«Жумуъа» сўзи арабча бўлиб, «жамлаш» деган маънони англатади. Чунки бу кунда мусулмонлар жамланиб, жума намозини укийдилар. Жума куни инсоният тарихида ўnа муҳим ходисалар бўлиб ўтган. Буларни эслаш, улуғлаш, улуғ неъмат деб билиш учун хам бу кун байрам қилинади, тўпланиб ибодат, дуо, зикр ва илтижолар адо этилади.
Аллоҳ таоло Жумуъа сурасида марҳамат қилади:
«Эй иймон келтирганлар! Жумуъа куни, намозга нидо қилинган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир» (9-оят).
Бу ояти карима жума намозининг фарзлигини таъкидлаб келгандир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир. Унда Одам халқ қилинди. Унда у жаннатга киритилди. Унда у жаннатдан чиқарилди. Қиёмат ҳам фақат жумуъа куни қоим бўлур», дедилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.
Абу Довуд қуйидагиларни зиёда қилган:
«Унда унинг (Одамнинг) тавбаси қабул қилинди. Унда у вафот қилди. Унда қиёмат қоим бўлур. Жумуъа куни хамма жониворлар тонг отгандан то қуёш чиққунча (қиёмат) соатини қўрқинч ила кутиб турурлар. Фақат жин ва инс бундан мустасно».
Хафта кунларининг улуғи, мискинларнинг хажи бўлмиш жума кунининг одоблари, жумладан, қуйидагилардан иборат:
- Жумуъага тайёрланиш олдиндан, пайшанба кунидан бошланади.
Покиза кийимлар ва сепиладиган хушбуйликлар тайёрланади. Қалб дунё ташвишларидан фориғ қилиниб, зикр ва ибодатга ҳозирланади. Жума кечаси (яъни пайшанба кунги кечада) зикр, тиловат, тавба ва истиғфорлар қилиниб, нафл намозлар адо этилади.
- Жумуъа куни ният билан ғусл қилинади.
Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир эхтилом бўлувчига жумага бориш лозимдир. Чар бир жумага борувчига ғусл лозимдир», дедилар».
АбуДовуд ва Насаий ривоят қилганлар.
- Жумуъага борувчи ҳар бир киши ғусл қилиб бориши лозим.
Чунки кўпчилик жамланадиган, бирга ваъз-насиҳат эшитиб, намоз ўқийдиган жойга ҳамма ғусл қилиб-покланиб бормаса, турли ҳидлар тарқаб, нохуш ҳолат юзага келади.
- Жумуъа учун умумий шахсий озодалик ишлари урнига қўйилади.
Соч олдирилади, тирноклар қискартирилади, хушбуйликлар сепилади ёки суртилади ва энг яхши, тоза кийимлар кийилади.
Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб», икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунисигача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.
- Жумуъага эртароқ, сокинлик ва виқор билан, тавозе ва хушуъ билан, Аллоҳ таолонинг амрини адо этиш ниятида, мағфирати ва розилигига эришиш орзусида борилади.
- Жумуъа намозига борган шахс масжидга одоб билан киради. Ўтирган одамларнинг елкасини туртмайди, олдиларидан ўтмайди, қаерда бўш жой топса, ўша ерга жойлашади. Имкони борича маърузачига яцинроц бўлишга ҳаракат қилади.
- Жим ўтириб маърузачига қулоқ тутади. Маърузани диққат билан эшитиб, ундан ибрат ва фойда олишга ҳаракат қилади. Ҳеч ким билан гаплашмайди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жумуъа куни имом хутба килаётганида, ўз шеригингга «Жим тур!» десанг, батахқиқ беҳуда иш қилган бўласан», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.
- Маъруза бўлаётганда қўлларни қимирлатиш, тасбеҳни ўйнаш, жойнамозни тўғрилаш каби ҳаракатларни қилиш мумкин эмас.
- Маъруза булаётганда ҳадеб қимирлаш, оёкларни кучоқлаб ўтириш, эснаш каби ҳолатларга йўл қўймаслик керак.
- Жумуъанинг фарзидан олдин ва кейин тўрт ракъатдан суннат намоз ўқилади.
- Жумуъа куни ният билан Каҳф сурасини тиловат қилишга одатланиш керак.
Ҳофиз Абу Бакр ибн Мурдавайх, Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам:
«Ким «Каҳф» сурасини жумуъа куни ўқиса, киёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жумуъа орасидаги хатолари кечирилади», деганлар.
- Жумуъа куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш кўпайтирилади.
- Жумуъа куни илм мажлисларида ҳозир булиш ҳам жуда фазилатли амалдир.
- Жумуъа куни Аллаҳ таолонинг зикрини қилиш, турли нафл ибодатларни адо этиш ва савобли ишларни қилиш яхшидир.
- Жумуъа куни дуо қабул бўладиган вақт борлигини унутмай, ўша соатда кўпрок, дуода бўлишга ҳаракат қилиш лозим.
Бунинг учун дуони кўпайтириш керак. Ушбу соат ва унинг пайти ҳақида ҳам турли мулоҳазалар бор. Баъзилар бу соат олтмиш дақиқа вақтни ўз ичига олган табиий соатдир, дейдилар. Бошқалар эса, уларга хилоф равишда, бу соатдан мурод озроқ вақтдир, дейишади. Ўша соатда қайси бир мусулмон намоз ўқиб, дуо қилиб турган бўлса, Аллоҳ таоло ўша банданинг сўраган нарсасини албатта беради. Шунинг учун жума куни доимо ибодат ва дуо билан машғул бўлиш керак.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жумуъа кунини зикр килдилар ва:
«Унда бир соат бор, кай бир мусулмон банда ўша соатда туриб, намоз ўқиса-ю, Аллоҳдан бирор нарса сўраган ҳолида тўғри келса, албатта, У Зот унга ўшани бергай», дедилар ва қўллари билан ўша(соат)ни озайтириб кўрсатдилар».
Бухорий, Муслим, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.
- Жумуъа намози ўқиб бўлингунча сафарга чиқиш макруҳдир.
- Жумуъа куни ёлғиз ўша куннинг рўзасини тутиш макруҳдир.
Ижтимоий одоблар китобидан