XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
02 04 2019 - 10:21 / - Мақола

Пайғамбар алайҳиссаломнинг соф сийратлари

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Албатта, Аллоҳ Исмоилнинг авлодидан Кинонани танлаб олди. Кинонадан Қурайшни танлаб олди. Қурайшдан Бану Ҳошимни танлаб олди. Бану Ҳошимдан мени танлаб олди дедилар”.

Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

 

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Албатта менинг ва мендан олдинги анбиёларнинг мисоли ҳудди бир уйни яхшилаб чиройли қилиб қуриб, бир бурчагидан бир ғиштнинг ўрнини қолдириб қўйган кишига ўхшайди. Одамлар уни айланиб кўриб қойил қолишади ва: Мана шу ғишт ҳам ўрнига қўйилганда эди! дейишади. Мун ўша ғиштман. Мен набийларнинг хотимиман” дедилар.

Икки шайх Термизий ривоят қилган.

 

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хаётлари хар бир мусулмон учун ибрат ва ўрнакдир Шунинг учун ҳам мусулмон уммати саҳобаи киромлардан тортиб, ҳозирги кунимизгача бу ишни шараф ила адо этиб келмоқда.

Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васал­ламнинг ҳаётларига, сифатларига, айтган сўзлари ва қилган амалларига оид хар бир нарса атрофлича ўрганилган. Ҳозирда ҳам янги илмий изланишлар олиб борилмоқда, янги қирралар очилмоқда.

Мусулмонларнинг ўз пайғамбарлари Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётларини ўрганиш учун олиб борган илмий изланишлари ўзининг ўта аниқлиги, ҳар бир ҳодиса, хар бир ҳаракат ва саканотнинг эътибордан четда қолмаслиги ила тарих илми соҳасида энг пок, энг ишончли ва энг беғараз саҳифалар очди. Бу нарса тарихчилик сохасида катта инқилоб юз беришига сабаб бўлди.

Мусулмонлар бошқаларга ўҳшаб, тарихи маълумотларга ўз фикр ва мулоҳазаларини қўшмадилар Улар тарихий маълумотларни тўғри келган кишидан олмадилар. Улар фақатгина ҳадис ривоят қилиш шартига тўғри келган ишончли, тақводор, зеҳнли ва одил кишиларнинг ривоятларинигина қабул қилдилар.

Ана шундай йўл билан дунёдаги энг улуғ зот­нинг энг соф сийратлари вужудга келди.

Келгуси сатрларда биз хам ўша маълумотлардан фойдаланиб, қўлимиздан келганича бу муборак сийратни қисқа бўлса ҳам баён қилишга уриниб кўрамиз. Аллоҳ таолонинг Ўзи бу ишда ёрдамчимиз бўлсин.

 

Юқорида ўтган ҳадиси шарифлардан Му­ҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Ал­лоҳ таолонинг энг афзал бандаси ва пайғамбари эканликларини ўргандик. Бу улкан ҳақиқатда заррача ҳам шубҳа йуқ. Шундай бўлганидан кейин ана ўша энг афзал зотнинг дунёга келишларига Аллоҳ таоло энг муносиб жамият, энг афзал макон ва энг афзал замонни танлашида ҳам заррача шубҳа бўлмаслиги керак.

Аллоҳ таоло Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дунёга келишлари учун араб жамиятини энг муносиб деб топди. Бу жамият ўша вақтдаги энг жоҳил жамият эди. Чунки бу жамият ўз тарихида ёзиш-ўқиш, фан-маданият, илм-маърифат, дину диёнат, қонун-қоида, тартиб-интизом деган нарсаларни билмаган.

Агар охирги замон пайрамбари ўзида мазкур омилларни мужассам қилган халқ ичидан танлаб олинганида, одамлар «Бу халқ эскитдан хамма нарсани билиб келган. Бу динни ҳам ўзлари ўйлаб, жорий қилдилар», дейишлари мумкин эди. Бу нарсалардан холи бўлган араблардан ўзларига ўҳшаган уммий шахснинг пайғамбар бўлиши ва у зотнинг раҳбарликларида қисқа муддатда бутун дунёнинг жаҳолат ботқоғидан Ислом нурига олиб чиқилиши эса илоҳий мўъжиза бўлар эди.

Арабларнинг сиртдан нуқсон бўлиб кўринган мазкур сифатлари Аллоҳ таолонинг иродаси билан Ислом хизмати йулида фазилатга айланди. Чунки мазкур омиллар туфайли уларнинг фикрига бирор мафкура чуқур ўрнашмаган эди. Бу эса арабларнинг бутун вужудига Ислом таълимотларининг таг-туби билан ўрнашиб кетишига ёрдам берар эди. Уларнинг хеч кимга бўйсунмаганликлари Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмаслик ишида ёрдам берар эди. Қолаверса, ана шундай жоҳил ҳалқнинг қисқа муддат ичида инсониятга ҳидоят маёғи бўлиб қолишининг ўзи илоҳий мўъжиза бўлар эди.

Аллоҳ   таоло   Муҳаммад   мустафо   соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дунёга келишлари учун дунёнинг энг муносиб ўлкаси — Арабистон ярим оролини танлади. Бу ўлка қадимий пайғамбарлардан кўпларига ватан бўлган ўлка эди. Идрис, Нуҳ, Худ, Солиҳ алайҳиссалом шу ўлкада ўтган эдилар. Иброҳим алайҳиссалом шу ўлкага Байтуллоҳни қурган эдилар. Мусо алайиссаломга шу ўлканинг Мадян исмли жойида пайғамбарлик берилган эди. Бу ўлкадан Фиръавн ва унинг қавмининг тазйиқига учраган яҳудийлар паноҳ топган эдилар. Шунингдек, римликларнинг душманлигига дучор бўлган насронийлар ҳам шу ўлканинг Нажрон номли жойидан паноҳ топган эдилар. Аллоҳ таоло бу ўлкани табиий, жуғрофий ва сиёсий ҳолатларини ана шундай ишлар учун жуда ҳам қулай қилиб қўйган эди. Аллоҳ таоло  Муҳаммад мустафо  соллаллоҳу алайҳи   васалламнинг   дунёга   келишлари   учун дунёнинг   энг  афзал  нуқтаси   бўлмиш   Маккаи Мукаррамани ихтиёр қилди. Аввало, бу муқаддас шаҳар   ернинг  қоқ  киндигида  жойлашган   эди. Дунёдаги    энг   охирги,    энг   мукаммал,    ҳамма замонлар, ҳамма маконлар, ҳамма халқлар учун кўзланган шариатнинг маркази айнан ана шундай жойда бўлиши матлуб эди.

Энг муҳими, бу шаҳарда анбиёларнинг отаси бўлмиш Иброҳим алайҳиссаломй8 ўғиллари Исмоил алайҳиссаломнинг ёрдамларида Аллоҳ таолонинг амри ила қурган Каъбаи Муаззама бор эди. «Ўз навбатида, Байтуллоҳни ҳамма араблар муқаддас ҳисоблар эдилар. Иброҳим алайҳиссаломнинг даврларидан буён одамлар у ерга ҳаж қилар эди­лар. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ислом динини жорий қилиш учун бундан кўра афзалроқ макон бўлиши мумкин эмас эди.

Замонга келадиган бўлсак, Аллоҳ таоло Ўзининг чексиз ҳикмати ила Ислом пайғамбари Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дунёга келишлари учун энг муносиб замонни ихтиёр қилди.

Ўша пайт бутун дунёга, барча инсониятга аталган, барча замон ва маконларга салоҳияти бор, барчага қиёматгача икки дунёнинг бахтини таъмин эта оладиган дин жорий қилинишининг айни замони эди.

Анчадан буён самовий дин юборилмаётган эди. Аллоҳ таоло тарафидан юборилган самовий динларнинг барчаси одамлар томонидан бузилиб, ўз кучини ва таъсирини мутлақо йўқотган эди.

Яҳудийлик яҳудийлар томонидан шу даражада бузилган эдики, яҳудий бўлиб туғилмаган одам бу динга кира олмас эди. Яҳудийлар ўзларини Аллоҳнинг танланган халқи деб, бшқа халқларни эса ўзларига эшак деб эълон қилган эдилар. Албатта, бундай дин дунё халқларига ҳеч қандай бахт ато этмас эди.

Масийҳийлик бўлса турли фалсафаларга қоришиб, тушуниб бўлмайдиган бутпарастликка айланиб қолган эди. Бу дин одамларнинг бузғунчилик ҳаракати ила тарки дунё ва қолоқликнинг жарчисига айланиб қолган эди. Албатта, бундай ҳолат ҳам талабга жавоб бермас эди.

Ўша вақтда масиҳийликнинг маркази бўлмиш ўлкаларда истибдод ва зулм авжига чиққан эди. Кучли кучсизни ер эди. Адолат, инсонпарварлик, камбағал ва бева-бечораларга раҳм-шафқат каби эзгуликлар ҳакида оғиз очишга ҳам ўрин йуқ эди.

Бутпарастликнинг ҳам шармандаси чиқиб, ҳеч ким унга эътибор бермай қўйган эди. Унга фақат мутаассиблик учунгина ота-боболардан қолган нарса сифатида қаралар эди. Турли бутпараст халқларнинг раҳбарлари ўз имтиёзларини сақлаш Учун халқларни мажбурлаб, бутпарастликда ушлаб туришарди.

Мажусийлик ҳукм сурган Форс, Хуросон ва Уларга яқин бўлган ўлкаларда ҳаётнинг барча соҳаларида бебошлик хукм сурар эди. Уларда подшоҳ ва хукмдорлар халқнинг қонини ичар эдилар. Мажусийликнинг зардуштийлик, монавийлик ва маздакийлик мазҳаблари инсоннинг инсонийлигини йўқотиш учун барча чораларни кўриб бўлган эди. Уларда эр кишининг ўз онасига, синглисига ёки қизига уйланиши мақтовга сазовор иш ҳисобланар эди. Шунинг учун насл-насабнинг асари ҳам қолмаган эди. Бундай тузум ва таълимотларнинг инсониятга бирор эзгулик ато қилиши ҳакида гап ҳам бўлиши мумкин эмас эди.

Уша пайтдаги кенг тарқалган таълимотлардан бири — ҳиндукийликка келсак, аҳвол аввалгилардан ҳам баттар эди. Бу таълимотга биноан, кишилар турли табақаларга бўлинар эди. Бир табақа шоҳ, бошқаси гадо бўлиб яшаши муқаррар эди. Ибодат борасида ақл бовар қилмайдиган нарсалар содир этилар эди. Ҳиндистондаги баъзи тоифалар орасида ҳаттоки эркак ва аёл кишиларнинг жинсий аъзоларига ибодат килиш йўлга қўйилган эди. Бундай нарсалар инсонга нима тақдим қила олиши мумкин?! Бундай нарсалар инсоният пешонасидаги ор эмасми?!

Арабистон ярим оролидаги ширк ва зулму бемазагарчиликлар ҳақида гапириб ўтирмаса ҳам бўлади. Бошқалар қатори, бу ерда ҳам пасткашлик ва разолат ўзининг энг юқори нуқтасига чиққан, ҳаромхўрлик, зинокорлик, ароқхўрлик, зўравонлик, ўғрилик, қароқчилик ва бошқа разолатлар кенг тарқалган эди.

Одамлар нимани кўрсалар, нимани топсалар -ҳайвон сўйилганида оққан қонми, ҳаром ўлган хайвоннинг гўштими ёки ундан ҳам баттарроқ нарсами, зўр иштаҳа билан ер эдилар.

Зинокорлик қилмаган одам аҳмоқ ҳисобланар эди. Зинонинг турли-туман услублари кенг тарқалган эди. Эр ўз хотинини аслзода ҳисобланган бошқа бир эркакнинг олдига олиб бориб, «Сендан болали бўлиши учун хотиним билан зино қил», деб илтимос қилиши мардлик ҳисобланар эди.

Ароқҳўрлик фахрга оид иш эди. Мардлик ва шижоати билан ном қозонган бирон киши ароқ ичиб ўтирганида отасининг ўлдирилганлиги ҳақида хабар келиб қолса, «Бугун хамр — эртага амр», деб, ароғини ичишда давом этаверар эди.

Жоҳилий арабларнинг оиласида тўғилган қиз болани тириклай кўмиб юбориши, бир қабиланинг шу қабиладаги кампирнинг хаста туясини ўлдириб қўйган бошқа қабила ила юз йил уруш қилиши, ўз худосини уйида унутиб қолдирганда турвасидаги хурмо мевасини бир-бирига ёпиштириб, «худо» ясаб олиши ва унга ибодат қилиши, қорни очганда эса ўша «худо»ни еб қўйиши оддий бир ҳолат эди.

Гапнинг қисқасини айтадиган бўлсак, олтинчи милодий асрнинг иккинчи ярмига келиб, дунё жаҳолат ботқоғига тўла ботган, у мазкур ботқоқдан чиқишга ўта ҳожатманд эди.

Дунё турли тузум ва динларнинг зулмати ичида қолган бўлиб, у мазкур зулматдан нурга чиқишга муҳтож эди.

Дунё кенг тарқалган зулм ва истибдоддан инграб, адолат нашъасини суришга муҳтож эди.

Дунё бандаларнинг бандаларга ёки ўзлари қилиб олган сохта худоларга ибодати билан тўлган эди. Мазкур ҳолатдан қутулишнинг вақти келган, барча халқ, барча уммат ягона Роббига ибодат қилишга жуда-жуда муҳтож эди.

Ана шундай бир пайтда Аллох, таолонинг иродаси ила бир нур туғилди….

Ҳадис ва ҳаёт китобидан

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Ҳадис ва Ҳаёт китоб савол жавоблар (5-дарс)
«Мен дин кишиларини ёмон кўраман…»
Урфга айланган бидъатлар

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Насронийни мусулмонга айлантирган салом

  • ТИЛ ОФАТЛАРИ

  • ЧЎПОН ЙИГИТ

  • НАМОЗГА ОИД МАСАЛАЛАР БАЁНИ

  • Илмли ёшлар – юрт келажаги

ИЗЛАШ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2021 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори