XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
31 12 2018 - 9:19 / - Хутба

21 — AСР ВАБОСИ

   Бугунги асримиз ва кунимизда телевизор, видео, интернет, телефон, кино ва бошқалари томонидан тарқалаётган ҳаёсизлик ва одобсизликлар оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳаётлари барбод бўлмоқда. Ёшлар ёшлик умрларини зино ва  шахвоний нафсларини қондириш билан хароб қилмоқдалар. Бир умрга тузилган оилалар ношаръий севги машмашалари сабабли бузилиб кетмоқда. Ижтимоий ҳаётда жамият зўрлаш, фоҳишабозлик ва  бир жинсли алоқа    ва бошқа  иллатларга оид муаммолардан азият чекмоқда. Шу иллатлардан бири ОИТСдир.  Маълумки,  бу  касаллик инсон  организмидаги  касалликка  қарши  курашувчанлик  қобилияти (иммунитет)нинг  йўқолиши  билан  боғлиқ  бўлиб,  ҳозирги  кунда  бу касалликнинг  давосини  топиш  устида  мутахассислар  изланишлар  олиб бормоқдалар. Муқаддас ислом дини таълимотида  инсон ҳаёти учун  зарур бўлган соғлиқнинг улуғ неъмат эканлиги, унинг қадрига етиш, зарурлиги алоҳида  таъкидлаган.  Бу  ҳақда  Пайғамбаримиз  с.а.в.  шундай  марҳамат қилганлар.

“Икки  неъмат  бор,  кўпчилик  кишилар  бу  иккисининг  қадрига етмайдилар:  сиҳат-саломатлик  ва  хотиржамлик”, —  дедилар.

(Имом  Бухорий ривояти).

Дарҳақиқат, сиҳат-саломатлик шунчалик улуғ неъмат бўлишигақарамасдан,  унинг  қадрига  кўпроқ  уни  йўқотган  кишилар  етади.  Шунинг учун араб мақолларининг бирида айтилади:

Саломатлик соғлом кишиларнинг бошидаги тождир, уни эса фақат беморларгина  кўради

  Яна бошқа бир ҳадиси  шарифда  Расулуллоҳ  с.а.в. марҳамат қилганлар: 

“Аллоҳдан офиятни сўранглар, зеро, бандага  офиятдан афзал нарса  берилмаган” 

(Имом  Аҳмад  ривояти). 

 

   Офият,  бу  саломатлик  ва омонлик  демакдир.  Шунга  биноан,  ота-боболаримиз  қачон  ва  қаерда бўлмасинлар Аллоҳ таолодан биринчи навбатда тинчлик ва саломатликни сўрайдилар.

   Саломатлик  Аллоҳ  таолонинг  улуғ  неъмати экан,  биз  бандалар  унинг  шукронасини  адо  этмоғимиз,  айни  пайтда  уни асрашни  зиммамиздаги  омонат  деб  билмоғимиз  лозим  бўлади.  Зеро, қиёмат  куни  Аллоҳ  таоло  бизларга  берган  барча  неъматларидан  ҳисоб китоб  қилар  экан,  саломатлигимиз  ҳақида  ҳам  алоҳида  сўрашлиги муқаррар.

   Бу ҳақда Пайғамбаримиз с.а.в.дан қуйидаги ҳадис ворид бўлган

“Албатта,  қиёмат  куни  бандадан  биринчи  бўлиб  сўраладиган  савол шуки:  “Сенга  танангни  соғлом  қилиб  бермаганмидик,  сени  муздек  сув билан қондирмаганмидик”.

   Касални даволагандан кўра унинг олдини олган яхшироқ, деган нақлга мувофиқ  динимизда  саломатликни  асрашга  катта  эътибор  қаратилган  ва унинг  олдини  оладиган  барча  омиллар  кўрсатиб  берилган.  Масалан динимизнинг  поклик  ва  озодаликка  барпо  қилингани,  мудом  моддий  ва маънавий  покликка  буюрганининг  ўзи  ҳам  шунга  далолат  қилади. Шунингдек, қайси амаллардан қайтарган ва нима нарсаларни ҳаром қилган бўлса албатта,  унинг  замирида  ҳам  инсоннинг  соғлигини  асраш,  умуман ҳаётини  ҳимоя  қилиш  мақсади  ётади. Абдуллоҳ  ибн  Умар  р.а.дан  ривоятқилинган қуйидаги ҳадисда Расулуллоҳ с.а.в. шундай дедилар: 

   “Қайси  қавмда  фаҳш  ишлар  пайдо  бўлиб,  ҳатто  уни  ошкора қилишга  ўтсалар,  у  қавмда  вабо  ва  ўтган  ота-боболарида  бўлмаган касалликлар тарқалади”

(Имом Ибн Можа ривояти).

   Ҳозирги  кунда  ОИТС  деган  касалликнинг  асл  пайдо  бўлиш  ва тарқалиш  сабаби  айнан  фаҳшу  мункар  ишларга  ружу  қўйиш,  ор-номус, ибо-ҳаё, иффат  каби фазилатларни унутиб, разолат йўлига ўтиш эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Шундай экан, аждодларимиз ҳатто эшитмаган бундай офатдан  сақланишимиз  учун  миллий  ва  диний  қадриятларимизга  риоя қилишимиз ҳам муҳим ўрин тутади.

Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: “Ким  Аллоҳнинг  неъмати  келгандан  кейин  уни  ўзгартирар (ношукрлик қилар)  экан, албатта, Аллоҳ жазоси қаттиқ зотдир” (Бақара сураси, 211-оят).

Бошқа бир оятда эса, “Бу  (жазоларнинг  сабаби)  Аллоҳнинг  бир  қавмга  инъом  этган неъматини,  то  улар  ўзларидаги  нарсани  (муносабатни  ёмон  ҳолатга) ўзгартирмагунларича, ўзгартирувчи бўлмаганидандир”  —  деган (Анфол сураси, 53-оят).

   Шундай экан, Аллоҳ таоло ато этган улуғ неъмат бўлмиш соғлигимизни  асрайлик,  саломатлик  вақтимизни  ғанимат  билиб  аввало, ўзимиз  қолаверса,  фарзандларимиз,  эл-юртимиз  манфаати  ва  равнақи йўлида  ҳалол  ва  савобли  амаллар  қилиш  билан  бу  неъматнинг  қадрига етиб,  шукрини  бажо  келтирайлик.  Зеро,  шукронаси  адо  этилган  неъмат бардавом ва безавол бўлади.

   Пайғамбаримиз с.а.в. марҳамат қиладилар: “Аллоҳ  қандай  дардни  берса,  уни  шифоси  билан  юборади” .

Дегрезлик  масжиди имом-хатиби: Иқбол Азамов

XUTBA.UZ 

КАЛИТ СЎЗ: ислоҳ, огоҳ бўлинг, шифо

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Ҳадис ва Ҳаёт китоб савол жавоблар (5-дарс)
Ҳадис ва Ҳаёт китобидан савол жавоблар
Либослар- ўзлик қадр қиммат ор номус кўзгусидир

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • ЧЎПОН ЙИГИТ

  • НАМОЗГА ОИД МАСАЛАЛАР БАЁНИ

  • Илмли ёшлар – юрт келажаги

  • МАКРУҲ АМАЛЛАР

  • ТАҲОРАТ НИМА?

ИЗЛАШ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2020 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори