Рамазон олди хайриялари орасида ўзига хос бўлган тўй Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли болалар уйида бўлиб ўтди. Ўзига хослиги шундаки, дастлаб 40 нафар болаларга байрамона либослар олиб берилди. Кейинги куни янги либослар билан байрамона кийинган болаларни тўйга олиб борилди. Қўқондаги “Қўқонсавдо” (Медиапарк) мажмуасига олиб борилди. Болалар уйидан автобус ва енгил машиналарга чиқаётган жажжи болажонлар қўлига шиширилган шар берилганидаёқ уларнинг нозик қалбарини сурур эгаллади. Уларга аталган тўй одатий тўйлардан бўлмади. Чунки бу ердаги дастурхон болалар севиб ейдиган тотли пишириқлар, ширинликлар, мевалар ва мева шарбатлари билан тўлдирилган эди. Бир меёр нонушта қилиб олган болалар яқин икки соат давмида алоҳида жажжи меҳмонлар учун ажратиб қўйилган турли аттракцион ўйинларда мириқиб ўйнадилар, каруселлардаги ”от” ларни, машиналарни миниб яйраб ўйнадилар. Ўйин ва овқатланиш давомида албатта уларнинг севимли “онажон” лари, яъни тарбиячилари доимо оналарча меҳр кўрсатдилар. Мени бир ҳол шундай таажжубга солдики, кўзимга ёш тўлди. Ўйин давомида бир қизалоқ бироз туртиниб йиқилиб тушди. Болага хеч нарса бўлгани йўқ, бироз йиғлагандек бўлди-ю, “онаси” бағрида дарров юпаниб қолди. Аммо “она” яъни тарбячи опанинг ранги оқариб кетди.
Аллох таоло:
«Урмалагaн жон борки ризкини Узим бераман» — деган.
Болалар яхши яшаб, яхши ётиб-туриб, яхши еб-ичмоқда. Ишончим комилки, нафсининг амри билан бегуноҳ болани ташлаб кетган хеч бир инсон ҳаётида осойишталик, яхшилик кўрмайди. «Умринг охирлаб, тўшакка михланиб қолганингда ана шу боланг эсинга тушиб қалбинг ўртаниб, виждонинг қийналса.» — дегинг келади. Бу тадбирдан сўнг болаларни ўз масканларига олиб борарканмиз биринчи навбатда бундай шароитлар яратган муҳтарам юртбошимизга, бу маскандаги раҳбар ва тарбиячиларга миннатдорлигимизнинг чеки чегараси йўқ эди. Шу ўринда пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Алий розияллоҳу анҳуга айтган сўзлари эсга тушади: “Эй Алий, агар бир жойда етим йиғласа, арш (Аллоҳдан қўрқиб) титрайди, Аллоҳ таоло:
“Эй Жаброил, етимларни йиғлатувчилар учун дўзахдан катта жой тайёрланг, мен уларни дўзахда йиғлатаман, етимнинг кўнглини шод қилувчилар учун жаннатдан катта жой ҳозирланг, мен уларни жаннатда шод қиламан” — дейди.
Учинчи куни болалар уйидаги тўйбола либоси кийдирилган тўрт нафар болалар хатна қилиб қўйилди.
Етимпарвар ҳомийларга чексиз миннатдорлик ва улкан раҳматлар айтамиз.
А. Исақов. Қўқон шаҳар бош имом- хатиби.