XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
28 12 2020 - 10:13 / - Мақола

АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ БИЛАН ҚАЛБЛАР ОРОМ ОЛУР

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло имон келтирган, Ўзининг амрларига итоатда бўлиб, қайтарган нарсаларидан сақланиб, парҳез қилган инсонлар ҳақида бундай марҳамат қилади:

«Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлинг, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур» (Раъд, 28).

Қуръони каримнинг ўн учта сураси ўн олтита оятида зикрга буюрилган. Зикрнинг луғавий маъноси Аллоҳни ёдлашдир. Аллоҳни кўп зикр этган банданинг қалби покланади, имони мустаҳкамланади, дуолари ижобат бўлади, ихлоси ортади. Абу Саид Худрий ва Абу Ҳурайра ривоят қилади: Пайғамбаримиз бундай марҳамат қилганлар: «Қайси бир қавм (жамоа) Аллоҳнинг зикри учун йиғилса, уларни фаришталар тавоф қиладилар, уларга Аллоҳнинг раҳмати ёғилади, уларнинг даврасига сакинат (осойишталик) тушади, Аллоҳ уларни Ўзига яқин фаришталар билан бирга ёд этади» (Имом Муслим).

Аллоҳга тасбеҳ, такбир, таҳлил айтиш, ҳамд, шукр келтириш, дуо ва салавотлар айтиш, Қуръон тиловат қилиш, намоз ўқиш, рўза тутиш, закот, садақа ва инфоқ қилиш ҳамда ҳаж ва умра қилиш айни зикрдир.

Аллоҳ таолонинг зикрини адо этиш учун зокир маънавий ва жисмоний жиҳатдан пок бўлиши шарт. Дил ва тил билан бажариладиган зикрлар, масалан, тасбеҳ, таҳлил, таҳмид, такбир, Пайғамбаримизга салавотлар ва дуоларни таҳоратсиз, жунуб, ҳайзли, нифосли ҳолда ҳам айтавериш жоиз.

Жунуб киши, покланмагунича Қуръон оятларидан хоҳ узун, хоҳ қисқа оят бўлсин, тиловат қилиши ҳаромдир. Йўлда юриб кетаётган ва ҳаммомда ювинаётган ҳолда зикр қилиш мумкин.

Зикр Аллоҳга тазарру бўлгани учун, энг гўзал ҳолда, қиблага юзини бурган, ҳақиқий муҳтож кишилардек, ялиниб-ёлворган ҳолда қилинса, савоби улуғ бўлади.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз дедилар: «Муфарридлар зафарга эришдилар». Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, «муфарридлар» кимлар?» деб сўрашди. Пайғамбаримиз уларга: «Аллоҳни кўп зикр этувчи эркаклар ва Аллоҳни кўп зикр этувчи аёллар муфарридлардир», деб жавоб бердилар.

Аҳзоб сурасининг 35-ояти каримаси «Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва Аллоҳни кўп зикр қилувчи аёллар – улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофот (яъни, жаннат)ни тайёрлаб қўйгандир» тафсирида уламолар турли фикрлар билдиришган. Яъни, «Аллоҳни кўп зикр қилувчилар» деб кимларни айтилади?

Саид ибн Жубайрнинг сўзларига кўра, ҳар бир киши бирор амални бажаришда Аллоҳга итоат, Унинг розилигини топиш ниятида бўлар экан, у одам зокирдир. Абу Саид Худрий ривоят қилади. Пайғамбаримиз дедилар: «Эркак киши ярим тунда ўз аёлини уйқудан уйғотса, икковлари ҳам икки ракат намозни ўқисалар, улар «Аллоҳни кўп зикр этувчи эркаклар ва Аллоҳни кўп зикр этувчи аёллар» қаторига ёзилади (Имом Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа).

Имом Абул Ҳасан Воҳидий Ибн Аббосдан эшитиб, айтган фикрларича, улар беш вақт намоздан кейин ҳам, эрталаб ҳам, кечқурун ҳам, ётган жойларида ҳам, уйқудан уйғонган вақтларида ҳам, уйларидан кетаётган ва қайтиб келаётган вақтларида ҳам Аллоҳни зикр этувчилардир. Мужоҳид айтади: «Тик турганида ҳам, ўтирганида ҳам, ётганида ҳам Аллоҳнинг зикрида бўлмаган эркаклар ва аёллар «Аллоҳни кўп зикр этувчилар»дан бўлмайдилар». Ато ибн Рабоҳ айтади: «Беш вақт намознинг ҳақларини мукаммал адо этган кишилар «Аллоҳни кўп зикр этувчилар»дан саналади» (Имом Нававий. «Ал-Азкор», 10-бет).

Зикр сабаби билан банда учта марҳаматга эга бўлади:

  1. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Ўзини ёд этган (зикр қилган) банданигина ёд этади:

«Мени зикр этинглар, мен ҳам сизларни зикр этаман» (Бақара, 152).

  1. Аллоҳ зикрини кўп қилган киши бутун ҳаётида, ҳатто уйқусида ҳам ибодат билан машғул бўлган ҳисобланади:

«Мен инсонлар ва жинларни фақат менга ибодат қилишлари учун яратдим» (Зориёт, 56).

  1. Аллоҳни кўп зикр қилган киши ҳар қандай қийинчилик ва машаққатдан нажот топади:

«Бас, агар у (Юнус) Аллоҳга доимо тасбеҳ айтувчилардан бўлмаганида, албатта, у балиқ қорнида қиёматгача қолиб кетган бўлур эди» (Соффат,143–144).

Раҳматуллоҳ қори ОБИДОВ

Манба: QURAN.UZ

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Рамазон – ибодат мавсуми
Қалбни поклашга шошилинг!
Аллоҳга бўлган муҳаббат аломати – Унинг Ҳабибига эргашмоқдир

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • ЧЎПОН ЙИГИТ

  • НАМОЗГА ОИД МАСАЛАЛАР БАЁНИ

  • Илмли ёшлар – юрт келажаги

  • МАКРУҲ АМАЛЛАР

  • ТАҲОРАТ НИМА?

ИЗЛАШ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2020 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори