XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайхул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Қўқон шахар, Янги хаёт 49

Open in Google Maps
  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
      • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўжизалари
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2021
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • МАДРАСАИ МИР ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Хутба
  • ҲАСАД ЯХШИЛИКЛАРНИ КЕТКАЗАДИ

ҲАСАД ЯХШИЛИКЛАРНИ КЕТКАЗАДИ

XUTBA.UZ / 13 04 2018 - 8:53 / - Хутба

 

Ҳасад  бир кишига берилган неъматнинг заволин хоҳлаш. Ҳасад сўзи “Ҳасдар” сўзидан олинган бўлиб ҳасдар чорваларга тушадиган кана бўлиб, у қайси ҳайвонга тушса қонини сўриб ҳолдан тойдириб, ўлишигача олиб боради. Шу каби ҳасад  инсоннинг қалбига тушса уни ҳалокатга олиб боради.   Унинг ёмонлигидан Қуръони каримнинг Фалақ сурасида  ҳасадгўйни ҳасадидан паноҳ сўрашга буюрилади. Буюк ватандошимиз Фақиҳ, муфассир, муҳаддис, мутасаввиф Абул-Лайс Самарқандий айтдилар: ҳасаддан зарарлироқ нарса йўқ. Ҳасад ҳасадгўйга бешта азобни олиб келади. Бу бешта азоб   ҳасад қилинган кишига етмасдан,  ҳасад  қилувчига етади.

  1. Ғами узилмайди.
  2. Мусибат етади лекин унга ажр олмайди.
  3. Ёмонликни олиб келади,
  4. Аллоҳ таоло унга ғазаб қилади.
  5. Унга тавфиқ эшиклари ёпилади.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ўт ўтинни егани каби ҳасад ҳам мўминнинг ҳасанотларини ейди. Ҳасадгўй Аллоҳнинг раҳматидан узоқдир. У ажрсиз ҳолда тонг отдиради ва кеч қилади. Ҳасадчи улуғ бўлолмайди, Ҳасадчи инкор қилувчидир, чунки у ёлғиз Аллоҳнинг қазои қадарига рози бўлмайди. Ҳасадчи мушрикдир, унга мушрикнинг гуноҳи бор, чунки у Яратганнинг берганига мункир бўлади. Ҳасадчи хафа бўлиб яшайди ва хафа бўлиб ўлади. Ҳасадчи фақирдир, Аллоҳнинг наздида ҳақирдир. Ҳасадчининг аломати иккидир: олдида бўлсанг мақтайди, йўқ бўлсанг ғийбат қилади. Ҳасадчи жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди. Ҳасадчи куфрони неъмат қилувчидир. У қиёмат куни кечирилмайди.”

Иблис Тур тоғи йўлида Мусо алайҳиссаломга йўлиқди. У зот уни танидилар ва уни уриш учун асоларини кўтардилар. Иблис деди:            Эй    Мусо алайҳиссалом, мен асодан қўрқмайман, лекин софликка тўлган қалбдан қўрқаман”. Софликка   тўлган қалбнинг аломати нима? – дедилар Мусо алайҳиссалом. Ҳасадни  тарк қилиш, жасадни муҳофаза қилиш, сиротга мунтазир бўлиш,  кейин  яна  деди:  Эй   Мусо алайҳиссалом, сизга тўрт нарса ҳақида насиҳат қиламан:

1- Ҳасаддан сақланинг, чунки Қобил Ҳобилни ҳасадининг ёмонлигидан ўлдирди.

2- Кибрдан сақланинг, албатта мен кибрнинг сабабидан лаънатландим ва қувилдим.

3-Бегоан аёл билан холий қолишдан сақланинг, чунки у ерда учинчи мен бўламан.  Охирги тўртинчисини айтмоқчи бўлиб турганида, бир фаришта тушиб, тўртинчисини эшитманг, сўзи тамом бўлди, – деди.  Ҳасани  Басрий атдилар: “Эй одам фарзанди! Нима учун ўз биродарингизга ҳасад қиласиз. Агар уни ҳурматлаш учун Аллоҳ ўз фазлидан берган бўлса, нима учун Аллоҳ ҳурмат қилган кишига ҳасад қиласиз? Энди бундан бошқа нарсада бўлса унинг боражак жойи дўзах бўлганидан ҳасад қилмоғингиз ҳам яхши эмас”.

Муҳаммад ибн Сирин: “Дунё нарсаси учун ҳеч кимга ҳасад қилмадим. Агар у Жаннат аҳлидан бўлса, қандай қилиб жаннатда юрувчига ҳасад қилай? Ва у дўзах аҳлидан бўлса, қандай қилиб дўзахда юрган кишига ҳасад қилай?” дедилар.

  Фиравннинг эшигини иблис тақиллатди. Кимсан?  деди Фиръвн.                   Худолик даъво қиласан, лекин зшик ортида ким эканини билмайсан, деди Иблис. Иккимизга ҳам Роббимиз неъматларидан жуда кўп баҳраманд бўламиз, лекин уни тан олмаймиз, биздан кўпроқ гуноҳкор бўлмаса керак, деди Фиръавн. Биз иккимиздан ҳам ортиқ ношукур киши бор, у ҳасадгўйдир, деди Иблис, бир  кун менга илтимос қилиб қўшнимнинг сигирини ҳалок қилгин, деди. Мен унга ҳалок бўлганидан нима фойда, яхшиси сигирни сенинг уйинга буриб юборай, дедим. У эса, йўқ мен ўша сигир бутунлай йўқ бўлишини хоҳлайман, деди. Мен уни касофатинг менга ҳам урмасин, деб ҳайдаб юбордим.    Ҳасадгўйдан ҳатто шайтон ҳазар қилар экан, дилимизга тушган ҳасадни яхши насиҳат билан сиқиб чиқаришимиз лозим экан.

Қўқон шаҳар бош имом-хатиби: Абдулмажид Исақов.

XUTBA.UZ

КАЛИТ СЎЗ: Кибр, Ҳасад

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Ҳадис ва Ҳаёт китобидан савол жавоблар (7-дарс)
“Қиблагоҳ” — оталарнинг ўрни беқиёс
Ҳадис ва Ҳаёт китобидан савол жавоблар (2-дарс)

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Табаррук

  • ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

  • Муборак Қурбон ҳайити — 2026

  • Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги 

  • Домла Ҳиндистоний раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Facebook
  • Messenger
  • X (Twitter)
XUTBA.UZ

© 2017-2026 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори