XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайхул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Қўқон шахар, Янги хаёт 49

Open in Google Maps
  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
      • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўжизалари
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2021
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • МАДРАСАИ МИР ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Мақола
  • Рамазон – ибодат мавсуми

Рамазон – ибодат мавсуми

XUTBA.UZ / 25 05 2018 - 12:49 / - Мақола

   Эзгулик ва эҳсон, ибодат мавсуми Рамазонга етганимиз улуғ бир неъмат. Аллоҳ таоло бу ойда гуноҳлардан покланишимиз, нафсларимизни тарбиялаб, тоатларга ўргатишимиз учун бизга рўзани фарз қилди, Қуръон тиловатига, кечалари қоим бўлишга, хайр-эҳсон қилишга ундади.

   Шубҳасиз, бу ойнинг энг улуғ ибодати рўзадир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: “Одам боласининг ҳар бир (яхши) амали савоби ўн баробардан етти юз баробаргача кўпайтириб берилади. Аллоҳ таоло айтди: “Фақат рўза мустасно. Албатта, у Мен учун ва унга Ўзим мукофот бераман. Банда шаҳвати ва таомини Мен учун тарк қилади”” (Имом Муслим ривояти).

   Рўза инсонни ёлғизликда ҳам, одамлар орасида ҳам Аллоҳ таолони унутмасликка, тоатларга сабрли бўлишга, доим гўзал хулқли бўлишга, Аллоҳ қайтарган нарсалардан узоқ бўлишга ўргатади.

   Рамазон – таровиҳ ойи. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мағфиратга ноил бўлиш, ажру савобларни кўпайтириб олиш учун бу ой кечаларида ибодат билан қоим бўлишга тарғиб қилиб: “Ким Рамазон кечалари имон билан, савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари кечирилади”, деганлар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

   Тунги намоз мўминлар шарафи, солиҳлар одати, обидлар унсидир. У бандани Аллоҳ таолога яқинлаштирувчи энг афзал амалдир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: “Тунги намозни канда қилманг. У сизлардан олдин ўтган солиҳлар одати, Раббинггизга яқинлик, гуноҳларга каффорат, маъсиятлардан қайтарувчидир” (Имом Аҳмад ва Термизий ривояти).

   Рамазон – Қуръон ойи. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир” (Бақара, 185). Рўзадор бу ойни Қуръони карим тиловати учун ғанимат билиши керак. Қуръон рўзадорга шафоатчи ва гувоҳдир. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: “Рўза ва Қуръон қиёмат кунида бандага шафоат қилади. Рўза: “Эй Раббим, мен уни кундузи таомдан ва шаҳватлардан тийдим, мени унга шафоатчи қил”, дейди.         Қуръон: “Мен уни тунда уйқудан қолдирдим, мени унга шафоатчи қил”, дейди ва иккалови шафоатчи қилинади” (Имом Аҳмад ва Табароний ривояти).

   Рамазон – хайру саховат ойи. Бу ойда бошқа ойларга қараганда кўпроқ сааховат кўрсатишга тарғиб қилинган. Зеро бу ойда қилинган садақа ва эҳсонлар савоблари кўпайтириб берилади. “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларнинг энг сахийи эдилар. У зотнинг энг сахий бўладиган вақтлари Рамазонда – Жаброил (алайҳиссалом) билан учрашганларида бўлар эди. У зот Жаброил (алайҳиссалом) билан Рамазоннинг ҳар тунида учрашиб, Қуръонни дарс қилишар эди. Ўшанда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саховатда эсаётган шамолдан-да тез бўлиб кетар эдилар” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

 Жамшид Шодиев тайёрлади.

КАЛИТ СЎЗ: Мохи рамазон

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Кавсар сурасига оид сонлар мўъжизаси…
ИСЛОМ, ТАРАҚҚИЁТ ВА МАЪРИФАТ
ИМОМ АЛ-БУХОРИЙ

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Табаррук

  • ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

  • Муборак Қурбон ҳайити — 2026

  • Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги 

  • Домла Ҳиндистоний раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Facebook
  • Messenger
  • X (Twitter)
XUTBA.UZ

© 2017-2026 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори