XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайхул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Қўқон шахар, Янги хаёт 49

Open in Google Maps
  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
      • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўжизалари
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2021
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • МАДРАСАИ МИР ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Китоб
  • ТАЪЛИМ БЕРИШ ОДОБЛАРИ

ТАЪЛИМ БЕРИШ ОДОБЛАРИ

XUTBA.UZ / 30 09 2018 - 7:04 / - Китоб

«Таълим» бир нарсанинг хақиқатини батафсил ва яхшилаб билдириш маъносини англатади. «Таълим бериш», «дарс бериш» ва «ўргатиш» сўзларининг маънолари бир-бирига яқин булиб,   маълумотларни   муаллимдан   мутаъаллимга  (таълим олувчига) нақл қилишни билдиради. Таълим шарҳлаш, очиқлаш, яқинлаштириш, хужжатлаш, далил келтириш, тарбия бериш ва насиҳат қилиш каби ишлардан иборатдир.

Таълим бериш билан таълим олиш бир-бирига чамбарчас боғлиқдир. Бирисиз иккинчиси булмайди. Шунинг учун хам та-лаба бўлиб илм олишга қанчалик тарғиб қилинган ва бу ишга савоб-мартабалар ваъда қилинган бўлса, олим бўлиб таълим беришга хам шунчалар тарғиб қилинган ва бу ишга хам савоб-мартабалар ваъда қилинган. Илм талаб қилиш фарз бўлгани каби, таълим бериш ҳам фарз қилинган.

Мўмин-мусулмонлар таълим ишларига доимо катта эътибор бериб келишган. Шунинг учун ҳам Исломга амал қилинган даврларда мусулмон оламида илм кенг миқёсда тарқалган, дунё аҳмиятига молик улуғ алломалар етишиб чиққан. Мусулмонларчилик кўп олим етиштирган миллатни тарих ҳали-ҳануз билмайди. Бу холатни яхшилаб ўрганган ғарблик шарқшунослардан инсоф билан: «Мусулмонлар барча-барчалари мадрасага қатнайдиган бутун бошли бир миллат бўлган», деб ёзган.

Ҳа, мусулмонлар бешикдан то қабргача илм излашган! Ҳар бир эркагу аёлга илм талаб қилиш фарзлиги учун ўз ихтиёрлари билан, иймон ва ихлос ила, мисли курилмаган шавқу завқ  таълим ишларига шунғишган.

Мусулмонларнинг таълим борасида килган саъй-ҳаракатлари  туфайли дунёда биринчи тўлақонли дорилфунунларга асос солинди. Мағрибнинг Фас шаҳридаги  «Каравийюн», Тунисдаги «Зайтуна» ва Қоҳирадаги «ал-Азхар» дорилфунунларининг минг йиллик байрамлари ўтказилганига анча бўлди. Исломнинг таълимга берган аҳамиятидан таълим ҳодимлари бўлмиш муаллимларни улуғлаш ва уларга бўлган ҳурмат-эҳтиром юзага келган.

Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, Аллоҳ, Унинг фаришталари, осмонлару ернинг аҳли, ҳаттоки уясидаги чумоли ва балиқ ҳам одамларга яхшиликни ўргатувчига салавот айтадилар», дедилар». Термизий ривоят қилган.

Ушбу ҳадиси шарифдаги одамларга яхшиликни ўргатувчилар асосан мусулмон муаллимлардир. Бу шарафга муяссар бўладиганларга кичкинтойларга алифбе харфларини ўргатаётган муаллимлардан тортиб, фан докторлиги илмий ишларига раҳбарлик қилаётган устозлар, илмий кашфиётларни бошқараётган раҳбарларгача барчалари кирадилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Одам боласи ўлганида амали кесилади. Илло уч нарса:

жорий садақа, манфаат олинадиган илм ёки унинг

ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанд мустасно», дедилар». Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилганлар.

 Мўмин одам ўз вафотидан кейин ортидан манфаат берадиган илм қолдирса, савоби узилмайдиган амал колдирган бўлади. Бу эса илмнинг асари доимий булишидир.

Киши кандай қилиб ўзидан кейин манфаат берадиган илм қолдира олади? Бу иш, аввало, бошқаларга илм ўргатиш билан амалга ошади. Модомики, шогирдлар, шогирдларнинг шогирдлари ўша илмни ишлатмоқдами, кишиларга манфаати етмоқдами, устозга савоби ёзилиб тураверади.

Иккинчиси китоб ёзиб қолдириш билан бўлади. Қуръон ҳадис ва диний илмлар буйича, мусулмонларга фойда келтирадиган бошқа илмлар буйича иймон ва иҳлос билан китоб ёзиб колдирган кишига, агар китобидан мусулмонлар фойдаланиб туришса, ўлганидан кейин ҳам унга савоб етиб тураверади.

Учинчиси илм йулида хизмат қилиш билан бўлади. Мисол учун, имконияти бор одам толиби илмларга, устозларга илм йу­лида ёрдам бериб, илм даргоҳи қуради, ўз маблағидан китоб чоп эттиради, кутубҳона қилади ва хоказо. Мана шунга ўхшаш ишлар илм йулида хизмат қилиш ҳисобланади. Бу ишларни қилган одамлар вафот этиб кетса хам, савоблари узилмай бориб туради. Мўмин-мусулмонлар таълим ишларига доимо катта эътибор бериб келишган. Шунинг учун ҳам маълум даврларда мусулмон оламида илм кенг миқёсда тарқалган, дунё адамиятига молик улуғ алломалар етишиб чиққан.

“Ижтимоий одоблар” китобидан

КАЛИТ СЎЗ: одоб

Қўшимча мутолаа учун тавсия

ҲАЁНИНГ МАЪНОСИ ВА ТАЪРИФИ
НАМОЗ
Илм устоздан ўрганилади

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Табаррук

  • ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

  • Муборак Қурбон ҳайити — 2026

  • Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги 

  • Домла Ҳиндистоний раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Facebook
  • Messenger
  • X (Twitter)
XUTBA.UZ

© 2017-2026 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори