Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутасаддилигида жорий йилда Саудия Арабистони Подшоҳининг меҳмони сифатида ҳаж сафарига кетаётган зиёратчилар айни вақтда сафар тараддудини кўрмоқдалар.
Мазкур зиёратчилар орасида Қўқон шаҳар «Шайхон» масжиди имом-хатиби Исмоилжон домла Ҳамроқуловни ҳам бўлганликлари барчамизни қувонтирди.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакиллиги, вилоят уламолар кенгаши ҳамда барча имом-хатиблар устоз Исмоилхон домлани муборакбод этиб, муқаддас жойларда қилинажак ибодату илтижоларини Яратгандан ижобат айланишини сўраб қоламиз!
Илоҳо ҳажжингиз мабрур бўлсин!
Фарғона Вакиллик матбуот хизмати