XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайхул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Қўқон шахар, Янги хаёт 49

Open in Google Maps
  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
      • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўжизалари
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2021
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • МАДРАСАИ МИР ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Хутба
  • Динлар аро бағрикенглик

Динлар аро бағрикенглик

XUTBA.UZ / 24 08 2017 - 3:46 / - Хутба

     Ислом дини бошданоқ инсониятга асл мурувватни, диндошларига хатто ғайри муслимларга эҳтиром хамда бағрикенглик билан муносабатда бўлишни ўргатиб келган ва келмоқда. Ислом ўзидан олдинги самовий динларни шунчаки хурмат қилиш билан чекланмай, ўша дин аҳилларига чексиз мурувватлар кўрсатган. Маданияти ва анъаналарига эҳтиром билан қараган. Келинг бу борадаги хадисларга мурожаат қиламиз.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида уларнинг* маълум кун, яъни ашуро куни рўза тутаётганларини кўрдилар. Улар: «Бу улуғ кун. Бу шундай кунки, унда Аллоҳ Мусога нажот берган ҳамда Оли Фиръавнни ғарқ қилган ва шу боис Мусо унда Аллоҳга шукрона сифатида рўза тутган», дейишди. Шунда у зот: «Мен Мусога улардан кўра ҳақлироқман» деб, (ашуронинг) рўзасини тутдилар ва рўзасини тутишга буюрдилар».

Бухорий ривоят қилган.

* Мадина яҳудийлари назарда тутилган

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ашуро куни рўза тутиб, унинг рўзасини тутишга буюрган чоғлари: «Эй Аллоҳнинг Расули, у яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун‑ку», деб қолишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Келаси йил, иншааллоҳ, тўққизинчи куни ҳам рўза тутамиз», дедилар. Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келаси йил келмасдан вафот этдилар».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

Асрлар давомида бу қоидаларга амал қилиб яшаган мусулмонлар бир-бирларига ва ҳатто ораларида яшайдиган бошқа миллатларга ҳам мурувватнинг мислисиз намуналарини кўрсатиб бутун инсониятга ибрат бўлишди.

    Ислом дини илк давриданоқ собиқ динларга тазйиқ ўтқазмади, диний бағрикенгликнинг оламшумул шиорларини ўртага ташлади. Келинг тарихга назар ташласак

    Радий Фишнинг “Жалолиддин Румий” романидаги аллома вафоти билан боғлиқ лавҳада шундай сўзлар битилган: “Турклар ва хуросонийлар, юнонлар ва арманлар, православлар ва яҳудийлар – ҳамма шоир билан видолашишга келган, ҳар ким ўз русумида алвидо айтарди. Орада фақиҳлардан бири Амир ул-умаро Муниниддин Парвонага: “Ўз шайхини дафн этаётган мўминлар ичра насроний ва яҳудийлар не қилур?”, -деб уларни ҳайдашни сўради. Бироқ бу бефойда эди. Шунда “Қуёш Ер юзини ёритганидек, Мавлоно ҳақиқат нури ила бутун башариятни мунаввар этмиш. Қуёш – ҳамманинг мулки!” -деди насронийлар руҳонийси. “Мавлоно – нон кабидирлар. Нон ҳаммага зарур. Амирим, очларнинг нондан юз ўгириб кетганини қайда кўргансиз?” -деди яҳудийлар раввини”. Ушбу таърифлар бежизга айтилмаган ана шундай буюк аждодларимиз борлигидан фахрланамиз.

    “Барча самовий динлар бир манбаъ, бир булоқдан сув ичади. Ҳамма пайғамбарлар биродардирлар, барча динлардаги яхшиликлар тўсилмаслиги лозим.

   ”Юртимизда азал–азалдан турли эътиқодга мансуб миллат ва элатлар истиқомат қилиб келган. 130 дан зиёд миллат фарзандларининг ҳур ва озод диёрда туғилиб, тинчлик ва осайишталик кайфиятида яшашлари ватанимиз бағрикенглик диёри эканининг ёрқин намунасидир. Уларнинг аҳил иноқликда бир-бирларинииг эътиқодларини хурмат ва эхтиром рухида яшаб келишларининг ўзи Яратганнинг халқимизга берган неъматидир. Шунингдек дастурхонларимизнинг тўкин сочинлиги, хосилдорликнинг мўл-кўллиги айнан «Тинчлик» деб аталмиш буюк неъмат ва кўп миллатли халқимиз тотувлигиниг нишонасидир. Динлараро бағрикенглик ғояси бутун жамъият аъзолариниг эзгулик йўлидаги хамкорлигини назарда тутади хамда тинчлик ва барқарорликнинг мухим шарти хисобданади. Мамлакатимизда турли туман дин вакиллариниг эмин–эркин яшашлари учун барча шароитлар яратилган.

Қўқон шаҳар “Шайхулислом масжиди имом хатиби Ф. Салимов.

КАЛИТ СЎЗ: Дин

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Ҳадис ва Ҳаёт китобидан савол жавоблар (6-дарс)
Қарздан қўрқиш ҳақида
Солатун-нория

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Табаррук

  • ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

  • Муборак Қурбон ҳайити — 2026

  • Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги 

  • Домла Ҳиндистоний раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Facebook
  • Messenger
  • X (Twitter)
XUTBA.UZ

© 2017-2026 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори