XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Қўқон шахар, Янги хаёт 49

Open in Google Maps
  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Хутба
  • Қарздан қўрқиш ҳақида
07 08 2017 - 11:20 / - Хутба

Қарздан қўрқиш ҳақида

…киши молини ема,  сирот узра тутаро…

 

   Аллоҳ  таоло ўзининг муқаддас китоби бўлмиш Қуръони каримда инсонларнинг дунё ва охират саодатига эришишлари учун зарур бўлган кўрсатмаларни; буйруқ ва қайтариқларни баён қилиб, бу кўрсатмаларга амал қилганларга жаннат ва абадий роҳат башоратини берди. Ҳамма нарсани дунё бойлиги билан ўлчаб, нафсига қул бўлиб, илоҳий кўрсатмаларга амал қила олмаган  бандаларга эса дўзах азоби муқаррар эканлигининг хабарини берди. Дунёда ҳаёт кечираётган ҳар бир муъмин банда Аллоҳ  таолонинг раҳматидан ва муъмин бандаларига ваъда қилган жаннатидан умид қилиб яшайди. Лекин фақат орзу ва умиднинг ўзи билан мақсадга эришиб бўлмайди. Донолар айтадиларки, эзгу амаллар қилмай туриб, жаннат ва мағфират умид қилиш – ерга уруғ экмай туриб ҳосил кутиш билан баробардир.

   Аллоҳ таоло “ Ҳашр” сурасининг 18-ояти каримасида марҳамат қилади: “ Эй муъминлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва ҳар бир шахс эрта (қиёмат куни) учун нима (нарса)ни ҳозирлаб қўйганига назар қилсин! Аллоҳ дан қўрқинглар! Албатта Аллоҳ таоло қилаётган амалларингиздан хабардордир”. Мазкур ояти кариманинг тафсирида буюк ватандошимиз Абул-Лайс –самарқандий  ҳазратлари  марҳамат қиладилар: эрталик кун, яъни қиёмат куни учун қандай амаллар ҳозирлаганига қарасин. У  кунда яхши амалларни қилганларгина  ажр  ва  савобга эга бўладилар.

   Демак ҳар бир инсон дунё ҳаётида  Аллоҳнинг буйруғини бажариш билан Аллоҳнинг ҳақини,суннатга амал қилиш билан Расулуллоҳнинг ҳақларини,  динимиз  кўрсатмаларига риоя қилиш билан ота-она, қариндош-уруғ, қўни-қўшни ва ҳоказо ҳамма лозим бўлган ҳақларни адо этиши лозим.

   Ҳақ икки хил бўлади: 1-Аллоҳ билан банда ўртасида, 2- банда билан банда ўртасида. Биринчи ҳақни яъни, Аллоҳ билан банда ўртасидаги ҳақларнинг қанчасини,қачон, кимдан кечиш ёки кечмаслик ёлғиз Аллоҳнинг ихтиёрида…

   Лекин, банда билан банда ўртасидаги  ҳақларни эса, агар ҳақдор рози бўлмаса, Аллоҳ таоло  заррачасини ҳам  кечмайди.   Аллоҳ таоло  қодир зот лекин, ҳақдорни норози қилиб , банда билан банда ўртасидаги  ҳақларни  кечиб юборса, ҳақдорга нисбатан зулм қилган бўлади. Аллоҳ таоло золим эмас. Шунинг  учун ҳам ҳақдор рози бўлмаса, ҳеч қачон Аллоҳ кечмайди.

   Энди бугунги ҳаётимизга назар ташлайлик. Баъзилар  бировдан қарзга бир нарса олади-да, бермайди. Балки беришни ҳаёлига ҳам келтирмайди. Ҳатто олаётган вақтининг ўзидаёқ  нияти бузилиб, қайтариб беришни умуман хотиридан чиқаради. Ваҳоланки, пайғамбаримиз(С.А.В) : Бировдан қарз олиб бермасликни ният қилган киши – ўғридир дедилар. Мўъмин киши  ўғри деган номга  муносиб  иш қилиши қандай ёмон!

   Бугун  яна бир муаммо, муаммо деймизми, ёки касаллик деймизми,умуман олганда  ёмон бир  иллат. Электр,  сув, газ —  булар  Аллоҳ таолонинг  бебаҳо неъмати. Алҳамдулиллоҳ, фойдаланяпмиз.Агар беш дақиқа  ичида тўхтаб қолса,  фиғонимиз  фалакка чиқади.Ҳар хил йўллар  ўйлаб топишга ҳаракат қиламиз. Ҳатто баъзан  топган      “йўл”имиз  бошқаларга зулм  бўлишини  эсламасликка ҳаракат қиламиз. Бир амаллаб ўз  ишимизни  битириб  оламиз.  Аммо, пул тўлаш вақтида эса… кимлардир  нималарнидир  баҳона қилиб  тўламасликка ҳаракат  қилади. Қизиқ, истиқлолдан  аввалги йилларда бундай тўловларнинг ҳаммасини омонат кассаларда навбатда туриб  тўлар эдик. Ўша вақтларда  дину диёнат, ҳаром-ҳалол  ҳақида оғиз очиш мумкин эмас эди.  Юртимиз истиқлолга эришгандан сўнг  нима учун  фойдаланган  неъматлар учун ҳақ тўлаш оғир  бўлиб қолди?  Диний эркинликлар ҳам кенг бўлиб, халқимиз  харом-ҳалол, ҳақ-ноҳақни ажратиш имконига эга бўлди-ку?  Лекин баъзилар ўз манфаатлари учун жуда доно  бўлган бир вақтда, фойдаланган нарса учун ҳақ тўлаш ҳам  зарур эканлигини билиб қўйсалар ўзларининг икки дунёлари учун фойда бўлар  эди. Тўловларни тўлашдан қочаётган, ёки бировдан қарз олиб беришдан қочаётган кимсалар бирор нарса сотаётган бўлсалар насияга олиб кўринг-чи? Ўзлари ҳам майли топганингизда берарсиз, ёки бермасангиз ҳам майли, розиман дермикан?.. .Ёки бирор нарсани вақтинча фойдаланиш учун олиб кўринг-чи?…фойдаланаверинг, бермасангиз ҳам майли дея олрмикин?!

   Кўп ҳолатларда акси бўлади, сўрайвериб уйингиз остонасини тешиб юборади, ёки бировнинг омонатини тезроқ  қайтариш  лозимлиги ҳақида настиҳат қилиб, ҳатто ривоятлар келтиришади…

   Луқмони ҳакимдан ҳикматни кимдан ўргандингиз деб сўралганда: нодон, жоҳиллардан деб жавоб берган эканлар.

   — Қандай қилиб?

   — Нодон,жоҳил,бефаросатларнинг  одамларга ёқмаган феълларининг аксини қилишга ҳаракат қилдим.

   Демак бошқаларнинг ўзимизга маъқул бўлмаган  феъли-атворларини бошқаларга нисбатан ҳам қилмаслигимиз лозим экан.

   Бу ҳақда Расулуллоҳ(С,А,В) марҳамат қиладилар: хеч бирингиз ўзи яхши кўрган нарсани бошқаларга ҳам раво кўрмагунча муъмин (комил) бўла олмайди.

   …Ибрат ахтарганга ибратдир  дунё…

   Маҳаллаларда  бирон киши вафот этса,  жаноза намозини ўқишдан олдин имом-домла  сўрайди: бу марҳумнинг адо қила олмаган  қарзлари қолган  бўлса, тўлашни зиммасига олувчи  ворислари борми?

   Сафдан бирор киши чиқиб марҳумнинг   адо қила олмаган  қарзларини  мен зиммамга оламан десагина марҳумга жаноза ўқилади. Расулуллоҳ(С,А,В)  шундай қилганлар. Наҳотки, тобут тепасидаги ана шу савол-жавоб  ҳам  сафда  туганларга ибатликка кифоя қилмаса?!  Ана шу қарз  кимлардан  ва  нима учун  олинганидан қатъий назар, пулми, тижорат молими, вақтинчага фойдаланишга олинганми, фойдаланилган сувми,электр қувватими, газми  ҳамма-ҳаммасини ўз ичига олади. Ахир бу неъматлардан ўзимиз, ота-оналаримиз, оиламиз ва фарзандларимиз фойдаландик-ку! Аввало тежамкорлик билан фойдаланайлик, қолаверса фойдаланганимиз учун ҳақини тўлаб қўяйлик!

   Шу ўринда бир вақтнинг ўзида уч хил тилда: араб,форс  ва туркий тилларда ижод қилиб ўтган, ўз замонасида диний ва дунёвий билимларни пухта эгаллаган  аллома  Сўфий Аллоҳёрнинг байтлари эсга келади:(тушунарлироқ  бўлиши учун шеърнинг мазмунини келтирдик)Имом Аҳмад Ҳанбал ҳузурларига бир бева аёл келиб сўради: чироғим йўқлиги учун ой нурида чарх йигириб ўтирган эдим,  бирдан ой булутлар ортига яширинди. Шу пайт подшоҳ  машъала кўтарган навкарлари билан кўчадан ўтиб қолди. Подшоҳнинг навкарлари кўтарган машъала  шуласидан фойдаланиб чархимни  бир неча бор айлантириб олдим. Лекин  шу қилган ишим  менга тонг  отгунча уйқу бермади. Қози жаноблари, айтинг-чи  подшоҳлик машъаласи нуридан берухсат фойдаланиб айлантирган чархимдаги иплар менга ҳалолми?

   Ҳа  азизлар,бугун бу гаплар баъзилар учун эҳтимол бир ривоят каби туюлар, яна баъзилар учун  афсонадай туюлар, лекин ҳақиқатда бўлиб ўтган воқеа. Балки  ўтмиш  аждодларимизнинг кундалик ҳаётларидаги одатий ҳоллардан биттасигина холос. Тасаввур қилиб кўринг! Тафаккур қилинг!  Улар яшаган замон билан биз яшаб турган замоннинг турмуш тарзида, яшаш  яшаш шароитида  қанча фарқ бор!  Лекин ҳар қанча тарозуга солиб кўрсак ҳам  биз яшаб турган замон моддий ва маиший жиҳатдан ҳақиқатан ҳам устун, аммо бугунги кундаги баъзиларимизнинг иймон-эътиқодимиз, тақвомиз, Аллоҳдан қўрқишимиз, қарздан қўрқишимиз  уларнинг тақволари олдида  гўё бир саробдай бўлиб кўринмоқда!  Яна шуни ҳам унутмаслигимиз лозимки,Аллоҳ таоло ҳисоб-китобни биз хоҳлагандай эмас, балки Ўзи хоҳлагандай қилади.

Демак, ҳар бир  мусулмонлик даъвоси бор кишига  кимдан,қанча, нима нарса бўлса ҳам тезроқ қарздан қутулишга ҳракат қилиш лозим.  Аллоҳ таоло қарз узишга ҳаракат қилаётган кишига доимо ёрдамдадир. Аллоҳ таоло ҳеч бандани ўзидан бошқага муҳтож қилмасин!

Қўқон шаҳар бош имом хатиби: А.Исақов

XUTBA.UZ

КАЛИТ СЎЗ: Қарз, сабр, шукр

Қўшимча мутолаа учун тавсия

БОЛАЛАР УЙИДА ХАТНА ТЎЙИ
Ҳадис ва Ҳаёт китобидан савол жавоблар (2-дарс)
Маънавиятда илмнинг ўрни

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • ТАРОВЕҲ

  • Рамазоним келди!

  • Қўқон шаҳар масжидларида 2021 йил Рамазон ойи хатми Қуръонга ўтувчи қорилар рўйхати

  • Индонезияда «Имом ал-Бухорий» масжиди очилди

  • 2021 (ҳижрий 1442) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2021 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори