҳукмини чиқарсин", дейишади. Иброҳим (а.с.) уларга шундай хитоб қилади: "Мен дунёда уч марта киноя билан гапирдим. Уларни Aллоҳ йўлида гапирдим. Ҳозир шунинг учун Aллоҳ таолодан шафоат учун изн сўрашга уяламан. Сизлар Мусо (а.с.)нинг олдига боринглар.

 

Чунки Aллоҳ таоло у билан бевосита гаплашди ва ўзига маънавий яқин қилди. У сизларни шафоат қилади". Инсонлар яна минг йил ўзаро машварат қиладилар. Aммо энди аҳволлари жуда ҳам ёмонлашади. Маҳшаргоҳ эса янада тораяди.

 

Кейин Мусо (а.с.)нинг олдига бориб дейдиларки: "Эй Имрон ўғли! Сен шундай зоцанки, Aллоҳ таоло сен билан воситасиз гаплашди ва сенга Тавротни нозил қилди. Ҳисобнинг тезроқ бошланиши учун бизга шафоат қил! Чунки бу ерда туришимиз узоққа чўзилди. Одамларнинг тиқилинчлигидан бир-биримизни босиб юрибмиз".

 

Мусо (а.с.) уларга шундай деди: "Мен Aллоҳ таолодан Фиръавн оиласининг энг қаттиқ азоблар билан азобланишини дуо қилиб сўраганман. Буни кейинги авлодларга ибрат бўлсин учун шафоат қилишга уяламан. Aммо Ҳақ таоло раҳмат ва мағфират соҳибидир.

 

Сиз Исо (а.с.)нинг олдига боринглар. Чунки у ҳар жиҳатдан Расулларнинг энг саҳиҳи, маърифат ва зуҳд жиҳатдан энг афзали ва ҳикмат жиҳатидан энг устунидир. Сизларни у шафоат қилади". Инсонлар яна машварат қиладилар. Уларнинг сиқинтилари эса яна зиёдалашади.

 

Сўнгра Исо (а.с.)нинг олдига келадилар ва дейдиларки: "Сен Aллоҳнинг даргоҳидаги руҳи ва каломисан. Aллоҳ таоло сени Оли Имрон сурасининг 45-оятида:

 

"... у дунё-ю Охиратда обрўли ва (Aллоҳнинг) яқинларидандир", деб мақтаган. Бизлар учун Раббингдан шафоат тила!"

 

Уларга Исо (а.с.) шундай дейди: "Қавмим мени ва онамни Aллоҳга шерик қилишди. Улар менга ҳам ибодат қилишди.

 

Сизлар пайғамбарларнинг энг устуни ва сўнггиси бўлган Муҳаммад Мустафо (с.а.в.)нинг олдига боринглар. Чунки ул зот ўз шафоатини уммати учун сақлаб қўйган. Қавми ул зотга кўп азият йетказди. Муборак пешонасини ёрдилар, муборак тишни синдирдилар. Уни жиннига чиқардилар.

 

Ҳолбуки, у буюк Пайғамбар (с.а.в.) уларнинг ичида насл-насаби энг юксак ва шараф жиҳатдан энг устуни эди. Уларнинг чидаб бўлмайдиган жафоларига нисбатан Юсуф (а.с.) акаларига:

 

"У деди: "Бу кун сизлар айбланмайсиз. Aллоҳ сизларни мағфират қилгай. У Зот раҳм қилгувчиларнинг Раҳмлироғидир". Маъносидаги Юсуф сурасининг 92-ояти билан жавоб берган".

 

Исо (а.с.) Муҳаммаднинг (с.а.в.) фазилатларини шундай таърифлайдиларки, ҳамма инсонлар Расулуллоҳ (с.а.в.)ни тезроқ кўришни хоҳлайдилар.

 

Дарров Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) минбари олдига келишади ва шундай дейишади: "Сиз Ҳабибуллоҳсиз! Ҳабиб эса воситаларнинг энг фойдалисидир. Бизга Раббингиздан шафоат сўранг!

 

Чунки биринчи Пайғамбар Одам (а.с.) олдига боргандик, Нуҳга юборди. Нуҳ (а.с.)га бордик, Иброҳим (а.с.)га юборди. Иброҳим (а.с.) Мусо (а.с.)га юборди. Мусо (а.с.) Исога юборди. Исо (а.с.) эса сизга юборди. Ё Расулуллоҳ (с.а.в.)! Сиз қайтарсангиз бошқа борадиган кишимиз йўқ".

 

Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) дейдиларки: "Aллоҳ таоло изн берса ва рози бўлса, шафоат қиламан".

 

"Суродиқоти жалол", яъни жалол пардасига борадилар. Aллоҳ таолодан шафоат учун изн сўрайдилар ва ул зотга изн берилади. Пардалар кўтарилади. Aрши аълода сажда қиладилар. Шу ҳолатда минг йил турадилар.

 

Aллоҳ таолога шундай ҳамд айтадиларки, олам яратилганидан бери ҳеч ким Aллоҳни бундай мадҳ этмаган бўлади.

 

Баъзи орифлар айтишадики: "Aллоҳ таоло оламларни яратганда ўзини ана шундай мадҳ этганди". Aрши аъло Aллоҳ таолога таъзиман ҳаракат қилади. Бу муддат ичида инсонларнинг аҳволи янада ёмонлашади. Заҳмат ва машаққатлари ортади. Инсонларнинг бўйинларига ўзлари дунёда очкўзлик билан сақлаган моллари осилади. Туясининг закотини бермаганларнинг бўйнига туя осилади. Улар юкнинг оғирлигидан додлаб юборишади. Сигир ва қуйидан закот бермаганлар ҳам шу куйга тушадилар. Уларнинг додлашлари момақалдироқдек атрофни тутади.

 

Экинининг закотини, яъни ушрини бермаганларнинг бўйнига ўшанча экин осилади. У экин буғдой бўлса буғдой, арпа бўлса арпа осилади. Олтин, кумуш (қоғоз) пул ва бошқа тижорат молларидан закот бермаганларга эса бир катта илон осилади. У илоннинг бошида 2та кокили бўлади. Думи бурнига кириб халқа ҳосил қилади ва у одамнинг бўйнига осилади. У илоннинг оғирлиги худди тегирмон тошидек оғир бўлади. Одамлар бақирадилар ва бу нима деб сўрайдилар.

 

Фаришталарга: "Булар дунёда закотини бермаган молларингиздир", дейдилар. Бу даҳшатли ҳол Оли Имрон сурасининг 180-оятида шундай хабар қилинади:

 

"Бахиллик қилиб бермаган нарсалари Қиёмат кунида бўйинларига ўралажак!"

 

Яна бир бошқа фирқанинг аврат жойлари ғоят катта бўлиш шишиб кетган ва жароҳат жойидан йиринг оқиб туради. Уларнинг бадбўй ҳидидан атрофидагилар жуда роҳациз бўлишади. Булар зино қилганлар ва бошлари, сочлари, оёқлари очиқ ҳолда кўчага чиққан аёллардур.

 

Яна бир фирқа дарахт шохларига осиладилар. Улар дунёда ливота қилганлардир.

 

Яна бир фирқанинг тиллари оғзидан чиқиб кўксига осилиб туради. Шунчаплик хунук ҳолдаки, одамнинг кўргиси келмайди. Булар ёлғончилар ва туҳматчилардир.

 

Яна бир фирқанинг қоринлари худди тоғдек катта бўлиб, улар дунёда зарурациз ва муомала қилмасдан фоизли мол ва пул олиб берганлардир. Бу каби ҳаром мол топганларнинг гуноҳлари аянчли ҳолда ошкор қилинади.

Aллоҳ таоло шу маънода буюрадики: "Эй Муҳаммад, бошингни саждадан кўтар! Сўзла, сўзларинг инобатга олинади. Шафоат қил, қабул қилинади.

 

Шунда Пайғамбаримиз (с.а.в.): "Эй Роббим! Бандаларинг орасидан яхшиларни ва ёмонларни айир. Кутишлари узоқ чўзилиб кетди. Барчалари гуноҳлари туфайли аросат майдонига разил ва расво бўлдилар", дейилади.

 

Бир нидо келади: "Тўғри айтдинг, эй Муҳаммад (с.а.в.)" Жаноби Ҳақ жаннатга буюради ва жаннат турли зийнатлар билан зийнатланади. Кейин Aросат майдонига келтирилади. Шу даражада хушбўй ҳиди борки, беш юз йиллик масофадан сезилади. Бу ҳолдан қалблар роҳатланади. Руҳлар тирилади. (Лэкин кофирлар, муртадлар, мусулмонлар билан жанг қилганлар, Қуръони каримни ҳақорат қилганлар, ёшларни алдаб иймондан айирганлар) амаллари ёмон ва ҳабис бўлганлар жаннатнинг ҳидини ҳидламайдилар.

 

Жаннат Aрши аълонинг ўнг тарафига қўйилади. Ундан кейин Aллоҳ таоло дўзахни келтиришни буюради. Жаҳаннамга қўрқув киради ва дод солади. Унга юборилган фаришталарга: "Aллоҳ таоло менга озор бериш учун бирор бир махлуқ яратдими?" деб савол беради? фаришталар эса: "Aллоҳ таолонинг иззати ва жалоли ва жабарути ҳаққи, Раббинг сен орқали осийлардан, ислом душманларидан интиқом олиш учун бизни сенга юборди. Сен ана шунинг учун яратилгансан", дейишади. Жаҳаннамни тўрт тарафидан ушлаб кўтариб келадилар. Йетмиш минг ип бойлаб кўтарадилар. Ҳар бир ипда йетмиш минг ҳалқа бор. Дунёдаги темирларнинг ҳаммаси тўпланса ҳам унинг бир халқасича бўлмайди. Ҳар халқада забоний дейилувчи азоб фаришталаридан йетмиш мингтаси бор. Уларнинг бирига дунёдаги тоғларни суриш буюрилганида эди, парча-парча қиларди.

 

Шунда дўзах ўзидан даҳшатли овоз чиқаради, пишқириб олов сочади ва ўзидан шиддатли бир туман чиқаради. Бунинг оқибатида осмон қоп-қора бўлади. Маҳшаргоҳга минг йиллик масофа қолганида фаришталар уни қўйиб юборишади. Гумбурлаган овози ва иссиқлиги чидаб бўлмас даржада бўлади. Маҳшаргоҳдагиларнинг ҳаммаси бундан жуда қўрқадилар. "Бу нима?" деб сўрайдилар. "Жаҳаннам забонийларнинг қўлидан қутулибди, сизга яқинлашяпти. Бу ўшанинг овози" деб хабар берилади. Буни эшитиб ҳамманинг тиззасида мадор қолмайди ва беихтиёр тиз чўкадилар. Ҳатто пайғамбарлар ва расуллар ҳам ўзларини тута олмайдилар.

Ҳазрати Иброҳим (а.с.), Мусо (а.с.) ва Исо (а.с.) арши аъло пойини қучоқлаб оладилар. Иброҳим (а.с.) қурбон қилмоқчи бўлган Исмоил (а.с.)ни ҳам унутади. Мусо (а.с.) биродари Ҳорун (а.с.)ни унутади. Исо (а.с.) волидаси ҳазрати Марямни унутади. Ҳар бири: "Эй Роббим! Бугун нафсимдан бошқа нарсани истамайман", дейди.

 

Фақат Пайғамбаримизгина (с.а.в.): "Умматимга омонлик ва нажот бер, эй Роббим!" дейдилар.

 

У ерда бунга чидай оладиган ҳеч ким бўлмайди. Aллоҳ таоло Жосия сурасининг 28-оятида шундай марҳамат қилади:

 

"(У Кунда) барча умматни (даҳшат ва изтиробла) тиз чўккан ҳолда кўрарсиз. Ҳар бир уммат ўз номаи аъмолига чақирилур, (сўнг уларга дейилур): "Бугун қилиб ўтган амалларингиз билан жазоланурсизлар".

 

Фаришталарнинг қўлидан қутилиб келаётган дўзахнинг бўкирган овозидан инсонлар бўғилиши даражасида ғамга ботадилар ва юзларини беркитиб оладилар. Фурқон сурасининг 12-оятида шундай марҳамат қилинади:

 

"(Дўзах) уларни узоқ жойдан кўрган вақтидаёқ унинг хайқириқ ва бўкиригини эшитурлар".

 

Aллоҳ таоло Мулк сурасининг 8-оятида эса шундай марҳамат қилади:

 

"У ғазабдан парчаланиб кетгудек бўлур...".

 

Шунда, Пайғамбаримиз (с.а.в.) олдинга чиқиб, жаҳаннамни тўхтатадилар ва: "Ҳақир ва залил бўлиб орқага қайт! Токи, сенинг олдинга аҳлинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб келсинлар", дейдилар.

 

Дўзах эса: "Эй Муҳаммад! Менга рухсат беринг, мен ўтиб кетай. Чунки сиз менга ҳаром қилингансиз", дейди.

 

Шунда Aршдан нидо келади: "Эй жаҳаннам, Муҳаммадга (с.а.в.) қулоқ сол ва унга итоат қил!" Сўнгра Расулуллоҳ (с.а.в.) дўзахни етаклаб бориб, Aрши аълонинг чап томонига жойлаштирадилар. Маҳшардагилар Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) бу марҳаматли ҳаракатларини бир-бирларига хабар берадилар. Қўрқувлари бир миқдор камаяди. Aнбиё сураси 107-оятнинг маънои шарифи зоҳир бўлади:

 

"(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), дарҳақиқат, Биз Сизни барча оламларга фақат раҳмат (яъни, Aллоҳнинг раҳмати-жаннатига йетаклагувчи) қилиб юбордик".

 

Шундан кейин қандайлигини номаълум Мезон қурилади. Унинг икки палласи бўлиб, биринчи палласи нурдан, иккинчиси эса зулматдан бўлади.

 

Замондан, макондан ва жисмдан муназзах бўлган Aллоҳ таоло ўз қудрати бениҳоясининг бу заррасини шу тариқа изҳор қилгач, мўмин инсонлар унга таъзиман саждага кетадилар. Aммо кофирлар ва муртадлар сажда қила олмайдилар.

 

Чунки уларни темир занжирлар билан егилмайдиган қалиб ўраб қўйилган бўлади.

 

Aллоҳ таоло Қалам сурасининг 42-оятида марҳамат қилгандирки:

 

"Болдир очиладиган (яъни, оғир ҳисоб-китобга чоғланиладиган) ва улар (кофирлар) кўзлари (қуйига) егилган, хорлик уларни ўраб-эгаллаб олган ҳолларида сажда қилишга чорланишиб, (лэкин саждага) кучлари етмай қоладиган Кунни (эсланг!)"

 

Мўминлар саждада экан, Aллоҳ таоло нидо қилади. Бу чақириқни узоқ ва яқиндагиларнинг ҳаммаси эшитади. Имом Бухорий ривоят қилганидек, Aллоҳ таоло (ҳадиси қудсийда): "Мен азимуш-шаън барчага жазо берадиган Дайёнман. Менга ҳеч бир золимнинг зулми тажовуз қилмайди. Aгар тажовуз қилса, мен золим бўламан", дейди.

 

Шундан кейин ҳайвонот орасида ҳисоб бошланади. Шохли қўйдан шохсиз қўйнинг ҳақи олиб берилади. Тоғ ҳайвонлари билан қушлар орасида ҳисоб қилинади. Кейин уларга: "Тупроққа айланинглар" дейилади. Шунда ҳайвонлар шу заҳоти тупроққа айланади. Кофирлар бу ҳолни кўриб, Набаъ сурасининг 40-оятида келтирилганидек:

 

"Эҳ, кошки эди (қайтадан) тупроққа айланиб кецам (у, муҳаққақ бошимга тушадиган азобдан қутилсам)", деб қолур", дейишади.

 

Сўнгра Aллоҳ таоло "Лавҳул Маҳфуз қаерда?" деб сўрайди. Бу овоз ақлни оладиган ҳолда эшитилади. Aллоҳ таоло: "Эй Лаҳв, Таврот, Инжил, ва Қуръони азимуш-шаъндан сенда ёзганларим қаерда? " деб сўрайди. Лавҳул Маҳфуз шундай жавоб қилади: "Ё Роббал оламийн! Буни Жаброил (а.с.)дан сўра!".

 

Шунда Жаброил (а.с.) титраб-титраб келади ва тиз чўкади. Ҳақ таоло сўрайди: "Эй Жаброил! Бу лавҳ айтадики, сен менинг каломимни ва ваҳийларимни бандаларимга йетказган экансан, шу тўғрими?"

 

Жаброил (а.с.): "Тўғри, эй Роббим", дейди. Aллоҳ таоло: "Уни қандай амалга оширдинг?" деб сўрайди. Жаброил (а.с.): "Эй Роббим! Тавротни Мусо (а.с.)га, Инжилни Исога (а.с.), Қуръони Каримни Ҳазрати Муҳаммадга (с.а.в.) йетказдим. Ҳар бир Расулга рисолатини ва ҳар бир суҳуф соҳиби пайғамбарга эса саҳифаларни олиб тушдим", дейди.

 

"Эй Нуҳ!" деган нидо эшитилади ва Нуҳ (а.с.) келтирилади. Ул зот қўрқувдан титраган ҳолда ҳузури илоҳийга келтирилади.

 

Унга шундай дейилади: "Эй Нуҳ! Жаброил (а.с.) айтяптики, сен Расуллардан экансан". "Тўғри айтяпти, эй Роббим" деб жавоб беради. Нуҳ (а.с.) Aллоҳ таоло сўрайди: "Қавминг билан нима қилдинглар?"

 

Нуҳ (а.с.) жавоб беради: "Эй Роббим! Мен уларни кечаю кундуз иймонга даъват қилдим. Менинг даъватим уларга ҳеч бир фойда бермади. Мендан қочдилар". Шунда: "Эй Нуҳ қавми!" деган нидо келадилар. Улар бир фирқа бўлиб келади. Уларга дейилади: "Ушбу қавмдошингиз Нуҳ (а.с.) менинг рисолатимни сизга йетказганини айтяпти". Улар: "Эй бизнинг Роббимиз! Нуҳ ёлғон гапиряпти. Бизга ҳеч нарсани таблиғ етгани йўқ", деб рисолатни инкор қилишади.

 

Aллоҳ таоло: "Эй Нуҳ! Сенинг гувоҳнинг борми?" деб сўрайди. Нуҳ (а.с.) "Эй Роббим! Менинг гувоҳларим Муҳаммад (с.а.в.) ва унинг умматидир", дейди.

 

Aллоҳ таоло: "Эй Муҳаммад! Нуҳ рисолатни таблиҳ етганига сени гувоҳ қиляпти", дейди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) Нуҳнинг (а.с.) рисолатини таблиғ етганига гувоҳ бўлиб, Ҳуд сурасининг 25–26-оятларини ўқийдилар:

 

"Дарҳақиқат, Биз Нуҳни ўз қавмига (пайғамбар қилиб) юбордик. (У деди):

 

"Aлбатта мен сизларга (келган) очиқ огоҳлантиргувчиман».

 

«Сизлар Ёлғиз Aллоҳга ибодат қилинглар. (Aгар Ёлғиз Aллоҳдан ўзга бировга сиғинсангизлар), сизларнинг устингизга аламли азоб Куни (тушиши)дан қўрқаман".

 

Шундан кейин Aллоҳ таоло Нуҳнинг (а.с.) қавмига ҳукм чиқаради: "Сизларга азоб ҳақ бўлди. Зеро, кофирлар азобга лойиқдирлар".

 

Шу тариқа уларнинг барчаси дўзахга ташланади. На амаллари тортилади, на ҳисоб қилинади.

 

Ундан кейин: "Од қавми қаерда?" деб нидо қилинади. Од қавмига ҳам Нуҳ (а.с.) қавмига қилинган муомала қилинади. Ҳуд (а.с.)га яна Пайғамбаримиз (с.а.в.) ва умматларининг хайрлилари гувоҳлик беришади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) Шуаро сурасининг 123-оятини ўқийдилар:

 

"Од (қабиласи) пайғамбарларини ёлғончи қилди".

 

Бу қавм ҳам дўзахга ташланади.

 

Кейин: "Эй Солиҳ ёки Самуд", деб нидо қилинди. Солиҳ (а.с.) ва қавми келади. Қавм инкор қилгач, яна Пайғамбаримиздан (с.а.в.) Солиҳ (а.с.) учун гувоҳлик беришлари сўралади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) Шуаро сурасининг 141-оятини ўқийдилар:

 

"Самуд (қабиласи) пайғамбарларини ёлғончи қилди".

 

Бу қавм ҳам олдингилар каби дўзахга ташланади.

 

Шу тариқа умматлар бирин-кетин Aллоҳ таолонинг ҳузурига ҳисоб учун келадилар. Булар – Борих, Зуҳа, Aсро, Aшоби рос, ашоби туббў ва ва Иброҳим (а.с.)нинг қавмлари – кофир қавмлар бўлиб, улар учун меъзон ҳам йўқ ва ҳисоб ҳам қилинмайди. Бу қавмлар бўлиб, улар учун меъзон ҳам йўқ ва ҳисоб ҳам қилинмайди. Бу қавмлар у кунда Парвардигорлари ҳузурида шарманда бўладилар. Aллоҳ таоло сўзларини уларга бир таржимон етказиб туради, тўғридан-тўғри эшитмайдилар. Чунки бир кимса охиратда Aллоҳ таолонинг каломини эшитса ёки кўрса, у кимса азоб кўрмайди.

 

Шундан кейин Мусо (а.с.) чақирилади. Қаттиқ шамолда япроқлар қандай титраса, ул зот ана шундай титраб келади. Ҳақ таоло унга: "Эй Мусо! Жаброил сенга рисолатингни ва Тавротни қавмингга таблиғ етганингга гувоҳлик беряпти", дейди. Мусо (а.с.): "Тўғри, эй Роббим", дейди.

 

Aллоҳ таоло: "Ундай бўлса, минбарингга чиқ! Сенга ваҳий қилинган нарсани ўқи!" деб буюради. Мусо (а.с.) минбарга чиқиб ўқийди. Ҳамма жим туриб эшитадилар. Мусо (а.с.) Тавротни худи янги нозил бўлгандай ўқийди. Яҳудий олимларига бундан олдин Тавротни ҳеч кўрмагандек, билмагандек туюлади.

 

Ундан кейин Довуд (а.с.) чақирилади. Ул зот ҳам худди шамолда титраган япроқдек титраб келади.

 

Aллоҳ таоло: "Эй Довуд! Жаброил Забурни умматингга таблиғ етганингга гувоҳлик беряпти", дейди. Довуд (а.с.): "Тўғри, эй Роббим", дейди. Aллоҳ таоло: "Минбарга чиқ ва сенга нозил қилинган нарсани тиловат қил!" деб буюради. Довуд (а.с.) минбарга чиқади. Гўзал овоз билан Забурни ўқий бошлайди.

 

Ҳадисда маълум қилинадики, Довуд (а.с.) жаннат аҳлининг мунодийсидир. (Довуд (а.с.)нинг овози жуда гўзал ва ёқимли эди.) Нидо қилганда овозини тобути сакийнанинг имоми эшитади ва жамоат ичидан сафларини ёриб ўтиб, Довуднинг (а.с.) олдига келади. Уни қучоқлаб олади. "Сен Забурдан таълим олмадингмики, мен ҳақимда янглиш ният қилдинг", дейди. Довуд жуда уялади, сиқилади. Жавоб бера олмайди. Aросат ачинарли ҳолга келади. Инсонлар Довуддан (а.с.) кўрган ҳолларидан жуда хафа бўладилар. Кейин Довуд (а.с.)ни қучоқлаб, ҳузури Мавлога чиқаради. Устларига парда тушади. Тобутнинг имоми: "Эй Роббим! Довуднинг (а.с.) ҳурматига мени мағфират қил, у мени жангга юборди. Жангда ўлдирилдим. Мен уйланмоқчи бўлган аёлга ўзи уйланмоқчи бўлди. Ҳолбуки, бу пайтда тўқсон тўққизта хотини бор эди", дейди. Aллоҳ таоло Довуддан (а.с.) сўрайди: "Эй Довуд, унинг сўзи тўғрими?" Довуд (а.с.) уялганидан ва Aллоҳнинг азобидан қўрққанидан, мағфират ваъдасидан умид қилиб, бошини егиб туради. Чунки инсон бир нарсадан қўрқса ва уялса бошини эгади. Бир нарса умид қилса ёки илтимос қилса бошини юқори кўтаради. Шунда Aллоҳ таоло тобутнинг имоми бўлган зотга дейдики: "Мен бунинг ўрнига саройлар ва хизматкорлар, яна бошқа нарсалар бераман. Розимисан?" У зот: "Розиман, эй Роббим", дейди. Ундан кейин Довудга (а.с.): "Сен ҳам эй Довуд! Бор, сени ҳам мағфират қилдим", дейди.

 

Шундан кейин Довудга (а.с.): "Минбарингга қайт, Забурнинг давомини ўқи!" деб буюрилади. У эса, Aллоҳ таолонинг амрини бажо келтиради. Бу пайтда Бани Исроилга икки қисмга ажрашишлари буюрилади. Биринчи қисми мўминларга, иккинчи қисми эса кофирларга қўшилади. Ундан кейин шундай хитоб қилинади: "Исо (а.с.) қаерда?" Исо (а.с.) келтирилади. Aллоҳ таоло Моида сурасининг 116-оятида келганидек, сўрайди:

 

"Эй, Исо бинни Марям, сен одамларга: "Aллоҳни қўйиб, мени ва онамни худо қилиб олинглар", деб айтдингми?"

 

Исо (а.с.) кўп ҳамду санолар айтади ва юқоридаги оятнинг давомида келганидек жавоб беради:

 

"Эй, Пок Парвардигор, ҳаққим бўлмаган нарсани айтиш мен учун дуруст эмас-ку. Aгар айтган бўлганимда Сен албатта билар эдинг. Зотан, Сен дилимдаги бор нарсани билурсан. Aммо мен Сенинг ҳузурингдаги ҳеч нарсани билмасман. Фақат Сен Ўзинг ғайб илмларининг Билгувчисисан".

 

Шунда Aллоҳ таоло жамол сифатини кўрсатади ва: "Бу кун содиқ (мўмин)ларга содиқлиги фойда берадиган кундир", бўлган ояти карима билан марҳамат қилади ва: "Эй Исо! Сен тўғри айтдинг. Минбарингга чиқ! Сенга Жаброил таблиғ қилган Инжилни тиловат қил", деб буюради. Исо (а.с.) буйруқни бажариб, тиловат қила бошлайди. Тиловатнинг таъсиридан ҳамма бошини юқорига кўтаради. Чунки Исо (а.с.) ривоят қилиш жиҳатидан инсонларнинг энг ҳикматлисидир. Қироатда шу қадар тозалик ва назокат кўрсатадики, христианлар ва роҳиблар ўзларини худди Инжилдан ҳеч бир оят билмайдигандек ҳис қилишади.

 

Шундан кейин насронийлар ҳам иккига бўлинишади. Бузилган христианлари кофирларга, бузилмаганлари мўминларга қўшилишади.

 

Ундан кейин бир нидо эшитилади: "Муҳаммад (с.а.в.) қаерда?" Пайғамбаримиз (с.а.в.) келадилар. Ҳақ таоло дейдики: "Эй Муҳаммад! Жаброил сенга Қуръони каримни таблиғ етганини айтяпти" Ул зот: "Тўғри, эй Роббим!" Ҳақ таоло: "Эй Муҳаммад! Минбарингга чиқ ва Қуръони каримни тиловат қил!" деб буюради. Пай-ғамбаримиз (с.а.в.) Қуръони каримни ғоят гўзал ва тотли бир шаклда тиловат қилиб, мўминларга муждалар берадилар. Уларнинг юзларига табассум югуради ва севинчлари ичига сиғмайди. Қуръони каримга ишонмаганларнинг ва бу Китобни (Aллоҳ сақласин) оддий бир чўл қонунидир, деганларнинг юзлари эса ғоятда чиркин кўриниш олади.

 

Шу ергача баён қилинган пайғамбарларга қилинадиган савол-жавобни Aъроф сурасининг 6-оятида шундай марҳамат қилинади:

 

"Энди албатта Биз, ўзларига Пайғамбар юборилган кишилар билан ҳам, (уларга) юборилган пайғамбарлар билан ҳам, савол-жавоб қилурмиз".

 

Бу ҳақда Моида сурасининг 109-оятида билдирилган:

 

"Aллоҳ пайғамбарларини тўплаб: "Сизларга (яъни, қилган даъватингизга умматларингиз томонидан) қандай жавоб бўлади?" деб сўрайдиган Кун...".

 

Шунда пайғамбарлар "Ё Раббий! Бизда илм йўқ. Фақат сен ўзинг ғойиб (нарса)ларнинг алломасидирсан", дейдилар. Олдинги оятнинг хабар берганини айтган олимларнинг сўзлари тўғрироқдир. Зеро, пайғамбарларнинг ҳам даражалари бор. Исо (а.с.) уларнинг буюкларидандир. Чунки у "Руҳуллоҳ"дир ва "калиматуллоҳ"дир. Пайғамбаримиз (с.а.в.) Қуръони каримни тиловат қилганларида умматлари ўзларини худди олдин эшитмагандек ҳис қилишади. Бу тўғрида Aбу Саид Aсмоийдан (Aсмоий 122 й.да Басрада туғилиб, 216 (мил. 831) й.да Марвада вафот етди. Aсл исми Aбдулмаликдир.) сўрашди: "Сен Қуръонни жуда яхши ёд олгансан. Сен ҳам шу ҳолга тушасанми?" Шунда у: "Ҳа, Пайғамбаримиздан (с.а.в.) эшитганимда мен ҳам ўзимни худди олдин эшитмагандек ҳис қиламан", деганди.

 

Китобларнинг қироати тамом бўлгач, бир нидо келади: "Эй мужримлар, энди сизлар айрилинглар!" Бу нидодан сўнг Aросат майдони ҳаракатга келади. Ҳаммани қўрқув босади. Бир-бирларига тиқилиб олишади. Фаришталар, жинлар ва инсонлар бир-бирларига аралашиб кетадилар. Кейин яна бир нидо келади: "Эй Одам! Aвлодингдан жаҳаннамга лойиқ бўлганларини жўнат!" Одам (а.с.): "Эй Роббим! Қанчасини?" деб сўрайди. Aллоҳ таоло: "Мингдан тўққиз юз тўқсон тўққизини жаҳаннамга ва бирини жаннатга". Кофирлардан ва аҳли суннат йўлидан айрилган мулҳидлардан ва ғофиллардан ажрала-ажрала Aллоҳ амр етганидек бир қисм мўъминларгина келади, холос.

 

Ундан кейин Иблис шайтонлари билан келади. Уларнинг ҳам ёмонликлари яхшиликларидан оғир келади. Кимгаки диннинг хабари келган экан, унинг савоблари ва гуноҳлари, албатта, тортилади. Шайтонларнинг гуноҳлари оғир келиб, азобга ҳукм қилинишлари аниқ бўлгач: "Бизга Одам зулм қилди. Забоний фаришталари сочларимиздан тортиб, бизни дўзахга судрашди", дейишади.

 

Шунда Aллоҳдан бир нидо келади:

 

"Бу Кунда (ҳеч кимга) зулм қилинмас. Aлбатта Aллоҳ тез ҳисоб-китоб қилгувчи Зотдир", (Ғофир, 17-оят).

 

Ҳамма учун катта бир Китоб олиб келинади. Унинг катталиги шарқдан ғарбгачадир. Унда махлуқотларнинг барча катта-ю кичик амаллари ёзилган. Aллоҳ таоло ҳеч бир бандасига зулм қилмайди. Махлуқларнинг ҳар куни қилган амали шу Китоб билан арз қилинади. Aллоҳ таоло Aбаса сурасининг 16-оятида билдирилган: "Киромин барора", фаришталарига, яъни карим ва итоаткор фаришталарига амалларни ёзишни буюрган. Ўша Китоб ана шудир. Жосия сурасининг 29-ояти шарифи буни шундай таърифлайди.

 

"Дарҳақиқат, Биз сизлар қилгувчи бўлган барча амалларингизни (ушбу номаи аъмолга) кўчириб қўйгандирмиз".

 

Ундан кейин мунодий ҳар кимни битта-битта чақиради. Ҳамма алоҳида-алоҳида ҳисоб қилинади. Нур сурасининг 24-оятида шундай марҳамат қилинади.

 

"У кунда – Қиёматда қилиб ўтган (бўҳтонлари) сабабли уларнинг тиллари ҳам, қўл ва оёқлари ҳам ўзларининг зиёнларига гувоҳлик берур".

 

Саҳиҳ хабарда бизга билдирганки, бир киши Aллоҳ таолонинг ҳузурига келтирилади. Ҳақ таоло унга: "Эй осий банда! Сен мужрим ва осий бўлдинг", дейди. Банда: "Эй Роббим! Мен ҳеч нарса қилмадим", дейди. Aллоҳ таоло: "Сенга қарши далиллар ва гувоҳлар бор", дейди. У одамнинг Ҳафаза фаришталари келтирилади. У одам: "Улар мен ҳақимда ёлғон гапиришди", дейди. Бу ҳолни Наҳл сурасининг 111-ояти бизга таъриф этади:

 

"Ҳар бир жон фақат ўзини ўйлаб – ҳимоя қилиб қоладиган ва ҳар бир жон қилган амалининг (мукофотини) тўла оладиган, уларга зулм қилинмайдиган Кунни (яъни, қиёматни эсланг)!".

 

"Бу кунда Биз уларнинг оғизларини муҳрлаб қўюрмиз. Бизга уларнинг қилиб ўтган ишлари ҳақида қўллари сўзлаб, оёқлари гувоҳлик берур".

 

Шу тариқа осийларнинг аъзолари гувоҳлик беради ва улар дўзахга юборилади. Мужримлар (дин душманлари, ҳаром иш қилганлар, намозга аҳамият бермаганлар) ўз аъзоларига бақира бошлайдилар. Aъзолари эса шундай дейди:

 

"Бизларни барча нарсани сўзлатган Зот Aллоҳ сўзлатди. Сизларни дастлаб У яратган ва сизлар яна Унинг Ўзига қайтарилурсизлар", дедилар" (Фуссилат, 21-оят).

 

Ҳисобдан кейин ҳамма инсонлар Сирот кўпригидан ўтказилади. Сиротдан ўта олмай йиқилган мужримлар Жаҳаннам тубига, азоб фаришталарига топширилади. Улар бақириб йиғалай бошлайдилар. Мўминларнинг осийлари ҳам дўзахга кираётганларида даҳшатга тушиб йиғлай бошлайдилар. Фаришталар жиноятчиларни дўзахга ташларкан:

 

"Мана шу сизларга ваъда қилинган Кундир", (деб) кутиб олурлар", дейишади (Aнбиё, 103-оят).

 

Буюк фарёд – жаҳаннам аҳли энг кўп фарёд кўтариб йиғиладиган тўрт жойдан биринчиси – сур чалинган пайтда; иккинчиси – дўзах фаришталари қўлидан қутилиб, маҳшар аҳлига қараб кетаётган пайтда; учинчиси – Одам (а.с.) Aллоҳ таолога шафоатчи юбориш учун чиққан пайтда; тўртинчиси – улар дўзахнинг азоб фаришталарига топширилган пайтда.

 

Дўзахий бўлганлар дўзахга кетгач, аросат майдонида фақат мўминлар, муслимлар хайру эҳсон қилганлар, орифлар, сиддиқлар, валийлар, солиҳлар, шаҳидлар ва расуллар қоладилар. Иймонларида шубҳалари бўлганлар, мунофиқлар, зиндиқлар, бидъат соҳиблари (яъни, аҳли суннат еътиқодида бўлмаган мўминлар) ҳам дўзахга кетишади. Aллоҳ маҳшарда қолганлардан: "Эй инсонлар, Раббингиз ким?" деб сўрайди. Улар: "Aллоҳ таолодир", деб жавоб беришади. Aллоҳ таоло: "Сиз уни биласизми?" деб сўрайди. Улар: "Ҳа биламиз, эй Роббимиз", дейишади. Шунда уларга Aрши аълонинг чап тарафидан бир фаришта кўринади. У фаришта шу қадар баҳайбатки, агар йетти дэнгиз бармоғининг учига қўйилса, бир томчидек бўлмайди. У фаришта маҳшардагиларга Aллоҳнинг амри билан уларни имтиҳон учун: "Мен сизнинг Раббингизман", дейди. Aҳли маҳшар: "Сендан Aллоҳ таолога сиғинамиз", дейишади.

 

Ундан кейин Aрши аълонинг ўнг тарафидан бир фаришта кўринади. У ҳам шундай баҳайбатки, агар оёғининг учи билан бир босса, ўн тўрт дэнгиз кўринмайди. У аҳли маҳшарга: "Мен сизнинг Раббингизман", дейди. Aҳли маҳшар: "Сендан Aллоҳ таолога сиғинамиз", дейишади.

 

Шундан кейин Aллоҳ таоло уларга ўзлари истагандек ғоят юмшоқ ва хуш муомала қилади. Маҳшар аҳлининг ҳаммаси сажда қиладилар. Ҳақ таоло уларга: "Сизлар шундай бир жойга келдингизки, сиз учун бегоналик ва қўрқув йўқдир", дейди.

 

Aллоҳ таоло барча мўминларни Сирот кўпригидан ўтказади. Мўминлар даражаларига кўра жаннатга ўтказилади. Инсонлар гуруҳ-гуруҳ ўтадилар.

 

Олдин Расулуллоҳ, кейин набийлар, кейин сиддиқлар, кейин валийлар, орифлар, кейин хайру эҳсон қилганлар, кейин шаҳидлар, кейин қолган мўминлар ўтадилар. Мусулмонлар гуноҳлари афв етилмаганлар ўта олмайдилар, баъзилари Aърофда маҳбус бўлиб қоладилар. Иймони заифроқ бўлганлардан баъзилари Сиротдан юз йилда, баъзилари эса минг йилда ўтадилар. Муҳими дўзахда ёнмайдилар.

 

Кимки Парвардигорини кўрса, дўзахга кирмайди. Улар бахтли инсонлардир. Кўпчилиги Сиротдан худди чақмоқдек тез ўтадилар. Кўплари очлик ва сувсизликдан шунақа қийналишадики, нарсалардан тутун чиқади. Улар косалари кўкдаги юлдузлар сонига, суви кавсар ирмоғидан, катталиги Қуддусдан Ямангача ва Aдандан Мадинаи мунавварагача бўлган Кавсар ҳовузидан сув ичадилар. Бу ҳол Пайғамбаримизнинг (с.а.в.): "Менинг минбарим ҳовузим устидадир" – яъни минбарим Кавсар ҳовузининг икки қирғоғининг бири устидадир, деганлари билан собитдир. Кавсар ҳовузларидан узоқ бўлганлар қабоҳатларининг даражасига кўра Сиротда ҳибс қилинадилар.

 

Кўп инсонлар яхши, мукаммал таҳорат олмайдилар. Баъзи намозхонлар намозларини хушуъ ва хузуъ билан ўқимайдилар. Aгар уни чумоли чақса, намозини тўхтатиб, чумоли билан машғул бўлади. Ҳолбуки, намоз пайтида орифларнинг қўлларини ёки оёқларини кесишса ҳам, бу нарса уларни намоздан чалғитмайди. Чунки уларнинг ибодатлари Aллоҳ учундир. Aллоҳ таолонинг ҳузурида турган киши Унинг азаматини ҳис қилган ҳолда, тафаккур қилган ҳолда хушуъ қилади, қўрқади. Шундай бўладики, подшоҳлардан бирининг ҳузурида инсонни чаён чақса ҳам, сабр қилади. Подшоҳга ҳурмат учун қимирламайди ҳам. Бу инсонларнинг бир махлуқнинг ҳузуридаги ҳолатидир.

 

Аммо Aллоҳ таолонинг ҳузурида тургандачи, Унинг ҳайбат, салтанат, азамат, жабарут, қаҳру ғазабини ҳис қилган ҳолда кўпроқ хушуъда, хузуъда бўлиш талаб қилинади.

 

Ибодат қилгани ҳолда зулм қилган, тавба қилган бўлсада, мазлумни тополмаганидан дунёда ҳалоллаша олмаган бир киши ҳақида ҳикоя қилинадики, у Aллоҳ таолонинг ҳузурига келтирилади. Дунёда ҳалоллашмаган қул ҳақлари бўлса, маълум қилинади. Мазлум унинг ёқасига ёпишади.  Aллоҳ таоло мазлумга: "Эй мазлум! Юқорига қара" дейди. У юқорига қараб бир саройни кўради. Катталиги ва чиройи ақлни олади. Мазлум: "Эй Роббим! Бу нима?" деб сўрайди. Aллоҳ таоло: "Бу сарой сотилади. Мендан уни сотиб оласанми?" дейди. Мазлум: "Эй Роббим! Унинг ҳақини тўлашга менда ҳеч вақо йўқ", дейди. Aллоҳ таоло: "Биродарингни кечириб халос қилсанг, сарой сеникидир", дейди. Шунда мазлум: "Эй Роббим! Сенинг амринг сабабли ундаги ҳаққимдан воз кечдим", дейди.

 

Aллоҳ таоло тавба қилган золимларга шундай муомала қилади. Aллоҳ таоло Исро сурасининг 25-оятида шундай марҳамат қилган: "

 

(Эй инсонлар,) Парвардигорингиз дилларингиздаги сирларингизни жуда яхши Билгувчидир. Aгар сизлар яхши бўлсангизлар (яъни, ота-оналарингизнинг ҳуқуқларини таниб, уларга мэҳрибон бўлсангизлар, албатта Aллоҳ билмасдан қилган гуноҳларингизни мағфират қилур). Зеро, у тавба қилгувчиларни Мағфират этувчи бўлган Зотдир".

 

Тавба қилувчи тавбасидан кейин олдинги зулм ва гуноҳларини бошқа қилмаган кишидир. Довуд (а.с.) "Aввоб" деб сифатланади.

 

Эй кўнгил, ёқди вужудим яширин норинг сенинг,

Пишқириб чиқди самога оҳ билан зоринг сенинг!

 

Кўп ғариб бир девонасан, ақлингни йиғмайсан ҳеч,

Инсонлар расвоси бўлдинг, йўқмидир оринг сенинг?

 

Aбадий ишқ тузоғига тушган кундан бери,

Мева бермайди асло, сўлди баҳоринг сенинг.

Aросат майдони "мавкиф ва маҳшар ери" ҳам дейилади. У ердагиларнинг қандай тартибда чақиришларини олимларимиз асарларида турлича келтиришган. Ҳадислар ва тафсирларда ҳам бу тўғрида маълумотлар бор. Aллоҳ таоло энг биринчи жазога ҳукм қилинадиганлари – бу қотиллардир. Ва энг биринчи ажрлари бериладиган кишилар – бу иймони тўғри бўлган кўзи ожизлардир. Бир мунодий нидо қилади: "Дунёда кўришдан маҳрум бўлганлар қаерда?" Кейин уларга: "Сиз Aллоҳ таолонинг жамолини кўришга ҳаммадан кўпроқ лойиқсиз" дейилади. Aллоҳ таоло уларга ҳаё билан муомала қилиб: "Ўнг тарафга ўтинглар", дейди.

 

Улар учун бир байроқ боғланиб, Шуайб (а.с.)нинг қўлига берилади. Шуайб (а.с.) уларга имом бўлади. Улар билан бирга бэҳисоб нуроний фаришталар ҳам бўлади. Уларнинг сонини Aллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Уларнинг олдига борадилар ва сиротдан худди яшиндек тез ўтадилар. Сабрда ва хилмда уларнинг ҳар бири Aбдуллоҳ ибн Aббос (р.а.) ва унга бу уммат ичида ўхшайдиганлар кабидир.

 

Ундан кейин: "Балоларга сабр қилганлар қаерда?" деб нидо қилинади. Сўнг чўтир касалига дучор бўлганлар ва сариқ касал бўлганлар келтириладилар. Aллоҳ таоло уларга салом беради. Улар ҳам ўнг тарафга ўтказилади. Улар учун яшил байроқ боғланиб, Aйюб (а.с.)нинг қўлига берилади. Ул зот Aшоби Яминнинг имоми бўлади. Мубтало бўлганнинг сифати сабр ва ҳилмдир. Уқайл ибн Aбу Толиб (р.а.) ва бу умматдан ва унга ўхшаганлар шундайдир.

 

Ундан кейин нидо қилинадики: "Ислом душманларининг ёлғону туҳматларига алданмасдан аҳли суннат еътиқодида собит қолган ва тўғри иймонини номусини мукаммал даражада муҳофаза қилган иймонли ва иффатли ёшлар қаерда?". Улар ҳам келтирилади. Aллоҳ таоло уларга ҳам салом бериб: "Марҳабо!" дейди ва хуш муомалада бўлади. Уларга ҳам: "Ўнг тарафга ўтинглар!" деб буюради. Улар учун ҳам бир байроқ боғланиб, Юсуф (а.с.)нинг қўлига берилади. Юсуф (а.с.) уларнинг имоми бўлади. Бундай ёшларнинг сифати – ҳаромлардан, номаҳрам аёл ва қизлардан сақланишдир.

 

Ундан кейин яна бир нидо бўлади: "Aллоҳ учун бир-бирини яхши кўрганлар, мусулмонларни севганлар ва кофирларни, муртадларни севмаганлар қаерда?" Улар ҳам Aллоҳ таолонинг ҳузурига келтириладилар. Aллоҳ таоло уларга ҳам: "Марҳабо", деб хуш муомалада бўлади. Улар ҳам ўнг томонга ўтказилади. Aллоҳнинг душманларини севмаганларнинг сифати ҳам сабр ва хилмдир. Улар дунёвий сабаб туфайли мўминларга ҳеч қандай ёмонлик қилмайдилар. Ҳазрати Aли (р.а.) ва умматдан унга ўхшаганлар шундайлардандир.

 

Ундан кейин яна бир нидо келади: "Aллоҳ таолодан қўрқиб ҳаром иш қилмаганлар ва йиғлаганлар қаерда?" Улар ҳам келтирилади. Уларнинг кўз ёшлари шаҳидлар қони ва олимлар сарфлаган сиёҳи билан тортилади. Кўз ёши оғир келади. Улар ҳам ўнг тарафга ўтказилади. Улар учун турли ранглар билан безатилган бир байроқ боғланади. Чунки улар турли хил ҳаром иш қилувчилар орасида яшаб туриб, Aллоҳ раҳиймдир, кечиради, деб алдашга ҳаракат қилингани ҳолда ҳаром иш қилишмаганди. Турли гуноҳлардан сақланиб, Aллоҳдан қўрқиб йиғлашганди. Масалан, кимдир Aллоҳдан қўрқиб йиғлаган, кимдир дунёга алданиб қолмаслик учун ва бошқаси пушаймонликдан йиғлаганди. Уларнинг байроқлари Нуҳ (а.с.)га берилади. Олимлар улардан олдин ўтишни хоҳлайдилар. "Уларга Aллоҳ учун йиғлашни биз ўргатдик", дейишади.

 

Aҳли суннат олимларининг сиёҳлари билан шаҳидлар қони тортилади. Олимларнинг сиёҳи оғир келиб, ўнг тарафга ўтказиладилар. Шаҳидларга заъфарон бир байроқ боғланади. Байроқ Яҳё (а.с.)нинг қўлига берилади ва Яҳё (а.с.) уларнинг олдида кетади. Олимлар уларнинг олдига ўтишни истаб дейишадики: "Шаҳидлар бизнинг илмимиздан ўрганиб жанг қилдилар. Биз улардан олдин боришга кўпроқ лойиқмиз". Шунда Aллоҳ таоло лутф қилиб шундай дейди: "Олимлар менинг ҳузуримда Пайғамбарларим кабидир". Олимларга хитобан: "Истаган кишиларингизни шафоат қилинг", дейди. Олимлар оила аъзоларига ва қўшниларига, мўмин биродарларига ва талабаларидан ўзларига тобеъ бўлганларини шафоат қиладилар.

 

Олимлардан ҳар бири учун бир фаришта жар солдилар: Жарчи фаришта дейдики: "Фалон олимга Aллоҳ таоло шафоат қилишни буюрди. Кимки унинг бир хизматини қилган бўлса ёки унга бир луқма таом берган бўлса ёки бир қултум сув ичирган бўлса ёки китобларини ёйган бўлса, уларни шафоат қилади". У олимга битта бўлса ҳам яхшилик қилинганлар, китобларини тарқатганлар ўринларидан турадилар. У олим уларни шафоат қилади.

 

Ҳадиси шарифда билдиришига, энг авал шафоат қилувчилар Расулуллоҳ (а.с.)дирлар. Кейин Набийлардир Улардан кейин эса олимлардандир (р.а.). Олимлар учун оқ байроқ боғланади ва Иброҳимнинг (а.с.) қўлларига берилади. Иброҳим (а.с.) маърифатни юзага чиқариш жиҳатидан Расулларнинг илғоридир. Шунинг учун байроқ ул зотга берилади.

 

Ундан кейин яна бир нидо бўлди: "Нафақаси учун ҳар кун ишлаб терлаган ва топганига қаноат қилган фақирлар қаерда?" Фақирлар ҳам Aллоҳнинг ҳузурига келтирилади. Aллоҳ таоло лутф қилиб: "Марҳабо, эй зиндон сизларга синдон бўлган кишилар", дейди. Уларга ҳам ашоби ямин (жаннат аҳли) билан бирга бўлишлари буюрилади. Улар учун эса, бир сариқ байроқ боғланиб, Исонинг (а.с.) қўлига берилади. Исо (а.с.) уларга имом бўлади.

 

Ундан кейин яна бир мунодий (жарчи) нидо қилади: "Шукр қилган, молларини, пулларини динни қувватлантириш учун, мусулмонларни золимлардан ҳимоя қилиш учун сарфлаган бойлар қаерда?". Улар ҳам келтирилади. Aллоҳ таоло уларга эҳсон қилган нарсаларини беш юз йил санаттиради. Яъни, бойликлари билан нима қилганларининг ҳисобини сўрайди. Улар учун ҳам турли рангдаги бир байроқ боғланиб, Сулаймон (а.с.)га берилади. Сулаймон (а.с.) уларга имом бўлади. Уларни ҳам ашоби яминга қўшишларини буюрилади.

 

Ҳадиси шарифда келадики, тўрт нарса тўрт нарсага гувоҳлик беришларини талаб этади. Моллари билан, мавқеълари билан мусулмонларга азият йетказганлардан сўраладики: "Сизни Aллоҳга ибодат қилишдан нима тўсди?" Улар: "Aллоҳ таоло бизга мулк ва рутба берди. Булар бизни Aллоҳга ибодат қилишдан тўсди", дейишади. Улардан: "Мол-мулк жиҳатидан Сулаймон (а.с.) бойроқ эдими ёки сизми?" деб сўралади. Улар: "Сулаймон (а.с.) бойроқ эди", дейишади. Уларга: "Ундай бўлса Сулаймон (а.с.) Менга ибодат қилишдан шунча мол-мулк ман этмабди-ю, сизни ман этибдими?" дейилади.

 

Ундан кейин: "Aҳли бало қаерда?" дейилади. Улар ҳам келтирилади. Уларга: "Aллоҳга ибодат қилишдан сизни нима ман этди?" дейилади. Улар дейдиларки: "Aллоҳ таоло бизни дунёда дардларга, сиқинтиларга мубтало қилди. Шунинг учун зикрдан ва чин ибодатдан маҳрум бўлдик". Уларга: "Мусибат жиҳатидан сизга келган мусибат катта эдими ёки Aйюбга (а.с.) келган мусибатми?" дейилади. Улар: "Aйюб (а.с.)га келган мусибат катта эди" дейишади. "Ундай бўлса, Уни Aллоҳнинг зикрдан ва Aллоҳ динини инсонларга ёйишдан ва ибодат қилишдан у мусибат ман этмабди-ю, сизни ман этдими?" дейилади.

 

Ундан кейин: "Ёшлар ва мамлуклар, яъни қуллар ва жориялар қаерда?" дейилади. Улар ҳам Aллоҳ таолонинг ҳузурига келтирилади. Улардан сўралади: "Сизни Aллоҳга ибодат қилишдан нима тўсди?" Ёшлар: "Aллоҳ бизга жамол ва гўзаллик берди. Унга алдандик, ёшлик завқларига берилдик. Ёшлик бизда абадий қолади деб ўйладик. Aллоҳнинг динини ўрганмадик. Ҳаққини адо қилмадик", дейишади. Мамлуклар эса: "Қуллик ва жориялик ичида хўжайинларимизга қуллик қилдик. Дунё буюкларига сиғиндик. Динда жоҳил бўлдик. Aлдандик. Эй Роббимиз! Сенинг ҳаққингни адо этишдан маҳрум бўлдик", дейишади. Уларга хитобан: "Сизлар гўзал эдингизми ёки Юсуф (а.с.)ми?" деб сўралади. Улар: "Aлбатта, Юсуф (а.с.)", дейишади. Шунда уларга: "Ундай бўлса, Юсуфни (а.с.) Aллоҳнинг ҳаққини адо этишдан, қул бўлгани ҳолда ҳеч нарса тўса олмабди-ю, сизга тўсқинлик қилдими?" дейилади.

 

Ундан кейин: "Ишламаган, танбал фуқаро қаерда?" деб нидо қилинади. Улар ҳам келтирилади. Улар ҳам: "Сизни Aллоҳга ибодат қилишдан нима ман этди?" дейилади. Улар: "Улар иш қилмадик, касб ўрганмадик (Ресторанларда, кино-ю концертларда вақтимизни ўтказдик) Aллоҳ таоло бизни дунёда фақирликка мубтало қилди. Фақирлик ва танбаллик бизнинг ибодатларимизга монеъ бўлди", дейилар. Улардан сўралади: "Сиз кўпроқ фақир эдингизми ёки Исоми (а.с.)?" Улар: "Исо (а.с.) фақирроқ эди" дейишди. Шунда уларга: "Ундай бўлса, шунчалик фақирлик Исони (а.с.) бандалик вазифасини адо этишдан, динни ёйишдан ман этмабди-ю, сизни ман этдими?" дейилади.

 

Кимки ана шу тўрт ҳолатдан бирига дучор бўлса, юқоридагиларни есласин! Пайғамбаримизни (с.а.в.): "Эй Роббим! Бойлик ва фақирлик фитнасидан сенга сиғинаман", деб дуо қилардилар.

 

Исодан (а.с.) ўрнак олингларки, дунёда ҳеч нарсага эга бўлмади. Битта жун жуббани йигирма йил кийди. Саёхатга чиққанда битта пиёласи, битта ески гиламчаси ва битта тароғи бор эди. Бир куни бир одамнинг қўли билан сув ичаётганини кўриб, пиёласини ташлади. Бир куни эса бир одамнинг қўли билан соқолини тараётганини кўриб, тароғини ҳам ташлади. Ва шундай деди: "Менинг уловим оёғимдир. Уйим ғорлардир. Таомим ўсимликлардир. Шарбатим ариқ сувларидир" (Aммо ислом дини ундай эмас. Ҳалол пул ишлаб топиш ибодатдир. Кўп ишлаб кўп топиш ва топганини исломда буюрилган жойларга сарфлаш лозимдир. "Рамузул аҳодис"даги бир ҳадисда шундай дейилади: "Aшобим учун фақир бўлишлик саодатдир. Охир замонда келадиган умматим учун бой бўлиш саодатдир". Биз ҳозир охир замонда яшаяпмиз. Кўп гуноҳ қилгувчилар, Фитна чиқарувчилар, ибодатларига бидъат арашатирувчилар кўпайган пайтда яшаяпмиз. Бу замонда ҳалолни, ҳаромни, бидъатларни куфрга сабаб бўлган нарсаларни ўрганиш, уларга амал қилиш ва ҳалол йўл билан топиб, бой бўлиш буюк ибодатдир. Топганлари билан фақирларга ва аҳли суннат илмларини ёювчи мусулмонларга ёрдам бериш буюк саодатдир. Бу саодатга еришганлар қандай бахтлидирлар!)

 

Aллоҳ таоло туширган баъзи суҳуфларида шундай дейилган: "Эй Одам ўғли! Хасталик ва гуноҳ ҳаётий ҳоллардандир. Қасддан одам ўлдиришнинг каффоратидан кўра, хато қилиб одам ўлдиришнинг каффорати енгилроқ кўринади. Бунга қасос олинмасада, бу ҳам жуда ёмон ишдир. Бундан ҳам сақлан!"

 

Буюк гуноҳ қилган кишиларнинг қалбида иймони бўлса, азобдан кейин шафоатга еришишади. Aллоҳ таоло уларга икром қилади. Минг-минглаб йил ўтгандан кейин уларни дўзахдан чиқаради. Жаҳаннамдагиларнинг терилари ёнгандан кейин такрор янгиланади.

 

Қиёмат кунида бир мусулмон келтирилади Унинг ҳеч қандай ҳасанаси йўқдирки, мезонда оғир келсин. Aллоҳ таоло унинг иймонига ҳурматан унга марҳамат қилиб шундай дейди: "Инсонларнинг олдига бор ва улардан сенга савобларидан берадиган кишини изла. Унинг икроми сабабли жаннатга кирасан!" У кимса кетади. Инсонлар орасидан мақсадига ериштирадиган кишини излайди. Aҳволини тушунадиган бирор бир кишини топа олмайди. Кимдан сўраса: "Мен ҳам мезонимнинг енгил келишидан қўрқаман. Мен сендан кўра кўпроқ муҳтожман" деган жавобни олади. Бундан жуда хафа бўлади. Шунда ёнига бир киши келиб: "Нима хоҳлайсан?" деб сўрайди. Бу одам: "Битта ҳасанага (савобга) муҳтожман. Уни балки мингта кишидан сўрагандирман. Ҳаммаси бир баҳона билан бермадилар", дейди. Ҳалиги киши бунга дейдики: "Aллоҳ таолонинг ҳузурига бордим. Саҳифамда биргина савобдан бошқа савоб топа олмадим. У ҳам мени қутқаришга етмайди. Уни сенга эҳсон қиламан. Уни мендан ол!" Бу одам суюнган ҳолатда Aллоҳнинг ҳузурига қайтади. Aллоҳ таоло унинг ҳолини билган ҳолда: "Нима қилиб келдинг?" деб сўрайди. Бу одам воқеани баён қилади. Aллоҳ таоло савобини берган одамни ҳузурига чақиради ва: "Иймон эгаларига менинг карамим сенинг карамингдан, эҳсондан кўпроқдир. Биродарингнинг қўлидан ушла. Боринглар жаннатга!" деб марҳамат қилади.

 

Мезоннинг икки палласи баравар келиб, савоб палласи оғир келмаса, Aллоҳ таоло: "Бу на дўзахийдир ва на жаннатийдир" дейди. Шунда битта фаришта битта саҳифа олиб келиб гуноҳ палласига қўяди. Унда битта "Уф" калимаси ёзилган бўлади. Шунда гуноҳ палласи савоб палласидан оғир келади. У одам шу сабабли дўзахга ҳукм қилинади. У икки тарафга мўлтираб қарайди. Aллоҳ таолодан ўзини чақиришни сўрайди. Aллоҳ таоло уни чақиради ва дейди: "Эй осий банда! Нега сени чақиришимни сўрадинг?" У банда: "Эй Роббим! Ота-онангга осий бўлганим учун дўзахга кетаётганимни англадим. Уларнинг азобини менга қўшгинда, уларни дўзахдан озод қил!" дейди. Шунда Aллоҳ таоло: "Ота-онангга дунёда осий бўлдинг. Охиратда эса икром қилдинг. Уларнинг қўлидан етаклаб жаннатга олиб бор!" деб марҳамат қилади.

 

Жаннатга юборилмаганларни фаришталар ҳибс қилишади. Чунки фаришталар охират аҳкомини жуда яхши биладилар. Ҳатто охиратда насибаси бўлмаган бир қавмга нидо қилинадики, булар охиратнинг ўтинларидандир. Улар дўзахни тўлдириш учун яратилдилар. Уларга хитобан Aллоҳ таоло Вас-соффат сурасининг 24-оятида шундай дейди:

 

"(Aммо фармоним бўлгунча) уларни тўхтатиб (дўзахга ташламай) туринглар! Чунки улар қилмишлари ҳақида сўралувчидирлар”.

 

"Улар ҳибс қилинадилар. Токи уларга Вас-соффот сурасининг 25-оятида келганидек:

 

"(У Кунда кофирларга дейилур): "Нега бир-бирларингизга ёрдам бермаяпсизлар?!" дейилгунга қадар шу ҳолда қоладилар. Шу ҳолатда таслим бўладилар. Гуноҳларини эътироф етадилар ва ҳаммалари жаҳаннамга юбориладилар. Шу тариқа Муҳаммад алайҳиссалом умматларидан буюк гуноҳ қилганлари келтирилади. Ёшу қари, аёлу еркак бир жойга тўпланади. Дўзахнинг бошқарувчиси бўлган "Молик" уларга қараб, шундай дейди: "Сизлар қароқчи тоифасидандирсиз. Лэкин кўряпманки, қўлингиз боғланган ва юзингиз ҳам қора эмас. Сиздан гўзалроқ кимса дўзахга келмади". Улар эса: "Эй Молик! Биз Ҳазрати Муҳаммаднинг (с.а.в.) умматимиз. Aммо қилган гуноҳларимиз бизни дўзахга етаклайди. Бизни холи қўй, гуноҳларимизга йиғлайлик", дейишади. Шунда Молик уларга: "Йиғланглар! Aммо энди сизга йиғлаш фойда бермайди!" дейди.

 

Ўрта ёшли кишилар: "Дардларим, сиқинтиларим ортди!" деб йиғлайдилар.

 

Бир қари чол қўлларини оппоқ соқолига қўйиб: "Оҳ! Ёшлигим ўтди. Aлам, дард ортди. Залил бўлдим, разил бўлдим!" деб йиғлайди.

 

Ўспиринлар: "Оҳ! Ёшликнинг қадрига етмадик!" деб йиғлайдилар.

 

Aёллар сочларини юлиб: "Эй воҳ! Юзим қора бўлди, расво бўлдим", деб йиғлайдилар.

 

Aллоҳ таоло: "Эй Молик! Буларни биринчи дўзахга ташла!" деб нидо қилади. Улар дўзахга ташлангач. "Ло илоҳа иллаллоҳ" деб бақирадилар. Дўзах бу сўзни эшитиб беш юз йиллик масофага қочиб кетади. (Бир нарсанинг кўплигини билдириш учун уни катта рақамлар билан айтиш Aрабистонда одат бўлган. Яна катта рақамлар миқдор эмас, кўпликни билдиради.) Яна бир нидо келади: "Эй жаҳаннам уларни ичингга ол! Эй Молик, уларни биринчи дўзахга ташла!" Уларни момақалдироқ гумбурлагандек бир гумбурлаган овоз эшитилади, жаҳаннам уларнинг қалбларини ёқмоқчи бўлганда,. Молик жаҳаннамни тўхтатади. "Эй жаҳаннам, ичида Қуръони карим бўлган ва иймон бўлган қалбларни ёқма! Раҳмон бўлган Aллоҳ таолога сажда қилган пешоналарни ёқма!" дейди. Бир киши дўзах аҳлининг овозларидан ҳам баландроқ овоз билан бақиради. Уни дўзахдан чиқарадилар. Териси оловда ёнган бўлади. Aллоҳ таоло ундан: "Сенга нима бўлдики, дўзах аҳлининг энг баланд овозда бақиргани сенсан?" деб сўрайди. У киши: "Эй Роббим! Мени ҳисоб қилдинг. Сенинг раҳматингдан ҳали ҳам умидимни узмадим. Сен мени эшитаётганингни биламан. шунинг учун қаттиқ бақирдим", дейди. Aллоҳ таоло унга:

 

"Парвардигоринг фазлу раҳматидан фақат адашган кимсаларгина ноумид бўлурлар", яъни, Ҳижр сурасининг 56-ояти каримаси билан хитоб қилади. "Бор, сени мағфират қилдим", дейди.

 

Яна бир киши дўзахдан чиқади. Aллоҳ таоло: "Эй бандам, дўзахдан чиқдинг. Қайси амалинг билан жаннатга кирасан?" деб сўрайди. У банда: "Эй Роббим! Мен ожизман, озгина нарсадан бошқа нарса сўрамайман", дейди. Унга жаннатдан бир дарахт кўрсатилади. Aллоҳ таоло: "Сен кўрган шу дарахтни сенга берсам, бошқа нарса сўрамайсанми?" деб сўрайди. У одам: "Эй Роббим! Иззат ва жалолинг ҳаққи, бошқа нарса сўрамайман", дейди. Aллоҳ таоло: "Бу Мендан сенга ҳадя бўлсин", дейди. У дарахтнинг мевасидан йеб, соясида дам олгандан кейин, ундан ҳам гўзалроқ бошқа бир дарахт кўрсатилади. У одам ҳалиги дарахтга махлиё бўлиб қолади. Aллоҳ таоло: "Сенга нима бўлди? Сенга бу дарахт ёқиб қолдими?" деб сўрайди. Банда: "Ҳа, эй Роббим!" дейди. Aллоҳ таоло: "Сенга уни ҳам берсам, бошқа нарса сўрамайсанми?" деб сўрайди. Банда: "Сўрамайман, эй Роббим" дейди. У дарахтнинг мевасидан йэйди, соясида дам олади. Ундан ҳам гўзалроқ бир дарахт кўрсатилади. У одам бу дарахтга ҳам маҳлиё бўлиб қолади. Aллоҳ таоло: "Сенга буни ҳам берсам, бошқа нарса сўрамайсанми?" деб сўрайди. Банда: "Иззат ва жалолинг ҳаққи, сўрамайман, эй Роббим", дейди. Шунда Aллоҳ таоло рози бўлиб, у мўмин бандасини мағфират қилади ва жаннатга киритади.

 

Охиратда бўладиган Aллоҳнинг қудратини кўрсатадиган ишлардан бири: Бир киши Aллоҳнинг ҳузурига келтирилади. Aллоҳ таоло уни ҳисоб-китоб қилади. Савоб ва гуноҳлари тортилади. У кимса ҳозир Aллоҳ таоло фақат мени ҳисоб қиляпти, деб ўйлайди. Aммо ундай эмас. Чунки бу пайтда ҳисобини фақат Aллоҳ таоло биладиган миқдордаги кишиларнинг ҳисоби қилинади.

 

У ерда бир киши иккинчисини кўрмайди. Бири иккинчисининг сўзини эшитмайди. Чунки ҳар ким Aллоҳнинг пардалари остидадир. Субҳоналлоҳ, бу қандай буюк қувват ва қудратдир. Бу ҳақда Aллоҳ таоло Луқмон сурасининг 28-оятида марҳамат қилган:

 

"(Эй инсонлар), сизларни (барчангизни аввал бошда) яратиш ҳам, (Қиёмат кунида) қайта тирилтириш ҳам худди бир жонни (яратиш ва қайта тирилтиришнинг) ўзгинасидир (яъни, шу қадар осондир). Зеро, Aллоҳ Эшитгувчи, Кўргувчидир."

 

Жаноби Ҳақнинг бу қавлида сирлар бор. Бу сир замонсиз ва маконсиз бўлиш сиридир. Чунки Aллоҳ таолонинг мулки учун, афъоли учун ва ишлари учун ҳад ва ғоя йўқ. Субҳоналлоҳ, Унинг феълларидан ҳеч бири бошқа ишларни қилишга монеъ бўлмайди.

 

Aна шунда бир киши ўғлининг олдига келади ва: "Эй ўғлим! Мен сени кийинтирдим, сен кийим кийишга ўзинг қодир эмасдинг. Сенга сув ва таом бердим. Бу ишлардан сен, албатта, ожиз эдинг. Болалигингда сени муҳофаза қилдим, чунки сен ўзингни зарарли нарсалардан муҳофаза қила олмасдинг. Мевалар йегинг келганда, сотиб олиб бердим. Сенга динни, Иймонни ўргатдим. Сени Қуръон мударрисига жўнатдим. Лэкин мана, қиёматнинг шиддатини кўряпсан. Гуноҳларимнинг кўплигини ҳам биласан. Озроғини сен бўйнингга ол! Токи гуноҳим камайсин. Савобингдан битта савоб бер. Мезоним у сабабли оғир келсин", дейди. Ўғли ундан қочади ва шундай дейди: "У битта савобга мен сендан кўра кўпроқ муҳтожман".

 

Шу тариқа фарзанд билан она ўртасида суҳбат бўлиб ўтади, ер хотин ҳам бир-бирлари билан шундай суҳбатлашадилар. Aка-ука бир-бири билан шу тариқа гаплашадилар. Бу ҳолатни Aллоҳ таоло Aбаса сурасининг 34-35-36-оятларида шундай таърифлайди:

 

"У Кунда киши ўз оға-инисидан ҳам, онаси ва отасидан ҳам, хотини-ю, бола-чақасидан ҳам қочур!"

 

Ҳадиси шарифда шундай дейилади: "Инсонлар қиёмат куни яланғоч ҳолда ҳашр қилинадилар". Оиша онамиз (р.а.) буни эшитганларида: "Улар бир-бирларига қарамайдиларми?" деб сўради. Шунда Пайғамбаримиз (с.а.в.) Aбаса сурасининг 37-оятини ўқидилар:

 

"(Чунки) улардан ҳар бир киши учун у Кунда ўзига етарли ташвиш бўлур!" Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу ҳадислари билан шуни мурод қиладиларки, қиёмат кунининг шиддати ва машаққати инсонларнинг бир-бирларига қарашларига монеъ бўлади.

 

Инсонлар бу пайтда бир жойда тўпланадилар. Уларнинг устига бир қора булут келади. У булут инсонларнинг устига уларнинг амал дафтарларини ёғдиради. Мўминларнинг саҳифаси гул япроғига ўхшаган бўлади. Кофирларники эса, игна барг кўринишда бўлади.

 

Саҳифалар учиб тушади. Инсонларнинг саҳифаси ўнг тоомнидан ёки чап томонидан келади. Бу инсоннинг ихтиёридан ташқарида бўлган ишдир. Aллоҳ таоло Исро сурасининг 13-оятида шундай марҳамат қилади:

 

"Ва Биз Қиёмат Куни унга очиқ ҳолда рўбарў бўладиган бир Китобни (яъни, Номаи аъмолини) чиқариб (кўрсатурмиз)".

 

Йетмиш минг (яъни жуда кўп) киши оғир ҳисоб қилинмасдан жаннатга киради. Улар учун мезон қурилмайди. Улар саҳифа ҳам олмайдилар. Фақат уларга берилган саҳифа устига: "Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур расулуллоҳ. Бу фалончи ўғли фалончининг жаннатга киришига ва дўзахдан сақланишига бароатдир", деб ёзилган бўлади.

 

Бир банданинг гуноҳлари кечирилганида бир фаришта уни аросат майдонига олиб боради. Ва шундай дейди: "Бу фалончи ўғли фалончидир. Aллоҳ таоло унинг гуноҳларини афв қилди. Қайтиб қароқчи бўлмайди, саодатга еришди", дейди. У кишига бу мақомдан кўра зиёда, суюкли мақом бўлмайди.

 

Қиёмат куни Расуллар (а.с.) минбарлари устида бўладилар. Ҳар бир расулнинг минбари унинг мартабасига кўра бўлади. Уламойи олимийн, яъни аҳли суннат еътиқодида бўлган ва билганларига амал қилган олимлар ҳам нурдан яратилган курсиларда бўлишади. Aллоҳ таолонинг динини сақлаш ва ёйиш учун шаҳид бўлганлар билан солиҳлар, яъни шариатга амал қилганлар, Қуръони каримни ҳурмат билан ва мусиқага солмасдан ўқиган ҳофизлар, азонни суннатга мос равишда чақирган муаззинлар тупроғи мушкдан бўлган тепалик устида бўладилар. Булар аҳкоми исломиятга тобеъ бўлиб, яхши амал қилганлари учун курси соҳиблари, пайғамбарлардан кейин шафоат ҳуқуқи бериладиган кишилардир.

 

Ҳадиси шарифда шундай дейилади: "Қуръони карим қиёмат кунида гўзал юзли ва ахлоқи гўзал бир киши суратида келади. Ундан шафоат қилиши сўралади ва у шафоат қилади. Уни мусиқа билан (ғазал ўқигандек ўқиганлардан, чолғу ва ўйин жойларида роҳатланиш учун, пул топиш учун ўқиганлардан) ўқиганлардан ҳаққини даъво қилади, сўрайди. Ўзи рози бўлган кишиларнигина олиб жаннатга кетади".

 

Дунё (яъни, ибодат қилишга монеъ бўлган ва ҳаром иш қилишга сабаб бўлган нарсалар ва кишилар) кекса, оқ сочли ва аёлларнинг энг хунуги суратида келади. Инсонлардан: "Сиз уни танийсизми?" деб сўралади. Улар: "Биз унинг шарридан Aллоҳга сиғинамиз. Йўқ", дейдилар. Уларга: "Сизлар дунёда унга етишиш учун бир-бирларингиз билан урушардингиз", дейилади.

 

Худди шундай жума ҳам севимли бир инсон суратида кўринади. Мўминлар унга диққат билан қарайдилар. Жума кунини севганлар мушк тепалари устида бўладилар. Жума намозини ўқиганларида бир нур бўладики, унга қараб ҳамма ажабланади. Жума кунига бўлган муҳаббатлари сабаб жаннатга киритиладилар.

 

Эй мусулмон биродар! Aллоҳ таолонинг раҳматини, Қуръони каримнинг, Исломнинг ва жуманинг сахийлигини кўряпсанми?! Қуръони карим аҳли қандай бахтлидирлар. Намоз, рўза, закот, сабр ва гўзал ахлоқдан иборат бўлган Ислом қанчалик қийматга эга.

 

Ўлим пайтида инсоннинг типирчилашидан, сиқинтили кўринишидан маъно чиқариб бўлмайди. Зеро, Хандақ куни Пайғамбаримиз (с.а.в.): "Эй чирийдиган жасадларнинг Парвардигори ва йўқ бўладиган руҳларнинг яратувчиси бўлган Роббим!" деган дуолари шуни кўрсатадики, Aллоҳ истаган ҳар бир жасад чирийди ва руҳлар ҳам қиёмат куни келса, йўқ бўлади. Буларнинг барчасининг яратувчиси ва Раббиси Aллоҳдир. Буларнинг ҳар бири алоҳида илмдир.

 

Биз бу китобда сўзни аҳли суннат вал-жамоат йўлига мусулмонлар ергашсинлар, деб қисқа қилдик. Aзиз биродарим! Исломиятга қарши бўлган бидъатчиларга (мазҳабсизларга, динда ислоҳат қилмоқчи бўлганларга) еътибор берма! Aҳли суннат вал-жамоат олимларига ергаш! Бошқаларга, инсон шайтонлари тўқиган ҳар хил бидъатларга алданма, улардан сақлан! Мўминларга, аҳли суннат йўлидан юрганларга эса хуш хабар бер!

 

Aллоҳ таолонинг амну карами ва эҳсони билан Ундан маъсумлик ва муваффақият сўраймиз. Ҳасбуналлоҳу ва неъмал вакил. Ва соллаллоҳу аъло саййидино Муҳаммадин ва олиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн.

Юқори