XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
11 04 2019 - 11:31 / - Биласизми?

ФИҚҲНИНГ ТАЪРИФИ

«Фиқҳ» сўзи луғатда дақиқ фаҳмни, яъни бир нарсани нозик жойларигача тушунишни англатади.

Шариат истилоҳида эса шаръий далиллардан фаръий ҳукмларни чиқаришга «фиқҳ» деб айтилади.

Ушбу таърифдаги «шаръий далил» истилоҳидан асосан Қуръони Карим оятларини ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини тушунамиз.

«Фаръий ҳукмлар» эса луғатда аслийнинг тескариси, яъни шохобча, кичик ахдмиятли деган маънони англатади.

Шариатда эса ибодат ва муомалотларни ўз ичига олувчи ҳукмлар фаръий ҳукмлардир.

Фиқҳнинг маъноси Қуръонда келганига ва унинг аҳамияти қанчалар юксаклигига Тавба сурасидаги қуйидаги ояти карима ҳам далолат қилади:

 

«Мўминлар ёппасига (жангга) қўзгалишлари лозим эмас. Ҳар жамоадан бир нафар тоифа бўлсайди. Динни чуқур англаб, қайтиб келган вақтларида қавмларини огоҳлантирар эдилар. Шоядки, улар ҳазир бўлсалар»

(122-оят).

Бу ояти каримани уламоларимиз икки ҳил тафсир қилишган.

Биринчи тоифа:

«Мўминларнинг ҳаммалари (жангга) қўзғалишлари лозим эмас. Ҳар жамоадан бир нафар тоифа бўлсайди, шунда жангга қўзғалмай қолар эдилар. Улар динни чуқур англаб, жиҳодга кетганлар қайтиб келган вақтларида қавмларини огоҳдантирадилар. Шоядки, улар (яъни жи­ҳодга кетганлар) ҳазир — эҳтиёт бўлсалар», деган маънони илгари сурадилар.

Иккинчи гуруҳ уламоларимиз эса:

«Мўминларнинг ҳаммалари (жангга) қўзғалишлари ло­зим эмас. Ҳар жамоадан бир нафар тоифа бўлсайди. Улар (жангга қўзғалардилар ва жиҳод давомида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бўлган мулоқотларда) динни чуқур англаб, (ўрганар эдилар. Жиҳоддан) қайтиб келган вақтларида қавмларини огоҳлантирадилар. Шоядки, улар (яъни жиҳодга чиқмай қолганлар ҳам) ҳазир бўлсалар», де­ган маънони таъкидлайдилар.

Кўпчилик тафсирчиларда биринчи фикр олинган бўлса-да, иккинчи фикр ҳам кучли ҳисобланади.

Нима бўлганда ҳам, ояти карима ва уламоларимизнинг унга турли ёндашувларидан Ислом дини ўз динимизни чуқур англаб етишга қанчалик юқори аҳамият бергани яққол кўриниб турибди. Ҳатто жиҳодга бормай қолишга узр бўладиган бирдан-бир нарса ҳам диний илмларни чуқур ўрганиш учун бўлган ҳаракат бўлиши мумкин экан.

Агар ушбу ояти каримани ўрганишда иккинчи хил тафсир қилган уламоларимиз йўлидан борадиган бўлсак, қирғинбарот уруш бўлиб турганда ҳам Исломни чуқур ўрганишга ҳаракат қилиш лозимлиги таъкидланганини кўрамиз.

Бу ҳолат Ислом жамияти диний илмларни чуқур эгаллаган уламоларни кераклигича тайёрлашга алоҳида эътибор бериши лозимлигини кўрсатади. Шу билан бирга, уламоларнинг жамиятдаги ўринлари ва масъулиятлари юксак эканини ҳам таъкидлайди.

Шунингдек, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам фиқҳни алоҳида мадҳ қилганлар. Мисол учун, қуйидаги ҳадисни олишимиз мумкин.

Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилишган.

«Фиқҳ» сўзи, аввал айтиб ўтганимиздек, луғатда бир нарсани дақиқ жойларигача тушунишни англатганидан, шариат ҳукмини дақиқ жойларигача тушунипши таъминлайдиган илм ҳам «фиқҳ» дейилади. Ана шундай илмий малакага эга бўлган одамни «фақиҳ» дейилади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди»? демоқдалар.

Демак, дин таълимотларини яхши тушунадиган бўлиш банда учун катта бахт-саодатдир, унга Аллоҳ таоло яхшиликни ирода қилганининг аломатидир. Чунки диний илмни ҳам бандага Аллоҳ таолонинг Ўзи беради.

 

 

Кифоя китобидан

Қўшимча мутолаа учун тавсия

ИМОМ АҲМАД ВА У КИШИНИНГ МАЗҲАБЛАРИ
Қалбнинг шифоси «Қуръон» қироатидир!
Жумуъа сураси

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Насронийни мусулмонга айлантирган салом

  • ТИЛ ОФАТЛАРИ

  • ЧЎПОН ЙИГИТ

  • НАМОЗГА ОИД МАСАЛАЛАР БАЁНИ

  • Илмли ёшлар – юрт келажаги

ИЗЛАШ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2020 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори