XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
02 01 2021 - 6:30 / - Биласизми?

ҲАРОМ АМАЛЛАР

Шариатда жуда қаттиқ қайтарилган, уни қилиш мутлақо дуруст бўлмаган амаллар ҳаром амаллардир. Ҳаром амални қилган киши қаттиқ Гуноҳкор бўлади, икки дунё азобига учрайди. Гуноҳ бўлишидан қўрқиб, уни қилмаган киши савобга эга бўлади. Ҳаромнинг ҳаромлигини инкор этиб, уни ҳалол, деган киши кофир бўлади. Ҳаром амал икки хил бўлади: зулмий ҳаром ва зулмий бўлмаган ҳаром. Зулмий ҳаромнинг зарари ўзидан ташқари бошқаларга ҳам етадиган бўлади. Масалан, бировни сабабсиз қийнаш, сўкиш, молини ўғирлаш ва алдаш кабилар. Зулмий бўлмаган ҳаромнинг зарари ўзидан бошқага тегмайдиган бўлади. Масалан, ҳаром таомларни ейиш, ҳаром ичимликларни ичиш каби. Бу икки ҳаромнинг бир-биридан фарқи – зулмий ҳаромни қилган киши μар қанча Аллоҳ таолога тавба қилса ҳам, зарар етган киши рози бўмагунича, Гуноҳи кечирилмайди, аммо зулмий бўлмаган ҳаром ишни қилган киши астойдил афсусланиб, ихлос билан Аллоҳ таолога тавба қилса, унинг Гуноҳи шу соатда кечириб юборилиш эμтимоли бор. Масалан, бировнинг молини ўҚирлаб ё талаб олган киши μар қанча афсусланиб, тавба қилса ҳам мол эгасининг розилигини олмагунича Аллоҳ таоло унинг Гуноҳини кечмайди. Чунки агар кечса, мол эгасига зулм қилган бўлади. Аммо турли ҳаром нарсаларни истецмол қилган киши қачон бўлмасин ихлос билан Гуноҳидан тамоман тавба қилса, шу соатда Аллоҳ таоло унинг Гуноҳидан ўтиш эμтимоли бордир. Нега деганда, бу масалада ҳеч кимга жабр ёки зулм бўлмаётир. Аллоҳ таоло маҳфиратли ва раҳмли Зотдир. Ихлос билан тавба қилган кишиларнинг тавбаларини қабул этишга ўзи ваъда қилган.

Мўмин-мусулмон бўлган кишиларга зулмий ҳаром саналмиш қуйидаги машҳур амалларни асло қилманг:

1. Сизни ўлдиришга қасд қилмаган кишини ўлдирманг.
2. Бировнинг ҳеч бир аъзосини кесиб олманг ёки уриб майиб қилманг.
3. Ўеч бир жониворни оловга ташлаб куйдирманг.
4. Фойдасиз бўлган, аммо зарари тегмайдиган ҳайвонларни ўлдирманг.
5. Ҳайвонларнинг юзига урманг.
6. Инсон ва ҳайвонларга ҳаргиз зулм қилманг.
7. Бировнинг молига кўз олайтирманг ва ўғирламанг. 8. Ҳеч кимнинг молини талаб олманг (талончилик қилманг).
9. Бировнинг нарсасини узрсиз қўлга олманг.
10. Савдо-сотиқда бировнинг ҳаққини ўз молингизга аралаштирманг.
11. Нуқсонли ва айбли молни алдаб, яхши мол баҳосида сотманг.
12. Олган қарзларингизни тўланг.
13. Омонат олган нарсангизни ўзлаштириб олманг. 14. Ҳомилангизни дори ичиб ўлдирманг ва туширманг.
15. Етим ҳақига хиёнат қилманг.
16. Хизматингизни бажарган кишини тезда рози қилиб, ҳақини бериб юборинг.
17. Бировдан сувни қизғанманг.
18. Ёлғон сўзлаб ҳеч кимга зарар келтирманг.
19. Яхши нарса олиб, ўрнига ёмон нарса берманг.
20. Бировнинг айбини изламанг.
21. Бировнинг айбини μажв қилиб ёзманг.
22. Бировнинг айбини юзига солманг.
23. Ғийбат қилманг.
24. Бировнинг устидан кулманг.

25. Бировга туҳмат ва бўҳтон қилманг.
26. Ўлган кишиларнинг айбларини айтманг.
27. Бировларнинг сўзлашини ё қиёфасини тақлид қилиб, масхара қилманг.
28. Ўликнинг баданини кесманг ва суякларини синдирманг.
29. Мўмин кишини кофир деб сўкманг.
30. Бировни ота-онаси ёки зоти учун камситманг. 31. Зино қилмаган кишини зинокор деб сўкманг. 32. Туғилган болага шубҳа қилиб, мендан эмас, деманг.
33. Айбсиз кишиларни мансабдорларга чақманг. 34. Эр-хотинларнинг ўртасида сўз ташиманг, ўрталарини бузманг.
35. Бировнинг гапини бировга ўша одамнинг рухсатисиз ташиб чақимчилик қилманг.
36. Икки душман томон ўртасида юриб, иккиюзламачилик (мунофиқлик) қилманг.
37. Икки дўст орасини бузадиган ҳаракатлар қилманг.
38. Ҳайвон ва паррандаларни уриштирманг ва сузиштирманг.
39. Одамларга лақаб тўқиманг ва лақаблари билан чақирманг.

40. Бировларнинг гапларига яширинча қулоқ тутманг.
41. Бировларнинг гапини бўлиб, ўртадан чиқманг. 42. Фойдасиз сўзларда енгилмаслик учунгина ўжарлик билан мунозара қилманг.
43. Бировнинг ҳеч кимга зарари тегмайдиган яширин сирини халққа фош этманг.
44. Бор молингизни васият қилаётганингизда ҳийла ишлатиб, уни кам қилиб кўрсатманг.
45. Садақа сўраб келган гадони жеркиб жўнатманг. 46. Бировга ҳазиллашиб ҳам тиғ ўқталманг.
47. Фарзандларингизни, хотинингизни ва хизматчиларингизни кичкина айб учун қаттиқ сўкманг.
48. Фарзандларингизга, хотинингизга ва хизматчиларингизга уларнинг кучлари етмайдиган ишларни буюрманг.
49. Эмизиш муддати тугамай туриб, чақалоқни кўкракдан ажратиб қийнаманг.
50. Хизмачиларингизни ва қўл остингиздаги кишиларни қийнаманг.
51. Зарар етказиб, қўшниларингизга озор берманг. 52. Салом берган ёки сизга мурожат қилган кишини жавобсиз қолдирманг.
53. Қўлингиздан келмаган ишни қилишга ваъда берманг.
54. Мўмин кишидан зинҳор ёмон гумон қилманг.
55. Бировнинг уйига (деразасидан, эшик тарқишидан, ҳатто очиқ эшикдан) рухсатсиз қараманг (мўраламанг).
56. Бирон аёлнинг аъзоларига сурбетларча қўл текизманг.
57. Бировнинг уйига рухсатсиз девор ошиб тушманг. 58. Бировнинг хатини рухсатсиз ўқиманг.
59. Гувоҳлигингиз сўралганида, кўрган- билганингизни яширманг.
60. Кўрмаган ва билмаган ишингизга гувоҳлик берманг.
61. Ноҳақ бўлатуриб маҳкамаларга бориб, даъвогар бўлманг.
62. Золимлар зулмига ёрдам қилманг.
63. Шариатга хилоф ҳукм айтманг.
64. Бирон нарсани баҳолашда бировга зарар келтирадиган нархни айтманг.
65. Фитна-фасод билан шуғулланманг.
66. Озиқ-овқат маҳсулотларини арзон нархда олиб, қиммат нархда сотманг.
67. Молингизни тегишли баҳосидан икки баробар қимматига сотманг.
68. Сотаётган молингизнинг айбларини айтмай, алдаб сотманг.
69. Рассулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва бошқа пайғамбарлар шаънларига лойиқ бўлмаган

сўзларни айтманг.
70. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) номларидан сохта ҳадис тўқиманг.
71. Ота-онангизни мутлақо ранжитманг.
72. Устозларингизни хўрламанг, ранжитманг.
73. Фарзандларингизга ва шогирдларингизга жабр- зулм қилманг.
74. Хотинингизни ранжитманг.
75. Қариндошларингиздан ажралишиб кетманг.
76. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллАллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобалари ҳақида ёмон сўз айтманг.
77. Олимларни сўкманг ва хўрламанг.
78. Бировни хижолат қилиб, уялтирманг.
79. Бировни беҳуда қўрқитманг.
80. Бировни алдаб, йўлдан оздирманг.
81. Алдаш нияти билан бировга хато маслаҳат берманг.
82. Йўлни қазиб ёки сув бостириб, йўловчиларга азият етказманг.
83. Фақир кишиларни фақирликлари учун хўрламанг. 84. Ҳеч бир кишини алдаб, ичидаги сирини билиб олишга ҳаракат қилманг.
85. Ҳеч кимни унда йўқ яхши сифатлар билан мақтаб, ёлғондан дўст кўрсатиб, тилёғламалик ва хушомад қилманг.
86. Қизни ўзи истамаган кишига зўрлаб эрга берманг. 87. Хотинингизни ташлаб, тўрт ойликдан ошиқ сафарга кетманг.
88. Эрингизнинг уйидан сабабсиз кетиб қолманг.
89. Иффатли хотинингизни зинокор деб ҳақоратламанг.
90. Бировни алдаб, текинга иш қилдирманг.
91. Ваъдага хилоф иш қилманг.
92. Ҳоким ва мансабдор бўлсангиз, қўл остингиздаги кишиларга зулм қилманг.
93. Одил подшоҳнинг ҳақ ҳукмларига қарши чиқиб, итоатсизлик қилманг.
94. Пора олманг ва пора ҳам берманг.
95. Сеҳр-жоду ишлари билан шуғулланманг.
96. Фолбинлик қилманг.
97. Судхўрлик қилманг.
98. Қимор ўйнаманг.
99. Гуноҳга қизиқтирадиган шеърлар ёзманг.
100. Гуноҳга қизиқтирадиган гапларни айтманг.
101. Жинсий эҳтиёжингизни шариатда буюрилмаган жой билан қондирманг.
102. Аёллар, эр кишилар бор жойда ярим яланғоч юрманг, номаҳрамлар ҳирсини қўзғатувчи ишлар қилманг.

Сайфуллоҳ АШУРОВ тайёрлади.

КАЛИТ СЎЗ: амаллар, гуноҳ, огоҳ бўлинг, Ҳаром

Қўшимча мутолаа учун тавсия

ПАЙҲАМБАРЛАР МАЪСУМДИР
Аллоҳнинг гўзал исмлари
Қалбнинг шифоси «Қуръон» қироатидир!

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • ЧЎПОН ЙИГИТ

  • НАМОЗГА ОИД МАСАЛАЛАР БАЁНИ

  • Илмли ёшлар – юрт келажаги

  • МАКРУҲ АМАЛЛАР

  • ТАҲОРАТ НИМА?

ИЗЛАШ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2020 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори