Расулуллоҳ соллаллоху алайхи ва сал ам бундай дедилар: “Менга шундай бир оят нозил бўлди, у Сулаймон алайҳиссаломдан бошқа бирор пайгамбарга нозил қилинмаган. У “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” оятидир.
Намл сурасида “Бисмиллахир рохманир роҳим” ояти бор. Раббимиз бандаларини Ўз расули орқали ҳар бир ишни “Бисмиллахир роҳманир роҳим” билан бошлашга буюрди.
Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам бундай деганлар: “Аллоҳнинг номи билан бошланмаган ишнинг орқаси кесикдир”.
Тақий Усмоний ҳазратлари “Зикр ва фикр” китоби муқаддимасида “Бисмиллаҳ” шарҳида бундай дейди: “Расулуллоҳ соллаллоху алайхи ва саллам мархамат қиладилар: “Киши кўчадан уйига келар экан, эшиги олдигача шайтон у билан бирга келади. Аммо киши уйга қадам кўйишдан аввал “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” деса, шайтоннинг бу ерда насиба си қолмай, кетиб қолади. Овқатланишда ҳам “Бисмиллаҳ” билан бошланса, шайтон овқатга шерик бўлмайди».
Ривоятда келтириладики, Аллоҳ таоло лавх ва қаламни яратгач, қаламга қиёматгача бўладиган нарсаларни лавҳга ёзишни амр қилди. Шунда қалам: “Эй Раббим, нима билан бошлайман?” деб сўради. Аллоҳ таоло: “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” билан бошла», деди. Қалам ушбу калимани етти юз йил ёзди. Сўнг Аллоҳ таоло улуғлиги билан Муҳаммад соллаллоху алайҳи ва салламнинг умматидан қайси бир эркак ёки аёл ушбу калимани айтса, унинг номаи аъмолига етти юз йиллик савоб ёзилишини қасамёд қилиб айтди”.
“Бисмиллаҳир роҳманир роҳим”, калимасида Аллоҳ таолонинг 99 исм ва сифатларидан айнан учтаси — Аллоҳ, Раҳмон ва Роҳим лафзлари олинганининг ҳикмати нима экани қуйидагича изоҳланади: Аллоҳ лафзи зотий исмлардан, Раҳмон лафзи сифат исмлардан ва Роҳим лафзи феълий сифатлардандир. Демак, бу учала исмни зикр қилиш савоб жиҳатидан барча исмларни зикр қилган билан баробардир. Чунки инсоннинг ҳолати ҳам учтадир: дунёга келиш ҳолати, дунёдаги ҳолати ва охиратдаги ҳолати. Аллох лафзи инсонни йўқдан бор қилувчи эканига, Рахмон лафзи дунëда неъмат берувчи эканига ва Роҳим лафзи охиратда раҳмли эканига далолат қилади.
Ҳазрат Жобир розийаллоху анху айтишларича, “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” нозил бўлганда, олтита иш содир бўлган:
1) булутлар машриқ томонга силжиди;
2) шамоллар эсишдан тўхтади;
3) денгизлар тўлқинланишдан тўхтади;
4) бутун жониворлар унга қулоқ тутди;
5) осмондан катта олов тушиб, шайтонларни куйдирди;
6) Аллох таоло Ўзининг иззати ва буюклигига қасам ичиб айтди: “Қайси нарса устида Менинг бу номим зикр қилинса, албатта, унда барака бўлади”.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розийаллоху анҳу: “Ким жаханнамдаги ўн тўккизта азоб фариштасидан омонлик истаса, “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим”ни кўп ўқисин. Ушбу калимада хам ўн тўккизта ҳарф бўлиб, хар бир ҳарф қиёмат кунида биттадан фариштадан омонлик бўлиб келади”, деганлар (Ибн Амийя ривояти).
Буни бошқа ҳадиси шариф ҳам таъкидлаб келади. Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи ва саллам: “Мен ўттиздан кўпроқ фариштанинг шошиб (ер юзига тушиб) келаётга нини кўрдим”, деганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни бир киши

дуосини уқиган пайтда айтган эдилар. Мазкур калималарда ўттиздан кўпроқ ҳарф бор, ҳар бир ҳарф эвазига биттадан фаришта тушган. Айни шу тарзда “Бисмиллахир роҳманир роҳим”да хам ўн тўққизта ҳарф бор, дўзахдаги азоб фаришталари адади-да ўн тўққизтадир.
Имом Аҳмад рахматуллоҳи алайх “Муснад”ида келадики, бир саҳобий Пайгамбар соллаллоху алайҳи ва салламнинг уловларига мингашиб олган эди. У киши айтади: “Набий соллаллоху алайхи ва салламнинг биялари бироз қоқилиб кетди. Шунда мен: “Ҳа, шайтон”, дедим. Набий соллаллоху алайҳи ва саллам: “Ундоқ дема, бу гапингдан шайтон ғурурланади ва буни мен ўз кучим ила қилдим, деб ўйлаб қолади. Ундан кўра “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим”, дегин. Ҳа, “Бисмиллаҳ” сабабли шайтон пашша каби паст ва хор бўлади”, дедилар”. Мусулмон киши уйга кирганда ва чиққанда, уловга минганда ва тушганда. қоқилиб кетганда, овқатдан олдин, кийим кийганда, бирор китоб ўқиганда ёки ёзганда, уй-рўзғор ишларига киришганда, бирор янги иш бошлаганда умуман, ҳар бир ишда “Бисмиллах”десин. Шунингдек, аёллар таом тайёрлашда қозонга ҳар бир масаллиқни солар экан, бу калимани зикр қилиши керак. Болаларга хам “Бисмиллах” дейишни ўргатиш зарур. Бу шундай амалки, уни айтиб юриш қийин эмас. Аммо эътиборли бўлиб, ушбу калимани кўп айтишга одатланилса, инсоннинг номан аъмолига тўхтовсиз савоблар ёзилиб туради. Бу амалнинг баракотидан барча ишларимиз ибодатга айланади, иншоаллоҳ.
Наманган вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Ҳодияхон Раҳмонова тайёрлади.





