“Маънавият” арабча «маъно» сўзининг жамъи бўлиб, моддийнинг тескариси – «моддий бўлмаган нарсалар» маъносини англатади.
Исломий нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак «Маънавият» деганда инсоннинг руҳий олами, онги, ақли ва тафаккурининг жамъи, яъни дунёқараши тушунилади.
Маънавият руҳнинг мавжудлигини ва тананинг ўлимидан кейин ҳам яшаб қолишини, бинобарин, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам танасининг ҳар бир қилган амали учун масъул эканини англашдан бошланади. Шу ҳақийқатни англамаган инсон Яратувчи Зотнинг борлигини, руҳнинг мангу ўлмаслигини идрок қилолмайди ва маънавияти ҳар доим кемтик бўлиб қолаверади. Зеро, «маърифати ва маънавияти юксак» инсонгина аввало ўзи, оиласи ва жамияти учун нима яхши, нима ёмон эканини англай олади.
Бугунги кун кишилик жамиятининг энг оғриқли муаммоларидан бири ҳам айнан мана шудир. Ҳар қандай бузуқликдан, бекорчи уриш-жанжаллардан, ўғрилик, қотиллик, нашавандлик каби иллатлардан жамиятни, хусусан, ёшлар онгини тозалашнинг бирдан-бир йўли маърифат ва маънавиятга, яъни ҳар бир инсонга хос бўлган дийндорлик туйғусига, дийнга етарли аҳамият беришдан иборатдир. Маънавият (дунёқараш) хам илм билан озуқалантириб борилади.
Имом Бухорий хазратлари:
“Илмдан ўзга нажот йўқ ва бўлмайди хам” — деганлар
Хақиқий нажот илм билан экан, демак илм шунуқанги баҳоси йўқ хазина. Пайғамбаримиз умматим нажотга кириб қолсин дея “Илм талаб қилишлик хар бир мусулмон эркак ва аёлга фарз” — деб такидладилар.
Рухий тарбия, одоб-ахлок илмига озукаланган маънавиятли шахс ўз ўзидан ота–онасини хурмат қилади, устозларини, биродарларини, қўни-қўшниларини ва қариндош-уругларини хурматини ўрнига қўяди. Шайтон вас-васаларига берилиб айшу-ишрат қилиб юрмайди. Ўз юртини, жамиятини ва миллат-у элатларни тоифаламай севиб яшайди.
Қўқон шахар “Шайҳул-Ислом” масжиди
имом хатиб Салимов Фазлиддин