XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
20 01 2019 - 3:07 / - Мақола

ЭЪТИҚОДСИЗ ОЛИМ ОЛИМ ЭМАС

   Ақлли инсон эътиқодсиз яшай олмайди, иймонли инсон илмсиз туролмайди. Айниқса, илм ва тафаккур эгалари ҳаётларини динсиз тасаввур эта олишмайди. Бир донишманд айтганидай, «Эътиқоддан маҳрум олим – олим эмас». Атоқли физик Алберт Эйнштейннинг: «Дин фансиз чўлоқ, фан динсиз кўр», деган гапи ҳам бор. Ўн саккизинчи аср мутафаккирларидан Хершел: «Билим майдони кенгайган сари Тангрининг мавжудлигига далиллар кўпаяверади», деб таъкидлаган эди.

   Аммо кейинчалик бу ўлчовлар хийла бузилди. Инсонларнинг жоҳиллиги шунга бордики, ухровий ва дунёвий илмлар ўртасига баланд хитой девори тикланди. Дин ва фан бир-бирига ғаним қилиб қўйилди. «Дин турғунликда қотиб қолган, дин илм-фанга тўғаноқ» деган сохта даъволар ўртага чиқди. Дин олими замона илмини ўрганишни ор билиб, унга бепарво бўлди. Дунё олими аксинча эътиқодсизликни, моддапарастликни «чин илм» ҳисоблаб, қаттиқ адашди. Мавлоно Жалолиддин Румий ёзганларидай, «Шарқ ҳақни топди дунёдан кечиб, ғарб дунё топди Аллоҳдан кечиб».

   Иймон ва куфр, ҳақ ва ботил, эзгулик ва ёвузлик орасида бўлгани каби маърифат ва жаҳолат ўртасидаги олишув ҳам ҳанузгача давом этмоқда. Бугун ҳам дин ва фан ўртасида тубсиз чоҳ кўраётган олимлар бор. Айрим фан мутахассислари ҳамон эътиқодсизлик, моддапарастлик тўрларидан халос бўлолмай, Аллоҳнинг яратиш ва ўлгандан кейин қайта тирилтириш иродасига ақллари «етмай» турибди. Диний илмлардан хабардор бўлишни «қолоқлик», «маданиятсизлик» санайдиганлар ҳам керагича топилади.

   Асл ҳақиқат бошқача! Аллоҳ таолонинг бандаларига йўллаган илк кўрсатмаси «Ўқи!» амри эди. Иккинчи дафъада туширган ояти «қаламга ва у битадиган битикларга қасам» деб бошланган. Аллоҳ таоло илмни қиёматгача бандалар учун маърифатга эришиш, ҳақиқатни топиш, икки дунё саодатига эришиш воситаси қилди. Илмсизлик, жаҳолат эса инсониятни тубанликка, ҳалокатга олиб боришини билдирди. Буни замонамиз олим ва мутафаккирлари якдил тасдиқлашади. Ана шуларни ҳисобга олиб, журналимизнинг ушбу сонидан бошлаб «Дин ва фан» туркумида бир неча мақолалар чоп этишни режаладик. Биринчиси – атоқли физик олим, Нобел мукофоти соҳиби Алберт Эйнштейн ва унинг эътиқодий қарашлари ҳақида.

   Дунёда Алберт Эйнштейн исмли олимни танимаган, ҳеч йўқ у кашф этган «нисбийлик назарияси» ҳақида эшитмаган одам бўлмаса керак? Эйнштейн ва унинг илмий кашфиётлари ҳақида беш мингдан ортиқ китоб ёзилган. Унинг ўзи эса: «Мендай ҳеч қандай иқтидор йўқ, фақат ўта қизиқувчиман, холос», деган. Нисбийлик назариясини қандай топгани ҳақидаги саволларга у жўнгина қилиб бундай жавоб берган: «Рисоладаги одам макон ва замон ҳақида фикр юритиб ўтирмайди, у: булар ҳақида ёшлигимда роса ўйлаб бўлганман, дейди. Мен эса, аксинча, ақлан жуда заиф ривожланганим учун катта бўлгачгина бу ҳақда бош қотира бошладим. Болалигида тўлақонли тарбия топганлардан фарқли равишда бу муаммоларга чуқур кириб бордим».

   Алберт Эйнштейн 1879 йили Сюрихда туғилди. Уни болаликда овсар деб камситишарди. Мюнхендаги гимназия муаллимининг «Сиздан ҳеч қачон ақлли одам чиқмайди», деб таъна қилгани, Сюрихдаги олий политехника билим юртининг физика (!) профессори «Интилиши, ирода кучи бўлгани билан иқтидори етишмайди», дея айбситгани кечагидай эсида. Ҳеч ким унинг миясида кечаётган илмий пўртаналардан огоҳ бўлмагани учун ҳамма ёнгинасида улуғ даҳо яшаётганидан бехабарлигича қолди. Алберт йигирма олти ёшида хусусий нисбийлик назариясини ўйлаб топди. Бу оламшумул назариянинг ўттиз саҳифали ечимларини беш ҳафтада ёзиб тугатди. Кейинчалик, 1944 йили Вашингтондаги Конгресс кутубхонаси ана шу қўлёзмани олти миллион долларга сотиб олди. Ўттиз олти ёшида эса умумий нисбийлик назариясини кашф этди. Шунда атоқли инглиз ёзувчиси Бернард Шоу: «Сизлар саккиз нафарсиз, саккиз нафар!» деди. Кейин бунга ҳайрон бўлиб турган Эйнштейнга тушунтирди: «Пифагор, Батлимус, Арасту, Коперник, Галилей, Кеплер, Нютон ва Эйнштейн». Олим фанда қанчалик буюк кашфиёт қилган бўлса-да, ҳамон ўша-ўша оддийлигича қолган эди. Ўғлининг: «Дада, нега бунчалик машҳурсиз?» деган саволига: «Биласанми, ўғлим, кўр қўнғиз думалоқ тўп устида кетаётиб, юрган йўли эгрилигини била олмайди, мен эса, аксинча буни билиш бахтига муяссар бўлдим», дейди.

   Олмонияда ҳокимиятга фашистлар келганидан кейин унинг номи қатағон қилинди, ўзи барча универститет ва академиялардан ҳайдалди. Насистлар унинг бошига эллик минг марка тикишди. Шунда у хотинига ҳазил қилди: «Бошим бунчалик қиммат туришини билмаган эканман». Кейинча Швейтсариянинг Берн шаҳрида яшаб, ижод қилди. 1922 йили физикадаги оламшумул кашфиётлари учун Нобел мукофотини олди.

   Алберт Эйнштейн қанчалик машҳур олим, донғи дунёга кетган улуғ назариётчи бўлмасин, эътиқодли, дунё молига қизиқмаган, камтар ва ҳокисор, одамларга яхшилик қилувчи чин инсонлигича қолди. У умр бўйи биллурдай соф, олийжаноб, эътиқоди мустаҳкам инсон сифатида яшаб ўтди. Ичкиликни оғзига олмади, театр, кино, ўйин-кулги билан иши йўқ эди. Фақат кўп ўқирди. Ҳамма ёқдан пул ёғилиб келганига қарамай, мол-дунёга умуман бефарқ эди. Бернда унинг маошини 3500 франкдан 4500 франкка оширишганида: «Мен бунча пулни нима қиламан?» деди. Рокфеллер жамғармасидан ўн беш минг долларли чек келганида пулни олишни эсдан чиқариб, чекни китобга хатчўп сифатида ишлатиб юрди. Мақолаларидан бирида: «Шахсий фаровонликка интилиш – чўчқаларга муносиб. Мусо, Исо ёки Муҳаммаднинг (алайҳимуссалом) банкдаги жорий ҳисобини кўпайтириш билан машғул бўлишларини тасаввур этиб бўлардими?» деб ёзган эди.

   Эйнштейн кўп ишлар, кўп фикрлар эди. Ундан: «Картотекангиз борми?» деб сўрашганида пешонасини кўрсатган, бошқа одамлар унинг лабораторияси қаердалиги билан қизиқишганида ёнидан авторучкасини олган эди. У шуҳратдан қочарди. Кўпинча: «Нега ортимдан бунча кўп одамлар қувиб юришади, ахир улар менинг назарияларимни тушунишмайди, ҳатто уларга қизиқишмайди-ку!» деб зорланар эди.

   У етмиш олти ёшида ўткинчи дунёдан кетди. Ўлими олдида: «Мен Ердаги вазифамни бажариб бўлдим», деди. У вафот этган госпитал жавончасида дунёни тинчликка чорлаган мақоласи тугалланмай қолганди. Мақоланинг охирги жумласи: «Ҳамма ерда авж олган сиёсий эҳтирослар ҳали кўп қурбон талаб қилади», деган сўзлардан иборат эди.

   Қуйида атоқли физик олим, Нобел мукофоти соҳиби Алберт Эйнштейннинг эътиқодга оид фикрлари билан танишинг:

   «Худога бўлган иймон – илмий изланишларнинг энг улкан самарасидир. Худосиз бўлатуриб илмга ишониш мумкин эмас»;

   «Инсонга ҳақиқий мақсадни дин белгилайди. Аммо муаммо шундаки, қандай восита билан бу мақсадга эришиш мумкин? Ҳақиқатни тўлиғича англаган инсон ҳар қандай фанни ривожлантира олади. Бироқ илм негизидан дин истисно қилинса, кўп нарса йўқотилади. Мен мустаҳкам эътиқоддан маҳрум олимни тасаввуримга сиғдира олмайман»;

   «Табиатни ўрганадиган ҳар бир кишида диний қарашлар туғилиши лозим. Фан билан жиддий шуғулланадиганларнинг иймони шунга комил бўладики, табиат қонунларида қандайдир кучнинг иштироки мавжуд ва бу куч инсондан анча юқори туради. Шу боис фанни холис ўрганиш кишини динга етаклайди. Агар диний хусусиятлар йўқолса, илм-фан руҳсиз, оддий тажрибага айланиб қолади»;

   «Диний туйғу оламни ўрганиш борасидаги илмий тадқиқотлар натижасида юзага келади. Бу туйғу, шубҳасиз, биринчи навбатда илмий қарашлар эгаларида кўринади. Коинот қурилишининг илмий ва ратсионал тушунчаси инсонга иймоннинг энг чуқур ҳис-туйғуларини беради».

Абдуллоҳ НОДИРОВ

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Зуҳо (чошгоҳ) намози ва уни ўқиш тартиби
Биласизми?
Ғафлатда қолманг: тақдирлар, қисматлар белгиланадиган кеча яқинлашмоқда

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • НАМОЗГА ОИД МАСАЛАЛАР БАЁНИ

  • Илмли ёшлар – юрт келажаги

  • МАКРУҲ АМАЛЛАР

  • ТАҲОРАТ НИМА?

  • ҲАРОМ АМАЛЛАР

ИЗЛАШ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2020 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори