XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
21 07 2018 - 8:19 / - Хутба

НИҚОБ ЁХУД ОММАВИЙ МАДАНИЯТ

    “Оммавий маданият ва унинг келажак авлодга салбий таъсири” мавзусига ёшлар билан сухбатда кўп бора мурожаат этишимизга тўғри келади.

    Табиийки, «оммавий маданият» деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди. Сабаби унинг юзи, кўзи, кўриниши, сўзлаши бизга дўстдек кўринади. У ана шундай гўзал ниқоб остида кириб келади. Дўстдек, меҳрибон, мурувватли кўмакдошдек кўриниб туриб, юрагимизга пичоқ санчиб кетганини, кўзимизга кулиб қараб туриб ўлдириб қўйганини сезмай қоламиз. Шу жиҳатдан оммавий маданиятнинг ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатишга, маънавиятимизга – келажагимизга таҳдид солишга қаратилган шаклларини аниқлаб, ана шуларга қарши курашмоғимиз керак бўлади. Бугун ёшларимиз ўзига хос “тушунчалар уруши” шароитида яшамоқдалар. “Оммавий маданият” ота-боболаримиз “қора” деган нарсаларни “оқ”, “оқ” деган нарсаларини “қора” деб уқтирмоқда. У қора юзига оқ ниқоб тақиб олиб, қора ниятларини амалга оширмоқда.

    Оммавий маданиятнинг пайдо бўлиши ва ривожлана бошлаши XIX аср охири ва XX аср бошларига тўғри келади. “Оммавий маданият” анъанавий маданиятнинг маълум йўналиши сифатида эмас, балки маданиятдаги сифат ўзгариши, ҳаёт тақозаси асосида юз берди.

    Анъанавий маданиятда бўлганидек, оммавий маданиятнинг ҳам универсал характеристикаси ҳамон мавжуд эмас. Буни шундай тушунтириш мумкин. Гап шундаки, “Оммавий маданият” илмий-фалсафий категория сифатида ўзига якдил учта тушунчани қамрайди. Биринчидан, “маданият” – алоҳида характердаги маҳсулот. Иккинчидан, “оммавийлик” – маҳсулотни тарқатиш меъёри. Учинчидан, “маданият” – маънавий бойлик. XIX асрнинг биринчи ярмида дунё мамлакатларида ҳам аҳоли сони кўпая бошлади, ҳам ана шу аҳолини боқиш учун капитални кўпайтириш иштиёқи туғилди. Бу иштиёқни қондириш учун турли-туман ихтиролар қилиш авж олди. Умуман, XIX асрда жуда кўп нарсалар ихтиро қилинди. Ихтиро қилинган ҳар қандай нарса (восита) қўл меҳнатини сиқиб чиқариш ва тезкор бойлик орттиришга қаратилган эди. Илгари қўл меҳнати орқали бир кунда 10 та маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, бу даврга келиб, соатига 10 тадан маҳсулот ишлаб чиқарила бошлаган. Натижада керагидан ортиқ маҳсулотлар миқдори кўпайди. Йирик-йирик давлатларда ана шу ортиқча молни қандай қилиб бўлмасин, кимгадир сотиш муаммоси пайдо бўлди. Ўша даврдаги ривожланган давлатларда шундоқ ҳам барча маҳсулот етарли бўлган. Шунинг учун ортиқча маҳсулотни кичик давлатларга сотишни йўлга қўйиш лозим эди. Хўш, буни қандай амалга оширилди? Бунинг учун ўша майда давлатларни босиб олиш, босиб олинган ҳудуд аҳолисига ортиқча маҳсулотни сотиш, ўша ҳудуддаги бойликларни олиб чиқиб кетиш керак, деган ечим топилди. Шу орқали ҳар томонлама бойликка эга бўлиш ва дунёни бошқариш кўзланди. Босиб олишга-ку босиб олинди, аммо улар мустамлакачи давлатнинг маҳсулотларини қабул қилишмади. Ўз маданиятларидан воз кечишни хоҳлашмади. Шу вазиятда “оммавий маданият” аталмиш тушунча яратилди. Ана шу тушунча орқали мустамлакалардаги, умуман жаҳондаги барча халқларнинг ўз маданиятидан жудо қилиб, уларга сохта янги маданият – оммавий маданиятни сингдириш ўйлаб топилди. Манипуляция билан кичик-кичик халқларни маданий бўйсундиришга киришилди. Масалан, бир мамлакатда аҳоли ароқ ичмайди. Манипулятор ўша халққа ароқ ичиш маданият эканлигини сингдиради ва аввал ароқни текин тарқатиб, кейинчалик сотиб, халқни ароқ ичишга ўргатади. Ароқ эса манипулятор томонидан ишлаб чиқарилади, холос. Ароқ ичишни одат қилган, уни йўқотишдан қўрққан “маданиятли” халқ ароқ ишлаб чиқараётган давлатни йўқотгиси келмайди. Қарабсизки, ўз-ўзидан бу халқ манипуляторга ўзи билмаган ҳолда бўйсунишга мажбур бўлади. Ўзлигини йўқотиб, ўзгаларнинг ноғорасига ўйнай бошлайди.

    Хуллас, оммавий маданият одатда киборлар ёки халқ маданият қадриятларига нисбатан камроқ бадиий қадрга эга ва у оммавий истеъмолга мўлжаллаб маданий қадриятларни ишлаб чиқишни ифодалайди ҳамда у индустриал жамиятларга хосдир. Оммавий маданият барча одамларга қаратилган бўлиб, муттасил равишда кундалик ҳаёт учун ишлаб чиқилади ва оммавий муомала воситалари фаолиятида ёрқин намоён бўлади.

    Демак, “оммавий маданият”нинг ана шундай сийқаланиб, жўнлашиб бориши ҳаммамизни огоҳликка чорлаши лозим.

Фазлиддин  САЛИМОВ

Шайхул-Ислом жомеъ масжиди имом хатиби

XUTBA.UZ

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Ҳадис ва Ҳаёт китоб савол жавоблар (5-дарс)
БОЛАЛАР УЙИДА ХАТНА ТЎЙИ
Ҳадис ва Ҳаёт китобидан савол жавоблар (6-дарс)

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • ТИЛ ОФАТЛАРИ

  • ЧЎПОН ЙИГИТ

  • НАМОЗГА ОИД МАСАЛАЛАР БАЁНИ

  • Илмли ёшлар – юрт келажаги

  • МАКРУҲ АМАЛЛАР

ИЗЛАШ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2020 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори