XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
23 02 2019 - 2:11 / - Китоб, Мақола

ТУНГИ ТАФТИШ

   Ҳазрати Умар бир кеча Мадина кўчаларини ёлғиз айланиб юрарди. У киши бундай айланишлар фойдасини биларди. Қанчадан-қанча дардини айтолмайдиган одамларни учратиб, хаёлга келмайдиган воқеаларга кўплаб гувоҳ бўлган эди.

Ҳамма уйида дам олаётган бир пайтда, ухламай шаҳар айланиш осон иш эмас. Лекин бу йўл билан одамларнинг баъзи муаммоларини билиб олиш мумкин. Бундан ташқари, қандайдир ёмон ишни режалаштирганлар ҳам «тунда халифа шаҳар айланади», деган ўйда ниятларидан қайтарди.

Қулоққа чалинган аёл овози Ҳазрати Умарни ўзига тортди: «Тун ҳам келди. Осмонда юлдузлар сузар…» Аёл ёлғизликдан, эрининг жангга кетгани ва қайтмагани ҳақида шеър ўқирди:

«Қанийди, менда кўз тақвосини берган Раббимдан қўрқув бўлмасайди,
Қанийди, инсонлар олдида суюқоёқ, беҳаё бўлиш андишаси бўлмасайди,
Қанийди, эримни севмасайдим…»

Бу шеърни эшитиб, Ҳазрати Умар ўзини йўқотиб қўяй деди. Олдин одамнинг еб-ичиш, кийинишдан бошқа эҳтиёжлари ҳам борлигини Ҳазрати Умар бу тун шеър орқали янада яхшироқ англади.

Одамлар ўз-ўзидан зинога қўл урмайдилар. Ҳамма ҳам бу хотинчалик эмас. Ким билади бу аёл яна қанча чидайди.

Шуларни ўйлаб у киши эшик қоқди. Эшикни ёш аёл очди.
— Мен амирул мўминин Умарман. Айтган шеърингни эшитдим. Нима муаммоинг бор?
— Нимаям бўларди. Эрим урушга кетган, бир неча ой бўлдики, ҳануз қайтмади. Аёлнинг ўз эрини соғиниши айб эмас-ку.
— Қандайдир ёмон ишга қўл урмоқчимисан?
— Аллоҳ сақласин, бунақа ниятим йўқ.
— Озгина сабр қил. Ҳозироқ хабарчи жўнатаман, эринг тезда қайтади.
Ҳазрати Умар аёлдан эрининг исми, қайси тарафга кетганини билиб олиб, изига қайтди.

Тонг сахарда бомдод намозини ўқиб бўлгач, қизи — мўминлар онаси Ҳафсанинг уйига йўл олди.

— Одамни ўйлантирадиган бир масала чиқиб келди. Буни ҳал қилишда сен менга ёрдам берсанг, мени хурсанд қиласан.
— Нима экан у, отажон?

Ҳазрати Умар тундаги воқеани айтиб берди, кейин:
— Турмушли аёл эридан узоқлашса, қанча чидаши мумкин?

Ҳазрати Ҳафса жавоб бермай, бошини эгди. Лекин Ҳазрати Умар бу ердан жавоб олиб чиқиши керак эди.
— Аллоҳ ҳақ ва рост гапни айтишдан ҳаё қилмайди. Жавоб бер!

Ҳафса онамиз бошини кўтармай, кўллари билан кўрсатди: «Тўрт ой».
Керакли жавобни олгач, Ҳазрати Умар ўрнидан турди. Ўша куниёқ хабарчилардан қўмондонларга:

«Ҳеч кимни тўрт ойдан ортиқ ушлаб турманглар, уйига рухсат бериб юборинглар», деган мазмунда хат жўнатди.

Бояги аёлнинг эри ҳам рухсат олиб, уйига қайтди. (Суютий, «Тарихул халифа»)

 

Аҳмад Лутфий Қозончининг «Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.)» китобидан

 

КАЛИТ СЎЗ: Ислом тарихи

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Мустақилликни мустаҳкамлаб
ШАЪБОН ОЙИ
ВОҚЕА

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • ТИЛ ОФАТЛАРИ

  • ЧЎПОН ЙИГИТ

  • НАМОЗГА ОИД МАСАЛАЛАР БАЁНИ

  • Илмли ёшлар – юрт келажаги

  • МАКРУҲ АМАЛЛАР

ИЗЛАШ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2020 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори