Ер: Ё Роббий, одам боласини менга қўйиб бер. одам боласини ютуб юбораман. Чунки улар сенинг ризқингдан ейдилар, аммо шукур қилмайдилар.
Денгиз: Ё Роббий, одам боласини менга кўйиб бер. Сувга чўктириб юбораман. Чунки улар сенинг ризқингдан ейдилар, аммо шукур қилмайдилар.
Тоғлар: Ё Роббий, одам боласини менга қўйиб бер. Улар устидан ўзимнинг ҳайбатим билан ëпаман. Чунки улар сенинг ризқингдан ейдилар, аммо шукур қилмайдилар.
Осмон: Ё Роббий, одам боласини менга қўйиб бер улар устига осмондан бир бўлак тушураман. Чунки улар сенинг ризқингдан ейдилар аммо шукур қилмайдилар.
Шунда Аллоҳ Таоло уларга: Одам болаларини сизлар яратганмисизлар?
Ер, денгиз, тоғлар ва осмон: Йўқ дейдилар.
Аллоҳ таоло: Мен уларни яратдим, ўзим уларга раҳим қиламан. Бандаларимни менга қўйинглар. Ким менга тавба қилса, мен уларнинг дўстиман. Ким тавба қилмаса, мен уларнинг табибиман. Мен уларга она боласига раҳимли бўлганиданда раҳимлироқман. Бандаларимдан ким тавба қилган ҳолда келса, узоқдан уни учратаман, «Хуш келибсизлар тавба қилувчилар» — дейман.
Диндошим, биродарим Аллоҳ таолога тавба қилган ҳолингизда рўбаро бўлинг. Ким гуноҳкор холида, тавба қилмасдан вафот этадиган бўлса Аллоҳ таоло у бандадан: «Қаерга кетяпсан? Мендан ўзга Илоҳ топдингми ëки мендан бошқа меҳрибон зотни топдингми?» — дейди. Мана шундай ҳолга тушиб қолишликдан Аллоҳнинг ўзи асрасин.
Аллоҳим раҳимли ва меҳрибон зот.
Таржимон: Беҳзод Нурматов