XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайхул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Қўқон шахар, Янги хаёт 49

Open in Google Maps
  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
      • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўжизалари
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2021
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • МАДРАСАИ МИР ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Биласизми?
  • ПАЙҲАМБАР ОМОНАТЛИ БЎЛАДИ

ПАЙҲАМБАР ОМОНАТЛИ БЎЛАДИ

XUTBA.UZ / 27 01 2019 - 9:12 / - Биласизми?

    Бунда пайғамбар алайҳиссаломлар ўзларига Аллоҳ таолодан берилган рисолатни бир харфини ҳам ўзгартирмай омонат ила умматларга етказиши кўзда тутилган. Улар Аллоҳ таолодан келган ваҳийни худди ўзидек одамларга етказадилар. Унинг бирор ҳарфини камайтирмайдилар ҳам, унга бирор харф зиёда қилмайдилар ҳам. Бу маънода Қуръони Каримнинг Оламлар Роб-бисидан туширилган ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уни омонат ила етказишлари ҳамда агар, фаразан, Пайғамбар алайҳиссалом бу омонатга хиёнат қилсалар, Аллоҳ таоло у кишини дарҳол жазолаши ҳақида «Ал-Ҳааққоҳ» сурасида қуйидагилар айтилади:

«Албатта, у (Қуръон) карамли Расулнинг сўзидир» (40-оят).

Яъни, Муҳаммад алайҳиссаломнинг сўзидир.

Бу ерда Қуръони Каримнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилиши, У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам У каломни тиловат қилувчи ва кишиларга етказувчи эканликлари эътиборидандир.

«Ва у шоирнинг сўзи эмас. Сизлар жуда оз ишонасизлар» 

(41-оят)

Яни шундай эканлигига ишонмайсизлар.

«Ва у фолбиннинг ҳам сўзи эмас. Сизлар жуда оз эслайсизлар» (42-оят).

 Яъни, эсламайсизлар.

«У Оламлар Роббисидан туширилгандир» (43-оят).

Қуръон Муҳаммад алайҳиссаломнинг ўз сўзи ҳам эмас. Қуръон оламларнинг Роббиси томонидан туширилган каломдир. Муҳаммад алайҳиссалом уни етказувчи, холос. Агар у киши алайҳиссалом Қуръоннинг хаммасини ёки битта сурасини ўзидан тўқиб, «Бу Аллоҳнинг гапи дейиши у ёқда турсин, баъзи бир қавлларни тўқиб, Аллоҳга нисбат берса ҳам, соғ қолиши мумкин эмас эди.

«Ва агар у Бизнинг (номимиздан) баъзан ёлғон сўзларни тўқиса» (44-оят).

Яъни, агар Муҳаммад Бизнинг номимиздан, мушриклар даъво қилаётганидек, баъзи сўзларни тўқиса, ҳозиргига ўхшаб, соғ-саломат, турли муъжизаларга соҳиб бўлиб, гуноҳдардан маъсум бўлиб, одамлар ёмонлигидан сақланиб юрмас эди. Ундок, бўлса,

«Албатта, Виз уни қудрат билан тутамиз» (45-оят).

Яъни, Биз ундан Ўз қувватимиз ва Ўз қудратимиз ила интиқом оламиз.

«Сўнгра, албатта, унинг шоҳ томирини кесамиз» (46-оят).

«Шоҳ томир» деганда юракнинг бош томири тушунилади. Албатта, ўша томири узилган одам соғ қолмайди, дарҳол ўлади. Демак, агар Муҳаммад алайҳиссалом Қуръонга ўзларича бирор нарсани қўшиб, бу ҳам Аллоҳдан дегудек бўлсалар, Аллоҳ у кишини дарҳол ҳалок қилиши турган гап экан. Бу, Қуръони Карим Аллоҳнинг соф каломи эканига ёрқин далилдир.

«Бас, сизлардан ҳеч ким уни тўсиб қола олмас» (47-оят).

Яъни, фаразан, Биз уни азобламокқчи бўлсак, сизлардан ҳеч бирингиз Муҳаммад соллаллоху алайхи васалламни Бизнинг азобимиздан тўсиб қола олмайди.

Бошқа пайғамбарларга муносабат ҳам худди шундоқ бўлган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳининг

«Сунний ақидалар» китобидан

КАЛИТ СЎЗ: Омонат, Хулқ

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Қалбнинг шифоси «Қуръон» қироатидир!
ИМОМ АҲМАД ВА У КИШИНИНГ МАЗҲАБЛАРИ
ҚУРБОНЛИКГА ОИД САВОЛ-ЖАВОБЛАР

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Табаррук

  • ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

  • Муборак Қурбон ҳайити — 2026

  • Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги 

  • Домла Ҳиндистоний раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Facebook
  • Messenger
  • X (Twitter)
XUTBA.UZ

© 2017-2026 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори