XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайхул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Қўқон шахар, Янги хаёт 49

Open in Google Maps
  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
      • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўжизалари
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2021
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • МАДРАСАИ МИР ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Мақола
  • Ҳадис ва Ҳаёт китобидан савол жавоблар (7-дарс)

Ҳадис ва Ҳаёт китобидан савол жавоблар (7-дарс)

XUTBA.UZ / 19 07 2020 - 10:11 / - Мақола, Хутба

126) Анас ибн Молик ким?

Анас ибн Молик розаяллоҳу анҳум кунялари Абу Хамза Оталари Молик ибн Назр Ансорий Хазражий Нажжорий Оналари Умму Сулайм бинти Милҳондирлар. У киши ёшликларидан мусулмон бўлганлар10 ёшларидан бошлаб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳизматларида бўлганлар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинага келишларини интизор бўлиб кутганва у кишини кўришга ошиққанлар ичида Анас ҳам бор эди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг хизматларидан мамнун бўлганлар у киши сир сақлай оладиган, ақлли, ҳамма холатларда ибодатларда  Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тақлид қилар эдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг ҳақларига гунохлари мағфират бўлишлиги, мол ва болалари кўп бўлиши, умрлари узоқ бўлишига дуо қилганлар. Анас ибн Молик Бадрдан бошқа ҳамма жангларда иштирок этганлар. Умар розияллоҳу анҳумни даврларида закот йиғувчи бўлгандарфорс диёри фатҳида қатнашганлар. Анас розияллоҳу анҳум 2286 та ҳадис ривоят қилганлар улардан 180 та ҳадисни Имом Бухорий ва Имом Муслим ўз сахих китобларига киритишган. Анас розияллоҳу анҳум умрларини охирида басрага кўчиб ўтганлар ва хижратнинг 93-йилида (711) 103 ёшларида Басрада вафот этганлар у кишини Муҳаммад ибн сирин ювиб, Қатода ибн Мудрик жанозаларини ўқиганлар васиятларига кўра Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қолган хасса билан бирга дафн қилинганлар.

127) Абдуллоҳ ибн Амр ким?

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳум тақво ва зуҳдлари билан машҳур бўлган саҳобалардан эдилар. У киши Оталари Амр ибн Осдан олдин исломга кирганлар. У киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сухбатларида доимий бўлиб у зотга нозил бўлаётган оятларни ёдлабгина қолмай ёзиб ҳам олар эдилар Абдуллоҳ ибн Амр кундузлари рўза тутар кечалари намоз ўқиб Қуръонни хатм қилар эдиларёшлари катта бўлганда ҳам бу амалларда бардавом бўлдилар. Абдуллоҳ ибн Амр Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 1000 га яқин ҳадис ривоят қилганлар у киши хижрий 93-йили вафот этганлар.

128) Абу Ҳурайра ким?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳум Яманнинг Давс қабиласидан бўлиб исломдан олдинги исмлари Абдушшамс бўлган ибн Сахр эди исломга кирганларидан кейин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига Абдурроҳман деб исм бердилар. Доимо мушукчалари билан юрганлари учун Абу-Ҳурайра (мушукчанинг отаси) деб куняланганлар. У киши хижратнинг 7- йили ”Хайбар” санасида 30 ёшларида исломни қабул қилганларва Аҳли-суффалардан эдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сухбатларида кўп бўлиб ҳадис эшитган, ўткир зеҳнли, очиқ кўнгил, юмшоқ табиатлик хазилкаш киши эдилар. У киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 5374 та хадис ривоят қилганлар. Абу Ҳурайра хижрий 57-санада вафот этганлар жанозаларини Волид ибн Уқба ибн Абу Суфён ўқиган.

129) Тамийм Дорий ким?

Тамим ибн Авс ибн Хорижа Дорий розияллоҳу анҳум кунялари Абу Руқия нисбатлари Дар ибн Хонийга боради. У зот аввал насроний динида бўлиб хижранинг 9-йилида исломга кирганлар шундан кейин Фаластин аҳлининг Обиди кўп Қуръон ўқиб кечалари таҳажжуд намози ўқир эдилар масжидга биринчи чироқ олиб кирган сифатлари билан Улуғ саҳобалардан бирига айланганар. Тамийм Дорий ҳаммаси бўлиб 18 та ҳадис ривоят қилганлар бу ҳадисларни имом Бухорий ва имом Муслим сахих китобларига киритишган Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига фаластиндаги Айнун қишлоғини ажратиб берганлар. Бу қишлоқ хозир ҳам Байтул Мақдисда машҳурдир. Сўнгра Мадинада истиқомат қилдилар Усмон розияллоҳу анҳум вафот этгандаридан кейин Шомга кўчиб кетдиларва хижратнинг 37-йили фаластинда вафот этдилар.

130) Абу Саъид Худрий ким?

Исмлари Саъид розияллоҳу анҳум ибн Молик ибн Синон Кунялари Абу-саъид Ал-Нсорий Худрий Хижратдан олдин 612 йили Мадинада туғилгандар. Оналари Унайс бинти Амр ибн Қайс ёшликдан исломни қабул қилганлар Абу саъид Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан 12 та жангда қатнашганлар у киши 1170 та ҳадис тўплаб кўп ҳадис ривоят қилувчи саҳобалар ичида 7-ўринда турадилар. У киши ривоят қилган ҳадислардан Имом Бухорий 16 та Имом Муслим 52 та ҳадисни ўз саҳиҳ китобларига киритишган. У киши зоҳид ибодатли тақволи, олим, илимга амал қилувчилардан эдилар. Абу Саиъд хижратнинг 74-йили жума куни 64 ёшда Мадинада вафот этганларва Бақеъ қабристонига дафн этилганлар.

131) Абдуллоҳ ибн Масъуд ким?

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳум ибн Ғофил ал-Хузамий кунялари Абу-Абдурроҳман бу киши исломга 6-бўлиб кирган 2 хижрат яъни Хабашистон ва Мадина хижратларининг соҳибидирлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳизмат қилган сафдошлардан ва жаннатга кириш башорати олган 10 та сахобанинг биридирлар. У зот Маккада биринчи бўлиб (Каъбада) Қуръони Каримни баланд овоз билан ўқиган чиройли Қуръонни ёд олган, тақвоси чиройли хулқли, фақиҳ саҳобалардандирлар. Бадр уришида Абу Жаҳлни қатл қилган, Уҳуд, Хандақ, Ризвон байъати, Ярмук маъракаси, ва бошқа ҳамма жангда иштирок этганлар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 848 та ҳадис ривоят қилганлар у ҳадисларни “Саҳиҳ” соҳиблари ўз китобларига киритишган. Абдуллоҳ ибн Масъуд Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга валий бўлганлар. Усмон ибн Аффоннинг халифаликларида яна Мадинага келдилар ва Хижратнинг 32-йили 60 ёшларида вафот этдилар. Усмон ибн Аффон жанозаларини ўқидилар ва Бақеъ қабристонига дафн этилдилар.

132) Уббода ибн Сомит ким?

Уббода ибн Сомит розияллоҳу анҳум ибн Қайс Ансорий Хазражий оналари Қурротулт — Айний бинту Убода Кунялари Абул-валид Мадина уламоларидан бири. 1- ва 2- “Ақоба” байъитда иштирок этган “Бадр, Уҳуд, Хадақ” жангларида қатнашган Миср фатҳи ва бошқа фатҳ ва жангларда қатнашганлар. Шом диёри фатҳ этилганда Хазрати Умарнинг буйруқлари билан Шом аҳлига Қуръонни ўргатиш учун борганлар. Фаластинга биринчи волий этиб тайинланганлар. Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан  қўрқмасликка Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат берганлар. У киши мухожир Абу-Марсад Ғанавий билан исломий биродар бўлган тақво билан сифатланган улуғ саҳобийдирлар. У киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 181та ҳадис ривоят қилганлар бу ҳадисларни учта “Саҳиҳ” соҳиблари ўз китобларига киритишган. У киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қайси саҳоба сизга энг яқин деб сўраганларида: Абу Бакр, Умар, Усмон, Али ва сен эй Убода деганлар. Убода ибн Сомит хижратнинг 34-йили Байтул-Мақдисда 72 ёшларида вафот этганлар.

133) Абу Зарр Ғифорий ким?

Исмлари Жундаб розияллоҳу анҳум ибн Жунода Ғифорий қабиласидан. Кунялари Абу Зарр исломга энг аввал кирган саҳобалардан 5-си. У зотга Хандақ жангдан кейин Мадинага хижрат қилиш насиб этган. У зот Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат берган саҳобалардан у киши эртанги кунга емоқ сақламайдиган зоҳид зотлардан эдилар. У киши ҳаммаси бўлиб 281 та ҳадис ривоят қилганлар. Абу Зарр розияллоҳу анҳум Усмон розияллоҳу анҳунинг ҳалифаликларида 32 хижрий санада Рабозада вафот этганлар.

Савол жавобни тузувчи “Шайх ул-ислом” масжиди имом хатиби: Салимов Ф.

Қўшимча мутолаа учун тавсия

ҚАҲРАМОН
МАСЪУЛИЯТ.
«Ҳар куни»

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Табаррук

  • ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

  • Муборак Қурбон ҳайити — 2026

  • Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги 

  • Домла Ҳиндистоний раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Facebook
  • Messenger
  • X (Twitter)
XUTBA.UZ

© 2017-2026 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори