XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
24 08 2017 - 3:45 / - Хутба

Либослар- ўзлик қадр қиммат ор номус кўзгусидир

Халқимизда доно бир нақл бор: Катта арава қаерга бошласа кичиги ҳам шу томонга юради. Демоқчи бўлганим фақатгина қизларимизни айбламасдан, аввал ўша қизларимизнинг яқинлари ҳолига бир қараб қўйинг! Эркак киши бўла туриб бугун соч қўйиб, аёллар тақадиган тақинчоқларни тақиб юрадиган йигитларимиз бор. Уларнинг қарашларида бу СТИЛЛ эмиш!

Китобнинг икки саҳифасини ўқишга вақти йўқ йигитларимизнинг соатлаб сочлари билан машғул бўлишлари, ярашмаган тақинчоқлар билан “безатилган” кийимларининг кишида ёқимсиз таасурот қолдириши… яна ҳокозолар.

Техника сония сари ривожланиб келаётган бугунги кунда янаям ҳушёрроқ бўлиб турмасак ён атрофимиздагиларнинг нотўғри йўлга қадам қўйишлари ҳеч гап эмас. Телевизор, телефон, компьютер каби технологиянинг салмоқли маҳсуллари, бугун ёшларимизнинг қўлида оддий кундалик ҳаётнинг ажралмас бир қисмига айланиб улгурган. Улардан қай бири нима мақсадда фойдаланияпти. Буни назорат этиб боряпмизми? Кўраётган фильмининг маъноси қандай қай даражада, қандай маданиятни тарғиб этяпти? Ундаги қаҳрамонларнинг услубий кийинишларидан тортиб феъл-атвори қай алфоздда? Булардан бохабармизми? Компьютернинг ИНТЕРНЕТ деб аталган ўргимчак тўрида бугун миллиард-миллиард маълумотлар топса бўлади. Аммо уларнинг қайси бири тўғри-ю, қай бири нотўғри?… Саволлар кўп, жавоб эса жуда оз…

Яна кийим мавзусига доир мулоҳазалар: Бугун аксарият ёшлар хорижнинг машхур фильмлар қаҳрамонларига тақлидий услубдаги кийимларни хуш кўришади. Хаммамиз биламизки ғарб давлатларининг аксарида оила аъзолари нари турсин хатто бегоналар олдида хам… у ёғини ёзувларда ифодалаб беролмайман. Агар биз шундай беэътиборлик билан қарашда давом этсак эртага ўз фарзандларимиз ўзгаларга тақлид қилиб бор-бора ўзлигини йўқотмайдими?

«Халқ сўзи» рўзномасининг 2009 йил 13 январ сонида, тарих фанлар доктори, профессор Убайдулла Уватовнинг «Либослар ўзлик кўзгуси» мақоласи эълон қилинган. Мақолада ўтган асримизнинг олмишинчи-етмишинчи йиллари тилга олиниб, муаллиф ўзи гувоҳи бўлган воқеаларни ёритган ва унда қуйидаги сўзлар бор эди: “…мен хизмат юзасидан узоқ йиллар Миср, Ироқ, Ливия каби араб мамлакатларида таржимон бўлиб ишлаган пайтларимда, аёлларимизнинг атлас кўйлаклари арабларда, умуман ҳорижликларда катта таасурот қолдирганининг шаҳсан гувоҳи бўлганман. Мана шу фикр мулоҳазалардан келиб чиқиб айтишга ҳақлимизки, биз том маънода ҳам зоҳирий, ҳам ботиний юксак маънавият, инсоний одоб-аҳлоқ нормаларига амал қилиб келган, иймон-эътиқоди мустаҳкам бир халқмиз...” Энди бир қаранг, яқин ўтмишда ҳам ўша ривожланган давлатларда ҳам ўзбекларнинг минг йиллик урф-одатлари билан бирга, миллий гердеробларига ҳам атта қизиқиш билан қарашган. Нега яқин ўтмишда дедик? Тан олиш керакки, бугун шаҳар кўчалари эмас хатто қишлоқларда ҳам, миллийлигимиздан анча йироқ замонавий кийим-бошларга ружу қўйган ёшларимизни кўрамиз. Бугун дўконларимиздан атлас, адрас каби соф ўзбекона тикилган либосларни, фақатгина узатилаётган қизларимизга олиб беришаётганини деярли ҳаммамиз биламиз. Қолган вақтда эса уларнинг ўрнида ҳорижнинг қайсидир машҳур фирмасида тайёрланган, ёки ўша машҳур фирмаларнинг кийимларига тақлидий услубда тикилган кийим бошларни ҳарид қиламиз.

Шу ўринда яна бир мулоҳаза: миллий кийимлар ўрнини биз қачон замонавийсига бўшатиб бера бошладик? Қадимда инсонларнинг қайси миллатга мансуб экани, қайси давлатда яшаши ва қайси динга эътиқод қилишларини билиш учун, биринчи навбатда, уларнинг кийимларига эътибор қаратишган. Ҳар бир миллат ўзига хос кийиниш маданиятига эга. Фақат XIX, XX- асрларда дунё  халқлари кийиниш соҳасида бир-бирига яқинлаша бошлади. XXI асрга келиб, бундайин яқинлашув ва мослашув фақатгина тезлашибгина қолмай, балки кескинлашди ҳам. Замонавий модалар пайдо бўлар экан, улардан ўзларининг мақсади йўлида фойдаланаётган хорижликлар ҳам пайдо бўлди. «Мақсад нима?» ҳақли савол туғилади. Агар бугун бирорта ҳалқ, ўз миллий қадрятларини, минг йиллик анъаналари, миллий кийимларини унита бошласа, эртага улар ўзлигини қадрини, имон эътиқодини унитади. Ўзлигини йўқотган халқни эса ҳар ким ҳам эзиб-янчиб ташлай олади. Бундайларни забт этиш осон! Ахир сунъий йўлдош телеканаллари орқали Араб диёрларининг айримларида нималар бўлаётганини ҳаммамиз кўриб турибмиз-ку…

Биз шарқу, ғарб ва Европа маданиятида ҳамкорлик ва ўзаро таъсирлар кучайиб бораётган бир даврда яшаяпмиз. Кейинги пайтларда жамиятимизда азалий қадрятларимизга тамомила номуносиб бўлган турли ҳолатларга, ҳақиқий инсоний ақидаларимизга ҳам тўғри келмайдиган ишларга гувоҳмизки, бундай ҳолат кийиниш маданиятида ҳам кўзга ташланяпти.

ХУШЁР БЎЛИНГ ОДАМЛАР!!!

Балки сизнинг назарингизда бугун оддийгина кийинишдан “ТРАГЕДИЯ” ясаётган бўлишим мумкин. Аммо бу ҳақиқат… Агар чуқурроқ мулоҳаза этиб кўрсак бунинг нақадар ҳақиқатлигига амин бўласиз… Узоқ эмас 20-30 йил вақт ичидаги ўзгаришларни бир-бирига таққослаб кўринг. 1993 йилда ютуқларимиз Ибо, ҳаё бирдамлик андиша бирдамлик  меҳр мурувват одамийлик инсонпарварлик катталарга хурмат кичикларга иззат. 2013 йилда ютуқларимз.Эркинлик ҳуррият,мустақиллик,дин эркинлиги ҳалқпарварлик ,дўстлик,технологик ривожланиш кенг имкониятлар камчиликларимиз эса тўқликка шўхлик,терроризм,миссионерлик янги уруш ўчоқларининг пайдо бўлиши,вахшийлик,қотилликларнинг кўпайиши,фахшнинг оддий ҳолатга айланиши ва бедаво дардларнинг пайдо бўлиши технологик нурланиш андишанинг кўтарилиши ватанни ватандошини сотиши

Кўриб турибсизки ютуқларимиздан камчиликларимиз бисёрдир.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуҳаниевич Каримовни “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли фундаментал мазмун-моҳиятли асарида шундай сўзларни ўқиймиз: “…Жаҳон – кенг, дунёда мамлакат кўп, лекин бу оламда бетакрор она юртимиз Ўзбекистонимиз яккаю ягона. Бу гўзал юрт, бу муқаддас замин фақат бизга аталган. Мана шу улуғ туйғу ҳар биримизнинг дилимизга жо бўлиши, ҳаётимиз мазмунига айланишини истардим”.

Ватанга бундай юксак муҳаббат туйғуси ҳар бир ишимизда, шу қатори миллий либосларда ҳам яққол кўзга ташланмоғи даркор. Чиройимизга чирой, кўркимизга кўрк қўшадиган миллий либосларимиз қадрини баланд тутайлик. Улар оламнинг бетакрор бир гўзаллиги эканлигини унутмайлик. Либослар – ўзлик, қадр-қиммат, ор-номус кўзгусидир.

Бу мавзуга яна қайтамиз…

Эҳтиром ила….

Фазлиддин Салимов.Шайхулислом масжиди имом хатиби

Қўшимча мутолаа учун тавсия

ОГОҲ БЎЛИНГ ГИРДОБ ТОРТИБ КЕТМАСИН
“Қиблагоҳ” — оталарнинг ўрни беқиёс
21 — AСР ВАБОСИ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • ЧЎПОН ЙИГИТ

  • НАМОЗГА ОИД МАСАЛАЛАР БАЁНИ

  • Илмли ёшлар – юрт келажаги

  • МАКРУҲ АМАЛЛАР

  • ТАҲОРАТ НИМА?

ИЗЛАШ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2020 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори