XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Хутба
  • Она Ватан
04 09 2018 - 5:44 / - Хутба

Она Ватан

Пайғамбаримиз с.а.в.: “Қайси бир киши ўз отасини ташлаб, бошқа бировнинг боласиман деса ёки ўз миллатини тили, дини, расм-одати бошқача иккинчи бир миллатга сотилса, унга Аллоҳнинг ва барча инсонларнинг лаънати бўлади”, деб марҳамат қилдилар. Ҳар бир инсоннинг киндик қони тўкилган ери бу унинг жонажон Ватани бўлади, дейилади, қайсидир маънода бу сўз тўғри, аммо энг тўғрироғи Ватан бу энг аввало ота-боболарининг покиза хоклари ила шарафланган юртдир. Бўлмаса, хорижда туғилган ўзбеклар “Ватан!” дея Ўзбекистонга интилмас эдилар. Ота-онага, Ватанга бўлган муҳаббат фазилати фақатгина Одам болаларига берилган. Она Ватанимиз шу пайтгача қанча-қанча зулм ва ситамларни кўрди. Совет даврида алдамчи шиорлар остида бизларнинг оталаримизни хорлашди, ўтмиши йўқ қолоқ деб хорлашди, оналаримизни устидан кулишди, маданиятсиз, деб ҳақоратлашди.  Абдурраҳмон Жомий ҳазратлари бир ибратли ҳикояни келтирадилар: “Қишлоқ этагига туташган тоғда бир гала каклик тонгдан бери чуғурлашишади. Улар кенглик, тоза ҳаво, эркинлик ҳар куни байрам эди. Қуёш кўтарилиш билан қишлоқдаги хўрозлар ҳам бошпаналаридан чиқиб, ахлатхоналарни титиб, ғурур билан қичқириб қўярдилар. Бу ҳолни кўриб турган бир каклик кулди ва гердайганича ахлат титаётган хўрозга деди: “Эй кеккайган нодон, бир ҳовуч дон учун одамларга асир бўлиб ўтирибсан-а! Шу ахлатхонани ўзингга жаннат деб биласан. Ахлатхонадан қутутлсанг-чи!” Бу зарбул масалдан Абдураҳмон Жомий ҳазратлари шундай ҳикматни айтмоқчилар: “Эй Инсон! Бу дунёда ўзинг учун энг азиз бўлган озодлигингни бир ҳовуч емишга сотма. Доим озод яша ва озодликни сев! Аллоҳ таоло сени озод қилиб яратди. Бир ҳовуч емишга алданиб, азиз ҳаққингни сотма!” Шундай экан, Ватан қадрига етмаслик, уни ардоқламаслик, энг аввало Аллоҳ таоло берган неъматларига ношукрлик, беписандлик ва одамий фазилатларидан чиқишликдир. Мавлоно Жалолиддин Румий униб ўсган юртини қадрламайдиганлар, нону-туз бериб катта қилган маконини ардоқламайдиганлар ҳақида шундай байтларни айтганлар: “

Итнинг аслида емиши бир суяк бўлар,

Шу сабабдан хонадон аҳлин севар.

Агар хонадон соҳиби юз бор ҳайдаса уни,

Туз ҳурматидан юз ўгирмас, чиқмасдир уни.

Эгаси урган сари ул одобли бўлур,

Ўпар-ки қўлин, оёғин узра бошин қўйур.

Бошқа уйга бориш ҳам хаёлига келмас,

Халқа уриб қайтиб келаверар, ҳеч уялмас

Эгаси ҳайдашидан кўнгли совимас,

Унинг кетидан ҳеч ҳам нолимас

Нечун сен неъматлар шукрин қилмассан

Итчалик ҳам бир суяк қадрин билмассан

Пайғамбаримиз с.а.в. Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб борганларидан сўнг туғилиб ўсган ватанлари Маккаи мукаррамани эслаб: “Агар қавмим мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганида, ҳечам ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлар эдим”, деганлар. Демак, ватанни севиш, туғилиб ўсган ердаги бор нарсаларни ардоқлаш, узоққа борилганда соғиниб яшаш ҳар бир кишида мавжуд бўлган нозик ҳис-туйғулардир. Мирзо Бобур катта бир мамлакатнинг подшоҳи бўла туриб, подшоҳ дегани ҳамма нарса унга муҳаё, хоҳлаган ишини қилиши мумкин, бўлган зот шундай байтларни ёздилар:

Толеъ йўқки жонимға балолиғ бўлди.

Ҳар ишниким, айладим хатолиғ бўлди.

Ўз ерни қўйиб Ҳинд сори юзландим.

Ё Рабб, нетайин, не юз қаролиғ бўлди.

Бобур Мирзонинг вафотлари яқин қолганда. Шундай васият қилдилар. “Мен вафот этганимдан кейин мени жасадимни Ватанимга яқин бўлган бирор тоққа кўминглар, чунки Она юртимнинг шамоли ҳеч бўлмаганда қабримнинг устидан эсиб турсин ва яна иложи борича Андижондан бир сиқим тупроқ олиб келинг-да, қабрим узра сепинг, тоинки Ватаним тупроғи кўзимга тўтиё бўлсин”. Мана шу васиятга кўра у кишининг набираларидан бири Агра шаҳридан Қобул адирларининг бирига олиб келиб кўмади.Чумолидан тортиб, филгача ўзи туғилган, емиш ейдиган жойини авайлайди, лозим бўлганида жон-жаҳди билан ҳимоя қилади. Қани, чўп олиб арининг уясини бузишга уриниб кўринг-чи? Ҳатто жонзотларда ҳам “Ватан” деган тушунча мавжуд. Бу тушунча эса улар ўз уяларини ҳимоя қилаётганларида гавдаланади.Расулуллоҳ с.а.в. мусулмонларга қараб дедилар: “Ҳечам бепарво бўлманглар.”Мусулмон киши юртнинг ҳар бир заррасига бепарво бўлмаслиги лозим. “Менга нима”, деган сўз бу мусулмон кишига ярашмайдиган сўздир. Бепарво бўлган халқ ривожланолмайди. Ҳар бир киши ўз Она Ватанини қўлидан келгунга қадар ҳимоя қилиши лозим. Эркаклар ўз қувватлари ила аёллар эса фарзандларини юрт муҳаббат билан уйғун ҳолда тарбиялашлари, келажак миллатни тўғри йўлга бошлаган бўладилар.

Қўқон шаҳар “Шайхул-Ислом” масжиди

имом хатиби Салимов Фазлиддин

XUTBA.UZ

Қўшимча мутолаа учун тавсия

БОЛАЛАР УЙИДА ХАТНА ТЎЙИ
Соф ислом дини таълимоти
ЖУМУЪА ОДОБЛАРИ

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Қўқон шаҳар масжидларида 2021 йил Рамазон ойи хатми Қуръонга ўтувчи қорилар рўйхати

  • Индонезияда «Имом ал-Бухорий» масжиди очилди

  • 2021 (ҳижрий 1442) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди

  • РАМАЗОН ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ

  • ТАБАССУМ ҚИЛИБ ҚЎЙИНГ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2021 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори