Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан Қўқон шаҳрида кўп йиллар давомида имом-хатиб бўлиб хизмат қилган устоз Хайруллохон домла Абдуллаевни зиёрат қилинди. 1937 йилда туғилган Хайруллохон домла Абдуллаев 1968 йилда Бухородаги “Мир араб” мадрасасини тамомлаб,1968—1970 йилларда Самарқанддаги “Хожа Аҳрор валий” масжидида имом бўлиб хизмат қилдилар. Мустақиллик йилларигача турли соҳаларда хизмат қилган Хайруллохон домла Абдуллаев истиқлол шарофати билан очилган “Зинбардор” масжидида имом-хитиб бўлиб ишладилар. Тўрт ўғил ва бир қиз ҳамда бир нечта набираларнинг дуогўйи бўлиб келмоқдалар. Суҳбат жараёнида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасига қарашли ягона мадрасаси ҳақида тўхталиб: “Мадрасада Русиялик Татарлар, Чеченлар, Қорачой, Доғистон, Озарбайжон, Тожик, Туркман, Қозоқ, Қирғиз ва бошқа миллат вакиллари ўқир эди. Бугун алҳамду лиллаҳ, Ўзбекистонимизнинг ўзида ўнлаб диний таълим масканлари фаолият кўрсатмоқда. Бугунги диний эркинликлардан тўғри фойдаланиб, кўп шукр қилиш ҳар бир мусулмоннинг зиммасидаги бурчдир. Минглаб одамлар ҳаж ва умрага бориб келмоқда, собиқ Иттифоқ даврида 15-18 нафар кишигина ҳажга борар эди. Ҳозирги чоп этилган китобларни айтмайсизми. Ҳар бири бир дунё шукр айтишга арзийди.”
Суҳбат ниҳоясида устозни 1 октябр устоз ва мураббийлар куни билан муборакбод қилинди. Зеро 25 йилдан ортиқ халқ хизматида бўлган имом-хатиб халққа панду насиҳат қилиб устозлик вазифасини бажарганлар.