XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайхул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Қўқон шахар, Янги хаёт 49

Open in Google Maps
  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
      • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўжизалари
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2021
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • МАДРАСАИ МИР ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Мақола
  • Ҳудҳуд қушининг ажойиботлари

Ҳудҳуд қушининг ажойиботлари

XUTBA.UZ / 06 01 2024 - 6:05 / - Мақола

Ҳудҳуд – бизнинг тилда попишак дейилади. У Қуръони Каримда зикр қилинган қушлардандир. Унинг Сулаймон алайҳиссалом билан бўлиб ўтган қиссаси машҳурдир. Қиссадан унинг заковати, омонатдорлиги, маълумотни етказишдаги фаросати, тавҳидга ҳарислиги маълум бўлади.

Ўша қиссада Ҳудҳуд Сабаъ мамлакати, ўша мамлакатга бир аёл маликалик қилиши, малика ўз қавми билан Қуёшга сиғинаётгани ҳақида хабар келтиради. Сулаймон алайҳиссалом Ҳудҳуд орқали ўша маликага бир мактуб юборадилар. Мактубда «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Менга қарши бош кўтармай, таслим бўлган ҳолингизда келинг» деб ёзилган эди.

Мактубни ўқиган малика ўз аёнлари билан маслаҳатлашади. Аёнлар унга истаган ишини қилишини, нима деб буйруқ берса, улар шунга рози бўлишларини айтадилар. Малика Сулаймон алайҳиссаломга ҳадя юбориб, натижаси нима бўлишини кутади. Элчи Сулаймон алайҳиссаломнинг ҳузурларига келганида, у зот: «Сизлар менга мол-дунё ила мадад бермоқчимисиз?! Бас, Аллоҳ менга берган нарса сизга берган нарсадан яхшидир. Аммо сизлар ҳадяларингиз билан қувонурсиз. (Эй элчи!) Сен уларга қайтиб бор. Бас, албатта, Биз улар бас кела олмайдиган қўшин ила борурмиз ва у ердан уларни хору зор ҳолларида чиқарурмиз» дейдилар.

Кейин малика Сулаймон алайҳиссаломнинг олдиларига қўшини билан келишга қарор қилади. Малика келгунича унинг Сабаъдаги тахти ўзидан олдин олиб келиб қўйилади. У келиб тахтини кўради-да «Худди ўшанинг ўзи» дейди. Кейин унга саройга кириши айтилганда, у биллурдан силлиқ қилиб ясалган саройга киради ва «Эй Роббим, албатта, мен ўзимга зулм қилиб юрган эканман, Сулаймон ила оламларнинг Робби – Аллоҳга мусулмон бўлдим!» деб айтади.

Шу тариқа Ҳудҳуд бир мамлакат аҳолисининг мусулмон бўлишига сабабчи бўлади.

Ҳудҳуднинг ўзига хос жиҳатлари бор.

Аввало у юқорида айтганимиздек, Қуръони Каримда исми зикр қилинган қушлардан.

У вафодор қуш саналиб, бир марта уйланади. Урғочи ҳудҳудга уйланиш таклифини билдирмоқчи бўлса, бошидаги тожини ёйган ҳолда тумшуғида барг ё ҳашарот ёки қурт олиб келади. Кейин уни урғочига маҳр сифатида узатади. Агар урғочи ўша ҳадяни еса, таклифни қабул қилган бўлади. Кейин эркак ҳудҳуд урғочини ўзи қурган инга таклиф этади. Ин одатда дарахт ковагида қурилган бўлади. Агар урғочи инга киришга рози бўлса, жуфтлашиш содир бўлади. Шундан сўнг урғочи ҳудҳуд бештадан еттитагача тухум қўяди. Полапонлар тухумдан чиққач, ота-она навбатлашиб болаларини овқатлантиришади.

Ҳудҳуд вафодор қушки, бирор жойда овқат ёки сув топса, урғочисини чақиради. Овқатни бир ўзи емай, жуфти билан ейди. Агар жуфтини топа олмаса, сайраганча уни қидириб юради. Агар жуфти вафот этса, ҳар гал уни эслаганда, сайраб, хотирлайди. Жуфти билан бирга учган маконларига боради. Бошқа урғочи билан жуфтлашмай, умрининг охиригача сайраб юради.

Ҳудҳуд танасининг олтидан бирини тумшуғи ташкил этиб, тумшуқ ердаги қурт ва ҳашаротларни тутишга мослашган.

Ҳудҳудда бошқа қушларда учрамайдиган бир хусусият бор: ер остидаги сув бор жойларни сезиш. Ҳудҳуднинг замонавий номларидан бири – «сув муҳандиси»дир.

Ҳудҳуд минглаб километр масофаларга қийналмай, чанқамай, оч қолмай уча олади. Бу қуш ўртача 10 йил яшайди. Бошқа кўп қушлар каби у ҳам муҳожир қушлардан саналади. Илиқ ҳаволи минтақаларни ёқтиради. Шу боис қишда шимолдан жанубга учиб кетади. Ҳудҳуд тез учадиган қушлардандир. Баъзан бургут каби йиртқичларнинг ўлжасига айланади.

У денгиз сатҳидан 1500 метр баланд бўлган жойларда, боғлар, шаҳару қишлоқларга яқин ерларда яшайди. Овқатлари асосан личинкалар, қуртлар ва ҳашаротлар бўлади. Шу боис уни “деҳқонлар ёрдамчиси” ҳам дейилади.

Ҳудҳуд тозаликсевар қуш бўлиб, у кўпроқ покиза, турли заҳарли кимёвий газлар ва моддалардан холи бўлган ҳудудларда яшашни ёқтиради. У хавфни сезса, бошидаги тожини тикка қилиб, омонлик пайтида тожини тушириб олади. Агар ўзига ёки болаларига нисбатан душман хавфини сезса, думи остиги безлардан қора рангли бадбўй суюқлик чиқаради. Аллоҳ таоло уни ўткир кўриш қуввати билан жиҳозлаган. У сувни узоқдан кўради. Араблар кўзи ўткир одамларни «Унинг кўзи ҳудҳудникидан ҳам ўткир» деб айтадилар.

Кейинги ўрганишлардан маълум бўлишича, ҳудҳуд почтачилик хизматини маҳоратли бажариб, мактубни керакли манзилга етказишда кабутарлардан кўра аниқ ва тезкорроқ экан.

Алоҳ таоло бу жонзотни ана шундай имконият ва хусусиятлар билан яратган. Булар бизга маълум бўлгани. Маълум бўлмаганлари жуда ҳам кўпдир.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади 

Манба: ISLOM.UZ

Қўшимча мутолаа учун тавсия

БОЛАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
Анвар қори домла (Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин) дуоси мустажоб инсон эди
Исломда шавқат

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Табаррук

  • ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

  • Муборак Қурбон ҳайити — 2026

  • Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги 

  • Домла Ҳиндистоний раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Facebook
  • Messenger
  • X (Twitter)
XUTBA.UZ

© 2017-2026 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори