Арабларда «Вақт килич кабидир, сен кесмасанг, сени кесади» деган машҳур мақол бор. Шайх ҳазратлари вақтни қаттиқ қадрлар эдилар. Бирор марта ҳам шунчаки вақт ўтказиш учун суҳбатлашиб ўтирганларига гувоҳ бўлмаганман. Кунлик иш тартибига каттиқ амал килардилар. Тундаги соат икки-учларда уйғониб, ибодат қилар, сўнг китоб ёзишга ўтирар эдилар. Кундалик вазифалари ўн уч саҳифа эди. Агар бирор сабабга кўра бир-икки бет қолиб кетса, эртасига ёзиб қўярдилар намозларни ўз вақтида ўқиш билан бирга, бир мусулмон учун кундалик вазифа бўлган Қуръон қироати, тасбеҳ, зикр, дуо ва бошқа амалларни ўз вақтида бажарардилар. Овкатланиш учун ҳам кўп вақт сарф қилмасдилар.
Шайх ҳазратлари умр давомида жуда кўп сафарда бўлганлар. Аудио ёзувларнинг аксариятини сафарда, меҳмонхоналарда ёзардилар. Абдуғани амакимиз ҳазил қилиб: «Ҳазрат нима қиляпти ўзи, унинг ёзганларини биз ўқиб улгурмаяпмиз-ку», деб зорланган эдилар.
Шайх ҳазратлари бошқа хамма китобларини ручка билан қўлда ёзардилар. Кўп ёзганларидан ручка ушлаган жойлари қабариб кетган эди. «Ақоиди Таҳовия» китобини араб тилидан йигирма кунда таржима қилганлар. Беш жузлик «Хислатли ҳикматлар шарҳи»ни ўн бир ойда ёзиб тугатган эдилар. Шунинг учун ҳам ҳаётлари давомида ҳаммани ҳайратда қолдириб, шунча кўп китоб ёзиб, нашр эттиришга муваффак, бўлдилар.
Мухаммад саллолоху алайхи вассаламга содиқ Мухаммад Содиқ китобидан