
ЭСКИ ОДАМЛАР
25 05 2025 - 5:41
XUTBA.UZ
Ўзни ҳаммадан паст билгувчи,Сўзлашганда, кўзлар кулгувчи,Садақани пинҳон қилгувчиЭски одамлар энди йўқ.Кўзлардаги мунг тўла хитоб,Кунлик умр катта бир китоб...Дуо қилса, дарҳол мустажобЭски одамлар энди йўқ.Тўнин меҳмонга тўшагувчи,Инсон каби ҳур яшагувчи,Одам Атога ўхшагувчиЭски одамлар энди йўқ.Ҳатто бўрига қўймай тузоқ,Соғлар ичра қололганда соғ,Тушда ҳамки гуноҳдан узоқЭски одамлар энди йўқ.Дўсти учун бермоқ учун жонЯшаган ва тополган имкон.Бировни сотмаган ҳеч
- - Шеър
ҚЎШИМЧА ИЗОҲ БИЛДИРИЛМАГАН


