XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
17 02 2019 - 12:06 / - Мақола

САБР БАРЧА ФАЗИЙЛАТЛАРНИНГ ОНАСИДИР

    Киши ҳаётда турли-туман ҳолатларга тушади. Инсон баъзида қувончдан боши осмонга етса, баъзан ёруғ олам кўзига зимистон бўлиб туюлади. Бундай пайтларда кўпчилик, айниқса, ёшлар ўзларини омадсиз, нотавон ҳис қиладилар. Омадсизлик аламларига дош беролмай, турли бўлмағур чоралар воситаси ила аламдан чиқмоққа ҳаракат қиладилар. Ваҳоланки, оддий тафаккур кўз билан кўринса ҳам, инсон умри бир текисда, равон ўтавермаслигини, бахтиёр кунларда машаққатлар эҳтимоли йўқолмаганини, уқубатли дамларда эса яхши кунлар умиди сўнмаганини кўриш мумкин. Бинобарин, бахтли онларда ховлиқмаслик, кулфат ва машаққатга йўлиққанда эса, бахтиёр кунлар яна келажагини ёдда тутмоқ ва шунга биноан сабр-тоқат, қаноатни қўлдан бермаслик катта фазилат саналади.

    Исломда сабр ахлоқий фазилатлардан бўлиб, мусулмон кишининг руҳий таянчларидан биридир. У мусулмонлар қалбига сукунат ва хотиржамлик солиб, алам бераётган дардига малҳам бўлади. Сабрли киши қийинчиликларни сабот билан қарши олади, уни «Аллоҳ тарафидан» юборилган «синов» деб билади. Чуқурроқ ўйлаб кўрилса, албатта, ҳар бир қийинчилик ортида ажойиб ҳикматлар ётади. Шундай пайтда жоҳил киши хафа бўлади, ўзини ҳар ёнга уради, ғам-ғуссага ботади. Аммо оқил Аллоҳ тарафидан юборилган бу қийинчиликлар орасидан ҳам ўзига яхшиликни топишга уринади. Агар сабр бўлмаса, етган балолардан инсон ҳалок бўлиши ва ҳаётдан ортда қолиши турган гап. Сабр руҳий ҳаёт билан моддий ҳаётни ажратиб турувчи бир нарсадир. Шунинг учун ҳам, Қуръон сабрга катта аҳамият бериб, уни мақтаган, обрўсини кўтарган ва сабрли кишиларни «жуда ҳам ажойиб кишилар» деб атаган. Сабр барча фазилатларнинг онаси хисобланади. Чунки, у инсон қалбида яхшилик малакасини оширади. Ҳар бир фазилат сабрга муҳтождир.

    Сабр сўзининг маъноларидан бири танглик ила ўзини тутиб туришдир.

Сабрнинг тарифида:

— Сабр нафсни қайғу ва аччииқланишдан, тилни шикоятдан ва аъзоларни ташвишдан тутиб туришдир.

— Сабр нафснинг фозил ахлоқларидан бири бўлиб, қилиниши яхши ва гўзал бўлмаган нарсалардан сақланишдан иборатдир.

— Сабр Қуръон ва Суннат аҳкомларида собит туришдир.

— Сабр бало етганда гўзал одоб ила туришдир.

— Сабр изтироб пайтида қалбнинг собит туришидир.

Ибн Қайюм айтади:

   «Сабр ўзи боғланган нарса эътиборидан уч қисмга бўлинади: Амр ва тоатларни адо этишга сабр. Наҳий ва хилофларни қилмасликка сабр. Қазои қадарга рози бўлишга сабр».

   Сабр Аллоҳ таоло томонидан бандага инъом этилган энг катта ва кенг ато ҳисобланади. Сабрли киши ризқнинг озига ҳам, йўқчиликка ҳам чидаб, ўзини хор қилмай, бошини тик тутиб кун кўради. Сабр неъматидан бебахра банда эса, дунёнинг ярмига эга бўлса ҳам, очкўзлигини билдириб қўяди.

   Мусулмон одам Аллоҳ таоло томонидан берилган етарли ризққа сабр қилиб қаноатли бўлиб ўтса, дунёдаги энг катта нажоатга эришган шахс бўлади.

Аллоҳ таоло айтади:

   «Ва сабр қилган пайтларида улардан Бизнинг амримиз ила ҳидоятга бошлайдиган пешволар чиқардик. Улар Бизнинг оятларимизга аниқ ишо-надилар», деган («Сажда», 24).

Сабрнинг фойдаларидан:
1. Сабр оғир вазиятларда нафсни тутишга ёрдам беради.
2. Сабр моддий ва маънавий талабларни амалга оширишда шошилишга ва қўполликнинг олдини олишда қўл келади.
3. Сабр ғазабни қўзғайдиган нарсалар содир бўлганда ўзини тутиб олишга ёрдам беради.
4. Сабр хавф туғилганда ўзини ўнглаб олишга ёрдам беради.
5. Сабр таъмагирлик қўзийдиган вазиятларда ўзини ўнглаб олишда асқотади.
6. Сабр моддий ва маънавий яхшиликларга эришиш йўлидаги жисмоний ва руҳий аламларга чидашга ёрдам беради.
7. Сабр иймон баркамоллигини ва Ислом гўзаллиги далилидир.
8. Сабр қалбда ҳидоят ҳосил қилишга ёрдам беради.
9. Сабрнинг самараси Аллоҳ таолонинг ва одамларнинг муҳаббатидир.
10. Сабр ер юзида таскин топиш сабабчисидир.
11. Сабр жаннатга эришиш ва дўзаҳдан қутилишдир.
12. Сабр Аллоҳ таоло билан бирга бўлишдир.
13. Сабр қиёмат кунидаги катта қўрқинчдан омонликдир.
14. Сабр мардлик ва яхши оқибатнинг аломатидир.
15. Сабр Аллоҳ таолонинг раҳмати ва барокатидир.

 

Назокат

«ОМИНА» ижтимоий-маърифий  электрон журналидан

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Тирикларга ибрат марҳумлар
Бугун тарихий кун бўлди!
Баданларингиз ва асабларингиз учун ором…

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • ТИЛ ОФАТЛАРИ

  • ЧЎПОН ЙИГИТ

  • НАМОЗГА ОИД МАСАЛАЛАР БАЁНИ

  • Илмли ёшлар – юрт келажаги

  • МАКРУҲ АМАЛЛАР

ИЗЛАШ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2020 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори