1) Суннат нима?
Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан асар бўлиб қолган гап, иш, тақрир, халқий (тана тузилиши), аҳлоқий сифатлар ва таржимаи ҳолга тегишли бўлган маълумотлар.
2) Гап нима?
“Албатта ишлар ниятга боғлиқ” ҳадис.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳар-хил холат муносабатларда айтилган гапларни “Қовлий суннат”дейилади.
3) Иш нима?
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қилган иш амаллари масалан: тахорат, намоз, ҳаж каби буларга “Феълий суннат” дейилади.
4) Тақрир нима?
Бир нарсани тўғрилигини тасдиқлаш, маъқуллашдир “Тақририй суннат” дейилади. Масалан: Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг таяммуми. Яъни Холид ибн Валид сафарда хаво совуқ бўлган вақтда таяммум қилиб намоз ўқидилар бу холатни саҳобалар Пайғамбаримиз алайҳиссаломга айтишди у киши: Холид тўғри қилибди дедилар.
5) Халқий сифатлари нима?
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг бўйи-бастилари, тана тузилишлари, сочлари, кўзлари ва бошқа сифатлари.
6) Хулқий сифатлари нима?
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сабрлари, ҳилмлари, шижоатлари, сахиликлари, каби барча фазилатлари.
7) Таржимаи ҳолларини нима дейилади?
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак ҳаётлариу зотнинг туғилишларидан то Роббиларига етишгунгача бўлган ҳолатлари.
8) Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам нимани ташлаб кетдилар?
Қуръон ва суннатни!
9) Тобеъинлар ичидаги мухаддислар кимлар?
Саъд ибн Мусаййиб, Ато ибн абу Рабоҳ, Қатода Товус, Ҳасан Басрий, Ибн Шихоб Аз-зухрий.
10) Ҳадис ёзишга ким буйруқ берди ким бу амонатни олди ким ёзди?
1-хижрий аср охирида халифалик қилган Умар ибн Абдулазиз буюрдилар Ибн Шиҳоб аз-Зухрий ва бошқа муҳаддислар ёзишди.
11) Ровийда 4 та шарт бўлиши керак улар нима?
1) Исломда бўлиши.
2) Балоғатга етган бўлиши.
3) Ақлли бўлиши.
4) Тақводор бўлиши.
12) Муҳаддис ким?
Ҳадисни яхши англаган ва ҳар-хил холатда ҳам ҳадисни бир хил айтувчи ва камчиликлардан сақланган киши. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг Ҳадисларини жамлаб китоб холига келтирган Олимлар муҳаддис дейилади.
13) Энг машҳур мухаддис ким?
Имом Бухорий.
14) Олти саҳиҳ китобининг муаллифи кимлар?
Имом Бухорий
Имом Муслим
Имом Термизий
Имом Абу Довуд
Имом Насоий
Имом ибн Можа
15) «Мусталаҳул ҳадис” илми нимани ўргатади?
Ҳадисни тўғри ёки нотўғрилигини аниқлашни ўргатади.
16) “Улумул ҳадис”да нималарни ўрганамиз?
Саҳобаларни таниш илми.
Тобеъинларни таниш илми.
Ҳадис фиқҳини билиш илми.
Ҳадиснинг носих ва мансухини билиш илми.
Бир бирига қарши маънолари бор ҳадислар ва уларнинг маъноларини билиш илми.
Муҳаддисларнинг мазҳабларини билиш илми.
Сохта ҳадислар ва уларни тўқиганлар ҳақидаги илм.
17) Сунан китобларни ким ёзган?
Имом Буҳорий.
Имом Муслим.
Имом Абу Довуд.
Имом Термизий.
Имом Насоий.
Имом ибн Можа.
Имом Молик.
Имом Доримийларнинг китоблари туради.
18) Жомеъ китоб нима ҳақида бахс қилади?
Жомеъ жамловчи маъносида бўлиб бу китоб: Ақийда, аҳком, зуҳд, емак-ичмак одоби, тафсир, тарих, шамоил, фитналар ва фазилатлар бобини ўз ичига олади.
Савол жавобни тузувчи
Савол жавобни тузувчи
«Шайхул-Ислом» масжиди
имом хатиби: Салимов Ф.
Шайҳулислом масжиди имом хатиби:
Салимов Ф.