Дин насиҳатдир
24 11 2018 - 11:51
Дарҳақиқат, дин насиҳатдир (самимиятдир). Лекин унинг риоя қилиш керак бўлган одоблари, таъсирчан услублари бор. Энг аввало, насиҳат қилмоқчи бўлган киши ниятни холис қилмоғи лозим. Зеро, ҳар бир насиҳатгўй ҳам самимий ва омонатдор эмас. Шунингдек, ҳар бир насиҳат қилинган киши ўзига берилган маслаҳатни тўғри қабул қилиб муваффақият қозонавермайди. Охирини ўйламай, берилган қанчадан-қанча насиҳатлар алоқалар узилишига, ноиттифоқликка,
- - Мақола
ҚЎШИМЧА ИЗОҲ БИЛДИРИЛМАГАН
“Лаа илаҳа иллаллоҳ” фазилати
24 11 2018 - 11:43
Ҳозирги кунда баъзи ёшларнинг бу калимани айта олмасликлари жуда афсусланарли бир ҳолдир. Буни айниқса, никоҳ ўқиладиган вақтда яна бир бор кўзга ташланиб қолмоқда. Никоҳ ўқитишга келган баъзи куёвларнинг юзида қандайдир бир ташвиш туради. Ташвиши шуки – “Домлажон мендан нима сўрайсиз?”, дейди. “Сиздан сўрайдиган нарсамиз йўқ”, дейилса, “Мендан калима сўрамайсизми? Шуни сўрамасангиз ҳам бўладими?” — дейишади.
- - Мақола
ҚУРБОН ҲАЙИТ НАМОЗИ
18 08 2018 - 3:01
1. «Аллоҳ ризолиги учун Қурбон ҳайити намозини ўқишни ният қилдим. Юзимни қибла тарафга қаратдим. Ушбу имомга иқтидо қилдим», деб ният қилинади. 2. Имом «Аллоҳу акбар», дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбирини айтади. 3. Ҳар ким ичида Сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом кетма-кет қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам
“Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курслар манзиллари
21 07 2018 - 6:18
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5416-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари ҳамда илмий мактабларда 2018 йилнинг 10 июнидан бошлаб “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курслари ўз фаолиятини бошлаган. Ўқув курсларининг дастлабки гуруҳлари учун 2018 йилнинг
- - Хабар
Васатия ва уни идрок этиш ҳамда чегаралашда ақлнинг роли
06 05 2018 - 5:09
Бағрикенглик ва осонлик Ислом шариатининг энг улкан мақсадидир. Бу маънони таъкидловчи ҳужжат ва далиллар кўп. Бағрикенглик инсон табиатига боғлиқ нарсадир. Аллоҳ инсонни худди шу табиат ила яратган. Соф табиат шиддат ва қийинчиликни ёқтирмайди. У доимо осонлик ва юмшоқликка мойил бўлади. Аллоҳ таоло: «Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар», деган (Оли Имрон сураси, 159-оят). Исломнинг бағрикенглик ва осонлик сифати унинг ўзи етиб борган ерларда
- - Мақола
Мусулмонлар – васат уммат
06 05 2018 - 5:07
Тушуниш осон бўлиши учун аввало Ислом умматининг васатия уммати эканлиги ҳақидаги маъно ила умумий тарзда танишиб олайлик. Тафсилотларга эса кейин ўтамиз. Аллоҳ таоло мусулмон умматининг сифати ҳақида Қуръони Каримнинг Бақара сурасида: «Шунингдек, одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Расул устингиздан гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта миллат қилдик», деган (143-оят). Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада мусулмонларни ўрта, яъни васат уммат қилганини эълон қилмоқда. Биз «ўрта» деб таржима қилган сўз арабчада «васат» деб
- - Мақола
Мусулмонлардан бошқаларни сирдош тутиш
01 05 2018 - 5:00
Эй иймон келтирганлар! Ўзингиздан бошқадан сирдош тутманг. Улар сизга парокандалик келтиришда бўшашмаслар. Машаққатда қолишингизни хоҳлайдилар. Нафратлари оғизларидан кўриниб бўлди. Кўкслари махфий тутгани яна ҳам каттароқ. Батаҳқиқ, сизларга оят(белги)ларни баён қилдик, агар ақл юритсангиз. Мусулмонлар ўзлари билан бирга яшаётган аҳли китобларга ортиқча ишониб кетишлари ҳоллари бор. Бу баъзида шу даражага етадики, улар ўзларидан бўлган мусулмонларни
Хушуъ ва Қуръон тиловат қила туриб йиғлаш
22 04 2018 - 2:05
«Хушуъ» арабча сўз бўлиб, «қўрқиш, ўзини паст олиш, овозини пасайтириш» маъноларини англатади. Одатда бу сўз намозга нисбатан ишлатилади, лекин бошқа ибодатлардаги ихлосни ифодалашда ҳам қўлланилади. Қироатдаги хушуъ эса, ихлос билан ўзини камтар олиб, чин дилдан тадаббур билан тиловат қилишдир. Қуръон одобларидан яна бири қироат асносида қалбнинг қайғули бўлиши (йиғлаши)дир. Аллоҳ таоло айтади: «Агар Биз ушбу Қуръонни бирор тоғга нозил
- - Мақола
«Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018» якуний Республика босқичи маърузаси
21 04 2018 - 12:17
بسم الله الرحمن الرحيم اَلْحَمْدُ للهِ الَّذِي اَنْزَلَ الْقُرْآنَ هُدًى لِلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِنَ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ وَالصَّلاَةُ وَالسَّلاَمُ عَلَى أَشْرَفِ الاَنْبِيَاءِ وَالْمُرْسَلِيْنَ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِيْنَ أمَّا بَعْدُ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу. Ҳурматли меҳмонлар, муҳтарам ҳайъат аъзолари, қори-қорияларимиз, мусобақани тўғридан-тўғри кузатиб бораётган қалби Қуръонга ошно азиз юртдошлар! Бугун, барчамиз учун ниҳоятда қутлуғ кун,
- - Мақола
Илм одоб билан гўзал
20 04 2018 - 8:03
Ҳар бир ота-она ўз фарзандини соғлом, баркамол инсон бўлиб етишишини, ўзи улғайиб катта бўлган оиласига, маҳалласига, кишилик жамиятга, шунингдек, ўз Ватанига манфаати тегадиган инсон бўлиб етишишини орзу қилади. Буни Ватан миқёсида олиб қарайдиган бўлсак, Ватан ҳам ўз фуқароларини, ўз юрти шаънини, обрўини, тараққиётини ва шу каби кишига завқ берадиган ҳайрли ишларни юксак чўққиларга олиб чиқишини
- - Мақола
- 1
- 2