XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайхул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Қўқон шахар, Янги хаёт 49

Open in Google Maps
  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
      • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўжизалари
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2021
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • МАДРАСАИ МИР ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Мақола
  • “Лаа илаҳа иллаллоҳ” фазилати

“Лаа илаҳа иллаллоҳ” фазилати

XUTBA.UZ / 24 11 2018 - 11:43 / - Мақола

Ҳозирги кунда баъзи ёшларнинг бу калимани айта олмасликлари жуда афсусланарли бир ҳолдир. Буни айниқса, никоҳ ўқиладиган вақтда яна бир бор кўзга ташланиб қолмоқда. Никоҳ ўқитишга келган баъзи куёвларнинг юзида қандайдир бир ташвиш туради. Ташвиши шуки – “Домлажон мендан нима сўрайсиз?”, дейди. “Сиздан сўрайдиган нарсамиз йўқ”, дейилса, “Мендан калима сўрамайсизми? Шуни сўрамасангиз ҳам бўладими?” —  дейишади. Домла айтиб турса,  у кетидан зўрға такрорлаб айтади. Чунки жаннат калити бўлган бу муборак калимани айта олмайдилар.

Бу калима оддий бир калима эмас, балки энг улуғ калимадир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мен ва мендан олдин юборилган пайғамбарларнинг айтган сўзлари ичида энг афзали “Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу”дир”, деганлар. Демак, Одам атодан то Муҳамммад Расулуллоҳгача келган пайғамбарларнинг оғизларидан жуда кўплаб ҳақ сўзлар чиққан. Мана  шу сўзлар ичида энг афзали “Ла илаҳа иллаллоҳ” экан. Бу муборак калимани “тавҳид калимаси”, “калимаи тоййиба” ва “ихлос калимаси” ҳам дейилади.

Инсон ҳаётида қанча умр кўриб, яхши амалларни бажарган бўлса, қиёмат куни Аллоҳ таоло уни тарозида тортади. “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимаси  тарозининг бир палласига қўйилса-ю, иккинчи тарафига етти қават ер ва етти қават осмон ҳамда улардаги барча нарсалар қўйилса, буларнинг ҳаммасидан “Лаа илаҳа иллаллоҳ” оғир келади.

Бу калимани айтиш махсус жой ёки маконга хосланган эмас, балки банда тўхтовсиз равишда такрорлаб турадиган, мислсиз ажр-мукофот олиб келадиган калимадир. Мўмин банданинг тилидан доимо Аллоҳ таолонинг зикри тушмай турса, у банда дунёдаги барча савобли ишларнинг энг яхшисини қилаётган бўлади. Нафақат савоб эгасига айлантиради, ҳатто, инсон бандаликка бориб, бирор гуноҳ амал қилиб қўйган бўлса, бу калима шу гуноҳларини ўчириб юбориши, камчиликларига каффорот бўлиши манбаларда таъкидлангандир.

Ота-она фарзандига “Лаа илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ” калимасини гўдаклигиданоқ етказмоқлари жуда муҳимдир. Яъни, “Лаа илаҳа иллаллоҳ”ни айтиб, шаҳодат келтирган ва Муҳаммад (алайҳиссалом)нинг пайғамбарликларини тасдиқлаган одам мусулмон бўлади. Кези келганда яна бир гап, бугунги таҳликали бир замонда муқаддас Ислом динини ўзларини ғаразли мақсадлари йўлида қурол қилиб олаётган баъзи адашган тоифалар мана шу муборак калимадан ғаразли мақсадларда фойдаланмоқда. Имоннинг рукни фақат тил билан айтиб, дил билан тасдиқлаш эмас, балки амал ҳам шарт деб, бизнинг ақидамизга зид сўзларни айтмоқдалар. Бу билан одамларни, айниқса, ғўр ёшларни чалғитишга уринаётгани хатарлидир. Ёшларимиз адашганларнинг даволарига учиб қолмасликлари учун энг аввало, эътиқод мустаҳкам бўлишига жиддий эътибор қаратиш лозимлигини ҳаётни ўзи тақозо қилмоқда.

Ватанимиз тараққиёти, халқимизнинг бахт-саодати, ёшларимизни илму фан ва касбу ҳунарли бўлиб етишишлари йўлида давлатимиз томонидан қилинаётган ғамғўрлик билан бирга бу борадаги ота-оналарнинг доимий ҳаракатлари жуда аҳамиятлидир.

Фарзандларимизга шундай тарбия берайликки, улар ўз ота-боболарига, ўз тарихларига, Ватанига, она тилига, ўз миллий сиймоларига, муқаддас Ислом дини таълимотларига содиқ бўлиб етишсин. Зеро, илмли, одобли, фаросатли одам ҳаётда ўз ўрнини топиб олади. Китоблардан ўрганилган маърифий илм қаторида оилада олган ҳаёт илми ҳам уларга сув ва ҳаводек зарур.

Хулоса қилиб айтганда, ёшларимизнинг ҳар томонлама комил, гўзал хулқли, мустақил фикр ва дунёқарашга эга, турли салбий одат, иллат ва таъсирлардан холи равишда вояга етказишда, албатта, жамоат ташкилотлари, ота-она, маҳалла ва уламоларнинг ўрни беқиёсдир.

Одоб ва ҳусни хулқ соҳиби бўлган ёшларгина илм ва касб-ҳунарда юқори даражаларга эришадилар. Ҳаммаларимизга бу калимани англаб, моҳиятини  тушуниб, ҳаётимизда шу калима асосида яшашликни насиб этсин Аллоҳ таоло ёшларимизни хулқи гўзал ва чиройли одоб-охлоқ билан зийнатлантириб, ота-оналарининг кўзларини  қувонтирадиган фарзандлар  бўлишини насиб этсин!

 

 Жалолиддин Ҳамроқулов

Манба: MUSLIM.UZ

КАЛИТ СЎЗ: Дин, тавҳид, шаҳодат

Қўшимча мутолаа учун тавсия

ТАҲОРАТ НИМА?
Тирикларга ибрат марҳумлар
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги 

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Табаррук

  • ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

  • Муборак Қурбон ҳайити — 2026

  • Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги 

  • Домла Ҳиндистоний раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Facebook
  • Messenger
  • X (Twitter)
XUTBA.UZ

© 2017-2026 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори