XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Мақола
  • Миссионерлардан огоҳ бўлинг
11 08 2017 - 4:17 / - Мақола

Миссионерлардан огоҳ бўлинг

   Йигирманчи аср охирига келиб, Шўролар тузимининг барбод бўлиши, шўровий мафкуранинг инқирозга учраши, шу мафкурага ишонган миллионлаб одамларни саросимага солиб қўйди. Жумладан Ўзбекистон фуқароларини ҳам. Хўш нима қилмоқ керак? Энди қайси мафкурага ишонмоқ керак?

   Бу  мафкуравий бўшлиқ кўпгина ноанъанавий диний оқимлар ва мазҳаблар учун айни муддао бўлди. Жумладан миссионерлик фаолияти учун ҳам. Уларга ғаразли мақсадларини амалга оширишлари учун қулай фурсат келди.

   Миссионерлик зарарлари ҳақида сўз юритишдан олдин унинг луғавий ва истилоҳий маъноларини тушиниб олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ушбу сўз Лотин тилидаги  “Миссио” феълидан олинган бўлиб, “юбориш”, “вазифа топшириш” маъноларини англатади. “Миссионер“ эса, “вазифани бажарувчи” деган маънони англатади. Миссионерлик эса, белгиланган вазифани амалга оширишга қаратилган назарий ва амалий ҳаракатни билдиради.

   Миссионерлик ҳаркати асосан  Христиан дини билан боғлиқ бўлиб, энциклопедияга оид манбаларнинг таърифига кўра, миссионерлик: бир динга эътиқод қилувчи динлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилишни англатади. Масалан: Ислом динига эътиқод қилувчи халқлар орасида христиан динини тарғиб қилиш. Миссионерлар ўз фаолиятларини Инжилга боғлайдилар ва бу ҳаракатни асосий манбаси Инжил ва Ийсо алайҳис-саломдан олинган деб даъво қиладилар. Муҳтарам ўқувчи шу ўринда бу даъвони қанчалик рост ёки ёлғон эканлигини ўрганиш учун тарихга бир назар ташласак. Инжилда ёзилишича Ийсо алайҳис-салом ўз қавмларидан 12 ҳаворий (яқин ёрдамчилар)ни ўзлари учун танлаб оладилар. Ва уларни фақат Исроил қишлоқлари бўйлаб даъват қилиш учун юборадилар. Ийсо алайҳис-салом ҳаворийларни даъватга юбораётган чоғларида: Мажусийлар ерига оёқ босманглар, аксинча адашган қўйларга ўхшаган Исроил халқи олдига боринглар  деб буйруқ берадилар. Шундан маълум бўладики, бизнинг замонамизда фаолият олиб бораётган миссионерларни бугунги кундаги даъволари ёлғон даъводир. Чунки Инжилнинг хабарига кўра Ийсо алайҳис-салом ҳаворийларни фақатгина Исроил халқини даъват қилишга юборганлар халос. Қуръони Каримнинг “СОФФ” сураси(6-ояти)да ҳам Ийсо алайҳис-салом Исроил кавмигагина пайғамбар бўлиб, ўзларидан кейин келиши муқаррар бўлган Аҳмад(МуҳаммадСАВ)исмли пайғамбар ҳақида башорат беришлари баён қилинган. Демак  миссионерлар даъво қилганидек, бутун дунё халқларини даъват қилишга Ийсо алайҳис-салом ҳеч кимни буюрмаганлар. Тарихий маълумотларга кўра милодий 38-йилдан бошлаб христиан миссионерлари Инжил кўрсатмаларини бузиб, яҳудий бўлмаган халқлар орасида ҳам христиан динини тарғиб қилишни бошлаб юбордилар. Мисол учун илк христиан миссионерлари аста секин Ўрта ер денгизи   бўйлаб Рим империясига қарашли  шаҳар ва вилоятларга келиб, даъват ишларини бошлаб юбордилар. Натижада мийлодий 400- йилларга келиб христиан дини Рим империясини давлат динига айланди. Миссионерлар Рим қўшинлари  қайси мамлакатга юриш қилсалар, қўшин билан бирга ўша мамлакатга кириб борганлар. Сўнгра босиб олинган ҳудудлар халқлари орасида миссионерлик ҳаракатини олиб боришган. Бу ҳодисалар миссионерликдан сиёсий мақсадларда фойдаланишнинг илк қадамлари бўлди.

   Энди мозийдан бугунги кунимизга қайтсак, бугун миссионерлар кириб бормаган жабҳа ва улар фаолият юритмаётган мамлакат дунёда топилиши қийин. Инчунин бугунлик кунда миссионерлар бизнинг мамлакатимизда ҳам фаол ҳаракатлар олиб бормоқдалар. Хўш, бунинг нимаси ёмон? Деган савол туғилиши мумкин. Нима учун миссионерлик нафақат диний уламоларни, балки сиёсий арбобларни ҳам ташвишга солмоқда. Чунки миссионерлик ҳаракати остида, узоқни кўзлаган сиёсат ётади. Йирик давлатлар томонидан ўз таъсир доираларини кенгайтириш сиёсати ётади. Ер ости бойликлари ва энергетик захиралар устидан назорат ўрнатиш сиёсати ётади.  Шунинг учун миссионерлар, дунёдаги йирик давлатлар томонидан, ўз ҳукуматлари ва баъзи марказлар томонидан, ҳам моддий ҳам маънавий қўллаб қувватланадилар.  Тарихдан маълумки ХХ-аср йирик давлатлар томонидан ўз таъсир доираларини кенгайтириш учун олиб борилган курашлар даври бўлди. Бу жараёнда Осиё ва Африка мамлакатлари асосий кураш майдонига айланди.  Чунки бу мамлакатлар  ер ости захиралари, хусусан нефт ва нефт махсулотларига бой минтақада жойлашган. Келажакда ана шу захираларга эга бўлиш учун, йирик давлатлар миссионерлар фаолиятидан унумли фойдаланиб келдилар ва бундан кейин ҳам фойдаланиш ниятлари йўқ эмас.   Миссионерлар ушбу минтақаларга илмий ходим қиёфасида, тиббий ходим қиёфасида ва турли касб-хунар мутахассислари қиёфасида махсус топшириқлар билан аста секин кириб келадилар. Сўнгра ерли аҳолини турли кўринишда ўзларига оғдира бошлайдилар. Мисол учун ерли аҳолига бепул тиббий ёрдам кўрсатадилар, тунги клубларда турли тадбирлар ўтказиб, ёшларни тадбирларда қатнашишга жалб қиладилар. Христианликни қабул қилганларга маълум миқдорда маош тўлайдилар ва уларни черковларига боришни таклиф этадилар. Ёш болаларни ёзда дам олиш оромгоҳларига бепул қабул қилиб, шу воситалар билан ислом динига эътиқод қилувчиларни христиан динини қабул қилишга чорлайдилар. Хозирги кунда “Халқаро христиан оромгоҳлари” ассоциациясига МДҲнинг 7 мамлакатидан 177 та оромгоҳ аъзо бўлган. Қозоғистондаги “Ҳосил ўриб олиш черкови”нинг “Нива” оромгоҳида сўнги беш йил давомида уч мингдан зиёд бола дам олган. Уларнинг кўпчилиги ота-онаси йўқ ёки кам таъминланган оилаларнинг фарзандларидир. Дастур шундай усталик билан ишлаб чиқилганки, мавсум охирига бориб оромгоҳда дам олган бола христианликни қабул қилмай иложи йўқ. Шу ва шунга ўхшаш услублар билан ўз сафларини кенгайтириб борадилар. Агар бу рақамлар ой сайин ўсиб борса, минтақамизда уларнинг хайрихоҳлари кўпайиб, натижада келажакда мамлакат тинчлиги ва фуқаролар тинчлиги учун хавф туғдириши ва хаёлимизга келмаган катта нохуш муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

   Миссионерликнинг бугунги кундаги зарари ҳақида мисол келтирадиган бўлсак, ўзбек миллатига мансуб бир йигит хорижга бориб, бир қанча муддат ишлаб, ўша ердаги миссионерлар тасирига  берилиб, христиан динини қабул қилиб келади. Лекин оила бундан бехабар.  Иттифоқо йигитнинг отаси вафот этади. Шунда ўғил: отамни насронийчасига дафн қиламиз деб туриб олади ва ўзининг христиан динини қабул қилганини эълон қилади. Бу ҳолат хонадон аҳлига мусибат устига мусибат бўлади. Ака-укалари ва қариндош-уруғлари қанча насиҳат қилсалар ҳам йигит ўз сўзида туриб олади. Илож топа олмаган ака-укалари унинг оёқ-қўлларини боғлаб дафн маросими тугагунча бир уйга қамаб қўйишга мажбур бўладилар. Ҳа,  бу бир хонадондаги ташвиш. Энди тасввур қилинг бу номақбул иш маҳалла, қишлоқ ёки шаҳар миқёсида бўлса… Аллоҳ сақласин! Бизнинг миллатимиз бошидан кечирган қатағон йилларда, ибодат қилгани учун жиноий жавобгарликка тортилганда,  қаҳатчиликларда, очарчиликларда ҳам динини сотмаган. Наҳотки бугунги кундек тўкин-сочинлик, серобчилик ва фаровон ҳаётда, масжидларда эмин-эркин ибодатларга рухсат берилиб, йилига юзлаб диний китоблар нашр қилиниб турган, ҳар йили беш мингдан зиёд мусулмон ҳажга, олти мингдан зиёд мусулмон умрага бориб келаётган бир пайтда, ўн тўрт асрлик тарихга эга бўлган ҳақ   динидан қайтса! Бунга қандай боҳо бериш мумкин ва бу иллатдан қандай қутилиш мумкин?

   Албатта бундай ҳолатларда Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис саломнинг ҳадиси шарифларига мурожаат қилишимиз лозим бўлади. Имом Муслим Абу Саъид Ал-Худрий (р.а)дан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз (С.А.В): эй мусулмонлар! Сизлардан қайси бирингиз нотўғри ишни кўрса, бас қўли билан ўзгартирсин. агар қодир бўлмаса, тили билан ўзгартирсин, Агар бунга ҳам қодир бўлмаса, қалби билан ўша ишдан нафратлансин. Ана шу иймоннинг энг заиф даражаси деганлар. Демак ҳадиси шарифнинг маъносига кўра, тинчлигимизга, бирлигимизга ва эътиқодимизга таҳдид солиб турган  миссионерлик ҳаркатига ва динни ниқоб қилиб олган бошқа бузғунчи тоифаларга қарши ҳар бир мусулмон ўз имкониятидан келиб чиқиб курашмоғи лозимдир. Акс ҳолда, Аллоҳ олдида, Ватан олдида, миллат олдида, келажак авлодларимиз олдида гуноҳкор ва масъул бўламиз.   Ҳадиси шарифнинг тақозосига кўра, қўл билан қаршилик кўрсатиш—мавжуд   ҳукуматлар  бурчи, тил билан қаршилик кўрсатиш—уламолар бурчи, ҳеч бўлмаганда қалби билан нафратланиш—бу ҳамма фуқаролар бурчи. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ушбу муаммоларга бепарво, лоқайд бўлиб фақат ўз тинчигини ўйлайдиган, лоақал қалби билан нафратланмайдиган киши мукаммал иймонга эга бўла олмайди. Азиз  Ватандош! Бугунлик кунда тинчлигимизга таҳдид солиб турган миссионерлик ҳаракатига қарши курашмоқ Ўзбекистон дея аталмиш мўътабар заминда яшаётган ҳар-бир фуқаронинг бурчидир. Бу билан биз ватанимиздаги тинчликнинг барқарор бўлишига ҳисса қўшган бўламиз. Зеро Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Ватанни севмоқ иймондандир” деганлар.

Абдулҳафиз  Сайдуллаев.  Қўқон шаҳар “Ҳазрати Аббос”  масжиди имом-хатиби.

КАЛИТ СЎЗ: огоҳ бўлинг, тарих

Қўшимча мутолаа учун тавсия

ВОҚЕА
Ижтимоий тармоқларда маълумотларни қандай саралаймиз?
Селфи риё…ми?

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Рамазоним келди!

  • Қўқон шаҳар масжидларида 2021 йил Рамазон ойи хатми Қуръонга ўтувчи қорилар рўйхати

  • Индонезияда «Имом ал-Бухорий» масжиди очилди

  • 2021 (ҳижрий 1442) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди

  • РАМАЗОН ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2021 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори