XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайхул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Қўқон шахар, Янги хаёт 49

Open in Google Maps
  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
      • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўжизалари
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2021
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • МАДРАСАИ МИР ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Мақола
  • ИСЛОМ, ТАРАҚҚИЁТ ВА МАЪРИФАТ

ИСЛОМ, ТАРАҚҚИЁТ ВА МАЪРИФАТ

XUTBA.UZ / 12 01 2019 - 9:25 / - Мақола

(Малайзияда муваффақиятли амалга оширилаётган «Ислом ҳадари» концепциясининг мухтасар шарҳи)

Малайзия сўнгги йигирма йил ичида энг замонавий технология асосида ривожланишнинг янги босқичига кирди. Бунда Ислом дини таълимотини бугунги тараққиёт билан уйғунлаштиришга асосланган «Ислом ҳадари» концепцияси ишлаб чиқилиб, муваффақиятли амалга оширилаётгани катта самара бермоқда. Мамлакат халқининг орзу-интилишларига жавоб берувчи маънавий-маърифий қарашларни мужассам этган бу ҳужжат 2005 йил 2-4 октябрда Малайзияга ташрифи чоғида мамлакатимиз биринчи президенти Ислом Каримовда ҳам қизиқиш уйғотган, Малайзия бош вазири Абдулла Аҳмад Бадавий Ўзбекистон раҳбарига «Ислом ҳадари»нинг мухтасар шарҳи ёзилган рисоласини тақдим қилган эди. Қуйида ана шу шарҳни эътиборин-гизга ҳавола этаётирмиз.

   «Ислом ҳадари» миллий тараққиёт ва аҳоли турмуш даражасини юксалтириш масалаларини Ислом арконлари билан уйғун ҳолда амалга оширишни эътибор марказида тутадиган ғоя ва қарашлар мажмуидир. «Ислом ҳадари» бу мақсадларга эришиш учун илм-фанни юксалтириш, ҳар қайси инсон ва бутун миллатни камол топтириш, эзгу-қадриятларга амал қиладиган, тўғри сўз ва ҳалол, қатъиятли, глобал таҳдидларга муносиб жавоб беришга қодир бўлган маърифатли, иймон-эътиқодли инсонларни тарбиялаш учун тегишли шарт-шароит яратиб беришни энг муҳим вазифа деб ҳисоблайди. Бунинг учун жадал ривожланиб борадиган иқтисодиёт, молия ва савдо тизимини барпо этиш, яхлит ва барқарор тараққиётни вужудга келтириш зарур эканини алоҳида таъкидлайди.

   «Ислом ҳадари» янги дин эмас, у янги таълимот ёки янги мазҳаб ҳам эмас. «Ислом ҳадари» — бу Қуръони карим ва ҳадиси шарифда белгилаб берилган, исломий маданиятни шакллантирадиган асл манбалар, муқаддас қадриятларни асраб-авайлаш ва ривожлантиришга қаратилган интилишдир. Агарда ушбу дастур холис талқин ва тўғри идрок этилса, у мусулмонларнинг ҳақ йўлдан боришига хизмат қилади.

   Мусулмонларнинг ўз дину диёнатидан чекинмаган ҳолда бугунги замоннинг ҳар қандай таҳдидларига муносиб жавоб беришга тайёр туриши учун масъул бўлган ҳукуматда Ислом ҳуқуқшуносларига ижтиҳод ҳуқуқи, яъни Қуръон ва ҳадисга асосланган, мавжуд шарт-шароитдан келиб чиққан ҳолда ҳукм чиқариш, тегишли диний масалаларни шарҳлаш имкони берилиши лозим. Токи бу ҳукм ва шарҳлар ҳозирги тараққиёт эҳтиёжлари ва бугунги талабларга мос бўлсин.

Жамият ҳаётида амалга оширилаётган сиёсат қуйидаги соҳа ва йўналишларда мутаносиб, кенг миқёсда ривожланиш учун хизмат қилиши даркор: инфратузилма ва иқтисодиёт; умумтаълим дастурлари асосида инсоний ресурсларни мустаҳкамлаш; маънавий камолот ва исломий қадриятларни эгаллаш орқали эзгу ғояларни қарор топтириш.

«Ислом ҳадари» қуйидаги ўн тамойилга асосланади:

– Аллоҳга иймон-эътиқодли бўлиш;
– ҳукуматнинг халқ ишончини қозонган, адолатли бўлиши;
– озод ва мустақил халқ;
– илм-фанни эгаллаш;
– барча соҳаларда мутаносиб иқтисодий ривожланиш;
– юксак ҳаёт даражаси;
– миллий озчилик ва хотин-қизлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши;
– маданий ва ахлоқий муҳитнинг яхлитлиги;
– атроф-муҳитни асраш;
– юксак мудофаа қудрати.

   Бу тамойилларнинг ҳаётга жорий этилиши биз яшаётган кўпмиллатли ва кўпконфессияли жамиятда турли тоифалар ўртасида ташвиш ва хавотирга ўрин қолдирмайди, балки уларнинг ўзаро ҳамжиҳат яшашининг мустаҳкам кафолатини таъминлайди. Шунингдек, улар ҳозирги замоннинг глобал таҳдидларига қарши туришда мусулмонларга куч-қувват бериш нуқтаи назаридан ишлаб чиқилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

   «Ислом ҳадари» ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олишга қаратилган концепциядир. У асосий эътиборни мусулмон жамоасининг бугунги юксак тафаккур ва техлогиялар мусобақасида орқада қолмаслиги, рақобатга бардош бера олишини таъминлашга қодир бўлган иқтисодиёт ва цивилизацияни ривожлантириш масалаларига қаратади. Исломий цивилизациянинг барча соҳалардаги буюк мероси ибрат-намуна бўлиб хизмат қилиши ва жамиятни гуллаб-яшнашга, тараққий этишга илҳомлантирадиган ҳаётбахш манба бўлиб қолиши лозим.

   Бугунги ҳаётдаги ўзгаришлар, фаолият соҳаси ва қайси сиёсий партия ёки гуруҳга мансублигидан қатъи назар, жамиятнинг ҳар бир аъзосидан барча жабҳаларда кенг қамровли, қатъий ва изчил ҳаракатларни кучайтириш ва эскича тасаввур-тушунчаларни ўзгартиришни талаб қилади. Бинобарин, ҳаёт – бу Аллоҳ ризолиги йўлида ҳаракат қилиш, унинг амрига итоат этиш ҳамда барча инсонларни Аллоҳнинг Ер юзидаги вакиллари сифатида тушуниш каби анъанавий исломий тасуввурларни кучайтириш мақсадга мувофиқдир. Айниқса, Исломнинг беш аркони – иймон, намоз, закот, рўза, ҳаж амалларига риоя қилиш билан бирга мусулмон аҳлининг дини, ақлу заковати, ҳаёти, молу мулки ва наслу насабини ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

   Ҳаётда доимий ва мунтазам ғалабаларни таъминлаш учун изчил саъй-ҳаракатлар олиб бориш даркор. Мусулмон жамоасининг ҳаётий қобилиятини мустаҳкамлаш, тафаккурини юксалтириш учун унинг исломий эътиқодини ҳар хил номақбул ва салбий таъсирлардан асраш керак. Бугунги дунё ва маданият- ни оқилона қабул қилиш зарурати одамнинг ўзидаги ёмон иллатлар, нафс ва ёвузликка қарши кураш олиб боришни талаб қилади. Айниқса, илм-маърифатга ин- тилиш, замонавий фан ва техникаларни эгаллаш, шу- нингдек, иқтисодий фаолиятдан тортиб ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олишга жиддий ҳаракат қилиш керак. Дунёқараш ва тафаккурдаги бундай сифат ўзгариши маданиятимизнинг узвий бир қисмига айланиши зарур. Ҳозирги босқичда мусулмон жамоасини шакллантиришга қодир бўлган ана шундай ёндашувни қабул қилиш ҳар тарафлама ўринлидир.

   Жамиятга шундай исломий тушунчаларни сингдириш лозимки, токи дунё миқёсидаги мураккаб жараёнларда янада фаол ва муваффақиятли иштирок этиш учун бу тушунчалар глобал цивилизация ҳақидаги тасаввурларни тўғри баҳолаш ва шу талабларга жавоб бўладиган қадриятларни мерос қилиб олиш имконини берсин. Барча ижтимоий кафолатлар таъминланган кучли социал жамият яратиш учун рақобатга бардошли бўлиш стратегияси сифатида ўзаро дўстлик ва биродарлик руҳини сингдириш ва кенг ёйиш лозим. Жамият ўзига тўқ ва фаровон ҳаётни рағбатлантириши ва бошқаларга қарамликка имкон қадар барҳам бериши даркор. Салбий урф-одат ва қарашлар ислоҳ этилиши, янгича дунёқарашга ўз ўрнини бўшатиб бериши лозим.

   Мусулмон жамоаси ўз салоҳиятини шакллантириш йўлида замонавий билим, маҳорат ва тажрибани ўзига сингдира оладиган жамиятга айланиши лозим. Ислом динида мусулмонларнинг барча соҳалардаги илмлар- ни ўрганиши фарз ҳисобланади. Дунёвий деб аталадиган фанлар ва диний илмлар ўртасида фарқ бор, деган нотўғри тасаввурни ўзгартириш керак. Ислом дини ҳар қайси мусулмон одамнинг илм-фан ва технологияларни эгаллашини, шунингдек, ўз тажриба ва малакасини муттасил ошириб боришини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Қуръони каримнинг илм-фан ва технологияларни эгаллаш билан боғлиқ маъноларни ифода этадиган кўплаб оятларини ўрганиш зарур. Барча мусулмон талабалар Ислом дунёсининг Европа Уйғониш даври учун асос бўлган илм-фан ва технологиялар соҳасидаги беқиёс ҳиссасини чуқур англаши керак. Янги, буюк кашфиётлар қилишга қодир мусулмон олимларни кўпроқ тайёрлаш ишларини изчил амалга ошириш лозим.

   Бу ўткинчи дунёдаги ҳаёт бамисоли бир саёҳат бўлиб, у биздан жамият олдидаги бурч ва мажбуриятимизни тўғри, очиқ ва сидқидилдан адо этишни талаб этади. Агар дунёқараш ва тафаккури талаб даражасида бўлмаса, одамзот бу дунё неъматларидан тўлиқ баҳраманд бўлолмайди, чунки Аллоҳ таоло инсонни Ер юзида бошқа жонзотлардан устун қилиб яратган. Шу боис одамзот учун илм-маърифат ва касб-ҳунарларни эгаллаш зарурат бўлиб, у ҳаётда янги марраларни забт этиш имконини беради.

   Мусулмонлар жамоаси Исломни тушуниш ва унга амал қилишда бу диннинг кенг қамровли турмуш тарзи ва ъивилизаъия барпо этиш воситаси эканини яхши англаши ва шу асосда ҳаракат қилиши лозим. Соғлом турмуш тарзи бизнинг бу дунёдаги ва нариги дунёдаги бурч ва мажбуриятларимиз ўртасида мувозанат яратади. Ислом дини шунчаки расм-русум ва ибодатлардан иборат эмас. Расм-русум ва ибодатлар фақат у дунё ҳаёти учун зарур. Бизнинг ҳукуматимиз охиратни рад этадиган ва фақат бу дунё ташвишлари билан яшайдиган даҳрийликни қабул қилолмайди. Ислом дунёвий ҳаёт ва охират кунига тайёргарликни уйғунлаштирувчи тизим сифатида яшаши керак.

   «Аллоҳ сенга ато этган нарса (бойлик) билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам (одамларга) эҳсон қил! Ер юзида бузғунчилик қилишни истама! Чунки Аллоҳ бузғунчиларни (яъни, катта жиноят ва гуноҳи кабираларни содир этувчиларни, золиму зўравонларни, ёмонлик қилувчиларни, порахўрларни) суймас» (Қасас сураси, 77-оят мазмуни).

   «Ислом ҳадари» концепциясининг шарҳи Малайзия бош вазири Датук Сери Абдулла Аҳмад Бадавийнинг Малайзия бирлашган миллий ташкилоти — UMNOнинг мамлакат пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган 55-умумий йиғилишида сўзлаган маърузаси асосида тайёрланди.

«Ҳилол» электрон журнали  1434 йил 6-сон

Қўшимча мутолаа учун тавсия

РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Qutayba ibn Muslim
“ЭСКИЧА”

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Табаррук

  • ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

  • Муборак Қурбон ҳайити — 2026

  • Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги 

  • Домла Ҳиндистоний раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Facebook
  • Messenger
  • X (Twitter)
XUTBA.UZ

© 2017-2026 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори