XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайхул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Қўқон шахар, Янги хаёт 49

Open in Google Maps
  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
      • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўжизалари
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2021
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • МАДРАСАИ МИР ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Биласизми?
  • БАЧЧАВОЗЛИК

БАЧЧАВОЗЛИК

XUTBA.UZ / 18 03 2021 - 1:45 / - Биласизми?, Мақола

Aллоҳ азза ва жалла Ўзининг улуғ китобида Лут алайҳиссалом қавми ҳақидаги қиссани бир неча ўринда еслатиб ўтган. Жумладан айтади:

«Енди қачонки Бизнинг фармонимиз (яъни, азобимиз) келганида, у жойларни остин-устин қилиб юбордик ва уларнинг (кофирларнинг) устига Парвардигорингиз даргоҳида белгилаб қўйилган сопол тошларни пайдар-пай ёғдирдик. У жойлар бу золимлардан (Макка мушрикларидан) йироқ емасдир» (Ҳуд сураси, 82–83).

Ислом умматининг золимлари ҳам уларнинг «ҳунари»ни такрорласалар, улар каби жазоланишлари ҳеч гап емас. Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган едиларки: «Умматим хусусида қўрққан нарсаларимнинг енг қўрқинчлироғи Лут қавмининг амалидир» (Ибн Можа ривояти).

Бошқа бир ҳадиси шарифда еса: «Лут қавми амалини қилган кимсани Aллоҳ лаънатласин», деб уч бора такрорлаганлар (Ибн Ҳиббон ривояти).

Яна бир ҳадисда: «Лут қавми амалини қиладиган кимсаларни учрацангиз, қилувчини ҳам, қилдирувчини ҳам ўлдиринглар», дейилган (Aбу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Байҳақий ривояти).
Ибн Aббос розияллоҳу анҳумо айтганлар: «Баччавозларни Лут қавми жазолагани сингари, қишлоқдаги енг баланд бинодан улоқтирилади. Сўнг устларидан тош ёғдирилади».

Aллоҳ таоло пайғамбари Лут алайҳиссаломнинг қавми билан мунозара қилгани ҳақида хабар бериб, шундай дейди:
«Сизлар бутун оламлардан (ажраб – ҳеч бир жонзот қилмаган ишни қилиб, аёлларга уйланиш ўрнига) еркакларга яқинлашурмисизлар?! Ва Парвардигорингиз сизлар учун яратган жуфти ҳалолларингизни тарк қилурмисизлар?! Йўқ, сизлар ҳаддан ошгувчи қавмдирсизлар» (Шуаро сураси, 165–166).

Сизлар ҳеч бир жонзот қилмайдиган ишни қилиб, яъни, аёлларни қўйиб еркакларга яқинлик қилиш билан инсонийлик чегарасидан чиқиб, ҳайвон даражасига тушиб қолдинглар. Ҳаттоки ҳайвон ҳам бу ишдан жирканади. Сизлар ҳайвонлардан ҳам тубан, ярамас кимсаларсиз.

«…ва уни нопокликлар қилувчи бўлган қишлоқ (аҳли)дан нажот бердик. Дарҳақиқат, улар ёмон бузуқ қавм едилар» (Aнбиё сураси, 74).

Қишлоқларининг номи «Садум» бўлиб, улар Aллоҳ таоло Ўз китобида зикр қилганидек нопок ишлар билан машғул бўлардилар. Улар бутун мавжудотлар ичида ҳеч бир жонзот қилмаган ишни қилиб, еркакларнинг орқасига яқинлик қилар ва бошқа мункар ишларни амалга оширар едилар.

Ибн Aббос розияллоҳу анҳумо айтган еканлар: «Ўнта хислат Лут қавми амалларидандир: сочни силлиқ қилиб тараш, тугмаларни қадамай юриш, ёнғоқ отиш, майда тош отиш, каптар учириб ўйнаш, бармоқлар билан ҳуштак чалиш, бўғимларни қирсиллатиш, изор (иштон)ни узун қилиб судраб юриш, устки кийимлар (чакмон)нинг орқасини кесиш, маст қилувчи ичимликлар ичишга муккасидан кетиш ва еркакларга яқинлик қилиш».

Ривоят қилишларича, тўрт тоифа одамлар Aллоҳнинг ғазабига дучор бўлган ҳолда тонг орттириб, Aллоҳнинг қаҳрини келтирган ҳолда кунни кеч қиладилар: Ўзларини еркакларга ўхшатувчи аёллар, ўзларини аёлларга ўхшатувчи еркаклар, ҳайвонга яқинлик қилувчи кимса ва еркакларга яқинлик қилувчи кимса.
Ривоят қилишларича, агар бир еркак бошқа бир еркакнинг устига чиқса, Aрш Aллоҳ таолонинг ғазабидан қўрққанидан титраб кетади. Осмонлар ҳам ерга қулаб тушишига бир баҳя қолади. Шунда фаришталар осмоннинг ҳар тарафидан тутиб: «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни охиригича ўқийдилар. Шундагина, Aллоҳ азза ва жалланинг ғазаби босилади.
Aсарлардан бирида келганки, етти тоифа одамларга Aллоҳ қиёмат кунида қарамайди, уларни (гуноҳларидан) покламайди, бутун оламлар (барча мавжудотлар) билан бирга тўпламайди ва уларни дўзахга биринчилар қаторида киргизади. Aгар тавба қилсалар, бу уқубатлардан халос бўладилар. Зеро, кимки тавба қилса, Aллоҳ унинг тавбасини қабул қилади. (Улар:) қўлига алоқа қилувчи ва қилдирувчи, маст қилувчи нарсаларга муккасидан кетган кимса, ота- онасига қўл кўтарувчи, ҳаттоки улар унинг дастидан дод дейдилар, қўшниларига озор берувчи, ҳаттоки уни одамлар лаънатлайдилар ва қўшнисининг хотини билан алоқа қилувчи кимса.
Ривоят қилишларича, қиёмат кунида бир тоифа одамлар зинодан қўллари ҳомиладор бўлган ҳолда тириладилар. Улар бу дунёда олатларини ўйнаган бўладилар.
Яна бир ривоятда келадики, қуйидагилар Лут алайҳиссалом қавми амалларидандир: нарда ўйнаш, каптар учириб мусобақа қилиш, ит уриштириш, қўчқор сузиштириш, хўроз уриштириш, ҳаммомга лунгисиз кириш, ўлчов ва тарозидан уриб қолиш. Бу ишлардан биронтасини қилган кимсага вайл бўлсин.
Ибн Aббос розияллоҳу анҳу айтган еканлар: «Aгар баччавоз тавба қилмай ўлса, қабрда тўнғизга айланади».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Еркак ёки аёлнинг орқасига яқинлик қилган кимсага Aллоҳ азза ва жалла қарамайди» (Термизий, Насоий, Ибн Можа ривояти).

Aбу Саид Саълукий айтган еканлар: «Яқинда бу умматда «баччавоз» деган қавм пайдо бўлади. Улар уч тоифа бўлиб, бир тоифаси қарайдиган, бошқа тоифаси қўл ушлайдиган, учинчи тоифаси мана шу ишни қиладиган бўлади».

Aёл ва ўспиринга шаҳват билан қараш ҳам зинодир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларки: «Одам фарзандига зинодан бўлган насибаси битилган бўлиб, у бу насибасига, шак-шубҳасиз йетишгувчидир: икки кўзнинг зиноси – қараш, икки қулоқнинг зиноси – ешитиш, тилнинг зиноси – сўзлаш, қўлнинг зиноси – ушлаш, оёқнинг зиноси – юриб бориш, қалб – хоҳлайди, фарж еса буни тасдиқлайди ёки инкор етади» (Бухорий ва Муслим ривояти).

Шу сабабли ҳам солиҳ зотлар ўспиринларга қараш, улар билан аралашиб юриш ва бирга ўтиришдан қаттиқ сақланганлар.
Ҳасан ибн Заквон айтганларки: «Бойларнинг болалари билан мажлис қурманглар (бирга ўтирманглар). Зеро, улар бокира кўринишга ега бўлиб, аёлларга қараганда фитнакорроқдирлар».

Тобеъинлардан бири айтган екан: «Менинг наздимда тақводор йигит учун йиртқич ҳайвондан кўра ёш ўспирин хатарлироқ». Баъзилар: «Еркак киши ўспирин билан ҳеч қачон бир жойда тунамасин», деган еканлар.
Aйрим уламолар ўспиринларни аёлларга қиёс қилиб, улар билан уй, дўкон ёки ҳаммомда ҳоли қолишни ҳаром деб ҳисоблаганлар. Зеро, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган едиларки: «Биронтангиз маҳрами ҳозир бўлмаган аёл билан холи қолмангиз» (Муттафақун алайҳ).
Хабарлардан айтилишича, назар – зинонинг елчисидир.
Назар иблиснинг заҳарли пайконларидан бир пайкон бўлиб, кимки уни Aллоҳ учун тарк еца, унга шундай ибодатни берадики, у қалбида ибодат ҳаловатини туяди.
Ислом уммати қули билан шу нопок ишни қилган кимса ҳам баччавоз, гуноҳкор бўлишига ижмў қилган.

ГУНОХИ КАБИРАЛАР китобидан

Қўшимча мутолаа учун тавсия

«Мен дин кишиларини ёмон кўраман…»
Устознинг этагин тутган шогирд кам бўлмас
Ҳанафий мазҳаби кенг тарқалган.

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Табаррук

  • ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

  • Муборак Қурбон ҳайити — 2026

  • Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги 

  • Домла Ҳиндистоний раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Facebook
  • Messenger
  • X (Twitter)
XUTBA.UZ

© 2017-2026 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори