«Ҳаё» сўзи луғатда уятсизликнинг тескарисини англатади. Бошқача қилиб айтганда, «Ҳаё айбдан ва ёмонланишдан қўрқиб, ўзини паст олиш ва ўзгарищдир»
Уламолар ҳаёни турлича таърифлаганлар:
Журжоний: «Ҳаё нафснинг бир нарсадан тортиши ва маломатдан ҳазир бўлиб, уни тарк қилишидир», деган
Яна: «Ҳаё қабиҳ кимсанинг қабоҳатни тарк қилишга сабаб бўладиган ва ҳақ эгасининг ҳаққида нуқсонга йўл қўйишни ман қиладиган хулқдир», деган.
Ибн Муфлиҳ Ҳанбалий: «Ҳаёнинг ҳақиқати шуки, у бир хулқ бўлиб, гўзал нарсани қилишга, ёмон нарсани тарк этишга боисдир», деган.
Уламоларимиз ҳаёни шундай таърифлайдилар:
«Ҳаё хулқи қалбнинг тириклигига қараб бўлади. Қалбнинг ҳаёти даражасига мувофик ҳаё ҳам бўлади Ҳаё барча малоҳатли нарсаларни қилишга ва барча роҳатли нарсалардан четланишга боисдир. Ҳаё нафснинг мақталган сифатларидандир. Ҳаё карамли аҳлоқларнинг бошидир, иймоннинг зийнатидир, Ислом шиоридир. Ҳаё яхшиликнинг далилидир. Ҳаё ёмонликнинг душманидир.
Ҳаё иймондандир, чунки иймон ва ҳаё одамни яхшиликка чақиради ва ёмонликдан қайтаради»
Қуръони Карим ва Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламнинг ҳадисларида ушбу ўрганаётган
бош мавзуси — ҳаёга кенг ўрин берилган. Уларнинг баъзилари билан танишиб олсак, мавзуни етарлича англаб етишимизга ёрдам бўлади. Қуръни каримда ҳаё иккита оятда зикр килинган.
Аллоҳ таоло Қасос сурасида шундай марҳамат қилади:
«Бас, икковларидан бири ҳаё билан юриб келиб: «Отам сенга бизларга суғориб берганинг ҳаққини бериш учун чақирмокда», деди. Унга келганида ва қиссани айтиб берганида, у: «Қўрқма, золим кавмлардан нажот топдинг», деди» (25-оят).
Мусо алайҳиссаломнинг олдиларига у киши қуйларини суғориб берган икки қизнинг бири ҳаё билан, уялибгина келиб:
«Отам сенга бизларга суғориб берганинг ҳаққини бериш учун чақирмоқда», деди».
Бу оятда Шуъайб алайҳиссаломнинг қизлари ҳаё
асосида тарбия топганлари алоҳида таъкидланмоқда.
Ва яна Аллоҳ таоло шундай марҳамат килади:
«Эй, иймон келтирганлар! Набийнинг уйларига кирманг. Магар таомга изн берилганида унинг пишишига мунтазир бўлмайдиган бўлиб (киринг). Лекин чақирилсангиз, кирингда, таомни еб бўлишингиз билан тарқалиб кетинг, гапга берилиб (қолиб) кетманг. Албатта, бундай қилишингиз Набийга озор берур. У эса сизлардан ҳаё қиларди. Аллоҳ ҳак(ни айтиш)дан ҳаё килмайдир. Қачонки улардан бирор нарса сўрасангиз, парда ортидан сўранг. Шундай қилмоғингиз ўз қалбларингиз учун ҳам, уларнинг қалблари учун ҳам покроқдир. Сиз учун Расулуллоҳга озор бериш ва ундан кейин унинг жуфтларини никоҳингизга олишингиз ҳеч қачон мумкин эмас. Албатта, бундай қилмоғингиз Аллоҳнинг наздида катта(гунох)дир»
(Аҳзоб сураси, 53-оят).
Ушбу ояти кариманинг маъноларини яна ҳам чуқурроқ англаб етишимиз учун унинг нозил бўлиши сабаби ни ўрганиб чиқайлик.
Анас ибн Молик розияллоҳу аҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланиб, ўз аҳллари ҳузурига кирганларида, онам хийс (таомнинг тури) қилиб, тавр(идиш)га солиб:
«Эй Анас, мана буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб боргинда, «Буни сизга онам бериб юборди, у киши сизга салом айтдилар ва мана шу озгина нарса биздан сизга, деб айтдилар», дегин», дедилар. Мен уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб бориб:
«Онам сизга салом айтдилар ва мана шу озгина нарса биздан сизга, деб айтдилар», дедим.
Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уни қўй», дедилар. Сўнгра:
«Энди бориб, фалончи, фалончиларни ва йўлингда учратган одамларингни ҳам айтиб кел», деб бир қанча одамларнинг исмларини айтдилар. Мен у зот айтган одамларни ва йўлда учратганларимни чақириб келдим. — Анасга:
«Неча киши эдилар?» дедим
«Уч юз кишича», деди. — Кейин Расулуллоҳ солллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Эй Анас, таврни олиб кел», дедилар».
Суффа ва ҳужра одамларга тўлиб кетган эди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ўнта-ўнтадан халқа бўлиб ўтиринглар, хар ким ўз олдидан есин», дедилар. Ҳаммалари еб, тўйдилар. Бир гуруҳи чиқиб, бир кириб, хаммалари ейишди. Сўнг менга: Эй Анас, кўтар», дедилар.
Билмайман, олиб келиб қўйганимда кўпмиди ёки
қайтариб олганимдами. Ўшалардан баъзи гуруҳлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларида ўтириб, гаплашиб қолишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўтирдилар. Аёллари эса юзини деворга ўгириб ўтирарди. Бу ҳолат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга оғир келганидан ташқарига чиқиб, аёлларига салом бериб кирдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайтиб келганларини кўрган чоғларида утирганлар узотнинг оғир олганларини билишди ва ҳаммалари зшик томон юриб, чиқиб кетишди.
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам пардани тушириб, ичкарига кирдилар, мен ҳужрада ўтирар эдим. Сал ўтмай, олдимга чиқдилар. Аллоҳ у кишига: “Эй иймон келтирганлар! Набийнинг уйларига кирманг” оятини нозил қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ташқарига чиқиб, одамларга ўқиб бердилар».
«Эй иймон келтирганлар! Набийнинг уйларига кирманг. Магар таомга изн берилганида унинг пишшига мунтазир бўлмайдиган бўлиб (киринг)».
Буҳорий ва Муслим ривоят қилишган.
Яни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларига сиз учун таомга изн берилганида таом пишишини кутиб ўтирмайдиган бўлиб киринг. Бошқача қилиб айтганда, тайёр бўлиб турган таомни тановул қилиш учун изн берилганида киринг.
«Лекин чакирилсангиз, киринг-да, таомни еб бўлишингиз билан тарқалиб кетинг, гапга берилиб (қолиб) кетманг».
Ўша таом учун сизга изн берилганида, киришингиз билан таомни еб, қайтиб чиқиб кетинг. Овкатни еб бўлиб ҳам улфатчилик учун гапни чўзиб ўтирманг.
«Албатта, бундай қилишингиз Набийга озор берур»
Ул зот ўз аҳли билан қолишлари, зиммаларидаги вазифаларни адо этишлари лозим эди. Сиз буни эътиборга олмай, гаплашиб ўтирибсиз. Бу ҳол Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни безовта қилар эди.
«У эса сизлардан хаё киларди».
Меҳмонларга «Уйдан чиқиб кетинглар», деб айта олмас эди.
«Аллох ҳақ(ни айтиш)дан хаё килмайди».
Шунинг учун сизга «Таомни еб бўлганингиздан сўнг гапга берилиб ўтирмай, тезда чиқиб кетинг», демоқда.
«Зуҳд ва ҳаё» китобидан