XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
06 10 2018 - 11:16 / - Хутба

ОГОҲ БЎЛИНГ ГИРДОБ ТОРТИБ КЕТМАСИН

   Гиёҳвандлик Аср балоси дейилади. Бу балонинг олдини олишга ҳамма бирдек бурчли. Негаки, гиёҳвандлик миллат генопонди кушандасидир.

   «Наркотик моддаларни ноқонуний айланишини олдини олиш«да айниқса, чегара худудида яшовчи ахолининг  масъулияти катта эканлигини ҳам унутмаслик керак. Наркобизнеснинг йўлини тўсмасак фарзандлар келажаги ҳавф остида қолади. У тубсиз гирдобдек ўзига тортган одамни омон қолдирмайди. Айниқса, ёшларнинг бу йўлга кириб қолишига йўл қўймаслик муҳим ахамиятга эгадир. Давлатимиз раҳбари томонидан қушни давлатларга кириш- чиқиш осонлаштирилиб, қоғозбозликлар, оворагарчиликларга барҳам берилди. Бундан  азалдан қуда- анда, қариндош- уруғ бўлиб кетган қушни давлатлардаги дустларимиз ва юртимиздаги фуқаролар жуда хурсанд бўлдилар.  Эндиликда у давлатдан бу давлатга бемалол ўтиш- қайтиш мумкин бўлиб қолди. Аммо, “Гурунч курмаксиз бўлмайди” деганларидек, бу имкониятлардан  миннатдорлик билан яхшилик йўлида фойдаланиш ўрнига, баъзида, ғараз ниятда фойдаланувчилар ҳам чиқиб қолаяпти.

   Ўз нафсини ўйлаб  “Гиёҳвандлик”дек балони ўз юртдошларига раво кўраётганлар ҳам бор. Эндиликда уларга қарши туриш умуминсоний бурчга айланмоғи заруриятдир.Шу ўринда айтиш мумкинки, бу офат бутун Ер юзи аҳолисининг оғриқ нуқтаси ҳисобланади. Афсуски, “ Гиёҳвандлик” ёшариб бораяпти. Бу боши берк кўчага 13-14 ёшдан 18- 30 ёшгача бўлганлар кириб қолмоқда. Бу дегани  улар 3-4 йилдан ортиқ яшолмайди, наслни давом эттира олмайди  дегани. Улардан тасодифан фарзанд туғилиб қолса ҳам майиб ва мажрух фарзанд туғилади. Бу оила бошига келган катта кўнгилсизликдир. Гиёҳвандлик кўчасига кириб қолганлар билан сухбатлашсангиз. Шу йўлга кирган кунини, сабабчиларини лаънатлайди. Агар бу йўлни ҳавфли эканлигини менга ота-онам ёки, бирон ким тушунтирганда эди, бу йўлга яқин йўламас эдим деб афсусланади. Ёшларга ҳам, катталарга ҳам “Гиёҳвандлик ҳаёт неъматларидан бебаҳра қолишдир,огоҳ бўлинг” дегимиз келади. Инсон ҳужайраларининг бирон нуқтаси ҳам қабул қилинган наркотик модданинг зарарли таъсиридан қочолмайди. Бир бора гиёҳвандлик йўлига ўтган одам бу кўчадан чиқолмайди. Ўз ҳаёти билан тавон тўлайди. Инсон учун шу керакми ?

   Наркомания инсоният маънавиятига зид бўлган, унинг ижтимоий- руҳий ҳолатини буткул издан чиқарадиган бедаво дарддир. Ушбу дардга чалинган кишилар борган сари жисмоний жиҳатдан кучсизланиб боради, феъл-атворида аҳлоқ –одоб меъёрларига нисбатан беписандлик, хатти – ҳаракатларида ҳам тажовузкорлик пайдо бўла бошлайди. Бу бедаво дарднинг яна бир даҳшатли томони шундаки, бугунги кунда аср вабоси деб тан олинаётган ОИТС хасталигига чалинаётганларнинг асосий қисми гиёҳвандликнинг орқасидан келиб чиқмоқда. Наркобизнес билан шуғилланаётганлар эса, шундай гиёҳвандларни кўпайишига хисса қўшмоқда. “Дунёнинг сув босса ўрдакка не ғам” деганларидек, улар келтирган гиёҳванд моддалар кимларнидир бошига бало бўлаётгани, ҳаётини издан чиқараётгани билан иши йўқ. Арзимас чой-чақа учун кимларнингдир ҳаётини осон сотаяпти.

   Наркобизнесни кимлар кенгайтираяпти? Шу атрофимиздаги одамлар. Пул эвазига ўз чақалоғи кийимига “Оғу”ни яшириб чегарадан ўтказаётган аёл, ёки кексалиги учун эътиборни тортмайдиган, чегарадан наркотик моддани ўтказиб бераётган отахон, онахонлар. Эй, сиз миллат келажагига беэътибор бефарқ одамлар ўйлаб кўринг, ўша “Оғу” ни  кимга раво кўраяпсиз, ўз юртдошларингизгами? Маънавий қиёфангиз шунчалар тубанми? Ахир гиёҳвандлик миллат генофонди кушандасику. Келажакка ҳавф тугдираётган заҳри-қотилку. Бугун мамлакатимизда ёшларнинг таҳсил олиши, эркин касб танлаши, қизиқишлари, истеъдодини юзага чиқариши учун барча имкониятлар мавжуд. Фақатгина ўша шарт-шароитлардан тўғри фойдаланиш лозим.

   Гиёҳвандликни ва наркобизнесни  олдини олиш, унга қарши курашишга фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эмас, жамиятдаги ҳар бир инсон масъул. Мақсад дунёнинг гиёҳвандлик балосидан сақлаш, инсоният саломатлигини асрашдир.

   Юртимизда гиёҳванд моддалар ҳамда психотрапик маҳсулотларнинг савдосига чек қўйиш учун  олиб борилаётган тарғибот ташвиқот ишларининг янада самарадорлигини ошириш учун  барчамиз бирдек хушёрликни оширишимиз, наркобизнеснинг ривожланишига узил-кесил йўл қўймаслигимиз керак. Бу ўз ўрнида бизнинг фуқаролик бурчимиздир.                             

 Шайхулислом жомеъ масжид

Имом хатиби Ф. САЛИМОВ

Қўшимча мутолаа учун тавсия

БОЛАЛАР УЙИДА ХАТНА ТЎЙИ
Қарздан қўрқиш ҳақида
Агар шукр қилсангиз…

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • ЧЎПОН ЙИГИТ

  • НАМОЗГА ОИД МАСАЛАЛАР БАЁНИ

  • Илмли ёшлар – юрт келажаги

  • МАКРУҲ АМАЛЛАР

  • ТАҲОРАТ НИМА?

ИЗЛАШ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2020 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори