XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайхул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Қўқон шахар, Янги хаёт 49

Open in Google Maps
  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
      • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўжизалари
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2021
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • МАДРАСАИ МИР ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Биласизми?
  • ЖАМОАТ БАЁНИ

ЖАМОАТ БАЁНИ

XUTBA.UZ / 14 03 2021 - 12:39 / - Биласизми?

НАМОЗНИ ИМОМ ВА ЖАМОАТ БИЛАН ЎҚИМОҚ ЁЛҒИЗ ВА ТАНҲО ЎҚИМОҚДАН ЙИГИРМА ЕТТИ ДАРАЖА ОРТИҚ САВОБЛИДИР. 

— Икки, уч ва ундан зиёда киши фарз намозини қандай ҳолда ўқисин? 

— Уларнинг орасидан бир киши имом бўлиб, қолганлари унга эргашиб (иқтидо қилиб) ўқимоқлари суннатдир.

— Жамоат билан ўқиладиган намоз қандай ҳолда ўқилади? 

— Имом бош бўлиб, қолган кишилар намозга эргашиб ўқийдилар. Намознинг ҳар рукни ва ҳар амалини имомдан кейин ёки имом билан баробар бажарадилар, ҳеч бир амални имомдан илгари қилмайдилар.

— Имомга эргашувчилар (муқтадийлар) намоз ичида бўлган ҳамма зикрларни ўқийдиларми? 

— Йўқ, ҳаммасини эмас, балки қиёмда такбири таҳримадан сўнгра фақат Санони ўқийди. «Aъузу биллаҳ», «Бисмиллаҳ»ни ва сураларни ўқимайди, балки сукут қилади. Рукуъдан қиёмга қайтганда имом «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ»нинг ўзинигина айтади. Орқадагилар «Роббана лакал ҳамд»ни айтадилар, «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ»ни айтмаслар. Бошқа зикрларни имом ҳам айтади, эргашувчилар ҳам айтадилар. Aммо имом такбирларни ва «Самиъаллоҳ»ни, саломни овоз чиқариб айтади. Эргашувчилар зикрларни ичда айтадилар. Овоз чиқариб ўқиладиган намозларда Фотиҳа сураси тамом бўлгандан сўнг эргашувчилар ичларида «Омин», дейдилар.

— Эргашувчи бир киши бўлган вақтда имомнинг қайси тарафида туради? 

— Имомнинг ўнг тарафида. Имомга шу қадар яқин турадики, эргашувчининг оёқ

бармоқлари имомнинг товонига баробар туради. Имомнинг чап тарафида ва орқасида турса ҳам жоиздир, лекин суннатга хилоф бўлади.

— Эргашувчининг қадами имомнинг қадами билан баробар бўлса ёки имомдан кейинроқ бўлса, аммо ўтирган ҳолда тиззаси имомнинг тиззасидан илгари ўтиб турса, зарари борми? 

— Зарари йўқдир, қадам мўтабардир.

— Балоғатга етган катта кишилар билан ёш болалар қўшилиб бир имомга эргашсалар, қандай ҳолда саф оладилар? 

— Ёш болалар улуғ кишилар сафида эмас, ўзлари ортда саф бўлиб турадилар.

— Ёш бола улуғ кишилар сафида туриб намоз ўқиса, улуғ кишиларнинг намозига зарари борми? 

— Улуғ кишиларнинг намозига зарари йўқ. Лекин суннатга хилоф бўлади.

— Хотинлар эркак кишига эргашиб намоз ўқимоқлари дурустми? 

— Дуруст, лекин бунда имом хотинларга имом бўлмоқни қабул қилмоғи ва ният этмоғи шарт. Aгар имом хотинларга имом бўлмоқни ният қилмаган бўлса ёки имом бўлмасликни ният қилган бўлса, у хотинларнинг намози дуруст бўлмайди.

— Хотинлар қайси сафда турадилар? 

— Ҳаммадан охирги сафда турадилар, болалардан ҳам кейинги сафда турадилар.

— Aгар хотин киши эркак кишилар сафига кириб, эркакларга баробар турса, эркакларнинг намозига зарари борми? 

— Aгар имом хотинларга имом бўлмоқни ният қилган бўлса, эркакларнинг намози бузилади, агар хотинларга имом бўлмоқни ният қилмаган бўлса, хотинларнинг намози бузилиши шу суратда бўладики, эркак билан хотин киши бир намоз учун тахмира бойлаган бўлсалар-у икковларининг ўқиган намозлари адо намози бўлса.

— Хотинларнинг жамоат учун масжидларга чиқишлари дуруст бўладими? 

— Ёш хотинларнинг ҳар қайси намоз учун жамоатга чиқишлари макруҳдир. Aммо қариган хотинларнинг фақат пешин ва аср намозига жамоатга чиқишлари макруҳдир. Ундан бошқа намозларга қариган хотинларнинг чиқиши макруҳ эмасдир.

— Балоғатга етган кишилар ёш бола ва хотин кишиларга эргашиб жамоат билан намоз ўқисалар, дуруст бўладими? 

— Дуруст бўлмас.

— Бир ёш болага бошқа ёш бола эргашиб жамоат билан намоз ўқимоғи дуруст бўладими? 

— Дуруст бўлади.

— Бир хотин бошқа хотинга эргашиб жамоат билан намоз ўқимоғи дуруст бўладими? 

— Намоз дуруст бўлади, лекин макруҳдир.

— Хотинлар ўзлари жамоат бўлиб намоз ўқишни хоҳласалар, имоми қай ерда туради? 

— Эркаклар имомидек буткул илгари ўтиб, қавмдан ажраб турмас, балки саф ўртасида турар, лекин сезилмас қадар олдинроқда туриши яхшироқ.

— Имом орқасида турадиган эргашувчиларнинг қай тариқа турмоқлари суннат? 

— Ҳар бир эргашувчи сафни тўғри олиши учун ораларида бирор киши сиғарлик ё ундан ҳам камроқ бўш жой қолдирмасликка ғоятда қаттиқ эътибор бериш суннатдир.

— Узрсиз киши узрли кишига эргашиши дуруст бўладими? Масалан, бир кишининг жароҳати бўлса, ўша жароҳатдан ҳамма вақт қон ва йиринг келиб турса, бирор намознинг вақти қадар замон пок турмаса, шу кишига бунақа ҳолда пок кишининг эргашиши дуруст бўладими? 

— Дуруст бўлмайди.

— Фарз намоз ўқийдиган кишига нафл намоз ўқийдиган кишининг эргашиши дуруст бўладими? 

— Aср намози ва шом намозидан бошқа намозларда дуруст бўлади. Aммо аср намозидан сўнгра нафл намоз ўқиш макруҳ бўлгани сабабли ва нафл намозни уч ракатли қилиб ўқиш дуруст бўлмагани сабабли бу икки намозга нафл нияти билан эргашиб ўқиш дуруст бўлмас.

“Ибодати исломия” китобидан.

Қўшимча мутолаа учун тавсия

ИМОМ АБУ ҲАНИФА ВА У КИШИНИНГ МАЗҲАБЛАРИ
ТУҒМА АҚЛ
Ҳадис даражалари

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Табаррук

  • ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

  • Муборак Қурбон ҳайити — 2026

  • Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги 

  • Домла Ҳиндистоний раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Facebook
  • Messenger
  • X (Twitter)
XUTBA.UZ

© 2017-2026 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори