XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
22 04 2020 - 11:43 / - Хутба

Ҳадис ва Ҳаёт китобидан савол жавоблар (3-дарс)

31) Ҳанафий мазҳабида суннатнинг санади учга бўлинади улар қайсилар?

1-си:  Мутавотир.

Саҳобалар, Тобиъинлар, табаъа тобиъинлардан ўттиздан кўп киши ривоят қилган ҳадислар мутавотир ҳадис билан собит билан хукмни инкор қилган киши кофир эътироф этиб, тан олиб амал қилмаган киши гунохкор бўлади. 

2-си: Машҳур .

Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан кўп саҳобалар ривоят қилиб келтирган ҳадисдир 

“1-Албатта амаллар ниятларга боғлиқ. 2-Ислом дини бино қилинди беш рукнга биноан” Ким машҳур хадис орқали собит бўлган хукмни инкор қилса фосиқ бўлади, унга унга амал қилмаса гунохкор бўлади. Бу икки ҳадис Қуръони каримнинг хукм буйруқларини хос-буйруқ деб қайд қилинади.

3-си: Оҳад.

Озчилик кишилар томонидан ривоят қилинган ҳадисга айтилади. Оҳад ҳадис билан буюрилган ишни қилиш вожибдир унга амал қилмаган киши гунохкор бўлади.

32) Ҳадис билан собит бўлган хукмлар тўртга бўлинади улар қайсилар?

1-си: Қуръони карим билан собит бўлган хукмларни таъкидловчи хукмлар яни Қуръон оятларида буюрилган ишларни таъкидловчи ҳадислар масалан: “Етти халок қилувчи нарсадан сақланинглар” ҳадиси ва мусулмон кишининг моли бошқага ҳалол эмас магар ўзи рози бўлиб берса ҳалол” мазмунидаги ҳадис Қуръондаги “Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг” оятини таъкидлаш учун келган.

2-си: Қуръонда умумий ёки мутлоқ бўлган хукмларни хос ва қайдли қилувчи хукмлар масалан: Ўғрининг қўлини кесишда мутлоқ қўлнинг ҳаммасини эмас балки жузъини кесишни қайд қилинган ёки Аллоҳ таоло Қуръонда никоҳи харом билан аёллардан бошқа ҳаммаси ҳалол қилинди деган хукмдан Пайғамбар алайҳиссалом: Бир эркак ўз аёли устига унинг аммасини, холасини, жиянини олиб бўлмаслик хукмини хассатан чиқарганлар.

3-си: Қуръонда келган умумий хукмларни баён қилувчи хукмлар бўйруқлар масалан: Намоз ўқиш, рўза, хаж, закот каби бўйруқлар. Қуръонда келган бўлса уларни қандай бажари суннатда ўргатилган.

4-си: Қуръонда зикр қилинмаган ҳукмларни суннатда зикр қилиниши. Масалан: Оилали зинокорни тошбўрон қилиш, бир гувоҳ ва қасам билан ҳукм  чиқариш, эркакларга тилла ва ипакли кийим кийиш харомлиги ва садақаи фитр каби ҳукмлар фақат суннат билан собит бўлгандир.

32) Ҳадис билан собит бўлган хукмлар қайсилар?

Зинокорларни тошбурон қилиш, садақаи фитр бериш, эркакларга тилла ва ипак кийимлар кийиш, бир гувох ва қасам ичиш билан хукм чиқариш.

33) Пайғамбаримиз  алайҳиссаломдан содир бўлган нарсалар иккига бўлинади у нима?

1-Пайғамбаримиз  алайҳиссаломнинг инсонлик табиатидан келиб чиқиб қилган амаллари масалан: юриш-туришлари ўтиришлари еб-ичишлар, ухлашлари каби ёки шахсий  ҳаётий тажриба, фикр мулоҳазага асосланиб, дунёвий  ишлар ҳақида айтган гаплари масалан: савдо-сотиқ ҳақида ёки беморга маслахат бериш каби бундай амалларни инсонлик табиати билан ҳамма инсонлар ҳам қилади буни мубох амал дейилади.

2- Пайғамбаримиз  алайҳиссаломга хос бўлганамаллар масалан: Рўзани улаб тутиш, саҳарлик қилмасдан рўза тутиш, тўрттадан ортиқ аёлга уйланиш каби бундай амалларни қилиш бошқа мусулмонларга мумкин эмас.

34) Пайғамбарлик сифати билан собит бўлган хукмлар иккита улар қайсилар?

1-Жаброил алайҳиссалом орқали вахий қилинган амаллар.

2-Вахий орқали эмас ўзлари ижтиход қилган амаллар.

35) Пайғамбарлик сифатларидан ташқарида собит бўлган хукмлар қайсилар?

Оддий игсонлар каби ҳаётий ишлари билан машғул бўлишлари бозор, уй ишлари, касал кўргани боришлари… 

36) Нисо ва Марв шаҳарлари қаерда?

Туркманистон худудида.

37)У ердан қайси муҳаддис чиққан?

Исҳоқ ибн Раховайх ал-Марвазий, Абдуллоҳ ибн Муборак ал-Марвазий, Имом Насоий (Сиҳохи-ситта) сохиби.

38) Бизнинг юртимиздан чиққан учта муҳаддис кимлар?

Имом Бухорий.

Имом Термизий.

Имом Доримий самарқандий.

39) Ҳадис ўрганувчиларнинг одоби еттита улар қайсилар?

1-Аввало ихлосли, соф ниятли бўлиши илм талабидан дунёвий мақсадларни, мансаб, бошчилик, обрў, шарафни кўзламаслик.

2-Ўз юртидаги иқтидорли аҳли илмлардан устоз топиши.

3-Ўз устозини ҳурмат қилиши, чунки бу ҳадисни ҳурмат қилишдир.

4-Ҳар бир ҳадиснинг калималарини қунт билан ўрганиш, чунки бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидир.

5-Ҳадисга тегишли китоб ва маълумотларни тўплаб, ўқиб ўрганиб юриш.

6-Илм даражаларидан шошилмай аста-секин кўтарилиш.

7-Ҳадис ўрганиш, ўргатиш ва музокара қилиш учун ғусл қилиб покиза кийим кийиб ҳушбўйланиш лозим.

40) Ҳадис ёзувчи уч нарса билан бошлайди у нима?

1-Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

2-Аллоҳга ҳамду сано

3-Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат-салом айтиш.

Савол жавобни тузувчи

«Шайхул-Ислом» масжиди

имом хатиби: Салимов Ф.

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Либослар- ўзлик қадр қиммат ор номус кўзгусидир
Маънавиятда илмнинг ўрни
ЖУМУЪА ОДОБЛАРИ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Насронийни мусулмонга айлантирган салом

  • ТИЛ ОФАТЛАРИ

  • ЧЎПОН ЙИГИТ

  • НАМОЗГА ОИД МАСАЛАЛАР БАЁНИ

  • Илмли ёшлар – юрт келажаги

ИЗЛАШ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2021 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори