Рамозон ойида Аллоҳ таоло жаннатни, осмонни, ерни ва маънавий оламни яхшилаб тайёрлаб қўяди жаннат эшиклари очилади, жаҳаннам эшиклари ёпилади. Осмоннинг безатилиши, жаннатнинг зийнатланиши, унинг эшикларини очилиши каби хушхабарлар рамозоннинг нечоғли ахамиятга эга эканлигини кўрсатади. Шу боис, бу ойда меҳр-мухаббат, ўзаро ёрдам хожатмандлар ҳолидан хабар олишга хар қачонгидан хам эътиборли бўлишимиз керак. Рамозони шариф саховат ойи Имом –хатиблар саъй –харакати билан хомийларни жалб этган ҳолда кам таъминланган оилалар ва Президентимиз авфлари билан махсус рўйхатдан чиқарилганларга моддий ҳамда маънавий ёрдам кўрсатилмоқда.
Рамозон сабр қаноат ойи. Қаноат, кўнгил бойлиги инсонни бахтли қилади. Агар берилган неъматларга нисбатан қаноатсизлик мавжуд бўлса, у инсонни жуда хам бехузур қилади, Аллоҳга шукрлар бўлсинки, қорнимиз тўқ устимиз бут шукр қиладиган қанчадан қанча неъматлар бор. Инсон берилган неъмат қадрини билиб,унга қаноат қилиши лозим Шукр ҳам ибодат. Аллоҳнинг неъматларига шукр, мусибатларга сабр қилиш мўминларнинг сифатларидандир. Тинч осуда хаётимиз, юртимиздаги тўкин – сочинлик Аллоҳнинг бизга олий неъматидир. Шундай экан ёшларимизни ватан корига ярайдиган соғлом эътиқодли қилиб тарбиялаш ота оналар устоз мураббийларнинг асосий вазифамиздир.
Қўқон шахар “Шайхул-ислом” масжиди имом хатиби Салимов Ф.