XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайхул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Қўқон шахар, Янги хаёт 49

Open in Google Maps
  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
      • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўжизалари
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2021
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • МАДРАСАИ МИР ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Мақола
  • «Мен дин кишиларини ёмон кўраман…»

«Мен дин кишиларини ёмон кўраман…»

XUTBA.UZ / 13 01 2020 - 12:32 / - Мақола

Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Хонамга бир қиз кирди. Аввал унинг кийиниши менга ёқмади. Аммо унинг кўзида ва ҳолатида кишининг раҳмини келтирадиган ғам ва маҳзунлик кўрдим. У ўтиргач менга ташвишлари ҳақида гапирди ва мендан яхшилик умид қилди.

Мен уни узоқ тингладим. Билдимки, у араб қизи экан. Францияда таълим олган экан. Ислом ҳақида деярли ҳеч нарса билмас экан.

Мен унга ислом ҳақиқатларини баён қилдим. Шубҳаларига раддия бердим. Саволларига жавоб бердим. Миссионерлар ва шарқшуносларнинг шубҳаларига раддиялар бердим. Ўйлайманки, мақсадимга эришдим ёки эришишимга оз қолди. Гапимнинг орасида замонавий маданият аёл кишига очиққан кўзлар нигоҳини қаратадиган гўшт каби муносабатда бўлишини, ҳамда бу маданиятда иффат, гўзаллик ва сакинат йўқлигини қистириб ўтдим.

Қиз кетишга изн сўради. Мен рухсат бердим. У чиқиб кетиши билан ташқи кўринишида диндорлик белгилари кўриниб турган бир йигит кириб шиддат билан деди:

— Бу ифлос нега келган экан?

Мен унга:

— Табиб соғлом кишиларни эмас, беморларни даволайди, дедим.

Йигит:

— Тўғрику-я, унга ҳижобдан гапиргандирсиз, деди.

Мен:

— Иш бундан кўра каттароқ. Мен унга асосларни гапирдим. Аллоҳга иймон келтириш, охиратга иймон келтириш, китоб ва суннатдаги ваҳийга итоат, ибодат ва ахлоқ соҳасидаги исломий рукнлар ҳақида гапирдим, дедим.

Йигит гапимни бўлди:

— Бу дегани ҳижоб ўрамасин, дегани эмас-ку!

Мен:

— Мен ҳам уни қалби Аллоҳдан холий ҳолда, ҳаётида рукуъ ва саждани кўрмай, роҳибалар кийимида кўришни хоҳламайман. Мен унга беҳаёларча, очиқ-сочиқ кийинишдан жирканишни ўргатадиган асосларни ўргатдим.

Йигит менинг сўзларимни яна бўлмоқчи бўлди. Мен шиддат билан унга дедим:

—  Мен сизлар каби Исломнинг этагидан тортишни хоҳламайман. Мен аввало пойдеворни қуйиб сўнгра унинг устидан бинони қураман. Ва ниҳоят хоҳлаган нарсамга ҳикмат билан эришаман.

Икки ҳафтадан кейин ҳалиги қиз аввалгидан афзал кийимда келди. Бошида ҳарир рўмоли ҳам бор эди. У яна саволларни бошқаттан сўради. Мен яна қайта жавоб бердим.

Кейин унга:

— Нима учун уйингизга яқин жойдаги масжидга бормайсиз? — дедим. Шундай деганимга дарҳол надомат ҳам қилдим. Чунки масжидлар аёлларга ман қилингани ёдимга тушди. 

Қиз деди:

— Мен дин кишиларини ёмон кўраман. Уларни эшитишни хоҳламайман.

Мен:

— Нима учун?-дедим.

У:

— Чунки улар қалби қаттиқ, қўпол кишилардир. Мақтанчоқлик  билан ва таҳқирлаб муомала қиладилар.

Негадир Абу Суфённинг хотини Ҳинд ёдимга тушди. Унинг аввалда Ҳамза розиёллоҳу анҳунинг жигарларини чайнаганини, сўнгра мусулмон бўлганини эсладим. У Расулуллоҳни саллоллоҳу алайҳи ва салламни танимаган эди. Танигандан сўнг у зотга яқинлашди, иймон келтирди ва у зотга ушбу сўзларни айтди:

«Эй Аллоҳнинг расули! Олдин ер юзида  сизнинг уйингизни хорланишга энг муносиб уй деб билар эди. Энди эса мен учун азиз бўлишга сизнинг уйингиздан муносиброқ уй йўқ».

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қалбларидан отилиб чиққан муҳаббат булоғи «жигар чайновчи Ҳинд»ни «Ҳинд розиёллоҳу анҳо»га айлантирди.

Даъватчилар буни Набиййимиздан ўрганиб, кишиларни тафриқага солишнинг ўрнига улфат қилишса, нафратлантиришнинг ўрнига хушхабар беришса бўлмайдими?!

«Аччиқ ҳақиқат» китобидан.

Абдулқодир Полвонов таржимаси

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Бугун Аллоҳ розилиги учун нима қилдинг?
Сафар шумланиш ойи эмас яхшилик ойидир.
Ваҳий ила никоҳланган қиз

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Табаррук

  • ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

  • Муборак Қурбон ҳайити — 2026

  • Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги 

  • Домла Ҳиндистоний раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Facebook
  • Messenger
  • X (Twitter)
XUTBA.UZ

© 2017-2026 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори