«Таълим» бир нарсанинг хақиқатини батафсил ва яхшилаб билдириш маъносини англатади. «Таълим бериш», «дарс бериш» ва «ўргатиш» сўзларининг маънолари бир-бирига яқин булиб, маълумотларни муаллимдан мутаъаллимга (таълим олувчига) нақл қилишни билдиради. Таълим шарҳлаш, очиқлаш, яқинлаштириш, хужжатлаш, далил келтириш, тарбия бериш ва насиҳат қилиш каби ишлардан иборатдир.
Таълим бериш билан таълим олиш бир-бирига чамбарчас боғлиқдир. Бирисиз иккинчиси булмайди. Шунинг учун хам та-лаба бўлиб илм олишга қанчалик тарғиб қилинган ва бу ишга савоб-мартабалар ваъда қилинган бўлса, олим бўлиб таълим беришга хам шунчалар тарғиб қилинган ва бу ишга хам савоб-мартабалар ваъда қилинган. Илм талаб қилиш фарз бўлгани каби, таълим бериш ҳам фарз қилинган.
Мўмин-мусулмонлар таълим ишларига доимо катта эътибор бериб келишган. Шунинг учун ҳам Исломга амал қилинган даврларда мусулмон оламида илм кенг миқёсда тарқалган, дунё аҳмиятига молик улуғ алломалар етишиб чиққан. Мусулмонларчилик кўп олим етиштирган миллатни тарих ҳали-ҳануз билмайди. Бу холатни яхшилаб ўрганган ғарблик шарқшунослардан инсоф билан: «Мусулмонлар барча-барчалари мадрасага қатнайдиган бутун бошли бир миллат бўлган», деб ёзган.
Ҳа, мусулмонлар бешикдан то қабргача илм излашган! Ҳар бир эркагу аёлга илм талаб қилиш фарзлиги учун ўз ихтиёрлари билан, иймон ва ихлос ила, мисли курилмаган шавқу завқ таълим ишларига шунғишган.
Мусулмонларнинг таълим борасида килган саъй-ҳаракатлари туфайли дунёда биринчи тўлақонли дорилфунунларга асос солинди. Мағрибнинг Фас шаҳридаги «Каравийюн», Тунисдаги «Зайтуна» ва Қоҳирадаги «ал-Азхар» дорилфунунларининг минг йиллик байрамлари ўтказилганига анча бўлди. Исломнинг таълимга берган аҳамиятидан таълим ҳодимлари бўлмиш муаллимларни улуғлаш ва уларга бўлган ҳурмат-эҳтиром юзага келган.
Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ, Унинг фаришталари, осмонлару ернинг аҳли, ҳаттоки уясидаги чумоли ва балиқ ҳам одамларга яхшиликни ўргатувчига салавот айтадилар», дедилар». Термизий ривоят қилган.
Ушбу ҳадиси шарифдаги одамларга яхшиликни ўргатувчилар асосан мусулмон муаллимлардир. Бу шарафга муяссар бўладиганларга кичкинтойларга алифбе харфларини ўргатаётган муаллимлардан тортиб, фан докторлиги илмий ишларига раҳбарлик қилаётган устозлар, илмий кашфиётларни бошқараётган раҳбарларгача барчалари кирадилар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одам боласи ўлганида амали кесилади. Илло уч нарса:
жорий садақа, манфаат олинадиган илм ёки унинг
ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанд мустасно», дедилар». Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилганлар.
Мўмин одам ўз вафотидан кейин ортидан манфаат берадиган илм қолдирса, савоби узилмайдиган амал колдирган бўлади. Бу эса илмнинг асари доимий булишидир.
Киши кандай қилиб ўзидан кейин манфаат берадиган илм қолдира олади? Бу иш, аввало, бошқаларга илм ўргатиш билан амалга ошади. Модомики, шогирдлар, шогирдларнинг шогирдлари ўша илмни ишлатмоқдами, кишиларга манфаати етмоқдами, устозга савоби ёзилиб тураверади.
Иккинчиси китоб ёзиб қолдириш билан бўлади. Қуръон ҳадис ва диний илмлар буйича, мусулмонларга фойда келтирадиган бошқа илмлар буйича иймон ва иҳлос билан китоб ёзиб колдирган кишига, агар китобидан мусулмонлар фойдаланиб туришса, ўлганидан кейин ҳам унга савоб етиб тураверади.
Учинчиси илм йулида хизмат қилиш билан бўлади. Мисол учун, имконияти бор одам толиби илмларга, устозларга илм йулида ёрдам бериб, илм даргоҳи қуради, ўз маблағидан китоб чоп эттиради, кутубҳона қилади ва хоказо. Мана шунга ўхшаш ишлар илм йулида хизмат қилиш ҳисобланади. Бу ишларни қилган одамлар вафот этиб кетса хам, савоблари узилмай бориб туради. Мўмин-мусулмонлар таълим ишларига доимо катта эътибор бериб келишган. Шунинг учун ҳам маълум даврларда мусулмон оламида илм кенг миқёсда тарқалган, дунё адамиятига молик улуғ алломалар етишиб чиққан.
“Ижтимоий одоблар” китобидан