XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Хутба
  • Соф ислом дини таълимоти
13 04 2018 - 9:18 / - Хутба

Соф ислом дини таълимоти

       Муқаддас динимизнинг асл моҳиятини ўрганишни бугунги ҳаётнинг ўзи тақозо қилади. Чунки диннинг асл моҳиятини билмаган ёшлар бугун  ўзларини “Ислом динининг ислоҳчилари”, ёки “Ҳақиқий Исломни ўргатувчилар” деб номлаётган гуруҳлар таъсирига тушиб қолаётгани сир эмас. Ваҳоланки уларнинг ўзлари Ҳақиқий Ислом динининг моҳиятини билмайдилар. Тарқоқ ҳолда яшаб, бир бирлари билан урушиб, зўравонлари заифларининг молини талон тарож қилиб, болаларини асир қилиб юрган арабларни бир бирлари билан дўст, ҳамжиҳат қилган Муқаддас динни инсонлар орасида эхтилоф чиқариш, ноҳақ қон тўкиш, тинч аҳолини дарбадар қилишдек жирканч ишларга сабаб қилиб кўрсатмоқдалар. Динимизда ғайридинларга ҳам озор бермаслик, улар билан аҳил ва тотувликда яшаш буюрилган. Пайғамбаримиз (c.а.в) ҳам, саҳобалар ҳам, кейинги уламолар ҳам бошқа дин вакилларига нисбатан бағрикенглик билан яшашни ўз ҳаётлари давомида кўрсатиб кетганлари тарихда маълум ва машҳур. Бунга жуда кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Пайғамбаримиз (с.а.в): “Ким зиммий (Ислом давлати ҳудудида исломни қабул қилмай юрган бошқа дин вакили)га озор берса, мен унинг душманиман. Мен кимга душман бўлсам, қиёмат куни ҳам душман бўламан.”—дедилар. Ҳазрати Умар (р.а) бир қари зиммий (Ислом давлати ҳудудида исломни қабул қилмай юрган бошқа дин вакили)ни тиланчилик қилиб юрганини кўрдилар ва: “Сенга эътибор қилмабмиз, ёшлигингда ишлагансан, қариб қолганингда тиланчилик қилишинг дуруст эмас”, дедилар ва унга давлат хазинасидан нафақа тайинлаб қўйдилар. Тарихда ишламаган қарияларга нафақа беришни биринчи бўлиб   Ҳазрати Умар (р.а) жорий қилган эканлар. Жалолиддин Румий ҳазратлари вафот этганларида шаҳар тумонот одам билан тўлиб кетди. Одамлар орасида мусулмонлар, яҳудийлар ва насронийлар ҳам кўп эди. Шаҳар ҳокими ташвишга тушиб яҳудийларнинг диний пешвоси равинни чақирди ва: “Жалолиддин Румий мусулмон бўлса, сизлар бу жанозада нима қиласизлар, одамларингизни қайтаринг,”—деди. Равин: “Эй ҳоким жаноблари, очларни таомдан қайтариб бўладими?”—деди. “Йўқ”, деди ҳоким. Равин: “Булар Жалолиддинга тўймаган, уларни қайтара олмайман,”деди.   Шундан сўнг насронийларнинг диний пешвоси попни чақирди ва: “Жалолиддин Румий мусулмон бўлса, сизлар бу жанозада нима қиласизлар, одамларингизни қайтаринг,”—деди. Поп : “Эй ҳоким жаноблари,  ташналарни сувдан қайтариб бўладими?”—деди. “Йўқ”, деди ҳоким. Поп: “Булар Жалолиддинга ташна, уларни қайтара олмайман,”деди. Нима учун бошқа дин вакиллари ҳам бу зотга шунчалар муҳаббатли? Дунёдан ўтса ҳам ғайи дин бўлишига қарамай йиғлаб тобутга эргашиб юрибди? Унинг вафотидан қайғуга тушган! Соф ислом дини таълимотини одамлар тўғри етказгани учун!      Муқаддас динимизда қўшнилар билан, қариндошлар билан, бегоналар билан, ҳатто ҳайвонот ва ўсимликлар олами билан ҳам яхши муносабатда бўлиш, зарар ва озор етказмаслик буюрилган.

       Баландпарвоз сўзлар билан ўзларини “Ислом динининг ислоҳчилари,” “Ҳақиқий Исломни ўргатувчилар” деб номлаган бу тоифалар “халифалик давлати” барпо этиш даъвоси билан чиқиб, ақидавий илмлардан тўлиқ хабардор бўлмаган ёшларни, ҳатто катталарни ўз тузоғига илинтиришга ҳаракат қилмоқда. Албатта сир эмаски, бу йўлда бир қанча ғўр ёшларимизнинг бошини айлантириб, ўз ақидасини сингдиришга эришди ҳам.   Бу бузғунчи тоифалар халқимизнинг  муқаддас  ислом динига бўлган муҳаббати ва айни пайтда етарли ақидавий билимларга эга бўлмаганидан фойдаланиб, соддадил халқимиздан баъзиларини адаштириб, уларга ўзларининг  ғаразли ғояларини сингдиришга ҳаракат қилмоқда.  “Халифалик” давлати қуриш ҳақида муқаддас динимиз кўрсатмаларига мурожаат қиламиз. Аввало Қуръони карим оятларининг бирортасида халифалик давлати қуришга амр, яъни буйруқ йўқ. Қолаверса Пайғамбаримиз (с.а.в) ўз ҳадиси шарифларида: “Халифалик давлати мендан кейин ўттиз йил давом этади..” деганлар. Ўша ўттиз йил эса динимиз тарихида ҳақиқатан тўрт улуғ саҳобалар: Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон ва Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳумларнинг халифалик  замонларида ўз тасдиғини топди. Бугунги кунга келиб халифалик давлати тузиш ғояси эса    Пайғамбаримиз (с.а.в) кўрсатмаларига мутлақо хилофдир.  Шуни ҳам таъкидлаш зарурки, халифалик давлати шу кунгача дунёнинг ҳеч қаерида, шарқда ҳам, ғарбда ҳам, араб диёрларида ҳам барпо бўлмади. Пайғамбаримиз (с.а.в) бўлмайди деганларини бўлдираман деган шахсларнинг динга бўлган муносабатларини ўйлаб кўринг. Аллоҳ ва унинг пайғамбари бўлмайди деган ишни бўлади дейиш нодонликдан ўзга нарса эмас.

        Халифалик  иддаосини қилувчи  тоифалар  одамларни, хусусан ёшларни  Ислом динининг  ўта нозик ва ҳассослик билан ёндашиш тушуниб етиш талаб этиладиган  ”жиҳод”, “такфир”, “ҳижрат”,  “шаҳид” каби тушунчаларни турли саводсиз кимсаларнинг фатволарига таянган ҳолда нотўғри талқин этмоқда.  Қуйида бу атамаларнинг ҳақиқий маънолари билан таништириб ўтамиз. Жумладан, Исломни ниқоб қилиб олиб дин номидан иш олиб боришга интилаётган оқимлар: “Жиҳод – мусулмоннинг ғайридинларга қарши муқаддас уруши”,—дейди. Бундай талқин  одамлар онгида динимиз гўё, ёвузликка, жангу жадал, уруш, қон тўкиш, бошқа дин вакилларига қарши кураш олиб боришга асослангандек ботил  тасаввурлар  шаклланишига сабаб бўлмоқда.

       “Жиҳод” сўзи араб тилидан таржима қилинганда ғайрат қлмоқ, ҳаракат қилмоқ, интилмоқ, зўр бермоқ, бор кучини сарфламоқ, курашмоқ, меҳнат қилмоқ маъноларини ифодалайди. Имом Роғиб: “Душмандан ҳимоя қилишда қўли, тили ёки кучи билан ғайрат қилишдир”, — дейди. Умумий ҳолда жиҳод нафс, шайтон  ва босқинчиликка қарши курашиш каби турларга ажратилган. Лекин бугунги кунда жаҳоннинг баъзи минтақаларида  тинч аҳолининг ҳаётини беқарорлаштириш, уларни ноҳақ ўлдириш, ватанларини ташлаб чиқиб кетишларига мажбур қилиш, юртда портлашлар содир қилиш каби ҳаракатларни  асло  жиҳод деб бўлмайди. Чунки бундай ҳолатларда бегуноҳ болалар, аёллар, қариялар ва умуман тинч аҳолидан ким рўпара келса ўлиб кетаверади ёки жароҳатланади. Муқаддас динимиз таълимотида эса, бир кишини ноҳақ ўлдириш, гўё бутун инсониятни ўлдириш билан тенглаштирилган. Нафақат инсонга, балки  ҳайвонга ҳам зулм қилишдан қайтарилган.    Муқаддас  динимиз ўз оти билан – Ислом, тинчлик, саломатлик, бағрикенглик, инсонпарварлик дини. Бир мисол: Шайх Шиблий ҳазратлари бозордан гуруч сотиб оладилар, уйларига келиб халтани очиб қарасалар  бир дона чумоли  гуручга қўшилиб келиб қолган экан. У зот чумолига қараб: “Эй бечора, сени қавмингдан ажратиб сенга зулм қилибман”, – деб чумолини авайлаб бозорга олиб келиб, ўша ердаги чумолиларга қўшиб юбориб: “Эй парвардигорим, сенинг бир ожиз махлуқинга жабр-зулм қилишдан сақландим, снга шукрлар бўлсин”, – деб  хотиржам уйларига қайтган эканлар. Мана бу ҳақиқий Ислом таълимотининг, комил мусулмоннинг намунаси.

       “Такфир” Динимизнинг асл мўътабар манбаларига мурожаат қилганимизда “такфир” тушунчасининг  ҳам тўғри талқинини билиб оламиз. Бу сўзнинг маъноси кофирга ҳукм қилиш, кофирликда айблаш. Муқаддас динимизнинг мўътабар манбаларида бир кишининг юзта амалидан  99 таси куфрга далолат қилиб, биттаси иймонга далолат қилса, бундай кишини кофирга ҳукм қилиш мумкин эмас. Чунки унда битта бўлса ҳам иймонга далолат қилувчи амал бор. Бир кишини кофирга чиқаришда икки ҳол: маҳкум ҳақиқатан куфрга муносиб бўлса, ҳукм тўғри бўлади, агар бир амали имонга далолат қилса, ҳукм қилувчининг  ўзи чиқарган ҳукмига (кофирликка) муносиб бўлади. Бугун эса бузғунчи оқим аъзолари бунинг аксини қилмоқдалар.    Бир мўмин  кишидан бир айбни топиб, уни куфрда айблаб ўлимга маҳкум қилмоқдалар.  Ваҳоланки, унда тўқсон тўққизта имонга далолат қилувчи амаллари мавжуд.

       “Шаҳидлик” ушбу  сўз “ҳозир,“ ”гувоҳ”, “ўз билганлари ҳақида хабар берувчи” маъноларини ифодалайди.  “Шаҳид” лафзи умумий лафзда Аллоҳнинг йўлида ҳалок бўлганга нисбатан ишлатилади.

       “Шаҳид” турлари: ҳақиқий ва ҳукмий. Аллоҳнинг йўлида ватанини, жонини, молини, имонини муҳофаза қилиш жараёнида    ҳалок бўлганга  нисбатан ҳақиқий шаҳид атмаси ишлатилади. Ҳукмий шаҳид ибораси эса, Расулуллоҳ (с.а.в) ҳадисларида таъкидланганидек, ғайритабиий ўлим топган, яъни оғир бедаво касаллик, сувда чўкиш, ёнғинда куйиб ўлиш, бирор нарса, дарахт ёки иморат остида қолиб ўлиш ёки туғиш жараёнида ўлган аёл кабиларга ишлатилади. Ўз-ўзини ўлдириш қандай йўл билан бўлмасин, хеч қачон шаҳидликка кирмайди, балки ўз жонига суиқасд қилиш дейилади. Бу ҳолатларнинг ҳаммаси шу қадар  оғир гуноҳ саналадики, ҳатто кўп уломолар ўз жонига суиқасд  қилганларга жаноза намози ўқишдан қайтарганлар.  Бузуқ вайронкор ғоялар тарафдорлари худкушликни ҳам шаҳид бўлади демоқдалар. Ваҳоланки бу ҳолат, яъни Худкушлик ҳам ўз-ўзини ўлдириш, ҳам бошқа бегуноҳ кимсалар ҳаётига зомин бўлишдир. Буни хеч қачон шаҳидлик деб бўлмайди. Қуръони каримда айтилганидек, бир мўминни қасдан ўлдирганнинг жазоси жаҳаннамда абадий қолиш.   унга Аллоҳ ғазаб қилади, уни лаънатлайди ва унга катта азобни тайёрлаб қўйган. Худкушлар эса, ўзларини ўлдириб дўзахий бўлиш билан бирга бир неча бегуноҳларга жабр ва зулм етказадилар. Уларга қиёмат куни мазкур бегуноҳларнинг ҳам жавобгарлиги бор.

       “Ҳижрат”   луғатда кўчиш, тарк этиш демакдир. У икки хил бўлади. Биринчиси, фарз ибодатларни бажаришга умуман имкон бўлмаганида, зулмлар кўпайганида, дин ва ҳаёт муҳофазаси йўлидаги маконий ҳижратдир.  Расулуллоҳ (с.а.в) даврларида саҳобалар аввал Ҳабашистонга, кейин Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилишган (кўчишган). Сабаби, мусулмонларга  имонларини ошкор қилишга имкон бўлмас эди. Зулм ва қийноқлар кўп бўлар эди.   Шунинг учун Аллоҳнинг изни билан ҳижрат қилинган.  Бугун эса Ислом арконларини тўлиқ бажаришга ҳамма шароитлар мавжуд бўлган Юртимиздан нотинчлик бўлиб турган юртларга “ҳижрат”  қилишни тарғиб қилувчиларни қандай тушуниш мумкин? Ваҳоланки,  Маккаи Мукаррама фатҳ қилингандан кейин   Расулуллоҳ (с.а.в):  “Макка фатҳдан кейин ҳижрат йўқ,” дедилар.

       Иккинчиси эса, гуноҳлар-маъсиятларни тарк этиш маъносида бўлиб, бу ҳақда Расулуллоҳ (с.а.в):  “Ҳижратнинг  энг афзали Аллоҳ таоло қайтарган нарсани тарк этмоқдир”, дедилар. Ҳижратнинг бу тури бардавомдир.

       Муҳтарам юртдошлар, бугун интернет  ёки бошқа тармоқ орқали Ислом  динига тааллуқли бирор янгилик эшитсангиз ишониб кетавермасдан соҳа мутаҳассисларига мурожаат қилинг, сўранг. Соф исломий ақида билан динни  ниқоб  қилиб дин ҳукмларини нотўғри талқин қилувчи бузғунчи оқимларнинг йўлларини адаштириб қўйманг! Тўғрилигини билганингиздан кейингина амал қилишингиз мумкин.   Диндан тўлиқ хабари бўлмаган ёки динни  ниқоб  қилиб дин ҳукмларини нотўғри талқин қилувчиларнинг йўлларига кириб адашиб қолманг. Доно халқимиз: “Сўраб ўрганган – олим, орланиб сўрамаган – ўзига золим”, деб бежиз айтмаган.

Қўқон шаҳар бош имом-хатиби. Абдулмажид Исақов.

XUTBA.UZ

КАЛИТ СЎЗ: Дин, Жиҳод, Ислом динининг моҳияти, ислоҳ, Соф ислом, Такфир, Ҳижрат, Шаҳид

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Динлар аро бағрикенглик
Она Ватан
Ҳадис ва Ҳаёт китобидан савол жавоблар (7-дарс)

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Қўқон шаҳар масжидларида 2021 йил Рамазон ойи хатми Қуръонга ўтувчи қорилар рўйхати

  • Индонезияда «Имом ал-Бухорий» масжиди очилди

  • 2021 (ҳижрий 1442) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди

  • РАМАЗОН ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ

  • ТАБАССУМ ҚИЛИБ ҚЎЙИНГ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2021 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори