XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
05 07 2019 - 5:04 / - Мақола

Вақтнинг қадри

    Дунёда инсонга берилган неъматлар жуда кўп. Инсон ҳаёти давомида берилган неъматлар шукрини адо қилиб юрса неъматлар зиёда бўлаверади. Ношукурлик  ва кўнамаклик эса неъматлардан маҳрум бўлишга олиб келади. Бу ҳақда муқаддас динимиз манбаларида оят ва ҳадислар кўплаб топилади. Неъматларнинг  ҳаммаси ҳам каттами, кичикми ўзига яраша қадри қиймати ва инсон учун даркорлиги бор. Аммо бу неъматларнинг  энг улуғи нима деган саволга ҳар ким ўз фикрича, ўзининг дунёқараши ва заруратидан келиб чиқиб жавоб беради. Менимча неъматларнинг энг улуғи, бебаҳоси ва тенги йўқ бўлгани бу – вақт, яъни сиз бизга яшаш учун берилган умр, балки бу умрнинг ҳар дақиқаси, ҳар сонияси бебаҳо неъмат. Доно халқмизнинг бу мавзуда айтган мақолари ҳаёт қонунига айланиб улгурган. Масалан: “Вақтинг кетди, нақдинг кетди”, ёки “Вақтинг кетди, бахтинг кетди”, каби мақолларни шу қадар кўп эшитганмизки, бу сузлар бизга оддий сўз бўлиб туюлади.

   Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки неъмат борки, кўп одам уларни бой бериб қўяди: соғлик ва бўш вақт», деганлар.
 

   «Вақт қилич кабидир, агар сен уни кесмасанг, у сени кесажак» (араб масали) ҳам шуни билдирадики, агар инсон вақтдан унумли фодаланиб  қололмаса, вақт кутиб турмай унинг умрини кесади, яъни камайтириб бораверади.

    Буюк файласуф, шоир Шайх Саъдий Шерозий ўзларининг ёшликларини эслаб шундай ҳикоя қиладилар: “Мактабга биринчи бораётган куним отам менга қалам дафтар бердилар, ўғлим мактабга бориб яхши ўқинг, деб қўлимга бир кумуш узук ҳам тақиб қўйдилар. Дарс тугаб кўчага чиқсам бир одам катта тоғорада ҳолва сотаётган экан. Қорним очқаб, егим келиб тимшаниб турганимда бир одам сўради: “Ҳа болакай ҳолва егинг келяптими?”  “Ҳа”, дедим, “Пулинг борми? “ сўради ҳалиги одам. “Йўқ”, дедим секингина. Энди кетмоқчи бўлиб турган эдим ҳалиги одам келиб: “Узугингни берсанг сенга иккита ҳолва олиб бераман”, деди. Шошилиб узугимни бердим. Хурсанд бўлиб, оғзимда ҳолва юқи билан уйга кириб бордим. Отам бу ҳолатдан хабардор бўлгач: “Эй ўғлим, агар узукнинг қадрини билагнингизда эди иккита эмас икки тоғора ҳолвага ҳам алиштирмаган бўлар эдингиз”, дедидар. Шундан кейин ёшим улғайганда ҳам бу ҳол эсимдан чиқмади, мени тўлқинлантирди ва “Умринг баҳосини билмаган маҳал,  Ишрат лаззатига этасан бадал”- деб ёзиб қўйдим, бу менинг ҳаётимда катта дарс бўлди”, дедилар.

   Ҳа, азизларим, биз ҳам қимматбаҳо узук қадрини билмаган бола узукни ҳолвага алиштиргани каби, умримизнинг бебаҳо вақтларини беҳудалик билан бекорга ўтказиб юбормайлик. Айниқса, ёшларимиз ортга қайтаришнинг иложиси бўлмаган ёшлик вақтини илм ўрганиш, китоб ўқиш, касб ҳунар ўрганиш ёки фойдали меҳнатга сарф қилсин.

   Яратган эгам барчамизни вақтнинг қадрига етадиган бандалар бўлишимизни  насиб этсин!

 

А. Исақов  

Қўқон шаҳар бош имом-хатиби

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Селфи риё…ми?
«Сиз буюк хулқ узрадирсиз»
Қайсарликнинг оқибати

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • ТИЛ ОФАТЛАРИ

  • ЧЎПОН ЙИГИТ

  • НАМОЗГА ОИД МАСАЛАЛАР БАЁНИ

  • Илмли ёшлар – юрт келажаги

  • МАКРУҲ АМАЛЛАР

ИЗЛАШ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2020 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори