Туғма ақлга кўра, бир нарсани вужуд ва адамдан, мавжудлик ҳудус ва қадимдан холи бўлмаслигини, яна у икки зид нарса хеч қачон бир-бирига бирикмаслиги ва бир рақами иккидан камлигини ҳам билишга ўхшайди. Инсондаги ана шу бошланғич билимни идрок этишни туғма ақл дейилади. Илмнинг бу тури нафақат соғлом ва ақли расо кишида мавжуд. Агар у мазкур икки турдаги зарур маълумотни идрок қилса, уни ақли етук киши деб аталади. «Ақл» сўзи туяни тушовлаш маъносини хам билдиради. Шунинг учун тушовни ҳам ақҳ, дейиш холати учрайди. Чунки қочмоқчи бўлган туяни тушов тутиб қолганидек, ақл инсонни ярамас ва бузуқ ишларни амалга оширишига йўл бермайди. Шунинг учун Омир ибн Абулкайс: «Качон ақлинг шаънингга нолойиқ ишдан қайтара олса, сен ақллисан», деган. Ақл хусусида айтилган бу фикрни Пайғамбар алайхиссаломдан ривоят қилинган қуйидаги ҳадис хам қўллаб-кувватлайди.
Пайғамбар алайхиссалом: «Ақл хақ ва ботил ўртасини ажратадиган қалбдаги нурдир», дедилар. Ақлни жавҳар деганларни инкор этган тоифа у қалбда жойлашган, деган қарашни ёқлашади. Чунки қалб барча илмлар махалли — учоғидир. Аллох таоло:
«Ахир улар (Макка мушриклари) Ер юзида сайр қилмайдиларми, (ана ушанда) улар учун идрокли қалблар, тинглайдиган қулоқлар бўлур эди. Зеро, кўзлар кўр бўлмас, балки куўраклардаги қалблар кўр бўлар» (Ҳаж сураси, 46-оят).
Биринчидан, бу оят ақлни илм, иккинчидан, унинг жойини калбдир, деган икки фикрга далолат қилади. Аллоҳ таолонинг: «Идрокли қалблар», деган сўзини икки хил таъвил қилса бўлади: биринчиси, у (ақл) туфайли биладилар, иккинчиси у (ақл) туфайли ибрат оладилар. Мана шулар тугма акл тугрисида айтилган фикрмулохазалардир.
Дунё ва дин китобидан