XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
07 06 2018 - 7:49 / - Мақола

Ер остида ярим соат

“Бу одам ё телба ёки бошига бирор катта мусибат тушган…”

Ярим кечаси қабристон деворига тирмашаётганимни кўрган одам шундай хаёлга бориши аниқ эди. Аслида ҳам шундай, ахир, намозга бепарволикдан ортиқ мусибат борми?..

Бир пайтлар ўқиган эдим. Суфён Саврий ҳазратлари уйида ўзи учун қабр кавлаб, баъзи-баъзида унинг ичида ўлим ҳақида тафаккур қилиб ётаркан. Кейин ҳаяжонланганча: “Раббиржиъун (Раббим, мени қайтар)”, дея ўрнидан турар, устидаги тупроқни қоқиб айтаркан: “Дунёга такрор қайтдинг, кўрайлик, савоб қозонишга қандай киришасан?..”

Яқин кунлардан буён ибодатга бепарвоман. Намозларни бесабаб қолдира бошладим, айниқса, бомдодни… Бу ҳолат қайтарилавергач, Суфён Саврий ҳазратлари каби нафсимга жазо беришим лозим, деган қарорга келдим. Ҳеч ким билмасин дея, ярим кеча қабристон деворига тирмашаётганим шундан. Чунки эшикдан кирсам, қоровул кўриб қолади…

Мана, девор устига чиқдим. Этни жунжиктирадиган даражада қоронғу, сокинлик. Ичимни қўрқув қоплади. Қабрларга тикилганча ўйланиб қолдим: буларнинг баъзисида севинч бор, баъзисида азоб. Агар марҳумлар тилга киришса, Расулуллоҳ айтганларидек: “Намозга диққатли бўлинг!” деб ҳайқиришарди. Шу ўй билан пастга қандай сакраганимни билмай қолдим. Тушдиму деворга орқам билан ёпишиб олдим. Секингина бошимни буриб, ён томонга қарадим. Аввалдан билардимки, бу томонда кавлаб қўйилган қабрлар бор. Ўша томонга қадам ташларканман, оёқларим тош боғлангандек оғирлашганини ҳис қилдим. Нима бўляпти менга, қулоғим остида шивир-шивирлар, кимнингдир нафаси… Орқамга қарасаммикан? Йўқ! Булар ҳаммаси шайтоний васвасалар. Ахир, хуфтонни жамоат билан бирга адо қилдим, иншааллоҳ, Аллоҳ муҳофазасидаман, қароримдан ҳеч нарса чалғитолмайди.

Мана, қабр оғзида ўтирибман. Шу пайтгача бу ердан ҳам қоронғироқ жой кўрмаганман. “Қандай жасорат билан бу ергача келдим? Қабр ичида мени нималар кутаётган экан?” каби саволлардан юрагим оғзимга келди гўё. “Шу ердан қайта қоламан, қасамни бузганим учун уч кун рўза тутаман. Ҳозир эса қабр четида бир оз ўтираману кейин кетаман”, деган хаёлда титраётган тиззаларим билан чўккаладим. Қўрқув ва васвасаларни қувиш мақсадида “Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм”, дея зулмат қоплаган очиқ қабрга тикилганча ўйга толдим. Ё Аллоҳ! Бу ерга ҳар бир инсоннинг келиши муҳаққақ. Ўлимдан қочиш йўқ. Лекин шуни била туриб нега дунёнинг ортидан бунчалик қувамиз? Парвардигоро, қанчалаб инсонга озор бердик, қанча ғийбатлар қилдик, намозни тарк этган, Қуръонни куй-қўшиққа алмаштирганимиз қанча… Била туриб ғафлатга ботамиз, Сенга исён қиламиз. Сўнгги маконимиз эса шу – қоронғу лаҳад…

Шу ўйлар остида Аллоҳга таваккул қилиб, ўнг оёғимни узатдим ва қабрга тушдим. Елкамдаги ёпинчиқни тўшаб, ётиб олдим. Қаттиқ қўрқувда эдим. Ўйладимки, ҳозир устимни тупроқ кўмиб қўйса-я? Дарҳол ётган жойимда кўзларимни юмиб олдим, юрагим қинидан чиқиб кетмасин, вужудимнинг титраши тинсин дея… (Агар мен, яъни тирик, куч-қувватли одам шу ҳолга тушса, ўликнинг ҳоли нима бўлар экан?)

Ичкаридан, зулмат қоплаган лаҳаддан уфураётган совуқданми ёки қўрқувданми жунжикардим. Ортиқ лаҳад томон боқишга жасорат қолмади менда. Бутун вужудим қалт-қалт тит­рар, совуқ тер босган, кўз ўнгимда ўлим билан боғлиқ манзаралар… Ўлим онида ҳолим нима бўлади, ё Раббим! Жасадимни тобутга солишади. Яқинларимдан бири “Ла илаҳа иллаллоҳ”, дея қабрга қўяди. Кейин устимдан тупроқ тортишади. Жамоа бир оз дуо қилгач, кетади. Сўнгра сўроқ-савол бошланади: “Эй инсон, сени карамли Парвардигоринг ҳақида (Унга ибодат қилма деб) нима алдаб қўйди?!” (Инфитор, 6). Фарз намозларини нега тарк қилдинг? “Ҳолбуки, Момақалдироқ (ҳам) Унга ҳамд билан тасбеҳ айтур. Фаришталар ҳам Ундан қўрққанларидан (тасбеҳ айтурлар)…” (Раъд, 13).

Ўйларим шу ерга етганда чидолмадим, энг сўнгги бардошим ҳам тугаб битди, бақирганча ўрнимдан туриб кетдим:

– Роббиржиъувн!..

Кўзёшларим юзимни юварди. Йиғи ичида Аллоҳга тинмай ҳамд айтардим: “Ўзингга беҳисоб ҳамду санолар бўлсинки, ҳали тирикман, тавба умидим бор. Астағфируллоҳил азийм ва атубу илайҳ”. Парвардигор ҳузурида нақадар кучсиз ва чорасиз эканимни янада чуқур англаган ҳолда ёшли кўз, эгик бўйин ила қабрдан чиқдим. Уйим томон борарканман, яккаш: “Эй Қодир Эгам, Сен нақадар буюк зотсан”, дея такрорлардим…

Зумрад Фозилжон қизи тайёрлади.

IRFON.UZ

Қўшимча мутолаа учун тавсия

МАСЪУЛИЯТ.
Мусофир намози
Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • ЧЎПОН ЙИГИТ

  • НАМОЗГА ОИД МАСАЛАЛАР БАЁНИ

  • Илмли ёшлар – юрт келажаги

  • МАКРУҲ АМАЛЛАР

  • ТАҲОРАТ НИМА?

ИЗЛАШ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2020 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори