-Илмни лозим тутиш, унга муҳаббат қилиш, унга бутун вужуди билан берилиш ва илмини зиёда қилиш учун доимо ҳаракатда бўлиш.
-Таълим берувчининг дунёнинг ҳою ҳавасидан устун туриши.
-Барчага бирдай тавозели бўлиш.
-Таълим беришга ихлос қилиш.
-Илмни мустаҳкам эгаллаш.
-Ҳилм, виқор, шошмаслик ва бағрикенгликнилозим тутиш.
-Жоҳилларнинг жафосига, ҳасадчиларнинг ҳасадига, бўхтончиларнинг иғвосига ва душманларнинг адоватига сабр қилиш.
-Илм талаб қилувчиларга керагича бериш.
-Ҳужжатни эътибор билан тинглаб, қабул қилиш.
-Илмни уни талаб қилувчининг фаҳмлаш қобилятига қараб бериш.
-Ичи ва ташининг гўзал бўлишини таъминлаш.
-Яхши билмаган, ўзлаштирмаган ва охирига етмаган масалаларда ўзича ҳукм чиқармаслик.
-Талабаларга берган илмини миннат қилмаслик.
-Муаллимнинг одобларидан яна бири ўзи мутахассис бўлган илмидан бошқа илмларни қораламасликдир.
-Муаллим ўз талабасини қўлига топширилган омонат дея билиши зарур.
-Муаллим талабаларига гўзал инсоний сифатларда, одоб-аҳлоқда, илм-маърифатда, муомалада, ҳаётнинг барча соҳаларида жонли намуна бўлиши лозим.
Таълим берувчи устоз риоя қилиши лозим бўлган одобларнинг асосий қисми мана шулардир.
“Ижтимоий одоблар” китобидан