Қўқонлик бир гуруҳ биродарлар Шайх ҳазратларининг хонадонига бормоқчи бўлиб, маслаҳат қилишди «Бориб, еча олмаган масалаларни сураймиз, мазза қилиб гаплашиб ўтирамиз. Ўша ерда ётиб қоламиз», деб режа тузишди. Тошкентга боришди. Шайх ҳазратлари одатларига кўра уларни чиройли қабул қилдилар. Жуда фойдали суҳбатлар бўлди. Нон-чой, қуюқ-суюк; таом дегандай, мехмондорчилик куюқ бўлди. Суҳбат давомида меҳмонлардан бири қайтишга рухсат сўради. Шайх ҳазратлари одатлари бўйича қўлларини очиб, дуо қилдилар ва ижозат бердилар. Ташқарига чиқишгач, бир-бирларини айблай бошлашди. «Нимага рухсат сўрадинг?» деб изн сўраган шерикларини роса койишди. Меҳмонларни кузатиб қайтиб киргач «Нимага меҳмонларга руҳсат бериб юбордингиз?», дедим. «Ўзлари изн сўрашди, мен дуо қилиб, руҳсат бердим», дедилар. «Билмайсизми, аҳир улар қўқонлик бўлса, қўқонча мулозамат килишувди. Ўзлари бу ерда ётиб қолишни режа қилишган экан», дедим.