«Қани Довудхон, нега овқат олиб келмаяпти?» – ўтган йили вафот топган Довудхон тўра раҳимаҳуллоҳнинг уйларига шундай даво билан келишни бошлашибди. Бу, албатта, хонадон аҳлини ўйлантириб қўйган.
— Сўраб келувчи ким? Довудхон деганда Довудхон тўра раҳимаҳуллоҳни назарда тутяптими ёки манзилда алашдими?
Кейинроқ маълум бўлишича оиланинг буваси, Наманган аҳли илмларининг катталаридан бўлган Довудхон тўра раҳимаҳуллоҳ эди. Довудхон тўра раҳимаҳуллоҳ тириклик пайтларида бир қанча оиланинг рўзғорига қараб турган эканлар, лекин бу ҳақда ҳеч ким билмаган. Домланинг вафотларидан кейин, табиийки, бу ишлар тўхтаган (албатта, ризқ Аллоҳдан, уларнинг тирикчилиги тўхтаб қолмаган). Рўзғорига қараб турилганлар ичида халқ тилида «девона» деб аталувчи инсон ҳам бўлган экан. Ўша девонанинг ташрифи домланинг сирларини ошкор этган.
Аллоҳ барчамизга шундай «сирлар» эгаси бўлишни насиб этсин!
Ғайратхўжа САИД Али





